Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Amu-Qashqadaryo ITHB avatar

Amu-Qashqadaryo ITHB

©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаSep 01, 2019
TGlistке кошулган дата
Mar 26, 2025

Рекорддор

27.03.202523:59
812Катталгандар
25.03.202523:59
100Цитация индекси
28.03.202523:59
4761 посттун көрүүлөрү
30.03.202522:30
5491 жарнама посттун көрүүлөрү
05.04.202523:59
3.75%ER
28.03.202523:59
58.62%ERR

Amu-Qashqadaryo ITHB популярдуу жазуулары

03.04.202516:19
Қашқадарё вилояти

Қарши туманида сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, гидрометрия ҳамда сув тежамкор технологияларни жорий этиш мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
Ассалому алайкум.

Қадрли "Сув хўжалиги" ходимлари аввало Сизларни, сизлар орқали барча юртдошларимизни
Рамазон ҲАЙИТИ билан муборакбод этаман!

Аллоҳ танингизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга  тинчлик-хотиржамлик, топганларингизга барака ато этсин!

Кейинги йил яна бизни хушнуд айлаб келадиган Рамазон ойи ва Ҳайит байрамларига эсон-омон хурсандчилкда етказсин!

Қалбингизда эса доим яхшилик, гўзаллик, эзгу мақсадлар гуркирасин! Бахт ва омад доимий ҳамроҳингизга айлансин!

Ҳурмат билан,

Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи
Фозилжон Сиддиқов


https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
08.04.202512:30
ЯККАБОҒЛИК СУВЧИЛАР ТОМОНИДАН БУГУНГАЧА 42 МИНГ ТУП КЎЧАТ ЎТҚАЗИЛДИ

🌱Яккабоғ туман  “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

🌳Жумладан, туманидаги “Самоқ”, “Дархон”  каналлари ҳамда ички каналлар атрофига баҳорги мавсумда  41 минг 910 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, “Яшил макон” Эко платформасига киритилиши таъминланди.


🌴🌱Хусусан, бугун бўлиб ўтган акцияда “Жийда” канали атрофига 4 минг туп терак, “Чағатой” сувчилар уйига 3 минг туп олма, олча, ўрик, беҳи каби мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

🌱Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
25.04.202508:04
Qarshi magistral kanali irrigatsiya tizimi boshqarmasida yordamchi xoʼjalik boʼyicha qilinayotgan ishlar
02.04.202512:12
#ёрдамчи_хўжалик_қўшимча_даромад

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги "Дустлик-3" насос станцияси ёрдамчи ҳўжалигига 500 дона  ўрдак жўжалари олиб келиниб, парваришлаш йўлга қўйилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
02.04.202512:12
26.04.202507:49
Қашқадарё вилояти

“ЗАФАРОБОД” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан давлат ҳусусий шерикчилик бошқарувига берилган Косон туманидаги “Зафаробод”  насос станциясида навбатдаги семинар ташкил этилди. Унда туман учаскаси ва насос станция ходимлари иштирок этди.

Семинарда насос станцияда ижро интизомига эътибор қилиш, электр энергия лимитига қатъий риоя қилиш, бу борада қувват тежамкор қурилмаларга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда техника хавфсизлигига риоя қилиш бўйича тушунчалар берилди.

Шунингдек, 2025 йил – сув хўжалигида “насослар самарадорлигини ошириш йили”да бажариладиган вазифалар тўғрисида тушунчалар берилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу “Зафаробод” насос станциясда Сув хўжалиги Вазирлигинг кўрсатмасига асосан ёрдамчи хўжаликни йўлга қўйиш бўйича барча насос станцияларда ёрдамчи хўжаликни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар  берилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
29.03.202510:32
29.03.202510:32
Қашқадарё вилояти

ҲАЙИТ БАЙРАМИГА ТУҲФА


Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедициясида ишловчи барча ходимларга Рамазон ҳайити муносабати билан ёрдамчи хўжаликларда етиштирилган гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Ҳайит кунларида соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
24.04.202515:07
Вилоятдаги 85 та маҳаллага илк бор оқар сув кириб борди


Муротжон Азимов: Ҳар бир томорқа, ҳар бир қудуқ – оилаларнинг фаровон ҳаёти учун очилган эшикдир


Муҳтарам Президентимиз томонларидан белгилаб берилган янги тизим асосида Қашқадарё вилоятида аҳоли томорқаларидан ҳамда ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида, вилоятда 612 минг та хонадонларда ҳар йили экин экиладиган 66 минг гектар томорқа ер майдонлари мавжуд.

