Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Suralar va Duolar avatar
Suralar va Duolar
Suralar va Duolar avatar
Suralar va Duolar
05.05.202517:20
​​#БИЛАСИЗМИ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган саккиз нарса:

1. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳонинг яхши кўрар эдилар.

2. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳонинг оталари Абу Бакр розияллоҳу анҳуни яхши кўрар эдилар.

3. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома розияллоҳу анҳуни яхши кўрар эдилар.

4. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам икки набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумони яхши кўрар эдилар.

5. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолвани яхши кўрар эдилар.

6.Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам асални яхши кўрар эдилар.

7. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд тоғини яхши кўрар эдилар.

8. Ул Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Ватанларини яхши кўрар эдилар.

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202514:41
ДЎЗАХДАН ОМОНЛИК СЎРАШ ҲАҚИДАГИ ДУО

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Муслим ибн Хорис Тамимий розияллоху анхудан ривоят қилинар экан “Бомдод ва Шом намозидан сўнг "Аллоҳумма ажирнии минан наар"(Аллоҳим мени дўзахдан қутқар) деб 7марта айт шунда агар ўша кунда ёки ўша тунда вафот этсанг сенга дўзахдан омонлик ёзилади деган эканлар. Шу ривоят қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Амал қилинадиган ҳадис. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202511:41
​​☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Садақа – Аллоҳ таолога энг маҳбуб амаллардан;

Садақа – уни берувчидан ва унинг аҳлидан балонинг аришига, унинг ёмон ўлим топишдан қутулишига сабаб бўлади;

Садақа – баданни, молни поклайди;

Садақа – молнинг баракаси зиёда бўлиб, ризқ кенгайишига сабаб бўлади;

Садақа – ажрнинг кўпайишига сабаб бўлади;

Садақа – жаннатнинг махсус эшигидан киришга сабаб бўлади;

Садақа – молнинг зиёда бўлиб, камаймаслигига сабаб бўлади;

Садақа – дўзахдан қутулишга сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни садақа берувчилар ва унинг дунёю охиратдаги фойдаларини кўрувчилардан қилсин!

Ҳоний Довва мақоласиданолинди


✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202508:29
💁‍♀ ФАСОНЛАР ОЛАМИГА МАРХАМАТ 🌹

УШБУ КАНАЛДАН ХАР ҚАНДАЙ ЁШ УЧУН ТРЕНДАГИ ФАСОНЛАРНИ ТОПА ОЛАСИЗ❤️

😍КЕЛИНЧАКЛАР УЧУН ФАСОН
😍ЁШИ КАТТА АЁЛЛАР УЧУН
😍БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ИШЛАРИ
😍ВЕЧЕРНИЙ ФАСОНЛАР


КАНАЛИМДАН БЕМАЛОЛ ЎЗИНГИЗНИ МАКИЯЖ ҚИЛИШНИ ЎРГАНОЛАСИЗ❤️🥰

ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ✅
https://t.me/+K_DlHmp2KWZiYzVh
05.05.202506:45
ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг. Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг. Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.
Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот! Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202505:01
НИМА ГАП, ФАРЗАНДИНГИЗ ...МИ?

Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида шундай дейди:

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!

Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!

Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!

Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!

Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз!

Фарзандингиз қизғанчиқми? Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!

Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!

Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!

Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!

Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!

Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!

Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202517:06
Канал админи тарафидан текширилган...

Ассаламу алейкум саховатли инсонлар
К,изим учун ёрдам сураб мурожат к,иляпман.
Кундан кунга ахволи огирлашяпти.
Даволатмасак оёк,ларини кесиб ташашлари мумкинлигини айтишти.

Шароитимиз огир. Даволатишимиз учун 1⃣5⃣ МЛН зарур.
Сизлардан ИЛТИМОС ёрдам беринглар

Узкарт: 5614681870698978

Хумо: 9860167824189234

Мурожат учун: +998500126823

Мусофирдаги якинларимиз учун
2200701378776717
Тинькофф Собиров.с

ИЛТИМОС к,изим фарзантларини у́зи котта к,илиб у́зи  бошида турсин.
Хаммалариндан Аллох рози булсин
05.05.202513:11
​БУЛАРНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

1. Агар итлар шоколад еса, бу уларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин экан.

