Севган нарсаларимиз одатда биздан йироқда бўлади. Масалан, сен каби, денгиз каби, ой каби, ўрмон-у тоғлар каби. Балки айнан севган нарсаларимиз йироқда бўлганлиги учун биз у нарсаларга ошиқ бўлармиз. Қайдам, балки вақт ўтиб, бу севиклиларимиз ҳам севиксизга айланар, аммо, айни дамда «севикли» деб билганларимизни соғинамиз, қумсаймиз шундай эмасми...?
Ва шундай қилиб, соғинч қалбимизда енгил дард каби намоён бўлади. Йироқдаги севикли нарсаларимиз ҳақида ўйлар эканмиз, уларга етишишни орзу қиламиз, аммо ўша йироқликнинг ўзи ҳам бир хилофатдек, бир ҳазиндек гўзал. Чунки масофа ҳиссиётларимизни синовдан ўтказади, ҳақиқий севги йўқотиш қўрқуви билан қўшилади. Яъни, маҳбуб шундайки - ўзи жуфтини топгунча уни соғинади. Уни топгандан кейин эса, йўқотмаслик дарди илинжида бўлади…