Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
Notcoin Community
DAVLAT XIZMATCHISI avatar
DAVLAT XIZMATCHISI
DAVLAT XIZMATCHISI avatar
DAVLAT XIZMATCHISI
⚡️ ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИ ВА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”ГА ЯНА БИР ВАЗИФА ЮКЛАТИЛДИ

Энди улар фақат муаммоларни тинглабгина қолмай, балки:
✅ томорқа ва
✅ ижарага олинган ерлардан қандай фойдаланилаётганини ҳам назорат қилади.


Агар кимдир:
ерга эга бўлса, лекин у ерда ҳеч нарса экмаса, ерни шунчаки бекорга ушлаб ўтирса унга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилади:

1️⃣ Имтиёзли кредит берилмайди
– Масалан: уй-жой қуриш, тадбиркорлик ёки бошқа лойиҳалар учун кредит олиш имкони йўқолади.

2️⃣ Давлат ёрдамлари тўхтатилиши мумкин
– Агар фуқаро кам таъминланганлар рўйхатида бўлса-ю, томорқасидан фойдаланиш имкони бор бўлса, давлат унга ажратиладиган бола пули ёки моддий ёрдамни тўхтатиши мумкин.

3️⃣ Ер солиғи 3 баробарга оширилади
– Илгари 100 минг сўм тўлаб келган киши энди 300 минг сўм тўлайди.

ХУЛОСА:
Ер борми? – ФОЙДАЛАН!
Акс ҳолда:
на имтиёзли кредит,
на давлат ёрдами,
солиқ эса уч баробар.

Ўз еринг – ўз бойлигинг. Ундан фойдалансанг, ютасан.

@davlatxizmatchisi_uz — ИШОНЧЛИ МАНБА
Internetda “shunchaki” ulashilgan video 3 YIL OZODLIKDAN MAHRUM QILDI!

Qumqo‘rg‘on tuman sudida 18 yoshli yigit jinoyat ishlari bo‘yicha sudga tortildi. Sabab — u Telegram'dagi “story”ga arab tilida aytilgan nashid (qo‘shiq)li videoni joylashtirgan. Videoda terrorchilikka aloqador "Iroq va Shom islom davlati" (IShID) bayrog‘i ham aks etgan.

Sud uni Jinoyat kodeksining 244-1-moddasi 3-qismi (diniy ekstremistik materiallarni tarqatish) bo‘yicha aybdor deb topdi va 3 yilga ozodlikdan mahrum etdi.

Sud yengillashtiruvchi holatlarni (Jinoyat kodeksining 57-moddasi) inobatga olgan bo‘lsa-da, jazo kuchda qoldi.

‼️ Eslatma:
Oliy sud O‘zbekistonda taqiqlangan materiallar ro‘yxatini e’lon qilgan. Ularga aloqador kontentni tarqatish – og‘ir jinoyat hisoblanadi.

Qonunni bilmaslik – jazodan ozod qilmaydi!

⚠️ P.S: Tanishlaringizga yuboring, ogohlantiring – “story”ga video qo‘yishdan oldin ming o‘ylab, bir joylashtiring!

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
07.05.202510:25
"Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" — ҳокимлар масъулияти марказда!

Президентимиз ташаббуси билан "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури бошланди. Бу дастур орқали ҳар бир фуқаро шифохонага кирганда ўзини инсон деб ҳис қилиши, тиббий хизмат сифатли, муҳит эса маданиятли бўлиши керак.

Асосий масъуллар — вилоят ҳокимлари!

Ҳар бир ҳоким ўз ҳудудида тиббиёт муассасаларини қуйидагича ижобий ўзгаришлар марказига айлантириши шарт:
Кутиш жойларида қулай ўриндиқлар кўпайтирилиши;
Навбат тизими тартибга келтирилиши;
"Она-бола" хоналари ташкил этилиши;
Ногиронлиги бор шахслар учун инклюзив муҳит (хона, йўлак, кириш-чиқиш);
Иссиқ сувли, покиза, қулай ҳожатхоналар қурилиши.

