Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий муносабат | Б.Кабулов avatar

Расмий муносабат | Б.Кабулов

TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
Орду
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаMar 15, 2025
TGlistке кошулган дата
Mar 26, 2025

Рекорддор

14.04.202523:59
3.7KКатталгандар
05.04.202523:59
400Цитация индекси
26.03.202523:59
8.7K1 посттун көрүүлөрү
22.04.202515:37
01 жарнама посттун көрүүлөрү
27.03.202515:16
6.90%ER
20.03.202513:46
234.87%ERR
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25

Расмий муносабат | Б.Кабулов популярдуу жазуулары

27.03.202504:22
Изоҳ ва қўшимча

Халқимиз жиннисевар деган гапни осмондан олганим йўқ. Бу фикр менинг юрагимда анча пайтдан бери бор. Дунёда бизчалик жинниларни бошига кўтарадиган халқ йўқ.

Олим, зиёли қолиб, шкафдан чиқиб «Оналарига укаларидекман» деб безрайиб турган жиннини қаҳрамон қилдик, машҳури замон қилдик.

Инстаграм, тик-токка киринг, тренд яратаётган муаллифларнинг аксари руҳан соғ эмас. Чингиз дегани ҳожатда ўлтириб, нажасини эфир қилганини жонли эфирда 15 минг одам кўриб ўтирганди!

Биттаси эрига хотин совға қилса, яна бири «овқат евомман, тухум евомман», деб чиқади. Мисоллар кўп ва афсуски бири-биридан хосиятсиз, хунук.

Ҳозир бу каби мисолларни қалаштириб, ўнлаб келтиришим мумкин. Биз ўзимизнинг реакцияларимиз (лайк) билан жинниларни бошимизга кўтариб, ёшлар, болалар ўртасида машҳур қилиб қўяпмиз. Афсуски, бу ҳақиқат!

Медиа маконимизда жиннилар, жинниликлар кўпайиб кетди. Буни кимдир, қачондир айтиши керак эди. Ҳақиқатни айтганим учун уялмайман.

Агар биз томоша циркда бўлишини, рол ижро этиш театрга хослигини баъзиларга вақтида айтганимизда эди, ўзини телба, овсарга солиб бақир-чақир билан аудитория тўплай олмас эди. Медиа маконимизда сифатли контент кўпроқ бўларди.

Беҳзод Қобулов
23.03.202511:56
#Баёнот_матни

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда фуқаро Олим Сулаймонов томонидан билдирилаётган иддао ва танқидий чиқишлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Олим Сулаймонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, ташкилот раҳбарлари, фермерлар, кластерлар томонидан қонунга зид хатти-ҳаракатларар амалга оширилаётгани ҳақида умумий гаплардан иборат чиқишлар қилиб келмоқда.

Аслида Олим Сулаймонов ўзи даъво қилаётган фаол фуқаролик позициядан келиб чиқиб, мазкур қонун бузилиш ҳолатига доир битта факт, аниқ мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига зудлик билан мурожаат қилиши лозим эди.

Бироқ, Олим Сулаймонов ўзига юқори лавозим беришни талаб қилиб, Тошкент вилояти ҳокими, унинг ўринбосарлари, матбуот котиби, вилоятдаги бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ва бошқа давлат хизматчилари фаолиятига доир ҳақорат ва туҳматдан иборат сўзларни ижтимоий тармоқлар орқали айтиб келмоқда.

Ҳеч қандай фактларсиз, аниқ мисолларсиз Тошкент вилоятидаги барча даражадаги давлат хизматчилари шаънини ерга урувчи, ҳақиқатдан йироқ бўлган бундай гап-сўзлар маъмурий ва жавобгарликни келтириб чиқаради.
Таъкидлаймизки, Олим Сулаймонов Ташқи меҳнат миграцияси Тошкент вилояти бошқармасига қасқа вақт раҳбарлик қилган вақтда, ўзининг бошқарув соҳасидаги нотўғри қарорлари, ёндашувлари, умуман, малака талабига жавоб бермагани туфайли ишдан бўшаган.

Давлат бошқаруви соҳасида ишлаш имконияти берилганини нотўғри тушуниб, раҳбар шахсларни обрўсизлантирувчи гаплар айтиб, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига обуначиларни кўпайтиришни мақсад қилиб, ўз иши қолиб, фақат блогерлик фаолияти шуғулланиб келди.

Бир сўз билан айтганда, у берилган имониятдан фойдалана олмаган. У масъул лавозимда ишлаб юрган пайтларида миграцияга доир давлат сиёсати моҳиятини тушунмасдан, меҳнат мигрантлари ёки таълим, дам олишга саёҳатга борган фуқаролар ўртасидаги фарқ ва тафовутларни ажратмай, умумий рақамларни нотўғри талқин қилиб, ижтимоий тармоқларда аҳолига мунтазам нотўғри маълумот бериб келган. Бу орқали ҳудудда мигрантлар билан ишлашга доир умумий ишга катта зиён келтирди.

Қатъиян таъкидлаймизки, бу борада Олим Сулаймонов томонидан айтилган бошқа барча гап-сўзлар туҳмат ва ҳақоратдан иборат. Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси Олим Сулаймоновни бундай туҳмат ва ҳақоратдан иборат гапларини тўхтатишга, очиқлик сиёсатини суистеъмол қилмасликка чақиради. Яна бир марта таъкидлаймиз, ҳар қандай қонун бузарликка доир аниқ факт ёки мисол бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиши лозим.

