Яширин тарих!
Каналда тарихнинг яширинган қирралари, геосиёсат ва спорт ҳақида шахсий дунёқарашлар юритилади.
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
ТекшерилбегенИшенимдүүлүк
ИшенимсизОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаJan 25, 2025
TGlistке кошулган дата
Mar 18, 2025Тиркелген топ
"Яширин тарих!" тобундагы акыркы жазуулар
17.05.202514:19
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
5-қисм: Масжиддаги шикастлар ва таъмирлаш ишлари
Ёнғин оқибатида Салоҳидди Айюбий даврида ўрнатилган минбар бутунлай ёниб кетди. Бу минбарнинг тарихий ва маънавий аҳамияти жуда юқори эди.
Масжиднинг айрим ички қисмлари ҳам катта шикаст кўрди. Олов томга ва устунларга ҳам тарқалган.
Қатар, Иордания ва Саудия Арабистони каби давлатлар таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратди. 1990-йилларгача бир неча босқичли реставрация амалга оширилди.
Йўқолган минбарнинг айнан ўша услубдаги нусхаси кейинчалик қайта яратилди ва масжидга ўрнатилди.
👉 Яширин тарих!

17.05.202511:16
Ҳақиқий бамперлар 😂
👉 Яширин тарих!
👉 Яширин тарих!

17.05.202506:11
"Барселона" чемпион! Бу ҳақда бошқа канал ва гуруҳларда батафсил маълумот олдингиз.
Лекин мен эътиборингизни сўнгги ўйин Эспаньол-Барселона ўйини қарама-қаршилиги тарихига тортмоқчиман.
Икки жамоа ўртасидаги нафрат тарихга бориб тақалади.
Ўйин тугагандан кейин "Барса" футболчилари ғалабани нишонлаш учун майдонга чиқишди. Шунда "Эспаньол" раҳбарияти қасддан майдондаги сув сепувчи тизимни ишга туширди. Бу тасодиф эмас, балки узоқ йиллик сиёсий қарама-қаршиликнинг навбатдаги кўриниши.
Нега бундай душманлик?
1939–1975 йилларда ҳукмронлик қилган Франсиско Франконинг ҳарбий диктатураси даврида "Барселона" Каталониянинг сиёсий рамзига айланган — марказий режимга қарши кураш, озодлик ва миллийлик тимсоли бўлган.
Ана шу пайтларда "Эспаньол" эса Испания марказий ҳукуматига яқин, ҳукуматга содиқ клуб сифатида намоён бўлган. Ҳатто клуб номи ҳам — «Эспаньол» ("испаниялик") — унинг қайси томонда эканини кўрсатади.
Қизиқ, агар мабодо Барса чемпионликни Реал Мадрид стадионида қўлга киритганида ҳам шундай воқеа гувоҳи бўлармидик? 🧐

17.05.202503:08
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
4-қисм: Ислом дунёси жавоби — OIC тузилиши
Масжид ул-Ақсога қилинган бу ҳужум мусулмон дунёсида қаттиқ норозилик уйғотди. Кўплаб давлатларда Исроилга қарши намойишлар ўтказилди.
1969 йилнинг сентябрида Марокаш пойтахти Работда 25 га яқин мусулмон давлати йиғилиб, ҳимоя чоралари ҳақида музокара ўтказишди.
Натижада, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC) тузилди. Унинг асосий мақсади: ал-Ақсо ва Қуддусни ҳимоя қилиш, мусулмон муқаддас жойларига қилинган ҳар қандай тажовузга қарши бирлашган позиция билдириш.
Бу воқеа мусулмон мамлакатларининг халқаро майдонда янги сиёсий уюшув орқали ҳаракат қилишининг бошланиши бўлди.

16.05.202516:21
СССР ва Pepsi: совуқ уруш пайтидаги “газли” битим
1970-йилларда Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар таранг бўлса-да, тижорат алоқалари секин-асталик билан ривожлана бошлаган эди. Ана шундай алоқалардан бири PepsiCo корпорацияси билан боғлиқ.
Pepsi Совет Иттифоқида
1972 йилда Pepsi СССРга кирган биринчи Америка бренди бўлди. Компания Совет Иттифоқига Pepsi концентратини етказиб берди, унинг эвазига эса АҚШда тарқатиш учун Совет арағи — “Столичная” олинди. Бу бартер шартномаси эди, чунки рубл дунёда конвертация қилинмасди ва тўғридан-тўғри долларда савдо қилиш қийин эди.
Флот эвазига концентрат
1989 йилда янги битим имзоланган: СССР ўз Pepsi қарзларини тўлаш учун 20 та совет кемаси ва 17 та суюқ юк танкерини PepsiCo’га берди. Шу билан Pepsi дунёда саккизинчи йирик ҳарбий-денгиз флотга эга бўлди (албатта, вақтинчалик). Компания бу кемаларни кейинчалик турли мамлакатларга сотиб юборди.
СССРнинг Pepsi концентратларини сотиб олиши — совуқ уруш даврида ҳам иқтисодий заруратлар сиёсий зиддиятлардан устун келганини намоён этади. Бу тарихдаги кам учрайдиган, кутилмаган ва бироз кулгили воқеалардан бири ҳисобланади.