Президент шундай деди:
“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади.”

Бу ишларга ҳар бир ҳоким 10 МИЛЛИАРД СЎМдан маблағ ажратади.
Бу пулнинг ҳар бир тийини аҳолига манфаат бўлиб қайтиши керак!

90 кундан сўнг Президент ҳисобот талаб қилади.

Бу ҳисоботда қоғозда эмас, амалдаги ўзгаришлар бўлиши шарт.

@davlatxizmatchisi_uz канали
Бугунги кунда деярли ҳар бир бозор атрофида бундай манзарага дуч келамиз:

Йўл, тротуар, қатнов қисми — бозор эмас, лекин савдо гуллаб-яшнаяпти:
Тадбиркорлик баҳонасида
Қатиқ, гўшт, сут, нончан-тузон, ювиб еб бўлмайдиган муҳитда сотилади
– Савдо нуқталари ҳеч қандай санитария талабларисиз, оммавий юрувчи жойларда ташкил этилган

Полиз маҳсулотлари мавсуми — янги муаммолар:
Юк машиналари билан келиб, кўчаларнинг қатнов қисмини эгаллаб олиш
– “Деҳқонман” деган баҳона, йўл ҳаракати хавфсизлиги эса иккинчи ўринда

Қурилиш материаллари савдоси:
– Магазинига жойлашмаган, умумфойдаланиш жойларини эгаллаган ҳолда
Ҳар қандай майдон — шахсий мулкдек эгалланмоқда

Аниқ саволлар:
Бу ҳолатни ким тўхтатади?
Бозорни ким бошқаради?
Кўчадаги яширин иқтисодни ким назорат қилади?

Хулоса:
Бозор – бозорда бўлиши керак.
Кўча – ҳаракат учун, тротуар – пиёда учун!

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш керак, албатта.
Лекин бу халқ хавфсизлиги, санитария ва шаҳар тартиби ҳисобига бўлмаслиги керак!

@davlatxizmatchisi_uz
Iqtisodiyot va moliya vazirligi ma'lumotlariga qaraganda
📆 2025-yil 7-may holatiga ko‘ra, Yangi Qo‘yliq dehqon bozori — “Food city” savdo majmuasi hamda “Eski juva “Chorsu” dehqon bozori” ulgurji narxlari bo‘yicha kunlik ma’lumot

#KunNarxi
- Mol go'shti 73 ming so'mdan 95 ming so'mgacha

Qo'y go'shti 83 ming so'mdan 95 ming so'mgacha ekan😳

Chindan ham narxlar shunaqamikin?


@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
7 май куни бошланғич таълим ўқитувчилари учун аттестация якунланади.
Қолган мутахассисликлар бўйича 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказилаётган малака тоифа синовлари давом этади:

✅ 8 май — 1 кун
Тарих фанидан аттестация тест синови

✅ 10 май — 1 кун
— Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик
— Иқтисодий билим асослари
— Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим)
— Ўқитувчи-логопед (умумтаълим)
— Тожик, Туркман, Қирғиз, Қозоқ тил ва адабиёти
— Бадиий академия ва Маданият вазирлигига қарашли умумтаълим муассасалари педагоглари

✅ 12 май — 1 кун
Информатика ва ахборот технологиялари фанидан

✅ 13–14 май — 2 кун
Мактабгача таълим муассасалари учун:
— Тарбиячи
— Психолог
— Мусиқа раҳбари
— Рус, инглиз, француз, немис тиллари (мактабгача таълим)
— Жисмоний тарбия
— Ўқитувчи-дефектолог
— Ўқитувчи-логопед
— Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари)

✅ 15–16 май — 2 кун
Қорақалпоқ тили (давлат тили)
Қорақалпоқ тили ва адабиёти
❗️ Қўшимча: 15 май куни — Касбий сертификат синовлари ҳам ўтказилади.

