Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
FCNAVBAHOR | Расмий канал avatar
FCNAVBAHOR | Расмий канал
FCNAVBAHOR | Расмий канал avatar
FCNAVBAHOR | Расмий канал
24.04.202518:58
U-19 жамоамиздан қаторасига иккинчи ғалаба!
U-19 Биринчилиги. 2-тур
“Навбаҳор -U-19” – “Локомотив – U-19” – 3:2 (2:1)
24 апрель. Наманган. “Марказий” стадиони захира майдони. 255 томошабин.
Ҳакамлар: Ботиржон Отабоев, Азизбек Зокиров, Отабек Маматов, Музаффар Маматханов.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Баҳром Жўраев.
Голлар: Шоҳруҳбек Исомиддинов (21), Шерзодбек Абдулбориев (29), Азизбек Раҳимжонов (83-пен.) – Аслиддин Обиджонов (45), Шарофиддин Эргашев (90+1).
Ноаниқ амалга оширилган пенальти: Жасурбек Жумабоев (55).
“Навбаҳор-U-19”: 43.Сиротиллохон Юсубхонов, 44.Шерзодбек Абдулбориев (65.Жамшидбек Тошмуҳаммадов, 56), 45.Мамадалихон Олимов, 47.Акбархон Иброҳимхонов (57.Фозилбек Зокиров, 85), 50.Муҳаммадали Ракибов, 52.Анасхон Раҳмонов, 54.Асадбек Тошпўлатов, 60.Талабжон Тўйчиев (68.Абдураҳмон Шамсиддинов, 46), 61.Улуғбек Маҳмуджонов (46.Азизбек Раҳимжонов, 46), 66.Сардорбек Мирхолдиршаев (83.Шоҳжаҳон Абдукаримов,63), 80.Шоҳруҳбек Исомиддинов (49.Зулфиқор Акбаров, 63).
“Локомотив-U-19”: 12.Зайниддин Юсупхонов, 18.Чингиз Сейтжанов, 38.Жасурбек Жумабоев (41.Андрей Кошелев,59), 39.Аслиддин Жумабоев, 40.Шуҳрат Абдухалилов, 43.Дадажон Аҳмадов, 47.Ҳасанбой Атабеков (77.Абдулазиз Шукуров,83), 49.Шоҳруҳ Худойбергенов (60.Асадбек Ражаббоев, 46), 57.Нурислом Қурбонов, 64.Камронбек Умаров, 68.Шарофиддин Эргашев.
Огоҳлантиришлар: У.Маҳмуджонов (34) - Н.Қурбонов (82), Ш.Абдухалилов (90).

