Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Ikrom Sharif avatar
Ikrom Sharif
Ikrom Sharif avatar
Ikrom Sharif
Овоз ҳавода сониясига 330 метр тезликда тарқалса-да, онамнинг менга 17 ёшимда айтган гаплари 40 ёшимдагина етиб келди…

@IkromSharif
Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ёнларига бир киши келиб:
"Мен бир аёлга совчи қўйдим. У мен билан никоҳланишдан бош тортди. Бошқа бир киши совчи қўйган эди у билан никоҳланишни маъқул кўрди. Рашким келиб у аёлни ўлдириб қўйдим. Менга бирор тавба қилиш (имкони) борми?", деди.

Шунда у зот: "Онанг ҳаётми", дедилар.
У: "Йўқ", деди.
У зот: "Аллоҳ азза ва жаллага тавба қил ва Унга муқарраб бўл", дедилар. У киши кетди.

Ато айтади: Ибн Аббосдан у кишининг онасининг ҳаётини нима учун суриштирганини сўрадим. У зот:  "Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳга муқарраброқ бирор амални билмайман", деб жавоб берди.

Бухорий "Адабул муфрад"да ривоят қилган
.

©arabicuz

@IkromSharif
«Сизга яқин бўлишни истаган одам албатта яқинлашади, сизни кўришни хоҳлаган киши ўзи йўлни топиб келади, овозингизни эшитишни истаган эса сизга қўнғироқ қилади. Бу ишлар шароитга эмас, балки инсоннинг ўз истагига боғлиқ».

Нажиб Маҳфуз

"Оғриқлардан сабоқлар"

@IkromSharif
Туркия бўйича китобхонликка тарғиб сифатида ўтказилган “Уфққа сафар” номли мусобақада қатнашган қория қизим тенгдошлари орасида вилоятда 7, ўз мактабида эса 3-ўринни эгаллаб совирондор йигирмаликка кирди.

Ушбу мусобақада бу йил Туркия бўйича 600 минг, Карабук вилоятидан 3000 киши қатнашди. 3000 (уч минг) рақиб орасида 7-ўрин.

Илм мусобақасида кичик бўлса ҳам ижобий натижа билан тақдирланган қизимнинг бу натижаси бугун чет юртдаги мусофирларимиз номидан Ватанимиз учун оз бўлса-да фахр бўлсин учун улашдим.

@IkromSharif
..Амакиси кетаётганда Саъд ундан кўзини узмай турарди. У узоқлашиб кўздан ғойиб бўлгач, ўша ондан бошлаб Саъд ўзини ҳақиқий эркак, Лайлонинг ҳимоячиси ва узумзорнинг қўриқчиси деб ҳис қилди. Худди амакисидек милтиқдан ўқ отгиси келар, шу тобда бирор йиртқич ё ўғри келиб қолишини истар, шу билан Лайлога ўзини кўрсатмоқчи бўларди. Афсуски, милтиқ отишга сабаб топилмади.

У Лайло билан ёлғиз қолганида қандай тунагани, ойдин кечада енгил шабада эсиб турганини эслади. Албатта, бундай пайтда унга асло қўл теккизмас, муҳаббатга доир сўзларни айтолмасди. Чунки омонатдорлик, шаън у даврда ёшликнинг, йигитликнинг шиори эди. Лайло амакисининг
қизи, номуси эди. Амакиси қизини унга ишониб
топширган, Аллоҳни бунга гувоҳ қилганди...

Ҳикоянинг тўлиқ қисми "Икки қария" китобида

@IkromSharif
Ҳамма ҳақиқатни ўзи томонида бўлишини хоҳлайди.
Лекин ҳамма ҳам ҳақиқат тарафида бўлишни истамайди.

@IkromSharif
Севги журъат талаб қилади.

@IkromSharif
Вақтинг эмас, умринг кетмоқда, сен эса уни беҳуда сарфлаяпсан. Ахир бошқа ҳаётинг йўқ-ку, шу эсингдами?

@IkromSharif
Баъзи оғриқлар абадий қолади!
Баъзи муҳаббатлар ўлмайди!

