Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭 avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger

Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi

@fermerlar_guruhi

Мурожаат: @agrobloger_admin
TGlist рейтинг
0
0
ТипАчык
Текшерүү
Текшерилбеген
Ишенимдүүлүк
Ишенимсиз
ОрдуУзбекістан
ТилиБашка
Канал түзүлгөн датаApr 15, 2020
TGlistке кошулган дата
Oct 31, 2024
Тиркелген топ
Катталуучулар
Citation индекси
Бир посттун көрүүсү
Жарнамалык посттун көрүүсү
ER
ERR
NOV '24DEC '24JAN '25FEB '25MAR '25APR '25MAY '25

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭 популярдуу жазуулары

⚡️136-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ ВА 10 АПРЕЛ САНАСИДАН ЭЪТИБОРАН КУЧГА КИРДИ:

Фермер хўжаликлари учун ўзларига қарашли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами ер майдонининг 1 фоизига музлаткичли омборхоналар, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сув тежовчи технологиялар ва сув сақлаш объектларини қуришга рухсат этилди.

Батафсил: 08.04.2025 йилдаги ПҚ-136-сон.
https://lex.uz/pdfs/7469633

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ХОЛМУРОД ТУРҒУНОВ, фермер, жамоат фаоли:

"Ипак қурти бўйича.

Фермер бир қути (қутида 20 грамм бўлади) учун 1 миллион сўм пул, ёғ, ун беряпти. МФЙ одамларни қурт боқишга чақирса, одамлар қурт боқмаяпти.

Пилла кластери пилланинг 1 килосини 40 минг сўмдан оламан, деяпти. 1 қути қурт нари борса 50 кг пилла беради. Пилла ростдан пахта-ғалла йўналишидаги фермерларга топ-тоза чиқим. Пилла бизнесини янгидан ўйлаб кўриш керак.

Одамлар қурт боқмаяпти, сабаби пилла кластери пиллага жуда кам хақ тўламоқчи. Олдинлари пилла ширкати қурт боқувчини қурт боқиш анжомлари ва барча зарур маҳсулотлар билан таъминлар эди.

Ҳозирги пилла кластери қурт беради холос ва пилла тайёр бўлса, арзимаган хақ эвазига қабул қилиб олади.

Мана масала.

Фермерларни қийнаманг, ҳурматли раҳбарлар. Кластернинг "думи" тугилса, масала ҳал бўлади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️АЛИШЕР ҚОСИМОВ, жамоат фаоли: Нега қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ажратилаётган халқаро молия маблағлари кўпинча фермергача етиб бормайди?

Сўнгги йилларда, aниқроғи 2020-2024 йиллар мобайнида, халқаро молия институтлари томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун $1,6 миллиарддан ортиқ молия ажратилди.

Бу маблағлар турли халқаро кредит линиялари, грантлар ва техник ёрдам дастурлари орқали ажратилган. Қуйида энг асосий маблағ ажратган халқаро молия ташкилотларининг рўйҳати келтирилади:

1. Жаҳон банки

Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси (2020) - $500 миллион

Чорвачилик соҳасини ривожлантириш лойиҳаси (2023) - $240 миллион

Қишлоқ хўжалиги субъектларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2022) - $200 миллион

Жаҳон банкидан олинган умумий молия маблағи: $940 миллион

2. ОПЕК жамғармаси (OPEC Fund)

Asaka Bank учун кредит (2025) - $35 миллион

Sanoat Qurilish Bank учун кредит (2024) - $40 миллион

ОПЕК жамғармасидан олинган умумий молия маблағи - $75 миллион

3. Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC)

2024–2026 йилларда умумий ажратилган молия маблағи - $600 миллион

4. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро жамғарма (IFAD)
Hamkorbank орқали микроқарзлар (2024) - $2,5 миллион
(асосан кам таъминланган боғбон фермерлар ва сут ишлаб чиқарувчилар учун)

Нима учун фермергача молия маблағлари етиб бормайди?