2. Кўзингизнинг ҳажми ҳозир қандай бўлса, туғилганингизда ҳам шундай бўлган. Чунки бурун ва қулоқ ўсишдан тўхтамас, кўзлар эса ўсмас экан.

3. Хитойда инглиз тилида гапирувчилар АҚШ аҳолисидан кўпроқ экан.

4. Биз қоғоз пул деб атайдиган пуллар қоғоздан эмас, аслида пахтадан ишлаб чиқарилар экан.

5. Пиёз тўғраш пайтида сақич чайнаш кўз ёшланишининг олдини олар экан.

6. Кетчуп 18 асрда дори сифатида ишлатилган экан.

7. Дунёдаги товуқлар сони одамлар сонидан кўпроқ экан.

8. Капалакларда таъм билиш сезгиси икки оёғида жойлашган экан.

9. Агар чумолилар заҳарланиб қолса, ерга ўнг тарафи билан йиқилар экан.

10. Шиллиқурт уч йил ухлаши мумкин экан.

11. Итларда ўн хил, мушукларда эса юздан ортиқ турдаги овоз бор экан.

12. Шимолий қутб айиқлари чапақай бўлар экан.

13. Аёллар кўзларини эркакларга нисбатан бир неча баробар кўпроқ юмиб-очишар экан.

14. Шиллиқурт дарахт баргларини тили воситасида ер экан. Унинг тишлари сони 25 мингтагача етиши мумкин.

15. Ерда яшайдиган баъзи қуртларнинг кўзи бўлмас экан.

16. Бойўғли бошини доира шаклида айлантира олар экан.

17. Инсон вафот этаётганда биринчи бўлиб кўриш ҳиссини, кейин таъм билиш, кейин ҳид билиш, ундан сўнг ушлаб ҳис қилиш ва охирида эшитиш қобилиятини йўқотар экан.

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Иминжонов тайёрлади.

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202510:16
​​☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Садақа – Аллоҳ таолога энг маҳбуб амаллардан;

Садақа – уни берувчидан ва унинг аҳлидан балонинг аришига, унинг ёмон ўлим топишдан қутулишига сабаб бўлади;

Садақа – баданни, молни поклайди;

Садақа – молнинг баракаси зиёда бўлиб, ризқ кенгайишига сабаб бўлади;

Садақа – ажрнинг кўпайишига сабаб бўлади;

Садақа – жаннатнинг махсус эшигидан киришга сабаб бўлади;

Садақа – молнинг зиёда бўлиб, камаймаслигига сабаб бўлади;

Садақа – дўзахдан қутулишга сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни садақа берувчилар ва унинг дунёю охиратдаги фойдаларини кўрувчилардан қилсин!

Ҳоний Довва мақоласиданолинди


✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди...
Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди.
Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради:
- Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди?
Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим
- Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими?
- Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди...

Давомини ўқиш 🙈👇
05.05.202506:01
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушёр туриб, тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ОҒИЗДАН КЕЛАЯТГАН БАДБЎЙ ҲИД ЎЛИМГА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН
https://newsuz.uno/q/?r=8

Бадбўй ҳид одамларни ички азоларига ёмон шикас етказар экан! Буни олдини олиш учун кунига 1 маҳал бу воситани қабул қилсангиз кифоя.

БАТАФСИЛ ШУ ЕРДА: 👇👇👇👇👇
https://newsuz.uno/q/?r=8

(Ушбу арзон восита самарали даволаш хусусиятига эканлигини эшитиб, ҳайратда қоласиз)
05.05.202515:51
УЧ ТАЛОҚНИ ТИКЛАШ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Бир танишимни эри эс хуши жойида ва хушёр пайтида уч талоқ қўйган. Шундан кейин аёл эрини уйидан кетган ва 1 йилдан бери алохида яшайди. Энди эри келиб "мен Хаст-Имом масжидини вориси билан гаплашдим, у "Бақара сураси билан ўқиб никохиларни қайта тикласа бўлади деди" деб айтибди. Бу гапга танишим ишонмаганлиги сабабли сизлардан сўраб беришимни илтимос қилди. Уларни никохини тиклашни аёл бошқасига эрга тегиб чиқишидан бошқа йўли борми?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Никоҳини тиклашни йўли йўқ. Бақара сураси тугул бутун Қуръонни хатм қилиб чиқса ҳам йўл йўқ. У инсон диний идорани номини булғамоқчи бўлган киши бўлса керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202512:41
ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИШ...

