Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Fitrat.uz avatar
Fitrat.uz
Fitrat.uz avatar
Fitrat.uz
25.04.202512:56
#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН НАМУНА БЎЛИШИ КЕРАК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
25.04.202509:48
Роббим танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!


@fitratuz
24.04.202516:53
#qiziqarli_faktlar

Eng yengil metall - Litiy.


👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
23.04.202510:54
#asl_mohiyat

🗞АЖАБЛАНАРЛИ ИМТИҲОН

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭҲРОМГА КИРИШДАГИ ХУШБЎЙЛАНИШ

CАВОЛ: Маълумки, эҳромга киришда хушбўйлик суртилади. Табиийки, бу ҳолатда кийимга суртилган хушбўйлик кейинчалик ҳам ҳиди туради. Бу сабабли жарима бўлиб қолмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга киришда кийим эмас, баданни хушбўйлаш суннат амал саналади. Кийимга хушбўйлик суртиш (сепиш) тавсия қилинмайди. Шундай бўлсада кимдир эҳромга киришдан аввал кийимига ҳам хушбўйлик суртиб (сепиб) олган бўлса ва эҳромга киргандан кейин ҳам унинг ҳиди қолиб кетса, бунга бирор бир жарима вожиб бўлмайди. Жарима эҳромдалик ҳолда хушбўйланса бўлади. Бу ҳақда “Мабсути Сарахсий” китобида қуйидагилар айтилган:

فَإِنْ كَانَ تَطَيَّبَ أَوْ ادَّهَنَ قَبْلَ الْإِحْرَامِ ثُمَّ وَجَدَ رِيحَهُ بَعْدَ الْإِحْرَامِ لَمْ يَضُرَّهُ، وَكَذَلِكَ إنْ أَجْمَرَ ثِيَابَهُ قَبْلَ أَنْ يُحْرِمَ ثُمَّ لَبِسَهَا بَعْدَ الْإِحْرَامِ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ، وَذَكَرَ هِشَامٌ عَنْ مُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا دَخَلَ بَيْتًا قَدْ أُجْمِرَ فِيهِ فَطَالَ مُكْثُهُ حَتَّى عَلِقَ ثَوْبَهُ لَا يَلْزَمُهُ شَيْءٌ ؛ لِأَنَّ الْإِجْمَارَ إذَا كَانَ فِي الْبَيْتِ فَعَيْنُ الطِّيبِ لَمْ يَتَّصِلْ بِثَوْبِهِ وَلَا بِبَدَنِهِ إنَّمَا نَالَ رَائِحَتَهُ فَقَطْ

“Эҳромдан аввал хушбўйланиб ёки хушбўй ёғ суртган бўлиб, эҳромга киргандан кейин ҳам ҳиди келиб турса, бунинг зарари йўқ. Шунингдек, эҳромдан аввал (эҳром) либосини хушбўйлаган бўлиб, эҳромга киргандан кейин кийса, бунинг ҳам зарари йўқ. Ҳишом ибн Убайдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг “Эҳромдаги шахс атир сепилган уйга кириб, узоқ вақт қолиб кетиб, кийимига ҳид ўрнашиб қолса, бунда ҳеч қандай жарима бўлмайди”, деганини нақл қилади. Чунки уй ичида тутатилган хушбўйликнинг ўзи кийимга ҳам, баданга ҳам тегмаган, балки унинг ҳиди ёпишган, холос”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ “ҲАСАНБОЙ ОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 25 апрел куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов Тошкент туманидаги “Ҳасанбой ота” жоме масжидида жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🎙Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал гўзал қироат ва Дониёр домланинг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

🗣 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!


@fitratuz
23.04.202512:14
#qiziqarli_faktlar

Havo 1000 metrdan keyin 6 darajaga soviydi.


👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов Тошкент тумани «Ҳасанбой ота» жоме масжидида жамоатга «ФИТНА-ФАСОДДАН САҚЛАНАЙЛИК!» мавзусида маруза қилиб, жума намозини ўқиб бердилар.

👉 @fitratuz
25.04.202505:26
#Видео
#ислом #мусаффо

📹 "ИСЛОМ МУСАФФОЛИГИ ЙЎЛИДА" (4-қисм)

Қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақидаги ҳадисларга ҳанафийларнинг жавоблари

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025/1446 ЙИЛ 25 АПРЕЛЬ ЖУМА ШАВВОЛ ОЙИНИНГ 26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     04:02
⏰ ҚУЁШ -   
05:29
⏰ ПЕШИН -
12:26
⏰ АСР -       
17:12
⏰ ШОМ -     
19:17
⏰ ХУФТОН -
20:38


БОШҚА ШАҲАРЛАР НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Тошкент шаҳридан тафовутлари)


Улашинг👉@Fitratuz
24.04.202512:35
#500_саволга_500_жавоб

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЭЛЛИКБОШИЛАР БИЛАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар йили юртимиздан минглаб ҳожилар Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас заминларга ташриф буюрадилар.