"Қалби синганларга"

@IkromSharif
Шарқ мамлакатларида икки тоифадан бирига дуч келасан. Бири диний илмлар билан кифояланиб, дунёвий илмни рад қилади.
Иккинчиси эса моддий илм ва моддий воситалар билан кифояланиб, динни инкор қилади.
Бу икки тоифа минтақадаги цивилизация учун фалокатдир. Улар ҳақиқий дин ва ҳақиқий илмнинг маъносини англамаганлардир.

Мустафо Маҳмуд

@IkromSharif
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳога қайғулардан сақлайдиган, эрталаб ва кечқурун айтиладиган гўзал дуони шундай ўргатган эканлар:
«Васиятларимни эшитинг, Фотима! Сизга васиятим шуки, тонг отганда ёки кеч кирганда шундай дуо қилинг: «Е Ҳайй, ё Қайюм! Раҳматинг билан ёрдам сўрайман! Ҳамма ишларимни Ўзинг ўнглагин, мени кўз юмиб-очгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!»

"Қулоғим сенда, қизим"

@IkromSharif
Кунлардан бирида мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг эшиги тақиллади. Чиқиб қараса, бир мискин аёл турган экан. Ёнида икки қизчасиям бор.

Улар Оиша розияллоҳу анҳодан егулик сўраб келганди. Айни вақтда уч дона хурмодан бошқа нарсалари йўқ эди. Ҳеч иккиланмасдан ўшани олиб чиқиб берди.

Аёл икки хурмони икки қизига бериб, учинчисини ўзига олди. Қизлари хурмони еб бўлгач, онасининг қўлидаги бир хурмога қарашди. Онаси ҳеч иккиланмай қўлидаги хурмони иккига бўлиб, уларга берди.

Оиша розияллоҳу анҳо аёлнинг бу ишидан таъсирланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида бўлган воқеани айтиб берди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ у аёлга ўша биргина хурмо туфайли жаннатни вожиб қилди», дедилар.

"Энг гўзал қиссалар"

@IkromSharif
Аллоҳга қасамки, агар оталарнинг қалбида қизларининг ўрни қандайлигини билганингизда ер юзида бирор-бир аёл хорланмас эди. Кечалари кўзлари ёшли аёллар ухлай олмасдан, қалби синган ҳолатда бедор бўлишмас эди.

Қизлар ота қалбининг ҳаммаси бўлишмаса-да,
бир парчасидир. Улар қалб сувидан симирган нозик ниҳоллардир. Улар киприклар ила қўриқланадиган заиф қовурғалардир.

Агар қизларни турмушга бериш ҳаёт қонуни,
инсоният фитрати бўлмаганида бирорта ота қизини бошқа бировга бермаган бўлар эди. Улардан айрилиш ғурбат. Улардан узоқлашиш машаққатдир. Уларсиз уй ғамгиндир. Аммо начора, бу ҳаёт экан. Шу қонун билан ҳаёт юради. Баъзан фироқдан ўзга чора қолмас экан. Камон ўқи камондан ажралмагунича нишонга тегмас экан.

Аллоҳ сизга раҳм қилсин, аёлларга юмшоқ муомалада бўлинг. Улар гўё асирлар сингаридир. Уларни фақат муҳаббат арқонлари билангина боғланг. Уларни яхшилик билан кишанланг. Уларни қайноқ қучоқларингиз ила занжирбанд қилинг. Ана шунда ўзингизга ҳам, уларга ҳам ҳаёт кулиб қарайди. Энг кенг макон қучоқдир, шуни унутманг.

Азиз оталар! Воқелик фитратингизни бузмасин.
Жамиятдаги эски одатлар, бўлмағур урф-одатлар
туфайли қалбингиздаги муҳаббат бешикларига
хиёнат қилманг. Қизлар ким кўп пул берса,сотиб
юборилаверадиган матоҳ эмас.

Қизлар омонатдир. Бу омонатни динидан, хулқидан ўзингиз рози бўлган, уларни авайлайдиган, саодатли қиладиган йигитларга топширинг.

Уларни аҳлидан олганлар уларга аҳл бўлишсин.
Йўқса, қизингизни ўз ҳузурингизда қолдирганингиз яхши. Сиз уларга қилган қилмишларингиздан жавобгарсиз. Уни қандай жойга берганингиздан сўраласиз. Кимга турмушга берганингиздан жавобгарсиз!