САВОЛ:

Ассалому алайкум! Онам 71 ёшдалар, 10 йилдан бери қандли диабет билан оғрийдилар, 7 йил олдин йиқилиб бир оёғини тиззаси лат еган, шундан кейин букишга қийланадилар, намоз ва рўзаларни ўз вақтида адо қиладилар, бомдод намозини тик туриб қолган намозларни эса ўтириб ўқийдилар, бир таниши чойни ўзингиз дамлашга қодир бўлсангиз барча намозни туриб ўқишингиз керак деб айтибди. Бошқа бир жияни эса, туриб ўқисангиз 100та ўтириб ўқисангиз 50та савоб оласиз деган жавобни берибди. Энди онамаларни кўнгли нотинч, мен сизни холатингизни улар билмайди бошқа хаёлларга борманг, мен устозлардан сўраб кўраман деб айтдим. Илтимос менга маслахат беринглар. 

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Тик туриб бошлаб, қодир бўлганича туриб кейин чарчаб қолиш эҳтимоли бўлса қолганин ўтириб ўқисалар бўлади. Суннатларини бемалол ўтириб ўқийверсинлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202510:16
ЭР ЧАҚИРГАНДА НАМОЗНИ ТЎХТАТИШ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Аёл намоз ўқиётганда эри чақирса намозни тўхтатиб жавоб берса бўладими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Фарз намозини ўқиётганда жоиз эмас, нафлларда жоиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202507:14
БЕВА АЁЛ ЯНА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳикоя ўқиб қолдим. Унда ёзилишича аёллар у дунёда биринчи умр йўлдоши билан бирга бўлар эмишлар. Ўша ҳикояда ҳудди мана шу сўзлар ёзилган эди. "Жаннатда мен билан бўлишни истасанг турмушга чиқма! Аёл жаннатда охирги эри билан бирга бўлади..." Бу сўзлар қанчалик тўғри ёки бу сўзлар ҳато талқин қилинганми. Ўлаётган одам бу дунёда қолаётган одамга шу манўда сўзлар айтиши мумкинми албатта бу ерда буйруқ сифатида айтилмаган бу сўзлар.

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Эр илтимос қилиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръонда беваларни никоҳлаб қўйинглар деб марҳамат қилган. Никоҳланганлари яхши. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ВИАГРА КЕРАК ЭМАС

Тез бўшаниб қўйиш, иккинчисига куч етмаслик муаммолари безовта қилмаслиги учун оҳиригача кўринг
https://www.maxeffect.uz/vigalenforte8

Оҳиригача кўриш: 👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/vigalenforte8
Илтимос, уйланган ёки 18 дан ёш йигитлар кирмасин: ❌👇
https://www.maxeffect.uz/vigalenforte8
05.05.202504:29
Бу рецепт билан 79 ёшли бувим мендан ёш кўринадилар. Эримга бу ёқмаганини кўриб бувим қўлимга уша рецепт ёзилган қоғозни бердилар.

Рецептни таркиби оддийлигини кўриб эрим иккаламиз ҳайратдан қотиб қолибмиз.

Икки марта қўллагандим терим қордек оқариб, шишадек тиниқлашди. Энди иссиқда қорайиш йўқ!

Рецептни оддийлигини қаранг
• 1 дона картошка ва

👉 Батафсил
05.05.202515:34
ҚУРЪОН ЁДЛАТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Қисқа сураларни ёд олдиришни нодир ҳолларда уч ёшдан бошланади. Ўртача беш ёшдан бемалол бошласа бўлади. Олти ёшида мукаммал қори бўлганлар кўп.

