Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Doniyor Qori avatar
Doniyor Qori
Doniyor Qori avatar
Doniyor Qori
29.03.202504:09
​#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

ШАВВОЛ РӮЗАСИ ҲАҚИДА

Савол: Узрли ҳолда Рамазон рўзасини қазо қилиб қўйган кишига, аввал қазосини ӯтамай туриб, Шаввол ойидаги 6 кун нафл рўзани тутиши мумкинми?

Жавоб: Бу масала хусусида жумҳур уламолар орасида хилоф бор. Имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад буни жоиз дейишган.
Аммо Моликий ва Шофеийлар нафл рўзани фарз рўзанинг қазосидан олдин тутиш жоиз фақат кароҳияти билан бирга дейишган.
Энди бу масала юзасидан аксарият замондош уламоларнинг ҳам икки хил қавллари бор.

Биринчи уламолар: "Қачонки инсон Рамазон рўзасини бирор узрли сабаб билан қазо қилган бўлса, у аввало уларни ўтаб қўйиши, шундан кейингина Шавволнинг олти кунлик рўзасини тутиши керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки Рамазон рўзасини тутса», деганларидан аввал Рамазон рӯзасининг фарзини адо қилиш тушунилади" дейишган. Ҳадиснинг давомида: «...сўнгра унга Шавволнинг олти кун рўзасини қўшиб қўйса, ...» дейилганини далил қилишган.

Иккинчи уламолар эса: "Кимки Рамазон ойининг баъзи кунларида узрли сабаб рӯза тутмаган бўлса, қазосини тутишдан олдин Шавволнинг олти кунини тутиб, қазосини кейинроқ тутиб берса ҳам бўлади. Чунки Рамазон ойининг қазосини кечиктирса ҳам бӯлади, аммо Шаввол ойидаги 6 кун нафл рӯза бир ой ичида чиқиб кетади.
Шунингдек, Оиша розияллоҳу анҳо ҳам Рамазон қазосини Шаъбон ойида тутганликлари қазодан олдин нафл тутиш жоизлигига далолат қилади. Чунки Оиша розияллоҳу анҳо албатта Шаъбонгача нафл рўзалар тутганлар" дейишган.
Демак, рожиҳ, яъни ҳақиқатга яқин тӯғри сӯз ҳам мана шу иккинчи қавлдир. Негаки, Рамазон қазосининг вақти кенг олинган бӯлиб, уни исталган ойларда тутиш мумкин. Аммо Шаввол ойида тутиладиган 6 кун нафл рӯзасининг фазилати фақат шу ойгагина хосдир.
👉 Изоҳ: Бироқ, "қазо рӯзани исталган ойларда тутиш мумкин экан" деб уни бемалол чӯзиб юриш ҳам яхши эмас. Аслида, мана шу Шаввол ойи ичида, ҳам қазо рӯзаларни, ҳам Шавволнинг 6 кун рӯзасини адо қилиш мумкин. 👉 Дарҳақиқат, Рамазон рӯзаси ФАРЗ бӯлиб, унинг қазосини узрсиз равишда кечиктириб бӯлмайди.
Зеро, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: "...Аллоҳнинг (ҳаққини) адо қилинглар, чунки Аллоҳ вафо қилинишга ҳақлироқдир», дедилар.
(Бухорий (1852) ривояти).
Валлоҳу аълам

📌 Эслатма: Шаввол ойидаги олти кун нафл рӯза шу ой ичида оралаб тутилса ҳам жоиздир. Унинг кетма-кет (пайдар-пай) бӯлиши шарт эмас.

Дониёр Файз

@doniyorqori
#Рамазон_дуо_ойи

Ташвиш ва хафаликдан қутилишнинг яна бир чораси дуодир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайғу-ғам келганда кўп дуо қилар эдилар.

لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الْأَرْضِ، وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ

«Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазимул ҳалийм Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббуссамаваати ва Роббул арзи ва Роббул ъаршил Карийм».

(Маъноси: «Улуғ Ҳалим (меҳрибон) Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ. Арш эгаси Улуғ Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳ йўқ. Осмонлар Раббиси, ер Раббиси, арш Раббиси бўлган Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»).
(Бухорий ва Муслим ривояти).

http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
09.03.202500:03
#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ

📌 Рамазон ойида вафот этган ҳар бир киши қабрида савол жавоб қилинмас экан, шу каби у қилган амаллари учун жавоб бермасдан жаннатга кирар экан, мана шу гаплар ростми?

🔉 Дониёр Файз

👉 http://myurls.co/doniyorqori
Кайра бөлүшүлгөн:
Doniyor Qori avatar
Doniyor Qori
#Рамазон_ибратлари

📌 Изоҳ: Демак, ушбу дуони рӯзадор унга ифтор қилиб берган мезбонга қарата айтади.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Шу билан бирга ушбу дуони ўзингиз ҳам ёдлаб олинг.

http://myurls.co/doniyorqori
08.03.202503:44
📌Изоҳ: Ар-Раҳмон - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. Сурада Аллоҳ таоло инсоният ва жинларга бу дунё ва охиратда ато этган ва этажак неъматларидан баъзиларини эслатиб, ўттиз бор: «Бас, Раббингизнинг қайси бир неъматларини инкор этасизлар?!» - деб уларга хитоб этган. 

#Рамазон_Қуръон_ойи
Кайра бөлүшүлгөн:
Doniyor Qori avatar
Doniyor Qori
08.03.202523:56
@doniyorqori
Кайра бөлүшүлгөн:
Doniyor Qori avatar
Doniyor Qori
08.03.202512:42
#Рамазон_дуо_ойи
08.03.202500:55
#ЗИКР

🔊 Дониёр қори:
🖋 ТОНГГИ ЗИКРЛАР

👉🏼 @doniyorqori
08.03.202523:24
Рамазон ойида қалб ва тил уйғунлиги

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортингиз рўза тутса, фаҳш ҳамда лағв сўзларни сўзламасин. Агар бирор киши сўкса ёки урушса: «Мен рўзадорман», десин» деб айтдилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Итоаткор рўзадорларнинг иймони комил, хулқи аъло бўлиши уларнинг қалблардаги ниятлари ва тиллари уйғунлигидан далолат беради. Уларнинг улуғ аломат ва мукаррам сифатлардан яна бири қалбларида нафрат, ҳасад ва адоват йўқлигидир. Тилларидан эса ғийбат, чақимчилик ёки ёлғон мутлақо чиқмаслигидир.

Аллоҳим! Биз Сендан итоаткор қалб, зикр қилувчи тил ҳамда бўйсунувчи, хотиржам нафс сўраймиз.
Дониёр Файз

@doniyorqori
08.03.202512:38
#СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

“Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъи, ва мин шарри басори, ва мин шарри лисаани, ва мин шарри қолби,
ва мин шарри маниййи".

(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

👉 http://myurls.co/doniyorqori
Көрсөтүлдү 1 - 12 ичинде 12
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.