Таниқли ва тажрибали мурабббий Усмонжон Асқаралиев бошқараётган “Навбаҳор-U-19” жамоамиз U-19 Биринчилигининг 2-тур баҳсини бугун ўз майдонида “Локомотив-U-19” жамоасига қарши ўтказди.
Драматик тарзда кечган мазкур ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, илк дақиқаларданоқ ҳужумкор тарзда бошланган учрашувнинг 21-дақиқасида ёш “лочинлар” стандарт вазиятдан сўнг, ҳисобни очишди. Ўша вазиятда бурчакдан рақиб жарима майдончаси ичига узатилган тўпни U-19 жамоамиз ҳужумчиси Шоҳруҳбек Исомидинов боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди -1:0.
Урилган голдан руҳланган Усмонжон Асқаралиев шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Бу эса беллашувнинг 29-дақиқасида ўз самарасини бериб, мезбонлар яна бир стандарт вазиятга эга бўлишди. Ён чизиққа яқин бўлган нуқтада, 20 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини U-19 жамоамиз сардори Шерзодбек Абдулбориев ажойиб тарзда амалга ошириб, тўпни дарвозага “михлаб қўйди” – 2:0.
Учрашувнинг бундай тус олишини кутмаган меҳмонлар ушбу голдан сўнг, ўйинда ўзгариш ясашга интилиб, ҳужумкорликни оширишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида тошкентликларнинг навбатдаги ҳужуми ўз самарасини бериб, ҳисобдаги фарқ қисқарди. Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аслиддин Обиджоновнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган дастлабки зарбасини U-19 жамоамиз посбони Сиротиллохон Юсубхонов бартараф этди. Қайтган тўп яна Обиджоновнинг ўзига келиб тушди. Бу сафар Аслиддин дарвозани аниқ нишонга олди ва биринчи бўлимдаги ҳисобнинг 2:1 кўриниш олишини таъминлади.
Беллашувнинг 2-бўлими янада қизиқарли тарзда кечди. Ўйиннинг 55-дақиқасида мезбонлар ўз жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузишгани боис, учрашув бош ҳаками Ботиржон Отабоев U-19 жамоамиз дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини меҳмонлар ярим ҳимоячиси Жасурбек Жумабоев амалга оширди. Унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди ва ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Учрашувнинг 83-дақиқасида тошкентликлар ўз жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Абдукаримовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Бош ҳакам Ботиржон Отабоев бу сафар “Локомотив” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Азизбек Раҳимжонов аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 3:1.
Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган пайтда,меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумини Шарофидди Эргашев самарали тарзда якунлаб, якуний ҳисобнинг 3:2 кўриниш олишини таъминлади. .
Шу тариқа, қаторасига иккинчи ўйинда ҳам зафар қучган U-19 жамоамиз очколари сонини 6 тага етказган ҳолда, “Шарқ” минтақаси турнир жадвали пешқадамлигини сақлаб қолди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
⚽️ БУГУН ФУТБОЛ!

🔵 “СУРХОН” 🆚 “НАВБАҲОР” 🟡


🏆|Ўзбекистон Суперлигаси. 6-тур.
🗓| 21.04.2025 (душанба)
🏟| “Сурхон-арена” стадиони. Термиз
⌚️| 20:00
🔘|Ҳакамлар: Наим Қосимов, Фарҳод Усмонов, Элнур Дониёров;
🔘|Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов;
🔘|VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров;
🔘|АVAR: Зилола Раҳматова;
📝|Назоратчи: Зокир Қодиров;
⚪️|Комиссар: Ойбек Икромов.


🔴#SURvsNAVSUP.
16.04.202520:06
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Жамоамиз аъзоларининг кечаги машғулотидан видеолавҳа.
31.03.202513:58
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Жамоамиз аъзолари бугундан Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган, "Нефтчи"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашди.
Эътиборингизга "лочинлар"нинг бугунги машғулотидан видеолавҳа ҳавола этилмоқда.
Забиҳилло Ўринбоевни табриклаймиз!
Бугун жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевнинг таваллуд айёми. У 30 ёшни қарши олмоқда.
“Навбаҳор” ПФК жамоаси ушбу айём муносабати билан Забиҳилло Ўринбоевни табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.
Чиройли ўйинларингиз ва голларингиз билан “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшишингизга тилакдошмиз.
Оилангиз ҳамда яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК жамоаси.
21.04.202520:20
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Термизликлар устози ўз сўзини одатдагидек ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам сифатли ва томошабоп футбол кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда рақиб ҳам ўз кучли томонларини намойиш этди. Вазиятлардан фойдаланиш бўйича камчиликларимиз бор. Жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.
- "Сурхон" нега 5 та турдан сўнг ўзининг ҳақиқий кучини кўрсатаяпти?
- Дастлабки турларда айрим етакчи футболчиларимиз таркибимизда йўқ эди, кеч қўшилишди. Айрим сабаблар шу билан ҳам боғлиқ. Шунингдек, мавсум стартида ҳар қандай жамоада ҳам адаптация оғир ўтиши мумкин. Таркибимизда ёш футболчилар, улар ўйиндан-ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб боришади.
- "Сурхон" ҳақиқатдан ҳам биринчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Гол бўлмаётгани учун иккинчи бўлимда "В" режани ишга солдингизми?
- Биринчи бўлимда кўп ҳужумлар ташкил этдик. Бироқ, вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда таркибда ротацияларни амалга оширдик. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Пенальтидан гол ура олмаган футболчимиз ўйиндаги вазиятдан ҳисобни очди ва ғалаба голимизни урди.
"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.
🇺🇿 #BizningO‘smirlar CHEMPION

