Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Банкирлар учун avatar

Банкирлар учун

Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи!
Мавзудан ташқари фойдали маълумотлар ҳам жойлаб борилади. Рози бўлғайсиз:)
Мурожаат ва ҳамкорлик учун: @xabaryozishbot
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаТрав 08, 2025
TGlistке кошулган дата
Бер 25, 2025
Тиркелген топ

Рекорддор

17.05.202519:32
16.8KКатталгандар
17.04.202523:59
100Цитация индекси
15.04.202509:15
6.5K1 посттун көрүүлөрү
15.04.202509:15
6.5K1 жарнама посттун көрүүлөрү
21.04.202519:57
5.00%ER
27.03.202523:59
36.41%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
БЕР '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25КВІТ '25ТРАВ '25ТРАВ '25

Банкирлар учун популярдуу жазуулары

13.05.202517:28
Завтрак қилгани СҚБга бораман шекилли:)

Манба

@bankirlaruchun
Сирдарё Миллий банкка 1 окладдан премия бағи:)

@bankirlaruchun
16.05.202507:22
🏦 Айтишларича, Агробанкда тайинлов бўлибди:)

2 та Раис ўринбосари лавозимига.

@bankirlaruchun
Уюнда отпуска насиб:)

@bankirlaruchun
Чемпион Хакимов Мухаммад ва унинг отаси Сирдарё Миллийбанк ҳудудий раҳбари Улуғбек Хакимов.

Баракалла👍

@bankirlaruchun
Ёппирай🤨

28 ёшга кириб бунақа ҳолатни биринчи марта кўришим🤣

@bankirlaruchun
09.05.202513:01
“Ие, доллардами?”

Шаҳноза Мирзиёева ва Отабек Умаров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 10 минг доллар мукофот пулини топширишди.

@bankirlaruchun
🏦 Асакабанкда Фидокорлик унутилмас экан...

Кеча Asakabank'да гувоҳи бўлган манзара мени тўлқинлантирди. Хотира ва қадрлаш куни арафасида банкда узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган, ҳозирда эса нафақада бўлган азиз устозлар учун жуда самимий ва меҳрли учрашув ташкил этилибди.

❤️ Ишонаманки, бу фақат тадбир эмасди. Бу — қадрлаш, инсон меҳнатига, тажрибасига, ўтган умрга ҳурмат ифодаси эди. Ҳар бир меҳмонга кўрсатилган эътибор, илтифот, самимият — мени ҳайратга солди.

Банкнинг Asaka Tower биносида ўтказилган экскурсиятдан тортиб, янги иш жараёнлари билан танишув, ёш ходимлар билан самимий мулоқот — барчаси фахрийларни жуда хурсанд қилибди. Улар том маънода “бугунги Asakabank билан фахрланиш мумкин” деган фикрга боришгани аниқ.

Энг таъсирли жиҳати — меҳнат қадрини танийдиган ва ўтмишга ҳурмат билан қарайдиган жамоанинг борлиги.

🏦 Asakabank – нафақат молиявий барқарорлик, балки инсон қадрига бўлган юксак муносабат билан ҳам барчага намуна.

@bankirlaruchun
Кайра бөлүшүлгөн:
🇺🇿Bankxabar avatar
🇺🇿Bankxabar
УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 19% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 Асакабанк
◦ Фоизи - 24.5%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1150

🏦 Туронбанк
▪️ “Fayzli maskan” — уй-жой таъмири учун ипотека кредити
Муддати — 10 йилгача
Фоизи — 25%
◦ Миқдори - 800 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — талаб этилмайди
Батафсил

▪️ “Yashil ta’mir” — уй-жой таъмирлаш учун махсус ипотека кредити
Муддати — 10 йил
Фоизи — 23%
◦ Миқдори - 140 млн сўмгача
Бошланғич тўлов — талаб этилмайди
Батафсил
☎️ 1220

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 375 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 МКБанк
Эслатма: Ушбу кредит "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида уй-жойини яхшилашга муҳтож оилаларга ажратилади.
◦ Фоизи - 18%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 15%
◦ Миқдори - 120 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 26%-24%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%-40%
◦ Миқдори - 937.5 млн сўмгача
Батафсил
☎️1334

🏦 Тенге банкда мавжуд эмас;
🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Гарант банкда мавжуд эмас;
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас;
🏦 Ипотека банкда мавжуд эмас;
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас;
🏦 Алоқабанкда мавжуд эмас;
🏦 Трастбанкда мавжуд эмас.

