Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лёха в Short’ах Long’ует
Лёха в Short’ах Long’ует
Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 avatar

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

BIZNING TARMOQLAR
t.me/Milliykelishuv
youtube.com/@Tashabbuskorxalq
facebook.com/groups/1050236110139428/?ref=share&mibextid=NSMWBT
instagram.com/tashabbuskor?igsh=MTY4cjk5eHR3OHB1ZQ==
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаFeb 09, 2025
TGlistке кошулган дата
Sep 07, 2024
Тиркелген топ

Рекорддор

14.01.202509:05
2.3K
Катталгандар
05.09.202423:59
0
Цитация индекси
23.02.202503:41
225
1 посттун көрүүлөрү
21.02.202518:18
209
1 жарнама посттун көрүүлөрү
19.02.202523:59
12.50%
ER
22.02.202523:59
24.67%
ERR

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 популярдуу жазуулары

18.02.202512:38
Assalomu alaykum, aziz vatandoshlar!

Tashabbuskor faollar jamoasi sizlarga jonli efirni tortiq etishda davom etadi! Qachon deysizmi? 19.02.2025 soat 21:00 da Tashabbuskor Xalq Telegram kanalida!

Mavzular:

1. Milliy kelishuv dasturining yangicha tahlili


2. Xalq va hukumat: bugun milliy murosa qilish kerakmi?



Shu va shu kabi muhim savollarga javob olish imkoniyati bo‘ladi.

Tashabbuskor Xalq Telegram kanali barcha tashabbuskor yurtdoshlarni birlashtiruvchi platforma hisoblanadi. Ha, aytganday, jamoatchilikni xabardor qilishni unutmang! Yaqin do‘stlaringizni taklif qiling, ushbu elonni tarqating va faol bo‘ling!

Hurmat bilan,
Tashabbuskor faollar jamoasi

Chatta ko‘rishguncha, aziz vatandoshlar!

telegram
instagram

youtube
facebook
18.02.202521:52
Нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаев

Бугун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам тобора фаоллашиб ва кенгайиб бораётган ижтимоий тармоқлар 60 яшар нейропсихолог, тиббиёт фанлари профессори Зарифбой Ибодуллаевни жуда яхши танийди.

Профессор эркин фикри ҳамда қатъий фуқаролик позициясини тармоқларда очиқ улашгани учун олқишланади.

Ибодуллаевни бугунги Ўзбекистон тиббиёти ва сиёсатининг элитаси ҳам яхши танийди - яна ўша эркин фикри ва бу фикрларини чўчимасдан айтгани учун.

Профессор Ибодуллаев, унинг таъбири билан айтилса, бугунги Ўзбекистоннинг фарммафияси билан муттасил курашда. Бу кураш пинҳона, аммо профессорнинг айтишича, кескин.

Аммо, профессор ҳар бир ўзбекистонлик ва айниқса, зиёлиларнинг келгуси авлодлар олдида бурчи бор ва улар, ҳар қандай сиёсий муҳитда ҳам ўз бурчини бажариши лозим, деб ишонади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев - Озодликнинг бугун одамлар орасида юриб, жамият фаровонлиги учун курашаётган зиёлилар ҳаётидан ҳикоя қилиб борувчи махсус лойиҳаси биринчи қаҳрамони.

Ҳозир ушбу лойиҳанинг “Профессорнинг кўринмас кураши” деб номланган биринчи қисмини томоша қилинг.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
20.02.202515:40
Россия-Украина уруши тугаш арафасида. Трамп Украинани молиялаштиришни тўхтатади. Европа ҳамжамияти ҳам Украинадан воз кечади. Икки томон музокаралар столига ўтиради.

Россия эса шовинистик қарашларидан воз кечмайди. Бекор қолган Россия эътиборини Туркистон заминига қаратади. Бу борада энг катта хавф Қозоғистонга бўлади. Чунки фақатгина унинг Россия билан бевосита чегараси бор. Бу бизни хавф четлаб ўтади дегани эмас. Бу ишларнинг, албатта, бизга ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий таъсири бўлади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Россияга боғлиқ бир қатор оғриқли нуқталари мавжуд.
Биринчисидан, миграция муаммоси. Бунинг учун Россиядаги мигрантларнинг ишлаши учун бошқа давлатларда шароит яратиб бериш керак.
Иккинчидан, энергетик муаммо. Афсуски, олдинги маъмурият даврида қабул қилинган хато қарорларнинг бадалини ҳали тўлаб юрибмиз. Газларимиз ҳам ўзимизники бўлиб ўзимизники эмас. Бунга ақлли ечим топишимиз керак.
Учинчидан, ижтимоий тафаккурдаги муаммо. Аҳолининг баъзи қатлами Россияни ўзига халоскор ва боқувчи деб билади. Чунки улар рус пропагандаси қурбони бўлишган. Бунақалар ҳар қачон ҳам, қўпол қилиб айтганда, Россияга тўнқайиб беради.

Шуни унутмаслик керакки, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг ягона дўсти фақатгина унинг ўзи. Нисбатан қадриятлари яқин ҳамкорлари бўлиши мумкин. У ҳам бўлса туркий давлатлар. шунинг учун манфаатли туркий ҳамкорликни кучайтириш керак!
15.02.202513:28
Бугун соат Тошкент вақти билан соат 21:00 да журналист Бобомурод Абдулла ўзининг "Факт ва фикр" каналида Миллий келишувнинг янги баёни хусусида жонли мулоқот олиб борадилар!
Кайра бөлүшүлгөн:
Kun.uz | Расмий канал avatar
Kun.uz | Расмий канал
23.02.202517:55
Оила қуришдан нега қўрқиб қолишган? – Кун подкастида оила, ажримлар мавзуси

Kun.uz ижодкорлари томонидан янги лойиҳа – Кун подкастига старт берилди. Аввалроқ қизларнинг кам туғилётгани ҳақида суҳбатлашилганди. Лойиҳанинг бу галги сони оила муносабатлари, ундаги муаммолар ва ажримлар мавзусига бағишланди. Унда психолог Шоира Исоқова ҳамда сиёсий таҳлилчи, жамиятшунос Ҳамид Содиқ ўз фикрларини бўлишишган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
09.02.202504:17
MUROJAATNOMA

Hurmatli vatandoshlar!