⚽️ U17 Osiyo kubogi. Final

🇺🇿 O‘zbekiston 2:0 Saudiya Arabiston 🇸🇦


♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB | ⚫️ Apex
02.04.202518:00
"Навбаҳор" Медиа тақдим этади:

Жамоамиз аъзолари "Нефтчи"га қарши кечадиган "водий дербиси"га қизғин тайёргарлик кўришмоқда.
Эътиборингизга вакилларимизнинг навбатдаги машғулотидан видеолавҳа ҳавола этилмоқда.
⚽️ U21 Chempionati. 3-tur uchrashuvlari yakunlandi.

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
“Навбаҳор” ПФК аҳил жамоаси барча ҳамюртларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, юртдошларимизга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилайди.
Муборак ойда бажарган барча эзгу амалларингиз ҳамда ибодатларингизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!
Бугунги фаровон, файзли, баракали кунларда Ватанимиз ривожи ва юксалиши йўлидаги ишларингизда омад ёр бўлсин!
Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо, оилавий тотувлик, тинчлик-хотиржамлик, омад ҳамда бахт доимий ҳамроҳингиз бўлсин!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
21.04.202514:01
🔵 Jamoamiz a'zolari "Surxon Arenaga" yetib kelishdi.

🎥 "Navbahor Media"
19.04.202514:24
Sherzod Jo'rayev murabbiyligidagi "Navbahor U-21" yoshlar jamoamiz mashgʻulotidan videolavha.

🎥 "Navbahor Media"
02.04.202517:37
⚽️⚽️ Superliga. Bizni oldinda kutib turgan uchrashuvlar

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB
⚽️⚽️ Superliga. 4-tur uchrashuvlari boshlanish vaqtlari

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | 🔵 BMB
Ўзбекистон Суперлигасида бугун 3-тур баҳслари ўз якунига етди. Эътиборингизга мазкур тур учрашувларида қайд этилган натижалар ва ушбу ўйинлардан кейинги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.
Шукрон Йўлдошевни табриклаймиз!
Бугун жамоамиз дарвозабони Шукрон Йўлдошев таваллуд айёмини нишонламоқда. У 23 ёшни қарши олмоқда.
“Навбаҳор” ПФК жамоаси Шукрон Йўлдошевни бугунги туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.
Жорий мавсумда чиройли сейвларингиз билан “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссангизни қўшишингизга тилакдошмиз.
Оилангиз ҳамда яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК жамоаси.
📋 #MatchDay Oʻyin kuni!

🏆 U-17 Osiyo kubogi | 1/2 final

🇺🇿 Oʻzbekiston 🆚 KXDR 🇰🇵
🗓 17-aprel | 22:15
🏟 “Qirol Fahd” stadioni. Toif
📺 “Futbol” telekanali

⚡️ t.me/FAUzbekistan
02.04.202517:14
Бугун Суперлигада 1-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтди.
Эътиборингизга мазкур турнинг барча учрашувлари натижалари ва ушбу ўйиндан кейинги турнир жадвали ҳавола этилмоқда.
Ҳамидулло Мукаррамовни табриклаймиз!
Бугун “Навбаҳор” ПФК фан-клуби етакчиси Ҳамидулло Мукаррамовнинг таваллуд айёми. У 35 ёшни қарши олмоқда.
“Навбаҳор” ПФК жамоаси ушбу айём муносабати билан Ҳамидулло Мукаррамовни табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.
Жамоамиз футболчиларини мухлислар билан биргаликда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, уларга руҳий ва жисмоний куч-қувват бағишлашдан чарчаманг!
Оилангиз ҳамда яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК жамоаси.
Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган миллий чемпионатимизнинг 8-жамоасига айланди.
Көрсөтүлдү 1 - 20 ичинде 20
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.