Бунинг сабаблари бир қанча:

1. Молиялаштириш жуда кўп “қўллар” орқали ўтади

Халқаро институтлар молия маблағини тўғридан-тўғри фермерга эмас, балки вазирликлар, давлат лойиҳа агентликлари ва тижорат банклари орқали ажратади. Бу ўз ўрнида коррупция ва бюрократияга йўл очади.

2. Молиялаштириш мутасадди амалдорлар қўлида қолган

Молиялаштириш аввало таниш-билишларга ажратилади; тендерлар олдиндан келишилган компанияларга берилади; ҳисоботларда ёлғон натижалар кўрсатилади ва охир оқибат амалий натижа бўлмайди.

3. Майда фермерларга ишонмаслик ҳолати

Ҳокимиятлар ва тижорат банклар фермерларга ишонишмайди, уларда гаров ёки кафолат йўқ, улар ҳисоб-китобни юритолмайди деб ўйлашади ва натижада маблағлар йирик агро-холдинглар, кластерлар ва ҳоким ва амалдорларга алоқадор бўлган фермерларга ажратилади.

4. Фермерлар халқаро молиялаштириш дастурлари билан хабардор эмас

Кўплаб фермерлар ҳали ҳам улар учун махсус молиялаштириш дастурлари борлигини, қайси тижорат банклари орқали олиш мумкинлигини, қандай қилиб ариза топширишликни билишмайди.

Маълумот тарқатиш ва тушунтириш ишлари қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат лойиҳалари агентлиги, ҳокимиятлар ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан деярли олиб борилмайди.

5. Натижа муҳим эмас, “ҳисобот” муҳим

Афсуски, кўп лойиҳаларнинг мақсади фермерни қўллаб қувватлаш эмас, балки пулни ўзлаштириш; ҳақиқий натижага эришиш эмас, балки чиройли ҳисобот ёзиш;, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эмас, балки раҳбариятга тайёрланадиган ҳисботларда чиройли рақамларни “чизиб” бериш бўлиб қолган.

Шахсий тажрибам

Боғдорчилик билан 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган бўлсам, шу кунгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ҳалқаро молия институтлари, банклари ва фондлари томонидан ажратилаётган имтиёзли ва узоқ муддатли молиянинг бир чақаси ҳам бизга насиб қилмаган. Ўйлайманки минглаб бошқа фермерларда ҳам аҳвол шундай.

2 миллион долларлик лойиҳа билан Исломий савдо-молия корпорацияси (ITFC) томонидан молиялаштиришга ариза топширсак, бизнинг маҳаллий банк (ҳалқаро молиялаштириш асосан маҳаллий банклар орқали амалга оширилади), 2 миллион долларлик маблағ ажратилиши учун 4 миллион долларлик кўчмас мулк кўринишда гаров сўрайди, йиллик молия устамаси 7-8% бўлган жойда ўша молияни 14-15% қилиб беради, фермер хўжалигининг банк айланмаси 10-15 миллион доллар бўлишини талаб қилади. Қандай қилиб фермер хўжалигида бундай айланма бўлиши мумкин ахир? Охир оқибат турли хил банк қўйган шартларга жавоб бермаганиздан кейин, банкка, ҳокимларга, вазирларга ва бошқа катта амалдорларга алоқадор бўлган бошқа таниш-билиш агрофирма ва кластерларга молия маблағлари тақсимлаб берилади".

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER UZ
⚡️ХОРАЗМДА БАРЧА ФЕРМЕРЛАР НАСОСЛАРИ ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИГА ЎТКАЗИЛАДИ: Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш якунланмоқда.

Унда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жорий йилда вилоятда 60 миллион долларлик 56 та лойиҳани ишга тушириш, 3 минг 400 гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш, 31 километр катта канал ва 1 минг 600 километр ички ариқни бетонлаштириш, 1 минг 200 гектар саноатлашган мевали боғларни ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Экин экишда сувни иқтисод қилиш бўйича Хоразм ўз тажрибасини яратгани эътироф этилди. Ерларнинг 93 минг гектари лазерли текислашга ўтган, 196 минг гектарга сув тежовчи технология ўрнатилган.