@davlatxizmatchisi_uz
“Tog‘ yo‘li yopildi – qishloq aholisi yordam so‘ramoqda” sarlavhasi ostida ijtimoiy tarmoqlarda tarqalgan murojaat yuzasidan quyidagilar MA’LUM QILINADI:

📍 Surxondaryo viloyati Boysun tumani bo‘yicha tarqalgan xabarda:
“Quyi Machay mahallasi Paxtaobod qishlog‘ida yagona tog‘ yo‘li qulab tushgan va aholining yurish-qilish imkoniyati yo‘q”
— degan bayonot asossiz, yolg‘on va haqiqatga mos kelmaydi.

✅ O‘rganish natijasida aniqlanishicha:
Boysun tumanida “Quyi Machay” mahallasi va “Paxtaobod” qishlog‘i mavjud emas
Murojaatda ko‘rsatilgan joy Boysun tumani hududiga kirmaydi

⚠️ OGОHLANTIRAMIZ:
Jamoatchilikni chalg‘ituvchi, asossiz va yolg‘on axborotlar tarqatish O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq javobgarlikka sabab bo‘ladi.

@davlatxizmatchisi_uz — faqat rasmiy va ishonchli manba!
2025-yil 1-maydan boshlab garovsiz kreditlar berilishi boshlandimi?

Tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash maqsadida yakka tartibdagi tadbirkorlar, mikrofirmalar va kichik korxonalar uchun 50 mln so‘mgacha Oilaviy tadbirkorlik dasturi doirasida, hamda 150 mln so‘mgacha kichik biznesni uzluksiz qo‘llab-quvvatlash dasturi doirasida garovsiz kreditlar ajratilishi belgilangan edi.

Ammo hozirgacha qanday natijalar bor? Kimdir kredit oldimi?

Har oyda bu boradagi ishlar haqida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga hisobot berilishi kerak.

Topshiriq Ijrosi bo‘yicha siz nima deysiz?

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
07.05.202510:19
Афғонистон уруши қатнашчиларига берилган имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 1979–1989 йиллардаги Афғонистон урушида иштирок этган фуқароларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва уларга муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратади.

Асосий ҳуқуқий ҳужжатлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 14 июлдаги ПФ-4063-сон Фармони
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 592-сон қарори
Фахрийлар тўғрисида”ги Қонун (2020 йил 11 сентябр, ЎРҚ-637)
Ушбу ҳужжатларга асосан

Афғонистон уруши қатнашчилари қуйидаги имтиёзларга эга:


1. Пенсия ва нафақа масалаларида енгилликлар
Уруш қатнашчилари белгиланган имтиёзли шартлар асосида пенсияга эртароқ чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Меҳнат стажи ҳисобланишида ҳарбий хизмат даври тўлиқ инобатга олинади.

2. Соғлиқни сақлаш хизматлари бўйича имтиёзлар
Давлат тиббиёт муассасаларида бепул ёки имтиёзли даволаниш ҳуқуқи мавжуд.
Соғломлаштириш ва санаторийларга йўлланмалар берилади.
592-сонли қарорга кўра, ҳар йили соғлиқни текшириш ва дори-дармон билан таъминлашда давлат томонидан ёрдам кўрсатилади.

3. Уй-жой масалаларида давлат кўмаги
Уй-жойга муҳтож уруш қатнашчиларига давлат томонидан уй-жой ажратилиши мумкин.
Коммунал тўловларда имтиёзлар (ҳудудий қарорларга кўра) амал қилади.

4. Жамоат транспортида юриш ҳуқуқи
Айрим ҳудудларда (махаллий қарорлар асосида) жамоат транспортларидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш имкони берилади.

5. Таълим ва оила аъзолари учун имтиёзлар
Уруш қатнашчиларининг фарзандлари олий ўқув юртларига қабулда устуворликка эга бўладилар.
Давлат стипендияларини олишда афзалликлар белгиланган бўлиши мумкин.

