+5
21.04.202507:48
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Bir_hadis_sharhi #Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

11.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

10.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

+5
09.04.202507:59
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Bir_hadis_sharhi #Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

08.04.202507:58
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам бериш (4-тавсия)
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм Аллоҳнинг бир уйида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар (фаришталар) қаторида зикр қилади. Амали ортга сурган одамни насаби олдга сура олмайди», дедилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилишган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир;
2. Мусулмонларнинг бир-бирига зулм қилиши ҳаромдир;
3. Мусулмонлар бир-бирини ёрдамсиз ташлаб қўймаслиги керак;
4. Мўмин киши биродарининг бу дунёдаги бир ташвишини аритса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади;
3. Аллоҳ таоло мўмин кишининг оғирини енгил қилган одамнинг оғирини бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам енгил қилади;
4. Аллоҳ таоло мўмин кишининг айбини беркитган одамнинг айбини бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам беркитади;
5. Мўмин киши доимо ўз биродарларига ёрдам бериши лозим;
6. Аллоҳ таоло биродарига ёрдам берган кишига ёрдам беради.
7. Мўмин киши илм талаб қилиши зарурдир.
8. Аллоҳ дунё ва охиратда манфаат берадиган илмни истаган одамга жаннат йўлини осон қилиб қўяди;
9. Масжидларда Қуръон тиловати ва таълими ташкил қилиш марғубдир;
10. Масжидда Қуръон ўқиган ва ўрганганларга сокинлик, хотиржамлик нозил бўлади, уларни раҳмат ва фаришталар ўраб олади, Аллоҳ Ўз ҳузуридаги зотлар билан бир қаторда уларни зикр қилади;
11. Ҳар бир кишига фақат амалигина ёрдам беради.
12. Ҳеч кимга насаби ёрдам бера олмайди.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
Ҳадис ва Ҳаёт китоби асосида.
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан бу дунёнинг ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Қайси бир қавм Аллоҳнинг бир уйида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар (фаришталар) қаторида зикр қилади. Амали ортга сурган одамни насаби олдга сура олмайди», дедилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилишган.
Юқоридаги ҳадиси шарифлардан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир;
2. Мусулмонларнинг бир-бирига зулм қилиши ҳаромдир;
3. Мусулмонлар бир-бирини ёрдамсиз ташлаб қўймаслиги керак;
4. Мўмин киши биродарининг бу дунёдаги бир ташвишини аритса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади;
3. Аллоҳ таоло мўмин кишининг оғирини енгил қилган одамнинг оғирини бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам енгил қилади;
4. Аллоҳ таоло мўмин кишининг айбини беркитган одамнинг айбини бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам беркитади;
5. Мўмин киши доимо ўз биродарларига ёрдам бериши лозим;
6. Аллоҳ таоло биродарига ёрдам берган кишига ёрдам беради.
7. Мўмин киши илм талаб қилиши зарурдир.
8. Аллоҳ дунё ва охиратда манфаат берадиган илмни истаган одамга жаннат йўлини осон қилиб қўяди;
9. Масжидларда Қуръон тиловати ва таълими ташкил қилиш марғубдир;
10. Масжидда Қуръон ўқиган ва ўрганганларга сокинлик, хотиржамлик нозил бўлади, уларни раҳмат ва фаришталар ўраб олади, Аллоҳ Ўз ҳузуридаги зотлар билан бир қаторда уларни зикр қилади;
11. Ҳар бир кишига фақат амалигина ёрдам беради.
12. Ҳеч кимга насаби ёрдам бера олмайди.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
Ҳадис ва Ҳаёт китоби асосида.
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

06.04.202523:21
📚 @hadisislomuz

20.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
11.04.202507:02
Hayo haqidagi hadislar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
#suhbat #Arxiv
📹 YouTube orqali ko'rish uchun
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

10.04.202507:59
Риёзус солиҳийн шарҳи. 88-89-ҳадислар.
Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
📚 @hadisislomuz
عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
«مَنْ قَالَ - يَعْنِي إِذَا خَرَجَ مِنْ بَيْتِهِ -: بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، يُقَالُ لَهُ: هُدِيتَ وَكُفِيْتَ وَوُقِيتَ، وَتَنَحَّى عَنْهُ الشَّيْطَانُ».
رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ وَغَيرُهُمْ: وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 5095، ت 3426، سك 9837، حب 822].
زَادَ أَبُو دَاوُدَ: «فَيَقُولُ - يَعْنِي الشَّيْطَانَ لِشَيْطَانٍ آخَرَ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ؟!».
حَدِيثٌ صَحِيحٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرمِذِيُّ وَغيْرُهُمَا بِأَسَانِيدَ صَحِيحَةٍ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ، وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ [د 5094، ت 3427].
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши уйидан чиққанида «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ, лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» деса, шунда унга: «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг, ҳимоя қилиндинг», дейилади. Шунда шайтонлар ундан узоқлашади.
* Маъноси: «Бисмиллаҳ, Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилдим, куч-қувват факат Аллоҳ биландир».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
Абу Довуд қуйидаги сўзни зиёда қилдилар:
«Шайтон бошқа бир шайтонга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган, ҳимоя қилинган кишига қаёқдан ҳам кучи етсин?» дейди».
وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَخَوَانِ عَلَى عَهْدِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ،
فَكَانَ أَحَدُهُمَا يَأْتِي النَّبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَالآخَرُ يَحْتَرِفُ، فَشَكَا الْمُحْتَرِفُ أَخَاهُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «لَعَلَّكَ تُرْزَقُ بِهِ» .
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بإسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [ت 2345].
«يَحْتَرِفُ»: يَكْتَسِبُ وَيَتَسبَّبُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ака-ука бор эди. Бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (хизматларига) келиб турарди. Иккинчиси касб-ҳунар қилар эди. Ҳунарманд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга укасидан шикоят қилганида, у зот: «Эҳтимол, унинг сабабидан сенга ризқ берилаётгандир», дедилар.
Имом Термизий имом Муслимнинг шартига мувофиқ саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.
Ушбу китоб Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 01-07/6636 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
📚 @hadisislomuz
09.04.202507:59

