Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Нигоҳ
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
ТекшерилбегенИшенимдүүлүк
ИшенимсизОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаFeb 06, 2025
TGlistке кошулган дата
Aug 30, 2024

07.04.202512:03
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари эди.
Telegram | YouTube
Telegram | YouTube
23.04.202514:08
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади.
Шунингдек, президент қарорига кўра:
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг марказий илмий-текшириш лабораторияси негизида Тиббиёт илмий-инновацион тадқиқот институти фаолияти йўлга қўйилади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали Урганч давлат тиббиёт институти этиб қайта ташкил этилади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент давлат стоматология институти клиникаси Тошкент давлат тиббиёт университети клиникалари этиб қайта номланади;
🔹Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз ва Чирчиқ филиаллари этиб қайта номланади;
🔹Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ва Тошкент давлат стоматология институти академик лицейи Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-, 2- ва 3-сон академик лицейлари этиб қайта номланади.
❗️ Битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади

07.04.202511:48
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг Таҳиятош туманида бунёд этилган 200 ўринли оилавий поликлиникада бўлди.
"Ўтган йили бу ерга келганимизда Таҳиятош туманидаги оилавий поликлиника жуда оғир аҳволда эди. Тор ва эски бино, деярли ҳеч қандай шароит йўқ… Шунга қарамай, шифокорлар қўлларидан келганича одамларга ёрдам беришаётган эди", — деди у.

26.03.202512:10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарорига кўра:
1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
(а) ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади;
(б) бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

15.04.202510:53
Ислом цивилизацияси маркази вакант иш ўринлари учун танлов эълон қилди.
Бунда қадимий ёзма манбалар, зиёрат туризми, музейшунослик, кутубхона ва ахборот мультимедиа соҳалари бўйича юқори малакага эга мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танлов икки босқичда (саралаш ва суҳбат) ўтказилади. Резьюме юбориш учун: @Islommarkazi_bot
Бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар қуйидаги ҳаволада: https://cisc.uz/ky/vacancies/

04.04.202515:20
”Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсум ғолибларига президент совғаси BYD Chazor электромобиллари топширилди.
Аҳамиятлиси, ғолибларнинг барчаси қизлар:
• Дилбархон Ҳайдарова — Тошкент шаҳар «Бўз» маҳалласидан 10-14 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Бўронов Фирузбек, ҳисобчи.
• Ўғилжайрон Халдурдиева — Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани «Калтаминор» маҳалласидан 15-19 ёш тоифаси ғолиби. Отаси Суюнов Абажан, якка тадбиркор. Деҳқончилик билан шуғулланади.
• Мафтуна Очилова — Хоразм вилояти, “Нурли ҳаёт” маҳалласидан 20-30 ёш тоифаси ғолиби. Онаси Очилова Дилдора, нафақада.

20.04.202517:03
🏆 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси У-17 Осиё кубоги ғолиби
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси У-17 Осиё кубоги финал учрашувида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Якунда ҳамюртларимиз иродали, 0:2 ҳисобида ғалабага эришиб, U-17 Осиё кубогини қўлга киритди.
2 футболчи кам бўлиб ўйнаётганимизга қарамай, вакилларимиз ажойиб ўйин намойиш қилди.

23.04.202509:56
Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди
Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.
Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

08.04.202514:27
Онлайн фирибгарлар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларни алдаш мақсадида “Toyga taklifnoma, iltimos uydagilarga ham tashlang, ochilmasa boshqa telefonda oching” мазмунидаги хабарга қурилмага зарар етказувчи бириктирилган APK файлни юборишмоқда.
Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.
Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

06.04.202509:36
❗️ Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади
2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:
▫️электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;
▫️табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
▫️Реестрларга киритилган оилаларга;
▫️"маҳалла еттилиги" хулосаси асосида Реэстрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

08.04.202505:49
Давлат органи ва ташкилотларининг 2024 йилдаги коррупцияга қарши курашиш рейтинги
Рейтинг баҳолаш тизимида энг юқори натижа “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (96 балл), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (95 балл) ва Марказий банк (94 балл) томонидан қайд этилди.
Энг паст натижалар Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (9 балл), Ғазначилик хизмати қўмитаси (17 балл) ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (26 балл) тегишли.

28.03.202506:48
Китоб ўқиб ота-онасига автомобил совға қилаётган ёшлар сафи кўпаймоқда!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида 15-19 ёш тоифаси бўйича баҳслар якунланди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган танлов якунида энг билимдон ёшлар аниқланиб, Президент совғаси — BYD Chazor электромобили ва пул мукофотлари ўз эгаларига топширилди.

02.04.202506:26
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ҳудудларда коррупцион ҳолатларга чек қўйилди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юристконсульти, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассиси ва бошқаларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

14.04.202505:15
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги апрелни “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилди
“Муҳандислик ойлиги” доирасида техника йўналишидаги олийгоҳларда турли танловлар ва мусобақалар ўтказилади.
Шунингдек, 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтади.
“Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилади:
⁃ “Drone racing”
⁃ Ҳаво жанги
⁃ Ракета моделлаштириш
⁃ Роботлар жанги
⁃ Робототехника мусобақаси
⁃ 3D моделлаштириш мусобақаси
⁃ Муҳандислик ишланмалари кўргазмаси
⁃ Авиамоделлар кўргазмаси
⁃ “Art Engineering” намойишлари
⁃ “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони
Муҳандислар сафига қўшилинг ва ўз келажагингиз меъморига айланинг!

Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.