6. Ҳар йили 15 февраль – эътироф ва рағбат куни
15 февраль – Афғонистондан совет қўшинлари олиб чиқилган сана сифатида нишонланади.
Шу муносабат билан уруш қатнашчиларига моддий рағбат, эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилади.

Хулоса: Афғонистон уруши фахрийлари — Ватан олдидаги бурчини мардона бажарган фидойи инсонлардир. Давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ва ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Ҳурмат билан,
@davlatxizmatchisi_uz канали
#Тизимдаги номутаносиблик |

Бир вилоят – бир халқ, лекин шарт-шароит ҳар хил
Тиббиётда ресурслар нотўғри тақсимланаётгани оқибати:
бемор сифатли даво олиш ўрнига “қайси вилоятда яшашини” ўйлашга мажбур!

Рақамлардаги ҳақиқат:
🛏 Койка (ўрин) тақсимотидаги фарқ:
Сурхондарё ва Қашқадарё:
 Ҳар 10 минг аҳолига — 25 та ўрин
Навоий: 31 та
Сирдарё: 34 та
⚠️ Бу фарқ беморлар сони эмас, ташкилий камчиликлар билан боғлиқ!
Қўрғонтепа vs Наманган тумани:
Қўрғонтепа шифохонасида: 310 койка
Наманган туманида: 420 койка
 Бир хил аҳоли, лекин катта фарқ!

💊 Дори маблағи киши бошига:Қўрғонтепа: 3 500 сўм
Наманган тумани: 16 000 сўм
Давлат vs Хусусий клиника:

🏥 Андижон шаҳри давлат шифохонасида:
– Ҳар 10 та ўринга 26 нафар тиббий ходим
Хусусий клиникада: 5 нафар ходим билан ҳам натижа бор

Хулоса:
❗️ Бу рақамлар ресурслар камлиги эмас, балки тақсимотдаги тизимли хатолардан далолат беради.
Ҳар бир беморга барча жойда тенг шарт-шароит яратиш — давлат сиёсатида биринчи ўринда бўлиши шарт!

@davlatxizmatchisi_uz
Ерга қулаши мумкин — Ўзбекистон хавф зонасидами?

53 йил аввал учирилган совет “Космос-482” космик аппарати Ерга қайтиш арафасида. У дастлаб Венерага учириш учун мўлжалланган бўлиб, техник носозлик туфайли орбитада қолиб кетган эди.

Uzcosmos маълумотига кўра, аппарат қолдиқларининг қулаши 9–11 май кунларига тўғри келиши мумкин. Қулаш эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар:
– Миср
– Сурия
– Туркия
– Озарбайжон
– ... ва Ўзбекистон ҳудудида ҳам эҳтимол бор (0,3–0,5%)

Нима учун бу хавфли?
– Космик аппаратнинг катта қисми атмосферада ёниб кетади.
– Аммо ярим тонна титан шар (500 кг) тирик қолиши мумкин.
– У юқори тезликда Ерга тушади (500 км/соатгача).
– Парашют бор, лекин 53 йилда ишдан чиққан бўлиши мумкин.
– Шар таркибида хавфли кимёвий моддалар бўлиши эҳтимоли бор!

Агар қолдиқлар топилса, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❗️Ҳеч қандай ҳолатда тегманг!
❗️Зудлик билан ҳудудий ФВВ, ИИБ ёки маҳаллий ҳокимиятга хабар беринг.
❗️Қизиқиш билан эмас, ОГОҲЛИК билан ёндашинг!

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
Ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш — бу маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Бу йўлда ҳеч бир ташкилот тўсиқ бўлмаслиги шарт!