Шахсий фаразлардан иборат ва ғаразли мақсадларни кўзлаб ҳақорат, камситиш ва ёлғондан иборат гаплар айтиш ва тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка асос бўлиши ҳақида маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25.03.202513:08
#Баёнот

Блогер Олим Сулаймоновнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий баёнот | Матн ҳолида ўқиш

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.04.202506:36
#Жиноятга_жазо_муқаррар

Интернетда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳақоратлаган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
Mатбуот хизмати
#Раддия

Ижтимоий тармоқларда блогер Хуршид Шоназаров ва унинг қўшниси фуқаро Анвар Раҳимовлар уйи яқинидаги ер ноқонуний тарзда аукционда сотувга қўйиб юборилгани, бу Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилаётгани, Тошкент вилояти Зангиота туманида бундай муаммолар бир талай эканлиги хусусида мурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда соҳага алоқадор ташкилот масъулларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Мурожаатда қайд этилган Зангиота тумани, "Боғишамол" МФЙ, А.Навоий кўчаси, 76 уй манзилидаги 0,04 га ер майдони 2023 йил 11 февраль кунидаги аукцион натижаларига кўра, фуқаро С.И томонидан, ҳудди шундай 74 уй манзилидаги 0,04 ер майдони эса 2023 йил 23 февраль санасидаги аукцион натижалари билан фуқаро М.З томонидан ютиб олинган. Давлат кадастрлари палатасининг Зангиота туман филиали томонидан мазкур ер участкаларининг кадастр паспортлари шакллантирилиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бироқ, олиб борилган назорат тадбирлари давомида юқорида қайд этилган ер участкаси фуқаро А.Р томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани, мустаҳкам девор билан ўралгани ва турар-жой қурилгани аниқланган. Фуқаро томонидан мазкур ер участкасига асос сифатида тақдим этилган “Иттифоқ” ҚФЙнинг 1996 йил 10 июндаги "А.Ғ номига ер майдони ажратилганлиги тўғрисида"ги қарори эса Зангиота тумани шахсий таркиб ҳужжатлари Давлат архиви сақловида мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Натижада бўлим томонидан 2023 йил 2 июнда ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 60-модда, 3-қисми билан маъмурий жарима қўлланилган. Шунингдек, Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан фуқаролик ишлари ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига даъво ариза киритилган ва ариза талаблари қаноатлантирилган. Жавобгар А.Р томонидан киритилган апелляция шикояти қайтарилган.

Маълумот учун, 2024 йил 4 декабрда Тошкент вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг К-591/24-сонли ажрими билан Зангиота туманлараро судининг худди шу йил 11 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
#Расмий_муносабат

"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида эълон қилинган танқидий материал юзасидан расмий муносабат


"Халқ назорати" фейсбук саҳифасида жорий йил 16 март куни Бекобод туманида қишлоқ хўжалиги бўйича ўтказилган вилоят семинарида айтилган фикрлар юзасидан танқидий материал эълон қилинган.

Семинарда Тошкент вилояти ҳокими ҳудуддаги фермерларга мурожаат қилиб, ишни тўғри, адолатли ташкил қилиш, ишчи-ходимлар билан меҳнат муносабатларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб бориш хусусида сўзлаган.

Таъкидлаймизки, молия-хўжалик фаолиятини адолатли юритиш, мавсумий ва доимий иш билан банд ишчи-ходимларни меҳнат шартномаси ёки меҳнат битими асосида фермер хўжалигига расмийлаштириш шахсий ташаббус эмас, амалдаги қонунчилик талабидир.
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда водий перевали яъни Тошкент вилоятига қарайдиган ҳудуд йўлларининг таъмирталаб ҳолатда экани тўғрисида мурожаат тарқалди.

А-373 М-39 автойўли Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш автомобиль йўлининг 119-121 км қисмини цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш объектида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими орқали, “Avtoyul sanoat invest” МЧЖ бош пудрат ташкилоти томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатларига асосан автомобиль йули 2 км кисмига цемент-бетон қоплама ётқизиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу объектда қурилиш-монтаж ишлари 2024 йил июнь ойида бошланган бўлиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмини чап томонида курилиш-монтаж ишлари бошланган.

Объектда қум-шағал аралашмасидан асос қориш, йўл қисмини кенгайтириш ишлари бажарилган. Шунингдек, цемент-бетон қопламасининг қурилиши 2024 йил октябрь ойига туғри келганлиги ва қиш мавсуми бўлгани сабабли, Қамчиқ довонини маъсул ташкилотлар (ФВВ Ангрен ҳудудий бошқармаси ва Қамчиқ довони ЙХХ) томонидан объектга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши вақтинча тухтатиб қуйилган эди.

Бош пудратчи томонидан курилиш ишлари олиб борилган қисмига транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик ўз ҳисобидан 4 см қалинликда майда донали асфальтобетон ёткизилган. Ушбу қоплама довонда қиш мавсумда транспорт воситалари ҳаракати кескинлиги туфайли яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб цемент-бетон қопламали йўл қурилиб, мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари тасдиқланган режа-жадвалига асосан жорий йил IV-чорак якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
#Яшил_макон

Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси "Яшил макон" лойиҳасида иштирок этди

Бугун "Nurafshon business city" ҳудудида оммавий кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси ҳам иштирок этди.

Тошкент вилояти ҳокимлигининг янги маъмурий биноси қурилиши кутилмоқда. Бугун мазкур бинонинг қурилиш майдони атрофига "яшил белбоғ" ташкил этишда қатнашдик.
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.