16.05.202513:18
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
3-қисм: Исроилнинг эҳтимолий роли — шубҳалар ва назариялар
Деннис Рохан ягона одамми? Кўп фаластинликлар ва сиёсий кузатувчиларга кўра, бу ҳаракатнинг ортида янада чуқурроқ сиёсий кучлар турган бўлиши мумкин.
Ёнғин вақтида Исроил хавфсизлик хизмати масжид ҳудудидаги назоратни ўзига олган эди. Нега улар бундай кенг ҳудуддаги қўриқлашни амалга оширмасдан ёки олдини олмасдан ёлғиз бир одам масжидга ўт қўйишига йўл қўйди?
Бунинг устига, ўша кунги ўт ўчириш хизмати кечиктирилган — бу ҳам алоҳида шубҳалар уйғотган.
Яна бир назарияга кўра, Исроилдаги радикал сионист гуруҳлар масжидни йўқ қилиш орқали ундаги қадимги яҳудий ибодатхонасини қайта қуриш мақсадини кўзлаган. Бу ҳақда аввалги постларда батафсил ёзгандик.
Яъни, бу фақат экстремист христиан эмас, балки айрим радикал яҳудий гуруҳлар билан ҳам боғлиқ ҳаракат бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

16.05.202511:16
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
2-қисм: 1969 йилги ёнғин — ким ва нега?
1969 йил 21 август куни эрталаб, Масжид ул-Ақсо ичида ёнғин чиқди. Олов асосий меҳроб ва тарихий минбарни қамраб олди. Минбар — Салоҳиддин Айюбий даврида қўйилган ноёб, ҳандаса услубида ёғочдан ясалган, ислом архитектурасининг дурдонасидан бири эди.
Ёнғинни аввало маҳаллий фаластинликлар кўрди. Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ёнғинни ўчириш учун ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган, ҳатто ёнғин машиналарининг масжидга киришини ҳам кечиктирган.
Тез орада австралиялик христиан муҳожир Деннис Майкл Рохан ушбу ишлар ортида туриши аниқланди. У Масжидни “Исо Масиҳнинг иккинчи келишига тўсқинлик қилмоқда” деб ҳисоблаган ва уни йўқ қилишни мақсад қилган.
Рохан қамалди, аммо Исроил суди уни “ақли заиф” деб эълон қилди ва уни руҳий касалхонага жойлаштирди. Бир неча йилдан сўнг, у Австралияга қайтарилди.
Бу қарор мусулмон дунёсида Исроилга нисбатан ишончсизликни кучайтирди. Кўплар бу “аклдан озган шахс” сценарийси ортида сиёсий мақсадлар ётиши мумкинлигини тахмин қилди.
Қисқа вақт ичида Ислом олами бу воқеага жавоб қайтариш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотини (OIC) тузди. Бу ташкилот биринчи навбатда ал-Ақсони ҳимоя қилишни мақсад қилди.

