Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Prizma avatar
Prizma
Prizma avatar
Prizma
22.04.202509:31
Агар бу бола ўзбек бўлса мен ўзбекмасман. Шунчаки ўзбекона миллий кринж бош кўтаради ичимда, шунақа видеоларни кўрсам.

Ўзи умуман ўзбек инстаблогерлари ўзбек сўзини кринж сўзига синоним қилиш учун қўлдан келгунча ҳаракат қишишади.
Ҳар сафар бирорта одам ўз оёғи билан бурун операциясига кириб ўлиги чиққани ҳақида эшитсам, ишламаётган бурним туппа-тузук ишлаётгандек туюлаверади. Ёки ростданам гап психологиядамикан, билмадим.
Шунақа “шубҳали” постлар кулгини қистатади. Нима эмиш Бекободга янги тайинланган ҳоким ҳар куни одамлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганяпти экан. Ҳокимнинг вазифаси шу бўлганидан кейин қиладида шу ишни. Нима қилиши керак бошқа? Вазифасини бажаргани учун пиар қилиниши жуда кулгили нарса мен сизга айтсам.

Балки почтальон хат олиб келгани учун уни ҳам мақтаб пост қўйиш керакдир? Ўқитувчи дарс бергани, ҳайдовчи манзилимизга оборгани, қассоб мол сўйгани, футболчи тўпни ортидан югургани учун мақтаб чиқинглар кейинги постларингда:)
15.04.202521:18
Ажрашаётганда суд томонидан бериладиган “ярашиш даври” бекор қилинибди.

Зўр иш бўпти. Иккита кап-катта одамни қарорини қабул қилмасдан давлат уларга ўйлаб кўриш учун вақт беришини ўзи абсурд. Энг ёмони ўша ярашув даврида мажбуран “яраштирилган” оилаларнинг қанчадан қанчаси энг камида бахтсиз, кўпида эса фожеа билан тугайдиган кейслар тиқилиб ётибди.
09.04.202515:46
Қачонки сен барча қўрқинчли касалликларнинг симптомларини ўзлаштириб олганингдан сўнг ҳаётинг оддий ҳаёт эмас — ўлимни кутиш жараёнига айланиб кетади деяпти китобда ёш доктор.
07.04.202506:00
Ишда хонамга ўз ҳисобимдан камера қўймоқчиман. Ручкаларимни ким ўғирлашини билиб олсам бўлди, харажатдан қочиш йўқ.
22.04.202505:50
Ақлли одамлар ақлли эканлигини исботлашга ҳаракат қилмайди, бу база.
21.04.202512:17
Картангда бир сўм пул йўқ пайти, пэймидан "фирибгарлардан огоҳ бўлинг" деган йўрикномали хабарлар келса, ўзгача бир хўрлигинг келаркан инсонни.
20.04.202517:05
Ўзбек футболчиларини синдирмоқчи бўлган судьяларни косаси оқармайди.
11.04.202506:10
Инстаграмда автоблогерларни кузатадиган болалар қизлар учун қатъий тарзда ред флаг бўлиши шарт.
Каналда Франкфуртликлар бўлса қаерда яхши кукси қилишини ёзворсин.
06.04.202517:39
Сен буни нотўғри деб ёзилгани учун қилмайсан. Мен уни нотўғри эканлигини онгли равишда англаб қилмайман. Биз фарқлимиз.
Популистлар босди менинг боғимни

Атроф тўла мол ҳайдовчилар, автотеррорчилар бўлиб турган вақтда радарларни олиб ташлашни сўраш бу энг камида ўша бефаросат ҳайдовчиларга яхши кўриниш учун қилинган қадам, кўпида эса окахонимизнинг ўзлари радарга кўп тушганлари сабаб бу ишга қўл урган.

Тасаввур қилинг, кўчада камера ва радарлар бўлади, лекин уларнинг ҳаммасиям тўғри қўйилган деб бўлмайди. Ёки кўчада камера ва радарлар умуман бўлмайди. Сиз қайси бирини танлайсиз? Мен албатта ноқонуний бўлса ҳам радар бўлиши тарафдориман. Чунки ўша ноқонуний радар 5-6 та ўпкасини босолмаган ҳайдовчига жарима олиб келиши мумкин, лекин камида битта болакайни бўлса ҳам ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шундай экан бизнинг шароитда фақатгина радар ва камераларни кўпайтириш керак, жарималарни ошириш керак. Мошинага сиғинадиган, одамни уриб юборганда шифохонагача ҳам олиб бориш учун машинасини қизғонадиган бу миллатни бошқачасига жазолаб бўлмайди.

Наманган ҳокимига келадиган бўлсак ҳоким бобомиз одамларга эшитилиши ёқадиган гапларни эмас, ҳақиқатдан ҳам фойдаси тегадиган қарорларни қабул қилсин. ГАИдан радарларни олишни эмас, светофорларни кўпайтиришни, пиёдалар йўлакчаларини кўпайтиришни, мактаблар олдига камералар қўйишини сўрасин (ноқонуний бўлса ҳам майли).

Албатта бу гапларим сизларга ҳам ёқмаслиги мумкин, чунки ораларингда машина ҳайдайдиган потенциал автотеррорчилар бўлиши мумкин, лекин мен ҳоким бобо эмасман сизларга ёқадиган гап гапиришга мажбур.
Йўқ, жиддий айтяпман, эртага уни олиб кетишгач, мен нима қиламан?