Маҳаллий ҳокимият органлари қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
♦ Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлаш, фуқаролар хавфсизлигини кафолатлаш;
♦ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий тараққиётни таъминлаш;
♦ Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ундан мақсадли фойдаланиш;
♦ Солиқ ва йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармалар тузиш;
♦ Коммунал хўжаликни самарали бошқариш;
♦ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
♦ Фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни ташкил этиш;
♦ Конституция ва қонунларга зид келмайдиган норматив ҳужжатларни қабул қилиш.

Маҳаллий ҳокимият — халқ ва давлат ўртасидаги асосий кўприк!

Улар қонунларга, Президент фармонларига таянади, халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда аҳоли манфаати йўлида фидойилик билан хизмат қилади.

@davlatxizmatchisi_uz kanaliga obuna bo'ling.
07.05.202515:45
🕐 MUROJAATLAR QANCHA MUDDATDA KO‘RIB CHIQILADI?

✉️ Agar siz davlat organi yoki tashkilotga ariza, shikoyat yoki taklif yuborgan bo‘lsangiz, murojaatingiz e’tiborsiz qolmasligi shart.

📜 Asos:
“Davlat organlari va tashkilotlarining jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari bilan ishlash tartibi to‘g‘risida”gi Qonun
(Qabul qilingan sana: 11.09.2017 y., O‘RQ-445-son)
17-modda

⏳ MUROJAATLARNI KO‘RIB CHIQISH MUDDATI:

15 kun — Asosiy ko‘rib chiqish muddati

🕵️‍♂️ 1 oygacha — Zarurat tug‘ilganda, qo‘shimcha tekshiruv bilan uzaytirilishi mumkin

✍️ Bunda sizga bu haqda yozma xabarnoma yuborilishi shart!

📌 E’tibor bering:
Siz yuborgan murojaatga aniq, tushunarli va asosli javob berilishi majburiy
Murojaatingiz javobsiz qolsa yoki belgilangan muddat buzilsa, sizda yuqori tashkilotga shikoyat qilish huquqi mavjud
Fuqarolik pozitsiyangizni bildiring — sizning murojaatingiz muhim!

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

П/С: @bankirlaruchun шахсан тавсия қиламан шу каналди, аъзо бўп қўйинглар, афсусланмайсизлар.

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
Янги тизим – адолат ва шаффофлик сари қадам!

1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача бутун мамлакатда ногиронликни расмийлаштиришда янги тартиб жорий қилинади!

Нима ўзгаради?
Эски тизим:
Врачлик-маслаҳат комиссиялари (ВКК) — коррупцияга мойил механизм.

Янги тизим:
Оилавий шифокор ҳужжати асосида
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (TIEK) томонидан ногиронлик белгиланади!

Шунингдек:
"Маҳаллабай тиббий хизмат" жорий этилади:
Иштихондаги поликлиника ва маҳаллаларга
кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари врачлари бириктирилади.
Улар аҳолини текширади, касалликни эрта аниқлайди,
оилавий шифокорларни ўқитади.

Илм-фан ва амалиёт уйғунлиги:
Самарқанд тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари ва магистрлари
илмий ишларини шу маҳаллаларда ёзади.
Натижа бўлса — икки баробар ойлик мукофот!

Хулоса:
Ногиронликни белгилашда шаффофлик, тиббиётда сифат, маҳаллада инновация!
Энг муҳими — инсон манфаати!

@davlatxizmatchisi_uz
07.05.202509:13
#Тиббиётдаги муаммо |

1 миллиард долларлик хатар ва поликлиника ўрнини босиб бораётган "тез ёрдам"
Ўзбекистонда юқумли бўлмаган сурункали касалликлар ҳар йили иқтисодиётга тахминан 1 миллиард доллар зарар келтираётгани қайд этилди.