Ушбу ишлар ҳисобига йилига 1 миллиард куб метр сув иқтисод бўлмоқда.

Жорий йилдан шоли майдонларини лазерли текислаш учун гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш бошланди. Энди бу пахта ва ғалла майдонлари учун ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Австриянинг “Bauer” компанияси билан Хоразмда 7,5 минг гектарда ёмғирлаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундай технология синов тариқасида республикадаги 24 та фермернинг 2,5 минг гектар майдонида жорий қилиниб, сув сарфи 40 фоизга, ўғит сарфи 35 фоизга, қўл меҳнати 90 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 25 фоизга ошган.

Бунда фермерларга жами 15 миллион евролик ёмғирлатиб суғориш техникалари тайёр ўрнатилиб, лизинг асосида сўмда йиллик 2,5 фоиз ставкада 10 йил муддатга берилади.

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади ва мутахассислар бепул ўқитилади.

Мутасаддиларга бу йил 1,5 минг гектарда 2 миллион евролик лойиҳани тажриба қилиб, келгуси йили буни 7,5 минг гектарда жорий қилиш топширилди.

Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди.

Масалан вилоятдаги 10 тадан ортиқ фермер 100 миллион сўм сарфлаб, ўзининг тракторига замонавий автопилот ўрнатган. Техникаларга автопилот ўрнатиш учун имтиёзли кредит линия очилиши белгиланди.

Республикадаги насосларнинг 21 фоизи Хоразмда жойлашган.

Хонқалик фермер насосни электр билан таъминлаш учун ўтган йили 200 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йиллик 120 миллион сўм электр харажатини иқтисод қилди, қўшимча 53 миллион сўмлик электрни тармоққа сотди.

Барча 2 минг 138 та насосни шу тизимга ўтказиб, Хоразм тажрибасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшкўпирда сув йўқлиги учун ишлатилмаётган 165 гектар майдонда тадбиркорлар коллектор сувидан фойдаланиб, балиқ етиштириш таклифини билдирган.

Бу таклиф маъқулланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ВАЗИРЛИК МАЖБУРИЙ ЭМАСЛИГИНИ АЙТГАНДИ: Сирдарёда фермерларга Хитой чигитини экишга қаратилган босим қилингани хабар қилинди.

Сайхунобод тумани, «Бирлашган» СИУдаги фермер хўжалиги раҳбари М.Шомирзаев «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДМ Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш хати берилганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаат Фермерлар кенгаши томонидан ўрганиб чиқилган.

ОГОҲЛАНТИШИ ХАТИ қуйидагича:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 43-сонли қарори билан пахтачиликда юқори самарали интенсив агротехнологияларни қўллаш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари етиштириш орқали ҳосилдорликни ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур қарор ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 05/22-07-117-сонли топшириқ хатида, жорий йил ҳосили учун юқори ҳосилдор хорижий навларни етиштириш ҳамда кейинги йиллар учун хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навларидан сифатли уруғлик фондини яратиш белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб сиз раҳбарлик қилаётган фермер хўжалик «E-urug'» ахборот тизимида ўтказилган тендер танлови ғолиб сифатида 2026 йил ҳосили учун уруғлик пахта захирасини яратиш мақсадида, хорижий "ХинЛуЗао-52" ва "ХинЛуЗао-78" навлари уруғлик чигитларини экишингиз бўйича огоҳлантирамиз.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази".

🔹🔹🔹

Фермерлар кенгашининг муносабати:

«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига асосан фермер ижарага олинган ер участкасида ўз уставида назарда тутилган ихтисослашувга ва ижарага олиш шартномасига мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи бор.