"Қалби синганларга"

@IkromSharif
Тинч-тотув, қаноатли оилангиз борлиги дунёдаги энг катта неъматлардандир. Пулингиз оздир, уйингиз ҳашаматли эмасдир, кўча машинасида юрарсиз, аммо ишонинг, тинч оилангиз билан сиз кўп ҳашаматли уйлилардан, қиммат маркаб минадиганлардан, пули кўплардан хотиржамроқсиз. Демак бахтлироқсиз.

Оилангизни қадрланг!

@IkromSharif
Намозида хушуъ йўқлигидан шикоят қиладиганларга айтамиз: намозни умрингизда охирги марта ўқиётгандек ўқинг.

"Аллоҳ сари йигирма бекат".

@IkromSharif
Абу Нуъайм «Ҳулятул авлиё»да, Ибн Жавзий
«Сифатус-сафва»да келтиради: «Абу Муслим Хавлоний қачон уйига қайтса, эшиги олдида такбир
айтар эди. Уни эшитган хотини ҳам такбир айтар эди. Ҳовлисига кирганида яна такбир айтарди.
Хотини дарров келиб унинг ридо ва оёқ кийимини
ечиб олар ва овқат ҳозирлар эди.

Бир куни уйига қайтиб такбир айтди. Аммо жавоб такбирини эшитмади. Ҳовлига кириб яна такбир айтди, жавоб эшитмади. Шунда хотинининг хонасига кирди. Хотини хонанинг бир бурчагида
ўтирар, чироқни ўчириб олган эди. Хавлоний бирор фалокат юз берган деб ўйлаб сўради:
– Сенга нима бўлди, Аллоҳ раҳм қилгур?
Хотини деди:
– Сизнинг халифа Муовия ибн Абу Суфён олдида обрўйингиз бор. Бизда хизматкор йўқ. Ундан хизматкор сўрасангиз!

Абу Муслим Хавлонийнинг дуоси ижобат эди. У
қўлини кўтариб дуо қилди:
– Аллоҳим! Ким хотинимни бузган бўлса, унинг
кўзини кўр қилгин!

Кундузи Хавлонийнинг хотинининг олдига бир
қўшни кириб шундай деган эди:
– Нега сизларда хизматкор йўқ?! Эрингни халифа жуда ҳурмат қилади. Ундан хизматкор сўрасин,
сизларга беради!

Бузғунчи аёл кечаси уйида юрганида бирдан
ҳаммаёқ қоронғи бўлиб қолди. Уйидагилардан чироқни ким ўчирганини сўради. Улар чироқ ёниқ
турганини айтишди. Аёл билдики, Абу Муслим Хавлонийнинг дуоси ижобат бўлган. Оиласидаги
лар уни Хавлонийнинг олдига олиб боришди. Хавлонийнинг унга раҳми келди ва дуо қилди. Кейин аёлнинг кўзлари очилди».

"Қалби синганларга".

@IkromSharif
Севгининг ўзи билан оила қуриб бўлмайди.

Баъзан инсон оила қуришдан олдин ташқи кўринишга, ширин сўзларга ёки гўзал муомалага ошиқ бўлади. Лекин турмуш фақат муҳаббат ёки вақтинча ҳиссиётга эмас, балки мустаҳкам асосларга устига қурилади:
• ўзаро ҳурмат;
• гўзал ахлоқ;
• масъулиятни зиммасига олиш;
• камчиликларга сабр қилиш;
• қийин вазиятларда ақл билан иш тутиш;

Зеро ҳақиқий оила “маҳаббат ва раҳмат-шафқат” устунлари узра қад кўтаради.

Ҳақиқий муҳаббат гўзал сўзлардан эмас балки бирга яшаш, қийинчиликларда елкадош бўлиш, бир-бирини қадрлаш, ҳимоя қилиш, ўзаро яхшилик қилишга интилиш, меҳр кўрсатиш ва кўп кечиримли бўлишдан ҳосил бўлади.

Никоҳдан аввалги ҳиссиётлар кўпинча фақат жозибага интилиш бўлади. У рост ҳам бўлиши мумкин, ёлғон ҳам.

Шунинг учун сўниб, сусайиб қоладиган вақтинча ҳиссиёт учун эмас, умрбоқий турмуш учун йўлдош изланг.

Муҳаммад Азҳарий

@IkromSharif
Кун келиб мен албатта учаман, деди ипакқурти. Бунга капалакдан бошқа ҳамма кулди — улар ҳали орзулар қанотга айланишини билмасди.