16.05.202505:10
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
1-қисм: Масжид ул-Ақсо — тарих, мақом ва стратегик аҳамият
Масжид ул-Ақсо ислом динидаги учинчи муқаддас масжид ҳисобланади. Қуръони Каримда “ал-Масжид ул-Ақсо” номи билан тилга олинган ягона масжид бу (Исро сураси, 1-оят). У Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Исро ва Меърож сафарининг биринчи манзили ҳисобланади. Яъни, Муҳаммад (с.а.в.) Маккадан Қуддусга (ал-Ақсо масжидига) мўъжиза ила етказилган ва у ердан осмонларга кўтарилган (Меърож).
Масжид ул-Ақсо Қуддус шаҳрининг энг юксак нуқтаси — Ҳаром аш-Шариф (Темпл Маунт) деб аталадиган ҳудудда жойлашган. Бу ҳудуд яҳудийлар учун ҳам муқаддас саналади, чунки уларнинг ишончига кўра, у ерда Сулаймон алайҳиссаломнинг ибодатхонаси бўлган. Бу ҳақда аввалроқ ёзгандик.
Масжиднинг майдони қарийб 144 минг квадрат метрни ташкил қилади. У фақатгина бир бино эмас, балки бутун мажмуа: масжид, миноралар, мехроблар, катта майдонлар ва бошқа намозхоналарни ўз ичига олади.
Масжид ул-Ақсо фақатгина диний эмас, балки сиёсий ва геостратегик аҳамиятга эга. Ушбу ҳудуд учун курашлар асрлар давомида давом этган: Салжуқлар, Фотимийлар ва Европалик крестонослар бу ерни ўз назоратига олишга уринишган.
1948 йилда Исроил давлати ташкил топгач, Қуддуснинг Шарқий қисми (шу жумладан, Масжид ул-Ақсо ҳам) Иордания назоратида қолган. Аммо 1967 йилги Олти кунлик урушдан сўнг, Исроил бу ҳудудни босиб олди ва унга назорат ўрнатди.
Масжиднинг бошқаруви шундан кейин ҳам расман Иордания қироллиги ва “Вақф” деб номланган исломий ташкилот қўлида қолган. Бироқ амалий назоратда Исроил хавфсизлик кучлари иштирок этиб келган.
Масжид ул-Ақсо бу ҳудудда яшовчи фаластинликлар учун нафақат ибодат жойи, балки миллий рамз ва мустақиллик тимсолидир. Шу сабаб у ҳеч қачон фақат диний маскан сифатида қаралмаган.
Масжиднинг ҳозирги тарихидаги энг оғир воқеалардан бири 1969 йил 21 августда юз берган ёнғиндир. Бу воқеа бутун мусулмон оламини ғазабга келтирди ва тарихда катта бурилиш нуқтасига айланди.

Кайра бөлүшүлгөн:
Eron-Turkiya: tahlil va xabarlar

16.05.202501:06
Arab qizlarining Tramp oldida raqsga tushishi BAAning bugungi holatini aks etmoqda: BAA - g’arbning chinakam mustamlakasi.
@erontahlili
@erontahlili

15.05.202513:18
Белужистон ҳақида маълумот:
Жойлашуви: Белужистон — Покистоннинг энг йирик вилоятларидан бири бўлиб, мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган. Шунингдек, Белуж халқлари Эрон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам яшайди.
Майдони: тахминан 347,000 км² — Покистон ҳудудининг 44%ини ташкил қилади.
Аҳолиси: асосан белужлар, шунингдек, пуштунлар ва бошқа миллатлар. 15 млнга яқин.
Табиий бойликлар: нафақат Покистон, балки бутун минтақа учун муҳим. Газ, мис, уран, тилла ва бошқа қимматбаҳо ресурсларга бой.
Геосиёсий аҳамияти: Белужистон Хитойнинг "Бир камар — бир йўл" (CPEC) лойиҳасида асосий роль ўйнайди. Гвадар порти орқали Хитой денгизга чиқишни таъминлайди.

15.05.202508:13
TikTok Макрон ва Мерц билан боғлиқ шов-шувли видео юзасидан қидирувларни чеклади
Bloomberg агентлиги хабарига кўра, TikTok Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Фридрих Мерц иштирок этган Киевга кетиш пайтидаги поезддаги шов-шувли видеога оид қидирув сўровларини чеклаган.

