Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
🎓 Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида иккита ОТМда ўқишга рухсат берилиши мумкин

Сенатор Олий таълим вазирига бир вақтнинг ўзида ҳам давлат, ҳам хусусий ОТМларда турли шаклларда ўқишга рухсат бериш масаласи бўйича сўров юборди.

Таъкидланишича, айни пайтда бундай имконият йўқ: абитуриент фақат бир ОТМга асл ҳужжатини топшириши мумкин, HEMIS тизими эса бошқа ОТМда қайта рўйхатдан ўтишга йўл қўймайди.

Сенатор Баҳром Абдуллаев бу чекловлар АҚШ, Европа, Россия ва Қозоғистонда йўқлигини таъкидлаб, Ўзбекистонда ҳам талабаларга бир вақтнинг ўзида икки олийгоҳда ўқиш ҳуқуқини беришни сўради.

👉 @Axborotyangiliklari
🚍 Самарқандда кунига 10 минг йўловчига хизмат кўрсата оладиган халқаро автовокзал қурилиши якунланмоқда

У ерда бир вақтнинг ўзида 100 автобус, 150 микроавтобус ва 300 енгил машина қабул қилинади.

Янги марказ шаҳар ва туманлараро қатновлардан ташқари, Россия ва бошқа давлатларга рейсларни ҳам амалга оширади.

Автовокзал сентябрь ойида очилиши кутилмоқда.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202505:17
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланган яширин цех аниқланди

41 ёшли фуқаро Тошкент туманида ижарага олган хонадондан 49 номдаги 594 127 дона ва Учтепа туманидаги яшаш уйидан 2 турдаги 28 640 дона дори топилди.

Бундан ташқари икки манзилдан дори хомашёлари, этикетка, йўриқнома, ампула, қолиплар топилган. Жами дори ва бошқа буюмларнинг умумий қиймати 10 млрд. сўмга тенг.

Ҳозирда цех ташкилотчисига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Axborotyangiliklari
🇾🇪🇮🇱 Исроил Яманга ҳужум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил ҳаво кучлари Ходейда шаҳри портлари, базалари ва аэропортига йирик зарбалар бермоқда. 40 дан ортиқ ракета ва бомба зарбалари қайд этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
⚡️Анталия сохилларида авваллари акула деярли учрамас эди, мана энди пайдо бўлибди 🦈

Яқинларга юбориб қўямиз, дам олгани борадиганлар эхтиёт бўлаверасизлар!

👉 @Axborotyangiliklari
Чилонзорда Epica ЙТҲ содир этди. Рулда болалар бўлгани айтилмоқда

Бугун соат 02:30 лар атрофида Epica русумли автомобилда ЙТҲ содир этилиши оқибатида иккита йўл ёриткич ағдарилган.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202511:05
Чорвоқ йўлида люкдан танасини чиқарган аёл касрига ҳайдовчи жазоланди

ЙҲХХ хабарига кўра, ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойлаштирилди.

👉 @Axborotyangiliklari
6 ой олдин давлат ходимини интернетда сўкиб, ҳақорат қилган йигит ушланди

6 ой олдин хорижда туриб, Instagram ижтимоий тармоғида изоҳ қисмида ҳақоратли сўзлар қолдирган бола Ўзбекистонга келганда қўлга олинган.

👉 @Axborotyangiliklari
Навоийда бозор ҳудудида жойлашган йирик дўконлардан бири ёниб кетди.

👉 @Axborotyangiliklari
05.05.202516:51
Samarqandda Markaziy Osiyodagi eng katta xristian qabristoni borligini bilarmidingiz?

Eng ajablanarlisi, odamlar hanuz shu qabriston yonida yashashda davom etmoqda. Tarix va hayot bir joyda tutashgan noyob maskan!

Bu safar YouTube’dagi Qara Shay kanali sizni Samarqandning sirli mozorlariga, qadim ziyoratgohlariga va go‘zal tabiatiga sayohatga olib chiqadi.

https://youtu.be/BNh8o3cYiPc?si=sUGsmzni5GU7YPcs
🦁Тошкент вилояти ва пойтахтдаги питомникларда Африка шерлари ва бошқа ёввойи ноқонуний сақлаб келингани аниқланди

Экология вазирлиги ва Бош прокуратура ходимлари ўтказган рейдда 80 дан ортиқ ёввойи ҳайвонлар, жумладан, 4 та Африка шери, шунингдек, 9 турдаги қушлар аниқланган.

Ҳозирда айрим жониворлар Тошкент ҳайвонот боғига ўтказилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади

Ўзбекистондаги «рассрочка» бозорини назорат қилишни бошлаш режалаштириляпти. Марказий банк раиси Тимур Ишметовга кўра, регулятор асосий эътиборни «тартибга солинмайдиган, аммо маълум бир хатарларни келтириб чиқарувчи» бозорларга қаратади. Улардан бири BNPL бўлиб, у ҳозирда сезиларли ҳажмга етган.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202510:38
Сурхондарёни жуда иссиқ ҳудуд деб биламиз, аммо ҳаммаси бошқача экан.