@IkromSharif
👍👍👍👍 | “Birgalikda o‘qiymiz. Fikrlaymiz. O‘zganamiz” – Abdukarim Mirzayev klubiga qo‘shiling!

Yaqinda "O'qi, O'yla, O'rgan" nomli maxsus klub tashkil qildik.

🔺 Ushbu klub orqali biz barcha ilm yo‘lidagi insonlarni bir joyga jamlashni maqsad qilganmiz.

Klubga obuna bo'lsangiz nimalarga ega bo'lasiz?

1. Klubda har oy o'zbek tilida bo'lmagan kitoblar tahlili bo'lib o'tadi. Kitoblarni shaxsan o'zim tahlil qilib beraman.
2. O'zim o'qiyotgan kitoblardan eng foydali qismlarini klubda sharhlab boraman.

3. Ilmiy-ommabop mavzularda maxsus maqolalar e’lon qilinadi.
4. Klub a'zolari uchun ilmiy mavzularda boshqa hech qayerda e'lon qilinmaydigan ko'rsatuvlar berib boriladi.

5. Har oy yopiq klubda jonli savol-javoblar o'tkazamiz va shaxsan o'zim savollarga javob berib boraman.
6. Mashhur yozuvchi va olimlar bilan mahorat darslari va uchrashuvlar bo'lib o'tadi.


✅ Bu klub — rivojlanmoqchi, o'zgarmoqchi va fikrlamoqchi bo'lgan maqsadli insonlar uchun ilm va o‘sish muhitini ta'minlaydi.

Klub obuna asosida bo'ladi, quyidagi havola orqali ro'yxatdan o'tib siz ham qo'shiling!

👉 Ro'yxatdan o'tish
👉 Ro'yxatdan o'tish
Севги — бу фақат қувончли онларда эмас, балки ҳаётнинг ҳар қандай синовларида ҳам ёнма-ён қолишдир.

@IkromSharif
Қалблари ўзаро ошно инсонлар бир-бирларини сўзсиз ҳам тушунаверадилар. Аксинча, қалблари бегоналар минглаб сўзлар билан ҳам юракларга йўл топа олмайдилар.

@IkromSharif
Аёл — «Нисо», «Mужодала», «Нур», «Tалоқ» ва «Mарям» сураси.

@IkromSharif
Кайра бөлүшүлгөн:
Shavkat Hasan sahifasi avatar
Shavkat Hasan sahifasi
22.04.202513:03
Икром Шарифдек 1000 та устоз бўлганда бахтсиз оилалар ва тирик етимлар камроқ бўлар эди.

Устоз олдин офлайн дарс бериб, кўпчиликка фойдаси теккан эди. Хозирда эса онлайн дарсларини бошлаш арафасида экан.

Ҳурматли ота оналар, фарзандингизни албатта ўтинг. Ҳурматли ёшлар, бу курсда ўқиб, кейин оила қуришингизни тавсия қиламан.

Қуйидаги рақамлар орқали дарсларга рўйхатдан ўтишингиз мумкин бўлади:
☎️ 93 549 55 68 | 93 108 55 68

Телеграм👇
@Insayt_admin
@Insayt_sotuv
..Кўпинча орзу-мақсадларингизни атрофдагилар билан ўртоқлашсангиз, баъзилар устингиздан кулиши ёки камида шундай гапларни айтиши мумкин: «Бу иш жуда қийин», «Бу имконсиз», «Менимча, бу яхши фикр эмас», «Бу сенга тўғри келмайди». Бундай одамлар – «орзу ўғрилари». Аслида, улар сиз ҳақингизда эмас, ўзлари ҳақида гапираётган бўлади. Улар ўзида бу ишни амалга ошириш қуввати йўқлиги сабабидан сиз учун ҳам бу иложсиз деб нотўғри хулоса қилишади. Кўпинча улар сиз ҳам омадсизликка учрашингизни хоҳлайди. Аммо улар сизда истеъдод, сабр, метиндек ирода ёки таваккал қилишга журъат борлигини қаердан билсин? Орзуларни рўёбга чиқариш учун эса айнан шу фазилатлар муҳим ҳисобланади...

"Оғриқлардан сабоқлар"

@IkromSharif
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 244
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.