15.05.202506:11
Покистон қандай қилиб ядровий қуролга эга бўлди?
Покистоннинг ядровий дастури тарихи узоқ ва сирли. Бу йўлда Покистон бир неча давлатлар билан ҳамкорлик қилган, махфий тармоқлар тузган ва шахсий ташаббуслар орқали ядровий қурол ишлаб чиқаришга эришган.
Абдул Қодир Хон ва ядровий дастурнинг бошланиши
Покистоннинг ядровий дастури билан боғлиқ энг муҳим шахс — Абдул Қодир Хон. У 1970-йилларда Нидерландиядаги URENCO номли ядровий марказда ишлаган. У ерда у уран бойитиш технологиялари билан танишган. Кейинчалик, у ушбу маълумотларни махфий равишда Покистонга олиб қайтган ва ядровий дастурни бошлаб берган. Абдул Қадир Хон мамлакатда Миллий бойитиш лабораториясини тузган ва у орқали уранни бойитиш ишларини амалга оширган.
Ҳиндистон таъсири ва Бҳуттонинг сўзлари
1974 йилда Ҳиндистон атом бомбасини синовдан ўтказди. Бу Покистонда хавотир уйғотди ва ядровий қурол ишлаб чиқишга туртки берди. Ўша пайтдаги бош вазир Зулфиқор Али Бҳутто шундай деган эди:
“Агар Ҳиндистон атом бомбасига эга бўлса, биз ҳатто ёнғоқ еб бўлса ҳам, унга эга бўлишимиз керак”.
Хитойнинг ёрдами
Покистон ядровий дастурида Хитойнинг ёрдами катта бўлган. 1980-йилларда Хитой Покистонга уран бойитиш технологиялари, лаборатория ускуналари ва ҳатто тайёр ядровий қурол намунасини етказиб бергани ҳақида маълумотлар мавжуд. Шу билан бирга, Хитой билан ҳарбий ва илмий алоқалар мустаҳкамланган.
Қодир Хон тармоғи
2000-йиллар бошида маълум бўлишича, Абдул Қодир Хон ядровий технологияларни бошқа давлатларга ҳам тарқатган. У Эрон, Ливия ва Шимолий Корея каби давлатларга уран бойитиш технологиялари, центрифугалар ва бошқа техник ҳужжатларни тақдим этган. Бу “Қодир Хон тармоғи” деб номланган ва халқаро миқёсда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. 2004 йилда Абдул Қодир Хон ўз қилмишларини оммавий равишда тан олган.
Покистоннинг биринчи ядровий синови
1998 йил 28 майда Покистон ўзининг биринчи ядровий қуролини Чагай тоғларида синовдан ўтказди. Бу Ҳиндистоннинг бир неча кун олдин ўтказган ядровий синовига жавоб эди. Ушбу сана Покистонда “Yaum-e-Takbir” (Улуғлаш куни) сифатида нишонланади ва мамлакат тарихида муҳим бурилиш сифатида эътироф этилади.

15.05.202503:08
Аруначал-Прадеш — Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги баҳсли ҳудуд
Аруначал-Прадеш — Ҳиндистоннинг шимолий-шарқида жойлашган, Бутан, Мьянма ва Хитой билан чегарадош штат бўлиб, унинг мақоми икки гигант давлат ўртасида узоқ йиллик тортишув манбаи бўлиб келмоқда.
1914 йилда Британ Ҳиндистони, Тибет ва Хитой вакиллари ўртасида Симла келишуви имзоланган. Бу келишувга кўра, Макмахон чизиғи чегара сифатида белгиланган ва Аруначал-Прадеш Ҳиндистонга тегишли деб қаралган. Бироқ Хитой бу келишувни ҳеч қачон тан олмаган ва бу ҳудудни “Жанубий Тибет” деб аташда давом этмоқда.
1947 йилда Ҳиндистон мустақилликка эришгач, Аруначални тўлиқ ўз ҳудуди сифатида эълон қилди. 1950 йилда Хитой Тибетни босиб олгач, Аруначал-Прадеш бўйича даъволар янада кучайди. Бу тортишув 1962 йилда ҳарбий тўқнашувга олиб келди — Хитой қисман ҳудудга кириб келди, бир неча ҳафтадан сўнг эса орқага чекинди. Урушдан кейин ҳам Хитой бу ҳудуддан даъвосидан воз кечмади.
Бугунги кунда Аруначал-Прадеш Ҳиндистон томонидан расман штат сифатида бошқарилади. Штатда инфратузилмани ривожлантириш, ҳарбий база ва йўллар қурилиши давом этмоқда. Шу билан бирга, Хитой ҳам ўз чегарасида ҳарбий фаолликни кучайтирмоқда. Ҳар икки давлат чегарадаги фаол ҳаракатлар ва сиёсий ташрифлар орқали бир-бирига босим ўтказмоқда.
Аруначал-Прадешдаги тортишув тарих, маданият ва сиёсий нуфуз билан боғлиқ. Хитой бу ҳудудни тибетликларнинг ажралмас қисми деб ҳисобласа, Ҳиндистон уни ўз суверен ҳудуди сифатида қарашда давом этмоқда. Айрим таҳлилчилар фикрича, Хитой ушбу низо орқали Ҳиндистоннинг шимолий ҳимоясини сустлаштириш ва минтақада ўз таъсирини сақлаб қолишни мақсад қилган бўлиши мумкин.
Аруначал-Прадеш масаласи шунчаки чегара баҳси эмас — бу минтақадаги икки йирик давлатнинг геосиёсий қарама-қаршилигини акс эттиради. Ҳарбийлашув, сиёсий тортишувлар ва дипломатик кескинликлар ҳудуддаги тинчликни хавф остига қўяётган ҳолда, халқаро ҳамжамият учун ҳам жиддий муаммога айланмоқда.