Аччиқ, аммо реал фактлар:
🚨 Тез ёрдам хизмати
— Чақирувларнинг 25% сурункали касаллар ҳиссасига тўғри келмоқда
Хоразмда тез ёрдамни поликлиника ўрнида фойдаланиш ҳолатлари кўпайган

🏥 Фарғона тажрибаси:
— 12 та маҳалладаги ўрганишлар:
 10 бемордан 8 нафари оилавий шифокорга эмас, хусусий клиника ёки шифохонага мурожаат қилмоқда

👨‍⚕️ Шифокор юки (Андижон, Наманган, Самарқанд):
— Кунига 50-60 нафар бемор
— Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга мос келмайди!

🛑 Бухоро вилоятида:
— Оилавий шифокор “диспетчер”га айланган – скрининг ва даволаш эмас, йўлланма бериш билан банд

Муҳим хулоса:
Бу муаммоларни на соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, на маҳаллий ҳокимлар етарлича ўрганган.



Сифатли тиббиёт — рақамлар эмас, инсон саломатлиги билан баҳоланиши керак!

@davlatxizmatchisi_uz — ҳақиқатни очиқ ва таҳлилли ёритувчи канал!
07.05.202505:33
Ёшлар дафтарига киритиш — фақат белгиланган тартиб асосида амалга оширилади!

❗️Сўнгги вақтларда айрим ташкилотлар томонидан оғзаки кўрсатмалар асосида шахсларни “Ёшлар дафтари”га киритишни талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Бу эса — қонунга зид ва ҳеч қандай кучга эга эмас!

Ёшлар дафтарига киритиш тартиби

Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 468-сон қарори асосида амалга оширилади.

1. Ариза ёки тавсиянома
Ёшлар қуйидагича дафтага тавсия қилинади:
Маҳалла фуқаролар йиғини орқали
Бандлик ёки ижтимоий ҳимоя органлари орқали
Ёшнинг ўзи ёки қариндошлари ариза беради

2. Дастлабки ўрганиш
Маҳалла ёшлар етакчиси ёки масъуллар томонидан ёшнинг ҳолати жойига чиқиб ўрганилади:
Молиявий аҳволи
Ижтимоий ҳолати
Таълим ва иш билан бандлиги
Яшаш шароити

3. Ишчи гуруҳга тақдим этиш
Туман (ёки шаҳар) ишчи гуруҳи қуйидагилардан ташкил топади:
Маҳалла раиси
Ёшлар агентлиги туман бўлими
Бандлик бўлими
Сектор вакиллари
Ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

4. Қарор қабул қилиш
Ишчи гуруҳ ушбу ёшни: ✅ Ёшлар дафтарига киритиш
Ёки рад этиш ҳақида қарор чиқаради

5. Ёрдам кўрсатиш йўналишлари
Дафтарга киритилган ёшларга қуйидаги кўмаклар берилади:
Иш билан таъминлаш ва меҳнат ярмаркаларига жалб қилиш
Касб-ҳунарга ўқитиш, малака ошириш
Даволаниш, реабилитация ва соғломлаштириш
Уй-жой ёрдами, ижара тўловини қоплаш
Таълим учун контракт тўловларига субсидия
Тадбиркорликка йўналтириш, имтиёзли кредитлар

6. Ёшлар дафтари орқали кимларга ёрдам берилади?
Кам таъминланган ёшлар
Ишсиз ва иш топишда қийналаётганлар
Таълимда қатнашмаётган ёшлар (NEET тоифаси)
Ота-онасиз ёки ногиронлиги бўлган шахслар
Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар
Жиноятчиликка мойил ёшлар (профилактика мақсадида)
Бошқа оғир турмуш шароитидаги ёшлар

✍️ Ёшлар дафтари нима ва кимлар билан боғлиқ?
Ёшлар дафтари – ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизми.