👉 Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари 👈

👉 Иккиламчи бозор учун ипотека кредитлари 👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
12.05.202517:18
Рекламани чатағи:)

@bankirlaruchun
Ўру эмас, Ўри бўлади.

Ўри шарбати, юре қуввати. Ўзувузаники:)

@bankirlaruchun
Кайра бөлүшүлгөн:
🇺🇿Bankxabar avatar
🇺🇿Bankxabar
13.05.202506:02
БАНКЛАР ЭНДИ МИЖОЗ БИЛАН ҚАНДАЙ ИШЛАШИ КЕРАК?

Марказий банк банклар фаолиятини тушунарли, очиқ ва қонуний қилиб, мижозни ҳимоя қилиш учун янги талабларни жорий қилмоқда. Қуйида шулар ҳақида бирма-бир тушунтириб берамиз:

☑️ “Микроқарз” деган сўз ҳужжатлардан чиқарилди: Банк ҳужжатларида “кредит (микроқарз)” деган чалкаш ибора энди йўқ. Ҳамма жойда фақат “кредит” деб ёзилади.

☑️ Сиз сўрасангиз, банк ахборотни 1 иш кунида беради: Масалан, кредит ёки омонат бўйича қандайдир маълумот керак бўлса, банк, сиз сўраган кундан бошлаб 1 иш куни ичида, ёзма шаклда, бепул маълумот бериши шарт.
Бу маълумотда нима бўлади?
– қанча қарз олгансиз,
– қанчасини тўлагансиз,
– қанчаси қолган,
– тўлов куни, фоизлар, омонат қолдиғи ва ҳ.к.

☑️ Банк сизга Ахборот варақаси беришга мажбур: Кредит, кредит картаси ёки омонат очмоқчи бўлсангиз, банк сиз билан бирга ахборот варақаси тўлдириши шарт.
Бу варақада: шартлар, фоизлар, комиссиялар, тўлов муддатлари ва барча нарса очиқ кўрсатилади.
Банк варақани: қоғозда, мобил иловада ёки сайти орқали тақдим этиши керак. Сиз уни ўқиб чиқишингиз, юклаб олишингиз мумкин. Бу ҳеч қандай “шартнома” ёки “ариза” ҳисобланмайди — ахборот учун холос.

☑️ Кредит шартларига аниқлик киритилади: Банк агар сиздан “ҳисобда доимий пул қолдиғини сақлаш керак” деб талаб қилмоқчи бўлса — бу кредит шартномасида очиқ ёзилиши керак.

☑️ Аризангиз қабул қилинса, банк SMS жўнатиши шарт: Кредит олиш учун ариза бердингизми — банк сизга SMS орқали "ариза қабул қилинди" деб хабар юборади.

☑️ Қарзни тўлиқ ёпсангиз, банк 3 кун ичида жавоб беради: Кредитни тўлиқ ёпдингизми — банк 3 иш кунида бу ҳақда расман ёзма маълумот бериши шарт.

☑️ Гаров масаласида янги, аниқ тартиблар бўлади:
Агар сиз мол-мулкни гаровга қўйган бўлсангиз, уни чиқариш, алмаштириш бўйича ариза ёзишингиз мумкин. банк бу аризани қабул қилиши, муддат ичида кўриб чиқиши, жавоб беришини, ва сабабини ёзиб тушунтиришини керак. Буларнинг ҳаммаси банк сайтида ҳам очиқ ёзилган бўлиши шарт.