Қайд этиш жоизки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзининг расмий телеграм каналида 2025 йил 20 март куни Хитой уруғлик чигитини экиш мажбурий эмаслиги ҳақида расмий муносабат билдирган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Фермерлар кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрел куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Уруғчиликни ривожлантириш марказига фермерларга қонунчиликка зид мажбуриятлар юкламасликни, уларнинг ижарага олинган ерида ўз устави, ихтисослашуви, ижарага олиш шартномасига мувофиқ экинларни мустақил жойлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш ҳуқуқларига риоя этишини сўраб мурожаат киритилган, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️КЕНГАШДАН ЭСЛАТМА: Ижара ҳуқуқини бекор қилиш тартибига риоя этилмаган ҳаракат ғайриқонуний ҳисобланади.

Ижара ҳуқуқи Ер кодексига мувофиқ қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниши мумкин:

1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;

2) ер участкаси берилган муддат тугаганда, бундан ер участкасини ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳоллари мустасно;

3) юридик шахс тугатилганда;

4) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса;

5) ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида;

6) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда;

7) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;

8) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда;

9) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;рни қонунсиз олиб қўйишни қоралаймиз - мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи дахлсиздир.

10) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сонли Фармонида ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлади.

Шу боис, ижара ҳуқуқини бекор қилиш асосларига риоя этилмаган хатти-ҳаракатлар ғайриқонуний ҳисобланиб, суд тартибида қабул қилинган қарорни бекор қилишга асос бўлади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️УНИБ ЧИҚҚАН ҒЎЗА НИҲОЛЛАРИНИНГ ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ: Кузги тунлам (Agrotis segetum).

Илдиз қурти нафақат ғўза, балки кунгабоқар, маккажўхори ва иссиқхона экинлари, жами 150 турдаги ўсимлик ва майсаларни зарарлайдиган зараркунанда.

Капалагининг қанотлари ёйилганда 34-45мм, олдинги қанотлари оч қўнғирдан қорамтир тусгача. Қуртлари тупроқнинг 10-25см чуқурлигида қишлайди. Йилига 3-4 марта авлод беради.

Капалакларнинг энг кўп учиб чиқиши ва жуда кўп миқдорда тухум қўйиши ҳаво ҳарорати 12-20° бўлганда кузатилади. Тухумларини тарқоқ ҳолда ўсимлик баргининг орқасига қўяди. 4-15 кундан кейин тухумдан чиқади, улар кундузи тупроқда яшириниб ётади, тунда юзага чиқиб, майса ва ёш ниҳоллар танаси, куртаги, нишини кемиради.

Кураш чоралари:

Бегона ўтларни йўқотиш, капалаклар учиши бошланиши кузатилган далаларга трихограмма тарқатилади, феромон тутқичлар қўйилади, 1 та феромон тутқичга бир кечада 15—20 капалак тушса, биологик инсектицидлардан Престиж, кимёвий препаратлардан Актара ёки Конфидор воситалари пуркалади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
21.04.202517:38
⚡️1961 ЙИЛДАН 2025 ЙИЛГАЧА: Жаҳондаги пахта етиштирувчи гигантлар рейтингининг ўзгариши. Ўзбекистон қайси ўринда?

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️ВАЗИР МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ: "Фермер далага режа учун эмас, даромад учун кириши керак".

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарларига мурожаат билан чиқди:

– 2024 йилдан бошлаб мамлакатимизда илк маротаба пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш мақсадида кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари (БТ-ғўза) синовдан ўтказилди, – дейди Иброҳим Абдураҳмонов. – БТ-ғўза нави – генетик жиҳатдан ўзгартириш жараёнида ўсимлик геномига ҳашарот ва зараркунанда учун зарарли бўлган оқсилларни ишлаб чиқарадиган бактериал ген киритилган ғўза нави ҳисобланади.