Кимлар ишлайди?
Маҳалла ёшлар етакчилари
Туман Ёшлар агентлиги бўлимлари

⚖️ Қонун нима дейди?
🚫 Ҳеч бир ташкилот (жумладан, прокуратура) дафтарга шахсни киритишни оғзаки буюра олмайди.
✅ Фақат тегишли комиссия ёки ишчи гуруҳнинг:  – аниқ мезонлар асосидаги қарор
 – расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолда

❓Нима қилиш керак?
Босим бўлса – ёзма кўрсатма сўранг
Ҳолатни Ёшлар агентлиги туман бўлими етказинг

@Davlatxizmatchisimurojat_bot орқали бизга мурожаат қилинг

@davlatxizmatchisi_uz – шаффоф ва қонун асосида ишлаш тарафдори!
Айтишларича, ПА ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб Адхам Худойқулов тайинлашини мумкин.

А.Худойқулов айни пайтда Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишламоқда.

Таълимди назорат қилиш, таълимдан чиққан одам томонидан амалга оширилиши керак. Шунда таълим соққа базм бўлиб кетмайди!!!

Бизнесмен инсон эса бизнесини қилгани маъқул🫡🫡🫡

Яна кўпроқ маълумотлар учун @davlatxizmatchisi_uz каналимизни кузатиб боринг!
07.05.202514:51
Hokimiyatda va mahalla yettiligi xodimlari biror marta yig'ilishlardan nolimaydiye... Topganing faqat oltin bo'girlar...

Mana bu yerdagi kamida 30 million oylik oladiganlar, soat 18:00 dan keyin, oyda yilda bir yig'ilish bo'lib qolsa, butun dunyoga jar soladiyeee. Yanayam qayerda, ZOOM da yig'ilish ekan.

Boshqa kasb egalarini hurmat qilgan xolda yana aytaman, eng vatanparvar insonlar Hokimliklarda va mahallada ishlovchi xodimlar, chunki bu oylikka chidab, sabr bilan ishlash uchun faqat vatanparvar bo'lish kerak

@davlatxizmatchisi_uz — фақат расмий ва ишончли маълумотлар!
Ёппирай🤨

@davlatxizmatchisi_uz
Президентимиз ташаббуси билан оилавий шифокорлар ва ҳамшираларнинг меҳнати адолатли баҳоланадиган янги тизим жорий этилаяпти.

Янги тизимда:
Оилавий шифокор:
Базавий ойлик: 500 доллар
Малака сертификати бўлса: яна 500 доллар
Натижадорлик (профилактика, эрта аниқлаш, оғир ҳолатларни қисқартириш): яна 500 доллар
→ Жами: 1500 долларгача!

Ҳамшира:
Базавий ойлик: 300 доллар
Малака бўлса: қўшимча 300 доллар
Натижадорлик учун: яна 300 доллар
→ Жами: 900 долларгача!

Нима учун бу зарур?
Агар оилавий шифокор:
маҳаллада юриб, сурункали касалларни эрта аниқласа;
беморни тўғри маслаҳат билан ногиронликдан асраса;
тез ёрдам ва шифохонага мурожаатлар камайса;
бу фақат бир врачнинг эмас, бутун жамиятнинг ютиғи бўлади!

Муҳим хулоса:
Энди маҳаллада:
Инфаркт
Инсульт
Оналар ва болаларнинг эрта ўлими
Сурункали касаллик ортидан ногиронлик
→ фавқулодда ҳолат сифатида қабул қилинади!
Оилавий шифокор — халқга энг яқин шифокор!

@davlatxizmatchisi_uz
07.05.202508:39
Ўзини ўзи банд қилганлар учун “Маҳалла лойиҳаси” орқали КРЕДИТ!

Тижорат банклари томонидан ишсизликни камайтириш мақсадида фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Асосий шартлар:
📅 Муддат: 3 йилгача

💰 Миқдор: келишув асосида (ҳатто 50 млн сўмгача)

📉 Фоиз ставкаси: банк билан шартномага асосан

🔐 Гаров: суғурта полиси ёки кафиллик

Кимлар олиши мумкин?
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар

✅ Қўл ҳунар, хизмат, кичик тадбиркорлик билан шуғулланувчилар

✅ Маҳалла тавсияси асосида иш бошламоқчи бўлганлар

Маҳалла лойиҳаси орқали ўз ишингизни бошланг, давлат кўмаги билан!