Вилоятда йилига 3 марта ҳосил оладиган хонадонлар сони 35 фоизга, 2 марта ҳосил оладиганлар эса 70 фоизга етганлиги бу борада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижасидир.

Жорий йилда ҳам аҳоли томорқаларида 21 минг гектар сабзавот, 11 минг гектар полиз, 7 минг гектар картошка, 9 минг гектар дуккакли экинлар, 2 минг гектар мойли экинлар ва 13 минг гектар бошқа баҳорги (эртаки) экинлар экиш ҳисобига 900 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириб, халқимиз дастурхонига етказиб бериш режалаштирилган.

Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг ўтган йили қабул қилинган ПҚ-330-сонли қарорига асосан вилоятдаги оғир тоифадаги 90 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш учун 299 млрд. 500 млн. сўм миқдорида маблағ йўналтирилганлиги ушбу маҳаллалар аҳолисининг турмуш шароити тубдан ўзгаришига замин яратмоқда.

Жумладан, бугунги кунга қадар оғир тоифадаги 85 та маҳаллада аҳоли томорқа ер майдонларини суғориш тизимини йўлга қўйиш учун учун ажратилган 142 млрд. 528 млн. сўм маблағ ҳисобидан 39 та насос ўрнатилди, 163 та артезиан қудуқ қазилди, 70.2 км тармоқ тортилди, 26.5 км лоток ўрнатилди, 97.2 км ариқлар бетонлаштирилди ва натижада 36 минг 936 та хонадонларнинг жами 10 124 гектар томорқалари оқар сув билан таъминланди. Энг қувонарлиси, сув насослари қуёш панеллари орқали қувватлантирилгани ҳисобига аҳоли насосга ишлатилган электр энергиясига ҳам пул тўламайди.

Мисол учун, Нишон туманидаги “Ширинобод” маҳалласи. Ушбу маҳаллага шу кунгача бир томчи оқар сув етиб бормаган. Шу боис одамлар томорқасида экин етиштириш тугул бирорта кўчатни ҳам ўстириш имконига эга бўлмаган. Давлатимиз раҳбари яратиб берган имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳаллага янги сув насоси ўрнатилиб берилди. Экин майдонларига сув етиб бориши учун маълум масофага бетон латоклар ҳам ётқизилди. Маҳаллага 3 млрд. сўмдан ортиқроқ ажратилган маблағ эвазига 1,5 километр лоток ўрнатиш, 200 метр металл қувур ётқизиш, битта насос ва трансформатор қуриш, 2 километр асфальт ётқизиш, 4 километр шағаллаштириш ишлари бажарилди. Маҳалла аҳолиси бундан миннатдор. Бу каби мисоллар жуда кўп.

Шу билан бирга, тижорат банклари билан биргаликда ижара асосида ажратилган жами 544 гектар ер майдонида “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида юқори даромадли экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича 49 та намунавий лойиҳалар ишга туширилди.

Оғир тоифадаги 85 та маҳаллада суғориш объектларининг ишга туширилиши 37 мингга яқин хонадоннинг томорқаларидан даромад олишларига ҳамда воҳамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади, албатта. Зеро, ҳар бир томорқа, ҳар бир қудуқ – оилаларнинг фаровон ҳаёти учун очилган эшикдир.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X
02.04.202509:41
Қашқадарё вилояти

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Чироқчи туманидан   “Гулобод” маҳалласининг 4,1 километр, “Қизилчорва” маҳалласининг 6,4 километр узунликдаги суғориш тармоқлари бетонланмоқда.

Ушбу тармоқлар ҳудуддаги 16 та фермер хўжалигининг 800 гектар ерларини ва аҳолининг томорқаларини сув билан таъминлайди.

Аму-Кашкадарё ИТҲБ матбуот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
28.03.202511:39
Қашқадарё вилояти

”ҚИЗИЛСУВ “ СЕЛ-СУВ ОМБОРИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎРГАНИЛДИ


“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Яккабоғ туманидаги “Қизилсув” сел-сув омборининг хавфсизлиги ва  техник ҳолатини таъминлаш юзасидан амалий семинар ташкил этилди.


Семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 30-августдаги “Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-865-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, инспекция томонидан берилган кўрсатмадаги камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш, сув омборни  қонунчиликда белгиланган меъёр ва талаблар асосида  хавфсиз ва бехатар ишлатиш, таъмирлаш тиклаш ишларини  ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ ахборот хизмати

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.