Бундай биотехнологик навлар дунё ғўза майдонларининг қарийб 25 миллион (умумий пахта майдонларининг 75–80 фоизи) гектарида экилади ва кўсак қуртига самарали курашнинг ягона, камхаражат, экологик тоза ечими ҳисобланади. Ушбу янги биотехнологик навлар 2024 йилда республиканинг барча ҳудудларида қарийб 72 минг гектар майдонда ўзининг ижобий натижасини бергани боис, 2025 йилда республикада 379 минг гектар майдонга замонавий интенсив агротехнология усулида экилмоқда.

Олдимизда турган галдаги вазифа ушбу хорижий ғўза навларига кўсак қурти мослашиб қолмаслигига катта эътибор қаратиш ҳисобланади. Биотехнологик навлар тўқималаридаги заҳарли оқсилларга чидамлилик келиб чиқмаслиги учун АҚШ, Австралия ва Хитой каби йирик пахта етиштирувчи давлатларда 10–30 йилдан бери хорижий БТ-ғўза навлари экилган майдонлар ёнида оддий анъанавий навлар экилган “қочоқ” (бошпана) майдонларни ташкил этиш амалиёти жорий этилган.

Қочоқ (бошпана) ҳудудларни ташкил этишда илмий асосланган қоидага кўра, пахта хомашёси етиштириш учун (техник майдонлар) кўсак қурти ва гербицидга чидамли хорижий ғўза навлари экилган умумий майдоннинг экилиш схемасидан қатъи назар (76х10 см қўшқатор, 76 см якка қатор, 60 см қўш ёки якка қатор, 76х14 қўшқатор, очиқ ёки плёнка остига) 20 фоизига оддий тез гуллайдиган маҳаллий (Султон, Наманган-77, АН-Боёвут-2, С-8290 каби) навлар иловадаги экиш схемаларидагидек экилишига аҳамият берилиши лозим.

Қочоқ майдондан ҳосил олинмайди ва минимал агротехник тадбирлар амалга оширилади, кам суғорилади, тез гуллаши таъминланади. Уруғлик майдонлардан тоза уруғ олиш учун даланинг тўрт томони камида икки қатордан кунгабоқар, оқ жўхори ва ромашка ўсимлиги билан қалин ўралиши мақсадга мувофиқ. Уруғлик олиш мақсадида БТ-ғўза навлари экилган контурларда ён-атрофига асалари қутиларини қўйиш (жойлаштириш) тақиқланади. Алоҳида қайд этишим лозимки, бу майдонларни ташкил этиш бўйича йўриқнома ва пахта экилган майдонлардаги зарур агротехник тадбирлар тўғрисидаги услубий қўлланма мавжуд.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Иброҳим Aбдураҳмоновнинг илмий фаолияти ўсимликлар геномикаси, гермплазма характеристикаси, генетик хариталаш, маркер селекцияси, трансгеномика, протеомика ва биоинформатика бўйича тадқиқотларга ихтисослашган бўлиб, академикнинг ташаббуси билан дунёда биринчи марта “мувозанатсиз боғланиш” усули ёрдамида ғўзанинг элита навларини кўпайтиришда қўлланиладиган маркерлар аниқланган. Ўзбекистонда етиштириладиган ғўза навларининг молекуляр-генетик паспортлари ҳам яратилган, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
08.04.202508:37
⚡️22 КВТ=30 ТА ҚУЁШ ПАНЕЛИ: Ғалла экинларини суғориш жараёни.

▪️Мавзу долзарблигини ҳисобга олиб, устанинг телефон рақамини изоҳда ёзиб қолдирдик.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
⚡️УЧ ОЙДАН СЎНГ КУЧГА КИРАДИГАН ЯНГИ 1056-СОНЛИ ҚОНУН: Фермерлар қайси таваккалчиликлардан ўз фаолиятини суғурталашлари шарт?