07.04.202523:27
📚 @hadisislomuz

06.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

12.04.202508:05
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Имом Аъзам раҳматуллоҳ Кўфа шаҳрида дунёга келдилар. У вақтда Кўфа ҳадис ва фиқҳ илмлари маркази эди. Кўфада катта бўлдилар, у ернинг уламоларидан илм ҳосил қилдилар.
Олти саҳиҳ китобда (сиҳоҳи ситта) Имом Аъзамнинг исмлари келмагани учун, яъни у кишидан бирор ҳадис ривоят қилинмагани учун, баъзи тор қарашли кишилар Имом Аъзамни ҳадис илмида заиф (кучсиз, билимсиз) деб биладилар. Лекин бу ҳаддан зиёда жоҳилликдир, асоссиз, далилсиз туҳматдир. Олти сиҳоҳда фақат Имом Аъзам эмас, балки Имом Шофеъийдан ҳам бирор ҳадис ривоят қилинмаган. Қолаверса, Имом Буҳорий ўзининг "Саҳиҳ"ида устози Имом Аҳмад ибн ҳанбалдан ҳам фақатгина уч-тўрт ҳадисгина ривоят қилган. Шунга кўра уларни, бу фикрдан Аллоҳ сақласин, ҳадис илмида заиф бўлишган деймизми!?
Нега олти сиҳоҳда Имом Аъзам ва бошқа мужтаҳид имомлардан ҳадис ривоят қилинмаган, деган саволга қуйидаги жавобларни келтирамиз:
1. Бу имомлар, жумладан Имом Аъзам, фақиҳ эдилар. Шунинг учун уларнинг асосий машғулотлари ҳукмларни баён қилиш бўлган.
2. Бу имомларимиз мужтаҳид бўлишган. Уларнинг юзлаб, ҳатто минглаб шогирдлари ва эргашувчилари мавжуд бўлган. Сиҳоҳ соҳиблари ўйлашича, мужтаҳид имомларимизнинг илмлари (шу жумладан, уларнинг ривоят қилган ҳадислари) уларнинг шогирдлари орқали сақланиб қолади. Шунинг учун илмлари сақланмасдан йўқолиб кетиш эҳтимоли бўлган уламоларнинг илмларини, ривоятларини (ўзларининг китобларида) сақлаб қолишди.
3. Имом Аъзамнинг ҳадис илмидаги буюк мақомлари инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Қолаверса, Имом Аъзам барча уламолар иттифоқи билан мужтаҳиддир. ҳадис илмида мукаммал билим-басиратнинг бўлиши мужтаҳидлик шартларидандир. Шунга кўра, агар Имом Аъзам ҳадис илмида заиф бўлсалар, уламолар қандоқ қилиб мужтаҳид деб иттифоқ қиладилар?!
Шундай қилиб, буюк муҳаддис уламолар ҳам у кишининг илмий мақомини тўла эътироф қилганлар. ўша эътирофларни бу ерда нақл қилинса, катта бир китоб бўлади. Абу ҳанифа маноқиблари борасидаги китоблардан кўришингиз мумкин. Бу ерда улардан бир нечтасинигина зикр қилинади:
1. Маккий ибн Иброҳим раҳматуллоҳ Имом Аъзам Абу ҳанифа ҳақларида шундай дейди:
“У ўз замонасининг энг олими эди.”
Маккий ибн Иброҳим раҳматуллоҳ ҳақида тўхталиб ўтилса, у киши Имом Буҳорийнинг энг қадрли буюк устозидир. Имом Буҳорий ўзининг аксар сулосиётларини айнан у кишидан ривоят қилганлар. Маккий ибн Иброҳим эса Имом Аъзам Абу ҳанифанинг шогирдидирлар.
У замонларда илмдан мурод ҳадис илми эди. Шунга кўра Маккий раҳматуллоҳнинг гапини қуйидагича тушунилади: "Имом Аъзам ҳадис илмида энг катта олимдир."
У замонларда илмдан мурод ҳадис илми эди. Шунга кўра, Имом Абу Ҳанифа ҳадис илмида ўз замонасининг энг катта олими эди.
2. Машҳур муҳаддис Язид ибн Ҳорун раҳматуллоҳ марҳамат қилади:
"Мен минг нафар шайхни топдим ва улардан (ҳадис) ёзиб олдим. Бу беш шайхдан фақиҳроғини, тақволироғини, олимроғини топмадим. Уларнинг энг биринчиси Абу Ҳанифадир. (Бу иккисини Имом Заҳабий "Тазкиротул Ҳуффоз" китобида зикр қилган.
3. Имом Суфён ибн Уяйна дейди:
"Кўфада Абу Ҳанифа замонида ундан афзал, ундан тақволи ва ундан фақиҳроқ киши йўқ эди." (Имом Заҳабий "Тазкиротул Ҳуффоз" 1-жилд 195-саҳифа)
4. Имом Абу Довуд марҳамат қилади:
"Шак-шубҳасиз Абу Ҳанифа имом эди." (Имом Заҳабий "Тазкиротул Ҳуффоз" 1-жилд 160-саҳифа)