Видеода айтилишича, Термиз шаҳрида тунда ҳаво ҳарорати анча пасайиб, бемалол сайр қилиш учун имкон пайдо бўлади.

Шаҳарда дарахтлар жуда кўп, бу эса нафақат ҳавони тозалайди, балки ҳароратни ҳам мўътадил ушлаб туради.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202506:49
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

Навоий вилоятида икки нафар ёшлар етакчиси ҳалок бўлган ЙТҲда машина катта тезликда бошқарилгани маълум бўлди.

Ҳайдовчи ўзи билан бир йўналишда кетаётган юк машинасини қувиб ўтишда бошқарувни йўқотган ҳамда машина ағдарилиб кетган.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202504:24
#қойил

70 ёшга кирган онахон ёш навқирон йигитлардек машина миниб таксистлик қилаётган эканлар 👍

Бизга ҳам шундай улуғ ёшда мaшина миниб юриш насиб қилсин!

👉
@Axborotyangiliklari
Мойкачи бола Жентрани расво қилди

Ёш болаларга калитни ишониб бериб кетаверманг!

👉 @Axborotyangiliklari
Эрон ҳукумати портда содир бўлган портлаш бўйича икки кишини ҳибсга олди

Қўлга олинганлардан бири хусусий компанияда ишлайди, иккинчиси давлат хизматида рўйхатда туради. Портлаш оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлганди.

👉 @Axborotyangiliklari
06.05.202509:06
Тошкентда наркотик савдосини тарғиб қилган йигитлар 15 суткага қамалди

Улар Telegram’да гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини баннер ва қоғозларда тарқатиб, деворларга ёпиштириб юрган.

Суд ҳукмига кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

👉 @Axborotyangiliklari
Фарғонада Nexia-3 уриб юборган Tico ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Унга кўра, ҳолат 5 май куни соат 16:00 ларда Фарғона тумани Фарғона—Водил—Ҳамзаобод автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижада Tico ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчилари тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

👉 @Axborotyangiliklari
🇸🇦 Саудия Арабистонида улкан қум бўрони кунни тунга айлантирди.

Кадрлар Саудия Арабистони марказидаги Ал-Қассим провинцияси ҳудудида тасвирга олинган.

👉 @Axborotyangiliklari
АҚШ $800 гача бўлган божхонасиз буюртмалар имтиёзини бекор қилди.

2025 йил 2 майдан бошлаб, бу миқдордаги жўнатмалар учун ҳам энди йиғим ундирилади — давлат почта хизмати орқали келган юкларга 120%, хусусий хизматлар орқали эса 145% гача бўлган тўлов белгиланган.

Расмийлар бу қарорни импорт оқимининг ҳаддан ташқари кўпайгани ва ички ишлаб чиқарувчиларга зарар етаётгани билан изоҳламоқда.

Олдинги тартиб 1938 йилдан буён амал қилиб келаётган “de minimis” тамойилига асосланган бўлиб, $800 гача бўлган юклар бождан озод этилган эди. Энди эса бу имтиёз мутлақо бекор қилинди. Бу орқали АҚШ ҳукумати контрабанда, хусусан наркотик моддалар оқимига қарши курашишни ҳам мақсад қилган.

Ушбу ўзгаришлар натижасида америкалик харидорлар йиллик харажатининг 8–30 миллиард долларга ошиши кутилмоқда. Аммо расмийлар бунинг зарурлигини очиқ тан олмоқда: “Мақсад воситани оқлайди”.

📌 Хулоса қилиб айтганда, бож тўловлари ва қатъий тартиблар нафақат ривожланаётган мамлакатларда, балки дунёнинг энг кучли иқтисодларида ҳам муҳим инструмент сифатида ишлатилмоқда. Ўзбекистонда бу борадаги тартиблар ҳам айнан ана шу глобал заруриятка жавобдир.
«Миллий тикланиш» ва ЎзЛиДеп партияларининг Қонунчилик палатасидаги фракциялари бирлашиб, «Тараққиёт блоги»ни тузди.

👉 @Axborotyangiliklari
🛰️ Кейинги ҳафтада сайёрамиз атрофида 53 йилдан буён айланиб юрган 500 килограммлик совет кемаси Ерга қулайди.

1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.

Олимлар у аниқ қаерга қулашини билишмайди, лекин ваҳима қилишга ҳожат йўқ: жиддий зарар етказиш учун у жуда кичиклик қилади, унинг «бировнинг бошига тушиши» эҳтимоли эса чақмоқ уриши эҳтимолидан ҳам камроқ.

👉 @Axborotyangiliklari
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 875
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.