Саволларингиз бўлса, маҳаллангиз ёки туман Бандлик бўлимига мурожаат қилинг.

@davlatxizmatchisi_uz — фуқаролар манфаати йўлида ишончли ахборот манбаи!
07.05.202504:19
Иш вақти тугагач ҳам қолиб, берилган вазифани сидқидилдан бажараётган ходим — ҳақиқий масъулият ва садоқат намунасидир.

Бундай ходимлар:
— Ташаббускор ва фидоий бўлади,
— Жамоада ишонч қозонади,
— Раҳбариятнинг эътиборида бўлади,
— Касбий ўсишга эришади.

Ҳақиқий муваффақият иш соати билан чекланмайди.
Масъулиятли ва садоқатли меҳнат эса — ҳар доим эътирофга лойиқ!

Коментаряда аяб-аяб сўкамиз😉😉

Бу фикрлар ҳусусий секторга ишлайдиган ходимларга тегишли. Давлат хизматчилари сизлар 18:00 дан кейин секингина уйга сурвораверинглар. Бу дунёни иши тугамайди барбир😜🫡

@davlatxizmatchisi_uz — давлат хизматининг фидоийлари ҳақида!
Ички ишлар органлари ахборот тизимлари маълумотлар базаларига 12 ТУРДАГИ маълумотлар узатилади!

📊 Ахборот тизимларига 2025 йилда ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИЛАДИ!

Президент қарори (ПҚ–155, 2025 йил 30 апрель) асосида ички ишлар органлари ахборот тизимларига 12 ТУРДАги маълумотлар узатилади.

Маълумотлар тақдим этувчи идоралар ва муддатлар:

1️⃣ Кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар
🗓 2025 йил сентябрь
🏢 Кадастр агентлиги

2️⃣ Йўл-транспорт ҳодисалари ва техник кўрик маълумотлари
🗓 2025 йил
🏢 ИИВ

3️⃣ Наркологик касалликлар бўйича беморлар
🗓 2025 йил
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги

4️⃣ Руҳий касалликлар бўйича беморлар ва тиббиёт муассасалари маълумотлари
🗓 2025 йил ноябрь
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5️⃣ Нефть маҳсулотлари ҳисоби, хусусан, ЕАИС тизими орқали маълумотлар
🗓 2025 йил сентябрь
🏢 Энергетика вазирлиги

6️⃣ Расмий ишсизлар тўғрисидаги маълумотлар
🗓 2025 йил
🏢 Бандлик вазирлиги

7️⃣ “Ёшлар дафтари” маълумотлари
🗓 2025 йил октябрь
🏢 Ёшлар ишлари агентлиги

8️⃣ “Аёллар дафтари” тўғрисида маълумотлар
🗓 2025 йил ноябрь
🏢 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

9️⃣ Mahalla.id.uz орқали маҳалла фаолиятига оид маълумотлар
🗓 2025 йил
🏢 Маҳаллалар уюшмаси

🔟 “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ва “Ижтимоий ёрдам ягона реестри” тўғрисида маълумотлар
🗓 2025 йил ноябрь
🏢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1️⃣1️⃣ Олий таълимга кирган талабалар тўғрисида маълумотлар (таълим йўналиши, шакли, босқичи)
🗓 2025 йил октябрь

1️⃣2️⃣ Қуйидаги энергетика маълумотлари:
— Табиий газ таъминоти
— Электр энергия таъминоти
— Автогаз тўлдириш шахобчалари ва ҳуқуқий ахборот
🗓 2025 йил
🗓 2025 йил сентябрь
🏢 Энергетика вазирлиги

Яна кўпроқ маълумотлар учун @davlatxizmatchisi_uz каналимизни кузатиб боринг!
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 487
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.