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўз таваккалчиликларини суғурталашлари шарт қилиб қўйилди. Бу 15.04.2025 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1056-сон Қонун нормаларидан келиб чиқади. Қандай таваккалчиликлар ҳақида гап кетяпти ва қонун қишлоқ хўжалиги корхоналарига яна қандай мажбуриятларни юклаши ҳақида:

Қонун қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича суғурта шартномаларини тузишни назарда тутади:

табиий ва техноген офатлар;
ёнғин;

ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши;

ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;

учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчининг, Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси номидан суғурта шартномасини тузувчи воситачининг ва мустақил экспертнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурта шартномасини тузиш учун воситачини мустақил танлаш;

воситачидан суғурта шартномаси шартларини тушунтиришни талаб қилиш;

Жамғарманинг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарорлари устидан шикоят қилиш.

Бунда улар қуйидагиларга мажбур:

махсус ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш;

суғурта мукофотини ўз вақтида тўлаш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда барча агротехник ва (ёки) зоотехник тадбирларни ўз вақтида ва етарли даражада амалга ошириш;

суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида Жамғармага хабар бериш.

Ҳужжат 2025 йил 17 июлдан кучга киради, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️ЯХШИ ХАБАР: Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рузаев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади. Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.

Лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу инновация сув манбаларига боғлиқликни камайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларидаги ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга замин яратади.

Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёндашув яқин келажакда Конимехда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтиради, экологик мувозанатни сақлашга кўмак беради ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига туртки бўлади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ
⚡️МАЪЛУМОТ УЧУН: Фермерларимиз имтиёзли кредитларни қайси мақсадларга йўналтириши мумкин?

Тижорат банки ва кредит олувчи пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхонаси ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан имтиёзли кредитлар ойма-ой агротехник тадбирлардан келиб чиқиб қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:

минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилишга;

ёнилғи мойлаш маҳсулотларини харид қилишга;

иш ҳақи ва унга тегишли бўлган солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловларга;

уруғлик учун тўловларга;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган механизация хизматларига;

Лизингга берилган техника воситаларининг лизинг тўловига;

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассаси учун тўловларга;

қишлоқ хўжалиги корхонасининг пахта етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжларига;
Зарурий эҳтиёж ҳисобидан ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатларига;

суғурта тўловларига.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
08.04.202513:59
⚡️ШОК-ВИДЕО: ЧИГИТЛАР АХЛАТГА ТАШЛАНДИ!

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида нималар бўляпти?

👇👇👇
https://youtube.com/shorts/oY5uRUp3r_o?si=DvoKsIeGOJp0Wu20

➡️FERMER.UZ
⚡️ФЕРМЕРЛАР КЕНГАШИ: Субсидиялар етиб бормаяптими, мурожаат қилинг!

Кенгаш расмий каналига кўра, Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг фармон ва қарорлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга 40 га яқин турдаги субсидиялар ажратилиши белгилаб қўйилган.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига “Аgrosubsidiya” АТ орқали пахта ва ғалла майдонини суғоришда электр энергияси харажатлари, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, лазерли ер текислаш, боғдорчилик ва бошқа йўналишлар учун субсидиялар ажратишни сўраб келиб тушган аризаларнинг муддати бузилиб, шу кунга қадар кўриб чиқилмаганлари ҳам кўп.

Вазирликлар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қуйи бўлимларининг субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиши устидан назорат ўрнатилмаганлиги сабабли аризалар ойлаб, йиллаб кўриб чиқилмасдан қолаётганлиги, субсидия ажратиш хулосалари кеч тасдиқланаётганлиги, ижобий хулоса берилган бўлсада, тўловга розилик берилмаётганлиги ушбу қонунбузилишларга сабаб бўлмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасида давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2025 йил 18 апрель куни Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Энергетика вазирликлари, Агробанк банк ва вилоятлар ҳокимликларига ўзлари ва қуйи ташкилотлари томонидан “Аgrosubsidiya” АТ орқали субсидия ажратиш ҳақидаги аризаларни қисқа муддатда кўриб чиқишни сўраб мурожаат киритди.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш тартиби ва муддатларини бузган айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этишда амалий ёрдам сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлигига мурожаат киритилди, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.