"Tashabbuskor faollar jamoasi" barchani bir maqsad yo‘lida birlashishga chorlaydi. Biz xalq uchun, yurt uchun, kelajak avlod uchun fidokorona mehnat qiladigan, vatanparvar insonlarni safimizga qo‘shilishga taklif qilamiz.

Qayerda bo‘lishingizdan qat’iy nazar, iqtisodchi, yurist, professor, olim va olimalar, ilm-fan, ta’lim, madaniyat va jamiyat rivoji uchun hissa qo‘shadigan ziyolilar – barcha soha vakillari uchun eshiklarimiz ochiq. "Tashabbuskor faollar jamoasi" oddiy xalq orasidan chiqqan tashabbuskor va fidoyi insonlardan tashkil topgan jamoa bo‘lib, maqsadimiz bir: xalqimizning farovon hayoti uchun astoydil harakat qilish.

Marhamat, safimizga qo‘shiling va biz bilan bog‘laning! Batafsil ma’lumotni "Tashabbuskor xalq" Telegram kanali orqali olishingiz mumkin.

Biz – siz, – bizni birlashtiradigan jamoamiz!
Hurmat bilan,
Tashabbuskor faollar jamoasi

📱 Telegram 📱 facebook 📱instagram
09.02.202516:12
Илон Маск «Озодлик радиоси» ва «Америка овози»ни ёпишга чақирди

Илон Маск ўзининг X (собиқ Twitter) саҳифасида «Озодлик радиоси» ва «Америка овози» ни ёпишни таклиф қилди:

«Ҳа, уларни ёпинг. Европа энди озод (боғловчи бюрократияни ҳисобга олмаганда). Уларни энди ҳеч ким тинглаётгани йўқ. Бу шунчаки ўзи билан гаплашаётган ақлдан озган радикал сўлчилар бўлиб, улар америкаликларнинг солиқларидан йилига 1 миллиард долларни сарф қилмоқда», — деб ёзган Маск.

Яқинда Трамп USAID’ни фирибгарлик ва коррупцияда айблаб, уни ёпишга чақирганди.

Бу фикрлар жамоатчилик ва сиёсий доираларда турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Америка ўзгаряпти, азизлар!
Кайра бөлүшүлгөн:
Девонайи Ҳақгўй avatar
Девонайи Ҳақгўй
25.02.202513:31
Хуллас, ҳамма ёшларга маслаҳатим шу! Кимдир шароит қилиб беришини кутиб ўтирманг! Ҳеч қачон ҳеч ким сизга ёрдам бермайди. Сизга фақат ва фақат ўзингиз ёрдам бера оласиз!

@adolat_kuychisi
Кайра бөлүшүлгөн:
Девонайи Ҳақгўй avatar
Девонайи Ҳақгўй
25.02.202513:29
Қирғизистонда қимматбаҳо қабртош қўйиш ва "уч, тўрт, етти" каби турли маросимларни ўтказиш тақиқланди

Агар пулингиз кўп бўлса, уни етимларга ёки бева-бечораларга беринг. Исломда бўлмаган одатлардан қанчалик тез қутулсак, бу ҳаётимизга ҳам ижобий таъсир қилади.

Қирғизистон муфтий ўринбосари Акимжон Эргешов

Бизда ҳам Мусулмонлар идораси шу масалани ўйлаб кўришса яхши бўлар эди. Ҳақиқатда, қабртош қўйиш бизга руслардан кириб келган анъана бўлиб, кераксиз харажатга киради. Шу пулларни манфаатли бўлган бошқа ишларга йўналтириш керак!

@adolat_kuychisi
25.02.202513:12
Ҳукумат кўп квартирали уй-жойлардаги янги турар ва нотурар жойларни қурилиш ташкилотларидан тўловни тижорат банки орқали амалга ошириб сотиб олган фуқароларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг бир қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш масаласини ўйлаб кўрмоқда. Бу борада 2025 йилнинг 1 апрелига қадар таклиф ишлаб чиқиб, Президент администрациясига киритиш кўзда тутилган.

Расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ипотека кредитини ажратиш мақсадида электр энергияси, табиий газ, совуқ сув, иссиқ сув ва маиший чиқиндилар бўйича амалга оширилган тўловлар, йўл қоидасини бузгани учун тўланган жарима ҳамда алимент тўловларини ҳам скорингда ҳисобга олиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун тегишли маълумотлар базаларини 2025 йил 1 июлига қадар интеграция қилиш белгиланган.
25.02.202513:19
Президентнинг қарори билан:

2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

✅Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

✅Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

✅бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
15.02.202514:38
Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркор бўлган, камида 20 нафар ёшни ишга олиб, кичик корхона очган ва ўқув маркази ташкил қилган ёш тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади.

Банк кредитларининг камида 30 фоизи хотин-қизлар тадбиркорлиги учун йўналтирилади.
11.02.202520:06
Manapoliya va karupsiya."Tashabbus halq" Telegram kanalidan olindi. Tash...
https://youtube.com/watch?v=EiVS7rxD4yc&si=ilTHSRX1ZIZDr3iL
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.