(с) Маъсума.
20.04.202513:31
Каналда 4 мингта одам бўлишига оз қолибди. Туриб-туриб ўзимни бир буюк инсондай ҳис қивораман силарни деб. Ишончиларга киришга улгурган бўлсам, секин инфолўттибозликни бошлаворасамам бўлар? Ичишни ўргатиш ёки ақлли бўлиб кўриниш сирлари бўйича қанақадир курслар очайми? Қўшиласизларми?
10.04.202518:54
Бугун шу ерда туриб ҳаётдан нолимоқчи бўлгандим. Унчалик уддалай олмадим. Уйга қайтиш керак.
07.04.202517:36
Сен ухлаш учун китоб ўқийсан. Мен ухлаш олдидан китоб ўқийман. Лекин иккаламиз ҳам бир вақтда ухлаймиз. Биз фарқлимиз. Биз бир хилмиз.
06.04.202516:02
Сен Хусанов тушмагани учун Ситининг ўйинини кўрмайсан. Мен у тушса ҳам кўрмайман. Биз фарқлимиз.
21.04.202517:16
Украина-ўрис урушида пасха сулҳи бўйича келишишган экан, иккала томон ҳам риоя қилинмаганликда бир-бирини айблаяпти. Гап бу ерда уларнинг риоя қилиш ёки қилмаслигида эмас, дейлик улар қайсидир маънода риоя қилган ҳам дейлик. Хўш?

Душманинг билан ҳар куни урушяпсан. Ҳар куни бир-бирингни шафқатсизларча ўлдиряпсан. Орада бир кун байрам муносабати билан дам оляпсан. Эртасига яна бир-бирингни ўлдиришда давом этяпсан. Демоқчиманки, сулх идеалогиясининг ўзи абсурд. У ҳеч нарсани ўзгартирмаяпти. Аксинча, инсониятни нақадар жирканч мавжудот эканлигини исботламоқда. Яъни сени ўзинг хохласанг бир кун одам ўлдирмасдан тура оласан. Демак сенинг қўлингдан келади одам ўлдирмаслик. Сен буни бир кунлик сулхда исботлаяпсан. Лекин, йўқ, сен эртасига яна одам ўлдиришда давом этишинг керак.

Метеорит ёмғирини иккинчи қисми қачон бўларкан?
Мадина ифлос 😂

Битта вергул бутун бошли матнни ўзгартириб юборади.

P.S. Мадина деган синфдошим эсимга тушиб кетди:)
20.04.202512:24
Боя “Маъсума”нинг аудиоверсиясини эшитдим. Ундаги битта монолог жуда ёқди.
Нега пешонангга тўппонча тиралганини билиб туриб ҳам ўзингни ухлаганга солиб ётдинг? Тирик қолиш учун ҳаракат, қаршилик қилмадинг, деб савол берасизми? Пешонамга тўппончани ҳаётимдаги энг суюкли инсоним тираб турган бўлса, тирик қолишимдан маъно нима?
Икки йил олдин “пиёла” қўшиғи билан дазмолни тагидан ҳам чиқиб келган Ойгул Россияда шундай машҳурлигига қарамай тизимга қарши қўшиқ айтиб чиқибди. Катта эҳтимол запретга тушса керак.

Чала-чулпа тушундиму лекин жуда ёқди. Эшитинглар.
07.04.202514:39
Сериаллар ҳақида

Мавжуд одамлар телевизорни ёқиб аслида мавжуд лекин мавжуд бўлмаган одамларни гавдалантирган одамларни кузатишади ва мавжуд одамлар мавжуд бўлмаган одамларнинг мавжуд бўлмаган муаммоларига сиқилиш орқали ўзларининг аслида мавжуд бўлган муаммоларидан чалғишади.
06.04.202515:05
Замонавий муносабатлар — бу иккингиз бир хонада ўтирганча телефондан фойдаланиб, ҳеч қачон бир-бирингизга айтмаган, орзудаги мухаббатингиз тасвирланган тармоқдаги севги ҳақидаги видеоларни бир-бирингизга улашиб ўтиришингиздир. Юзингда ҳеч қачон тасвирлай олмайдиган туйғуларингни, рақамли тарзда, эмоджи кўринишида ифодалаб, ёнгингдаги инсонга коинотдаги сунъий йўлдош орқали жўнатишинг абсурд эмасми?

Ҳеч қачон онангни ўзига айтолмайдиган гапларингни, кўрсата олмайдиган мулозаматингни, телеграмдаги авангдаги тасвир орқали етказишга уринишинг, хўжакўрсинга овоза қилишинг ҳам аслида абсурд эди. Лекин барча томонлар ҳам бунга кўникиб, шу виртуалликни ажралмас бўлагига айланиб бўлди. Чунки онанг ҳам тармоқдаги историяларига сенга айтолмайдиган лекин сенга тааллуқли нарсаларни қўяяпти.

Аслида ненормал, контекстддан ташқарида абсурд туйиладиган нарсалар биз кўникканимиз учун одатий ҳолга айланиб кетди.

Шунчаки яшашингларни озгина қийинлаштирай деб ёздим.
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 317
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.