Қуръони каримни ёдлатиш бўйича тажрибали устозлар қўллаётган самарали услубга кўра, энг аввал Фотиҳа сураси ёдлатилади. Сўнг Китобнинг охиридан Шарҳ сурасигача диққат билан, тажвид қоидаларига мувофиқ талабага дарс берилади. Қобилиятига қараб, 4-5 мартагача қайтариб мустаҳкам ёдлатилади.
Талаба зеҳнини синаб кўриш учун қуйидаги сураларни ёдлатиш мумкин: Амма пораси тўлиқ, Таборак, Воқеа, Ар-Раҳмон, Фатҳ, Ёсин суралари.
Мана шу сураларни ёдлаш билан ҳар бир талабанинг зеҳни қай даражадалиги маълум бўлади.
Ёд олинган оятлар ҳар бир сўзи қайси сатрда жойлашганини зеҳнида кўра олиш аъло даражада ёдлаш ҳисобланади.

Қуръон ёдловчи талабага бешта нарса муҳим:

1. Қуръон ёдлашга иштиёқ.
2. Сабр-тоқат.
3. Саъй-ҳаракат.
4. Ота-она ва устоз фидойилиги.
5. Холис Аллоҳ розилиги учун ёдлаш .

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202512:14
#ҚИЗИК

😳Хеч этибор берганмисиз Путин ўнг қўлини умуман қимирлатмайди?!

 Владимир Путиннинг бундай харакатланишига кўплар э’тибор каратишмайди. Аммо у бутун умри давомида шунчаки бир қўлини кимирлатмасдан юради . Унда паркенсон аломатлари бор деб гумон килишган, аммо Путинда бундай касаллик йўк. Унинг сабаби шундаки…
Давоми…👇
05.05.202508:51
ТУРМУШ ҚУРИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ЁШЛАРГА ЗАРУР ТАВСИЯЛАР

1. Оила қуришдан олдин бўлғуси турмуш ўртоғингиз ота-онасини, буви-буваларини яхшилаб суриштиринг. Аждодларимиз етти аждодини суриштириш одатига бежиз амал қилишмаган.

2. Иложи борича яқин қариндошлар билан никоҳ алоқасини боғламанг. Қариндошлик ришталарини боғлаш учун яқинлари билан қуда бўлишга уриниш нотўғрилигини унутманг. Бу нарса наслий касалликларга сабаб эканини ота-онангизга ётиғи билан тушунтиринг.

3. Бир оилада икки ёки ундан ортиқ фарзандлар бир дард билан оғригани наслий касалликдан дарак беришини ёдда тутинг.

4. Жуфтингиз ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик, зинокорлик каби иллатлардан пок эканига ишонч ҳосил қилинг.

5. Оила қуришдан олдин тиббий кўрикдан расмиятчилик учун эмас, жиддий тарзда икковингиз ўтишингиз керак. Бу – жуда муҳим масала. Зеро, ота-она соғлом бўлса, улардан туғиладиган фарзанд ҳам саломат бўлади.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.


✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202507:14
ФАРЗАНДНИ ОҚ ҚИЛИШ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Агар ота маст ҳолатда фарзандини жаҳл устида оқ қилса ва эртаси куни бундан афсусланиб истиғор айта гапимни қайтиб олдим деса ўша фарзанд оқ қилинмаган ҳисобланадими?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Фарзанд оқ бўладиган ишни қилмаган бўлса оқ бўлмайди. Оқ бўладиган ишни қилса ота оқ қилдим демаса ҳам оқ бўлади. Кечириши билан ва фарзанд туғриланиши билан оқлик кетади.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202505:49
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:


1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).
5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
05.05.202504:01
ОНА ОИЛАНИ БУЗИШГА ҲАҚҚИ БОРМИ

@Shayx_Saboqlari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Она ўз фарзандидан кечиб меҳрибонлик уйига ташаб кетсаю бола ўз меҳнати билан хаётда ўз ўрнини топганда кейин келиб унинг оиласини бузушга харакат қилса ва бола эришган нарсаларни талаб қилса нима қилса бўлади? Бу холатда динимиз уломолари нима дейди?

ЖАВОБ:


– Ва алайкум ассалом! Агар муҳтож бўлса онанинг еб ичадиган нафақасини бериб туриши керак. Бундан бошқа талаб қилишга ҳаққи йўқ. Албатта ота-оналик деган ришталари онани розилигини олишга тарғиб қилади. Зулм даражасига рухсат бермайди.Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️

Каналга уланиш учун босинг!
👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 3 706
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.