14.05.202519:00
Коллектив Ғарб Путинни қийин аҳволга солди.
15 май куни белгиланган учрашувга Зеленский шахсан келиб, Путин билан музокара ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
АҚШ бош котиби Рубио Истанбулда. Тайёр.
Трамп шу яқин атрофда эканлигини, музокараларга ташриф буюришини билдирган.
Путин келмаса - қўрқоқликка йўйишади, келса - мажбур бўлганини билдиради. Келса, аниқ қарор қабул қилиши шарт бўлади.
Интрига юқори. Кузатамиз.

14.05.202516:21
Авраам келишуви — Яқин Шарқ геосиёсий харитасини ўзгартирган воқелик ёки сўнгги кунларда геосиёсатда асосий планга чиқаётган келишув ҳақида маълумот
Авраам келишуви (Abraham Accords) — 2020 йилда Исроил ва бир неча араб давлатлари ўртасидаги тарихий нормаллашув келишуви бўлиб, у Яқин Шарқ сиёсий мувозанатида туб бурилиш ясади.
Келишув нимани англатади?
2020 йил 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп воситачилигида Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасида дипломатик муносабатларни тиклаш ҳақида келишув эълон қилинди. Бу келишув кейинчалик Баҳрайн (2020 йил сентябр), Судан ва Марокаш томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
“Авраам” номи — яҳудийлар, мусулмонлар ва насронийлар учун умумий муқаддас шахс бўлган Иброҳим алайҳиссалом (Авраам) номидан олинган. Бу, томонларнинг умумий илдизларини таъкидлаш мақсадида қилинган.
Нима ўзгарди?
– Дипломатик муносабатлар ўрнатилди — элчихоналар очилди, авиақатновлар йўлга қўйилди;
– Савдо ва туризм ривожланди — БАА билан 2023 йилда икки томонлама савдо ҳажми 3 млрд доллардан ошди;
– Хавфсизлик ва разведка ҳамкорлиги — АҚШ орқали Исроил ва БАА ўртасида аниқ стратегик ҳамкорлик шаклланди;
– Фаластин масаласи четда қолди — келишувлар Фаластин томонисиз тузилгани кўпгина мусулмон давлатлар ва фаластинликларнинг танқидларига сабаб бўлди.
Келишув тузилишига нималар сабаб бўлди?
– Ироқ, Сурия, Ливиядаги барқарорсизлик;
– Эрон таъсирига қарши қўшма фронт яратиш истаги;
– АҚШнинг минтақадаги таъсирини сақлаш ва Трампнинг ташқи сиёсий ютуғи сифатида намойиш этиш нияти.
Танқидлар ва тахминлар
– Айрим таҳлилчилар бу келишувларни “Ислом оламини бўлиб ташлаш” деб баҳолаган;
– Фаластин маъмурияти “хиёнат” деб атаган ва БАА ҳамда Баҳрайн элчиларини чақириб олган;
– Туркия ва Эрон ҳам бу келишувга қарши қаттиқ баёнотлар берган.
Бугунги аҳамияти
2023 йилдан сўнг Исроил–ХАМАС ўртасидаги можаролар ортидан Авраам келишуви келажаги сўроқ остига тушди. Аммо, геосиёсий манфаатлар, иқтисодий алоқалар ва Эрон хавфи сабабли келишув амалдан қолгани йўқ. Саудия Арабистони ҳам кейинчалик шундай қадам ташлаши мумкин деган тахминлар бор эди, аммо Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар буни вақтинча тўхтатиб турди.
Авраам келишуви — Яқин Шарқ тарихидаги энг йирик дипломатик бурилишлардан бири. У минтақада иқтисодий ва ҳарбий алоқаларни кучайтирган бўлса-да, бироқ бу келишув фаластинликлар учун янги хафагарчиликлар, мусулмон мамлакатлар орасида келишмовчилик ва минтақавий зиддиятларни ҳам кучайтирди. Бу келишувларнинг келажаги — минтақадаги қонли можаролар ва халқаро сиёсий келишувларга боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Рекорддор
13.05.202523:59
4.2KКатталгандар20.04.202513:00
300Цитация индекси17.05.202523:59
1.3K1 посттун көрүүлөрү16.05.202501:34
1.3K1 жарнама посттун көрүүлөрү14.05.202522:37
1.70%ER22.03.202523:59
45.55%ERRӨнүгүү
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.