Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
hadis.islom.uz avatar
hadis.islom.uz
hadis.islom.uz avatar
hadis.islom.uz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи. 91-ҳадис.


وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
«قَارِبُوا وَسَدِّدُوا، وَاعْلَمُوا: أَنَّهُ لَنْ يَنْجُوَ أَحَدٌ مِنْكُمْ بِعَمَلِهِ» قَالُوا: وَلَا أَنْتَ؟ قَالَ: «وَلَا أَنَا إِلَّا أَنْ يَتَغَمَّدَنِيَ اللهُ بِرَحْمَةٍ مِنْهُ وَفَضْلٍ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2816/76].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ишларингизда ҳаққа яқин бўлинглар ва тўғриликни лозим тутинглар. Билингларки, ҳеч ким амали туфайли нажот топмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ҳамми?» дейишди. У зот: «Мен ҳам. Аллоҳ мени Ўзининг раҳмати ва фазлига олсагина (нажот топаман)», дедилар».
Имом Муслим ривояти.



Шарҳ: Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули сизни ҳам амалингиз кирита олмайдими?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени ҳам амалим жаннатга кирита олмайди, фақатгина Аллоҳ Ўз раҳматига ўраб олсагина жаннатга киритади», дедилар.

Демак амал жаннатга кириш учун маблағ эмасдир. Иш шундоқ бўлганидан кейин тоатни адо этишга муваффақ бўлганингдан кейин Аллоҳнинг розилиги ва савобидан тамаъ қилмоғинг ҳамда Уни фазли, авфи ва карамини орзу этмоғинг лозим. Бу ерда шу нарса аниқки, сен Аллоҳнинг фазлига эмас балки амалингга суянишинг гуноҳга ботиб, Аллоҳнинг афвида ражоингни ноқис эканига энг катта далилдир. Яъни сен Аллоҳнинг карами ва атосини умид қилсанг албатта бунда амалингга суянасан. Энди амалинг озайиб гуноҳларинг кўпайса, умидинг йўққа чиқади. Бизнинг савобга мустаҳиқ бўлишимиз қилган солиҳ амалларимиз туфайлидир, деб кимдир айтиши мумкин. Лекин банда билан роббиси орасидаги алоқа устида фикр юритиб, чуқур назар солинадиган бўлса иш ундай эмаслигини биламиз. Аллоҳ мени амалим билан савобга эриштиради? Аллоҳ амалим билан жаннатга киритади деган сўзингни маъноси нима?
Бунинг маъноси гўёки Аллоҳ жаннат учун қиймат белгилаб қўйгандир, уни белгилаши дирҳам ёки қимматбаҳо қоғозларда эмас. Балки жаннатнинг қиймати ибодат, тоат ва ҳаром нарсалардан узоқ бўлишдадир. Агар сен тоатларни бажариб, наҳий қилган нарсалардан четлансанг, демак маблағ сарф қилиб, мана шундан кейингина сотиб олган матоҳингга ҳақдор бўласан!
Тақдим қилган амалимга савоб оламан, дейишингни маъноси шудир.

Ҳақиқатда иш мана шундайми? Сен Аллоҳ талаб қилган амрларни адо этиб, тер тўкканинг учун худди маълум қийматга ер сотиб олган киши ҳақдор бўлганидек жаннатга эга бўласанми?

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

📚 @hadisislomuz
📚 @hadisislomuz
📚 @hadisislomuz
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
28-боб.

«СИЛАИ РАҲМ УМРНИ ЗИЁДА ҚИЛАДИ‎»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
29.04.202507:25
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎

‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом кафилдир, муаззин омонат эгасидир. Аллоҳим! Имомларни иршод қил, муаззин‎ларни мағфират қил», дедилар». ‎
Абу Довуд, Термизий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишган.‎
📚 @hadisislomuz
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Масжидга кириш ва чиқишда ўқиладиган дуо

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.


🔗 Тўлиқ ўқиш

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan


#Bir_hadis_sharhi #Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Ҳадис дарслари (45-дарс)
Набий
соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларнинг муҳаббатига муҳтож эмаслар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِه وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди», дедилар».
Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Ҳадислардаги лафзлар иймонни манфий қилса ҳам, улардаги маънолар бутунлай иймонни эмас, балки иймоннинг комиллигини манфий қилувчидир.

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мўмин бўла олмайди» деганларидан мурод, комил иймонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Чунки бу ерда гап эътиқод ҳақида эмас, майл ҳақида кетмоқда. Эътиқод бўйича, агар бирор киши нафақат ота-она ёки болани, балки бошқа ҳар қандай шахсни ҳам Расулуллоҳдан афзал кўрса, кофир бўлиши турган гап. Ушбу ҳадисдаги муҳаббатдан мурод ота-она ёки болага бўладиган меҳр-шафқат ҳам эмас, бошқа инсонга бўладиган ишқ ҳам эмас. Балки, маҳбубга нисбатан фидокорлик ва ҳар бир нарсани қурбон қилишга тайёр туриш ҳамда маҳбубнинг амрини бажариб, унинг розилигини топишга уринишдир. Демак, мўмин банда учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу масалада ўз ота-онасидан ҳам, боласидан ҳам, бошқа барча одамлардан ҳам устун туришлари керак.

Уламоларимиздан Абу Зинод муҳаббатни учга бўладилар:

1. Улуғлаш ва таъзим муҳаббати асосан ота-онага бўлади.

2. Раҳм-шафқат муҳаббати асосан фарзандларга бўлади.

3. Ўзаро гўзал хислатларни қадрлаш муҳаббати ўзга одамларга нисбатан бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ўзларига нисбатан муҳаббатнинг уч тури ҳам бошқаларга бўлган муҳаббатдан устун бўлгандагина инсоннинг иймони комил бўлишини қайд қилмоқдалар. Бу муҳаббат у зотнинг ҳаётлик пайтларида шахсларига нисбатан бўлса, энди ҳам шахсларига, ҳам динларига, ҳам суннатларига нисбатан бўлиши керак.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси шарифни эшитганлари замони унга амал қилишларини билдирмоқчи бўлиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деганлар.

Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ундай бўлса, бўлмабди. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак», деганлар. Ҳазрати Умар дарҳол:

«Ўзимдан кўра ҳам!», деганларида у зот алайҳиссалом:

«Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар. Яъни, ана энди иймонинг комил бўлди, деганлар.

Бу ҳадисдан олинадиган фойда кўриниб турибди: ҳар бир мўмин-мусулмон учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммадан кўра маҳбуброқ бўлишлари лозим.

Ҳадиси шарифнинг ҳикмати жуда улуғдир. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларнинг муҳаббатига муҳтож эмаслар, балки мўминлар у зотга муҳаббат қилишга муҳтожлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари доимо мўминларга яхшилик, бахт-саодат келтирган. Машҳур саҳобийлардан Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу:

«Мен учун ҳеч ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик маҳбуб эмас эди. Ҳеч ким кўз ўнгимда у зотдек улуғвор эмас эди. У зотни ўта улуғлаганимдан, у зотга кўзим тўйиб қарай олмас эдим», дейдилар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Duoda Rasululloh alayhissalomni vasila qilish haqidagi hadis

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

#suhbat #Arxiv

📹 YouTube orqali ko'rish uchun

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Кайра бөлүшүлгөн:
hadis.islom.uz avatar
hadis.islom.uz
📚@hadisislomuz
01.05.202507:46
📚 @hadisislomuz
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 202
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.