09.04.202523:25
📚 @hadisislomuz

08.04.202523:24
📚 @hadisislomuz

07.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

06.04.202507:56
Ҳадис дарслари (43-дарс)
«Форуқ» лақабини олган халифа
(учинчи мақола)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган қиёматнинг иккинчи аломати ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларидир. Қадимги уламоларимиз мазкур саҳро аҳли – уй нималигини билмай, чодирда яшаб юрган одамлар ҳақида «Улар аҳвол ўзгариши билан уй-жойга эга бўлиб, фахр учун бир-бирларидан ҳашаматлироқ уй қуришга уриниб кетадилар», деб айтганлар. Бунга ўз замонларидан мисол келтирганлар. Аммо ҳозирги бизнинг замонимизда, айниқса, Арабистон ярим оролининг турли жойларида мазкур васфга эга бўлганлар ва уларнинг авлодлари ҳашамга, зебу зийнатга, ном чиқаришга, хусусан, уй қуришга берилганларини кўрсалар, қиёмат қоим бўлишига жуда оз қолибди, дейишлари турган гап эди. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисни айтган вақтларида бундай гаплар йўқ эди, кейин пайдо бўлди. Бу ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига ёрқин далилдир.
Қиёматнинг ушбу икки аломатидан бошқа яна бир қанча аломатлари борки, уларни ўрни келганда ўрганамиз.
Ҳадиси шарифдан келиб чиқадиган ҳикматлар:
Ушбу ҳадиси шарифдан жуда кўп ҳикматлар чиқишини у билан танишиш давомидаёқ тушуниб етдик. Бу ҳадис ўз ичига олган маънолар ҳикмати, унинг инсониятга етказадиган фойдалари ҳақида сон-саноқсиз китоблар битилиб, талай гаплар айтилган. Биз эса, ўз одатимиз бўйича, қисқа ва умумий мулоҳазалар билан кифояланамиз.
Сўзни ушбу ҳадисдаги иймон ва унинг рукнлари ҳақидаги маънолардан бошлаймиз. Иймон-эътиқоднинг инсон ҳаётидаги аҳамияти чексиз эканини инсоният иймонсизлик жафосини тортиб кўрганидан кейингина тушуниб-етиб турибди. Қадимдан иймонсизликнинг турли кўринишлари зоҳир бўлиб келса ҳам, у бор ҳақиқат сифатида ўртага чиққан эмас эди. Ҳамма у ёки бу тарзда иймонга юзланар эди. Кўпчиликнинг хатоси Аллоҳ баён қилган тарздаги иймонга юзланмасликда эди. Ҳеч ким «Аллоҳ таоло йўқ» демас эди. Аммо кўпчилик У Зотга ширк келтирар, У Зотнинг исмлари, сифатлари ва амалларининг баъзиларини инкор қилар ёки нотўғри тушунар эдилар. Шунинг учун ҳам қадимги ақийда китобларимизда Аллоҳнинг борлиги ҳақида эмас, У Зот таолонинг тавҳиди, сифатлари, исмлари ва амаллари ҳақида сўз юритилган. Ақоид уламолари Аллоҳнинг борлиги ҳақида баҳс юритиб ўтирмаганлар. Чунки бу ҳақиқатни баъзи эътиборсизлардан бошқа ҳеч ким инкор қилмаган.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
(Давоми бор)
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби, II жузидан

12.04.202500:35
📚 @hadisislomuz

09.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

08.04.202514:05
«Hadis va Hayot» silsilasining 2-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz

07.04.202507:59
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз масжидга кирса, «Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматика»* десин. Чиқаётганда эса «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика»* десин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
* «Аллоҳим, менга раҳмат эшикларингни очгин».
* «Аллоҳим, мен фазлингдан сўрайман».
📚 @hadisislomuz

05.04.202523:25
📚 @hadisislomuz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 139
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.