Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DBA avatar
DBA
DBA avatar
DBA
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун ташкил этилган қиска муддатли малака ошириш курсининг якуни бўйича тантанали тадбир ўтказилди.

🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Жорий йилда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ҳамда Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
“Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун малака ошириш курси давом этмоқда

Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу курснинг мақсади – фидойи ва юқори малакага эга кадрлар захирасини яратиш, ҳамда соҳада самарали раҳбарликни ривожлантириш.

📌 Ўқув дастури асосий йўналишлари:

Сув ресурсларини тежаш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш

Энергия самарадорлигини ошириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш

Корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш

Самарали рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш


Бу курс соҳада юқори малака ва билимга эга кадрлар тайёрлашни кўзда тутади. 📈

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
22.04.202516:04
🇺🇿🇰🇷 Корея Республикасининг Кемёнг университети делегацияси Академияда

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
22.04.202513:51
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида "Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотлар бошқарув кадрлари учун ташкил этилган қиска муддатли малака ошириш курсининг якуни бўйича тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда академиянинг малакали мутахассислари,
"Узсувтаъминот" АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг раҳбар кадрлари иштирок этди. Курс иштирокчилари замонавий давлат бошқаруви, самарали ишлаш усуллари ва илғор тажрибаларни ўрганишди. Малака ошириш давомида, ҳар бир иштирокчи ўзининг профессионал кўникмаларини янада ошириш, муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувлар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича билимлар олишди.

Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.


🔍Veb sayt | 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Самарқандда Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг музокаралари бўлиб ўтмоқда.

В Самарканде проходят переговоры Президента Шавката Мирзиёева и Национального лидера туркменского народа, Председателя Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
23.04.202513:08
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов 23-24 апреля совершит визит в город Самарканд.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️НАВБАТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЯКУНЛАНДИ

2025 йилнинг 21-22 апрель кунлари Академиямизда давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлар учун навбатдаги малака ошириш курси ўтказилди.

12 соатлик ўқув режа-дастур асосида ташкил этилган мазкур курсда Маданий мерос агентлигининг 25 нафар ходими фаол иштирок этди.

Ўқувлар якунида барча тингловчиларга Академия биринчи проректори Х.Азизов томонидан сертификатлар тантанали равишда топширилди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
ҲУДУДЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ушбу мақсадда тузилган Республика ишчи гуруҳи таркибида Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов ҳамда Академия масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Жорий тадбирлар доирасида Шайхонтоҳур тумани Гулобод маҳалласидаги уйлар ҳовлиси ва орқа қисмлари кўздан кечирилди. Бу ҳудудларда гуллар ва кўчатлар экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, аҳоли учун қулай, гўзал ва экологик тоза муҳит яратиш мақсад қилинган. Ободонлаштириш жараёнлари нафақат ҳудудларнинг ташқи қиёфасини яхшилаш, балки фуқароларнинг турмуш шароити, дам олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда маҳаллаларда ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар Президентимизнинг “маҳаллабай ишлаш” ва “жойлардаги реал ҳолатни ўрганиш” тамойилларига мувофиқ равишда, ҳар бир ҳудудни манзилли асосда ривожлантиришга қаратилган.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
25.04.202509:41
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
23.04.202516:32
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов "Боқий шаҳар" мажмуасига ташриф буюрдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов посетили комплекс "Вечный город".

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл с визитом в Узбекистан. В международном аэропорту Самарканда высокого гостя встретил глава нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

🔰Бугун, Академияда Корея Республикасининг Кемёнг университети расмий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро ишлар бўйича вице-президент Ким Сеон Жунг раҳбарлигидаги мазкур делегация Академия ректори Адхам Бекмуродов билан учрашиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан музокаралар олиб борди.

Маълумот ўрнида: Академия ректори профессор Адҳам Бекмуродов 2012 йилдан буён Жанубий Кореянинг Кемёнг Университети Фахрий доктори ҳисобланади.

Учрашув доирасида бошқарув кадрлари тайёрлаш бўйича дастурни йўлга қўйиш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, меҳмонлар Академияда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Учрашув якунида делегация аъзоларига ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этилиб, миллий ҳунармандчилигимизга хос эсдалик совғалари топширилди.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

Ислоҳотлар натижасида тармоқда бозор тамойиллари жорий этилиб, инвестицияларга кенг йўл очилди. Ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш учун Навоий, Фарғона, Қўнғиротда 3 та кимёвий кластер, Чирчиқ ва Жиззахда 2 та технопарк ташкил этилди. Қўқон суперфосфат заводи тўлиқ модернизация қилинди.

Сўнгги беш йилда 23 та янги корхона очилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Тармоққа халқаро брендлар кириб келди, кичик тоннажли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Буларнинг самарасида кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробар ўсди.
🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
21.04.202507:13
24.04.202511:15
Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Национальный лидер туркменского народа Гурбангулы Бердымухамедов награжден орденом «Олий Даражали Дўстлик» Республики Узбекистан.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат кўрсатдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетили комплекс Хазрати Хизр и почтили память Первого Президента нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Mirziyoyev_press-service avatar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбари Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда бугун мамлакатимизга ташриф билан келадиган Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувлар ўтказади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд.

Глава государства проведет встречу с министром иностранных дел Российской Федерации Сергеем Лавровым, а также с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым, который сегодня прибудет в нашу страну с визитом.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
22.04.202514:31
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Азиз фарзандларим!

Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Cаудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин – Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.


Финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди. Сизлар намоён этган юксак мардлик ва маҳорат ҳар қандай таҳсинга сазовордир.

Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

🔍Veb sayt
| 🌐Telegram | 📱Instagram | 🛜Facebook | 🎥YouTube
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 712
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.