Бу йил ҳам Зулқаъда ойида кўплаб юртдошларимиз ҳаж сафарига отланадилар. Уларга ҳажнинг йўл-йўриқларини кўрсатадиган малакали гуруҳ раҳбарлари тайинланади.

Бугун, 23 апрель куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бу йил ҳажга борадиган элликбошилар билан йиғилиш ўтказди.

Мажлисда гуруҳ раҳбарлари ҳаж мавсумида эътибор қаратиши зарур бўлган жиҳатлар, ҳожилар билан ишлаш, тартиб-интизомга қатъий риоя қилиш, бўлажак ҳожиларга эҳром боғлашни ўргатиш, ҳаж арконлари, шартлари, фарзлари, вожиблари, суннатлари, ҳажда ман этилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Обиджон домла Мирҳамидов ҳам қатнашди.

Йиғилиш сўнгида бу йилги ҳаж кўтаринки руҳда ўтишини сўраб дуолар қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

"Кўнгилдан чиқди", "атадик" каби сўзлар порага кирадими?

Cавол: Айримлар бирор ишни ноҳақлик билан битириш учун пора таклиф ёки талаб қиладилар? Бунга динимизда қандай қаралади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Шариатимизда бундай ишларга “ришва” – пора дейилади ва бу катта гуноҳлардан биридир.

Пора деб киши ҳақли бўлмаган нарсасига эришиш ёки зиммасига лозим бўлган нарсадан қутулиш учун тақдим этган мол ёки манфаатга айтилади.

Одатда кўпчилик порахўрлар порани ҳадя, совға сифатида қабул қиладилар. Берувчилар ҳам “кўнгилдан чиқди”, “атадик” каби чиройли сўзлар билан қабиҳ ниятларини амалга оширишга одатланишган.

Порахўрлик динимизда қаттиқ қораланган ва бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Пора берувчи жамиятда белгиланган низомни бузиб, ҳақсизлик ила ўз ишини бажариб кетган ҳисобланади. Пора олувчи виждон амрига бўйсунмасдан, ноҳақликка, адолатсизликка рози бўлиб, ўз манфаатини ўйлаб, ўзгалар ҳақига хиёнат қилган бўлади.

Қолаверса, ҳадя деб бир нарсани ўзгага холис, эвазсиз беришга айтилади. Ҳадя берувчи киши ҳадяни олувчи кишидан бирор нарсани ноҳақ ундириш нияти бўлмайди. Мана шу нарса ҳадянинг порадан асосий фарқини кўрсатади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Жундуб ибн Абдуллоҳ ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор (яхши) амални одамлар эшитиши ва кўриши учун бажарса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни шарманда қилади. Ким бирор (яхши) амални одамлар назарида мўътабар бўлишини ният қилиб кўрсатса, Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун халойиқ ҳузурида ичида беркитган нарсасини очиб расво қилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҲОЖИЛАР МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИДИР !

Бугун, 24 апрель куни Тошкент вилояти Бўка тумани «Ўртақўрғон» жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов бошчиликларида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов, туман бош имом-хатиблари ва отинойилари, шунингдек, ҳожилар, маҳаллалар раислари иштирок этди.

Дастлаб масжидлар атрофидаги бўш турган ҳудудга кўчатлар ўтқазилиб, боғ барпо этилди.

Сўнгра тумандаги 22 та маҳаллага чиқилиб, муаммоли бештадан оила ўрганилди.

Тумандаги масжидларда пешин намозидан сўнг намозхонларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов мавъизалар қилиб беришди.

Пешин намозидан сўнг имомларнинг кун давомида амалга оширган ишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди.

Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
📍 ҚАРДОШ МУФТИЙЛАР САМАРҚАНД ҚАДАМЖОЛАРИНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР

💬Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.

😄Икки мамлакат етакчиларига Ҳазрати Хизр мажмуаси зиёратида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркманистон муфтийси Ялкап ҳожи Ходжагулиев ҳамроҳлик қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари қардош халқ муфтийси Ялкап Хожагулиевни кўҳна кентдаги диққатга сазовор жойлар, хусусан, Регистон майдони ва бу гўзал тарихий маскандаги машҳур Тиллакори мадрасаси билан яқиндан таништирдилар.

🗣
Муфтий Ялкап Хожагулиев ажойиб зиёрат ва ҳамроҳлик учун миннатдорчилик билдириш асносида илмий-маданий мажмуаларимиз, буюк аждодларимизнинг қолдирган меросидан ҳайратда эканини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@FITRATUZ
#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ЯХШИ ҲАМРОҲ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👥 Facebook 🟥 Youtube 🔵 Telegram 📷 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 903
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.