☑️ Қарз қайтарилмаса, банк гаров мулкини сотишни келишиб амалга оширади: Банк мол-мулкни қонунга зид бўлмаган ҳолда, мижоз билан келишиб сотиши мумкин. Tушган пул қарзни, пеня ва бошқа харажатларни ёпишга сарфланади. Банк бундан сизга ёзма маълумот беради.

☑️ Агар банк кредитни суғурта компаниясига ўтказса...Яъни, мижоз қарзни тўламаган ва банк кредитни суғурта компаниясига ўтказган бўлса, 2 иш кунида сиз ва кафилларга ёзма хабарнома юборади. Унда: суғурта ташкилоти номи, манзили, шартнома рақами, қарз миқдори, ва кимга мурожаат қилиш кераклиги ёзилади.

☑️ Сиз биров учун тўлов қилсангиз ва бу шартномада ёзилган бўлса — бу ҳам расмий ҳисобланади: Агар сиз бировнинг кредитини тўласангиз ва бу шартномада кўрсатилган бўлса — бу тўлов ҳам қарз мажбурияти деб ҳисобланади.

☑️ Омонат кафолатланган бўлса — банк ёзма маълумот беради: Агар сизнинг омонатингиз давлат томонидан кафолатланган бўлса, банк омонатни қанчагача кафолатланиши ҳақида шартномада ёзма маълумот бериши керак.

☑️ Энди кредит картада ҳам Ахборот варақаси бўлади: Кредит картаси учун ҳам алоҳида ахборот варақаси шакли (5-илова) жорий этилди. Унда: карта номи, лимити, фоизлар, тўлов муддати, фоизсиз давр (грейс период), комиссиялар ва тўловлар, шартларни бузганда нима бўлиши каби барча маълумотлар бўлади. Сиз карта олишдан олдин ҳаммаси билан танишишингиз керак бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
16.05.202515:41
⚡️"WОRК AND TRAVEL" ДАСТУРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА: MY.GOV.UZ ОРҚАЛИ ФОИЗСИЗ ССУДА ОЛИШ БОШЛАНДИ!

🗣Бугундан бошлаб "Wоrк and Travel" дастурида қатнашишни орзу қилган талабаларнинг хорижда ишлаш ва саёҳат қилиш харажатларини қоплаш мақсадида my.gov.uz орқали махсус, фоизсиз ссуда ажратиш ишга тушди!

☑️ Ушбу имкониятдан:
▪️Ёши 16 дан 30 гача бўлган;
▪️Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган;
▪️Олий таълим муассасаси талабаси бўлган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно) ёшлар фойдаланиши мумкин.

☑️ Ссуда олиш учун:
▪️Иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси.
▪️"Wоrк and Travel" дастурига оид виза.
▪️Қарзни қайтаришга кафилнинг розилиги ёки суғурта полиси керак бўлади.

💰Ссуда ҳар йили 2000 нафар талабага БҲМнинг 40 баравари миқдорида ажратилади. Ссуда олган талабалар уни хорижий визанинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг 1 ой ичида Ёшлар ишлари агентлигига тўлиқ қайтариши шарт.

@bankirlaruchun
2025 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Қозоғистоннинг "Halyk bank"и якка ўзи $493,2 млн фойда қилган — бу Ўзбекистондаги барча банкларнинг умумий фойдасидан қарийб икки баробар кўп.

Маълумот учун 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондаги 36 та банк жами 3,42 трлн сўм (тахминан $265,1 млн) соф фойда кўрган.

Батафсил

@bankirlaruchun
13.05.202513:30
🏦 Анорбанк 2025 йилнинг биринчи чорагини 117 миллиард сўм соф фойда билан якунлади

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги натижага нисбатан 958,8 фоизга ёки 10,6 баробарга кўпроқдир.

@bankirlaruchun
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.