09.05.202513:52
АНДИША
Бир чолни билардим... Ҳозир у марҳум
Гарчи уруш кўрган, нишондор эди,
Оҳиста юрарди ерга боқиб, жим
Гарчи ҳақ талашса, ҳаққи бор эди.
Бир куни байрамда тиллашиб қолдик
Чол шу кун кўнглини ёрди аланглаб,
Рости, иккимиз ҳам сархушроқ эдик
Даврада куй янграр эди варанглаб.
“Битта ҳам немисни отмадим, болам
Отдим, аммо, бирон ўқим тегмади,
Андиша қилардим... Немис бўлса ҳам
Сен билан мен каби бир одам эди...”
Унинг гапларини кўп ўйлаб юрдим
Андиша ҳақида ўйладим кўпроқ,
Йиллар ўтган сари дунёни кўрдим:
Андишанинг номи эканку “қўрқоқ”!
Андишалилар жим яшаб юришар
Муҳтож бўлсалар ҳам, “беринг” демаслар,
Уларни ҳар томон судраб, суришар
Ўқлар тегмай қолган ўша “немис”лар.
Дунёнинг равиши ўзгадир бугун
Тиллолик даъвосин қилишар мислар,
Андишали зотлар яшар мисли гунг
Минбарларда ҳамон сайрар “немислар”.
Қайдаки кўрсангиз хокисор инсон
Ва тағин кўрсангиз учар бир олғир,
Бири –андишали чолдир бегумон
Биттаси шубҳасиз –ўша немисдир.
Бугун қаҳат бўлмиш оқибат, ҳаё
Ғорат бўлиб борар беғубор ҳислар,
Андишани ютиб юборди дунё
Кундан-кунга урчиб борар “немислар”.
Кўчалар “немис”га тўладир, ҳайҳот
“Немис”га эврилди минг йиллик қишлоқ,
“Немисча” гуриллар шаҳарда ҳаёт
Чоллар –қора энди ва “немислар” – оқ.
Нафақат бир ўлка, на-да даҳри дун
Балки кенг самовот икки томондир,
Андишалилар бир тарафда забун
Ва “немис”лар ҳамон соҳибфармондир.
Европа, Осиё, Америкада
Бот-бот қулоққа ўқ саси чалинар,
Биламан, “немис”лар қолиб чеккада
Ҳавога ўқ отар андишалилар.
Ўша чолни эслаб қоламан баъзан
Гоҳ раҳмим, гоҳ қаҳрим келар ҳамиша,
Сўкмоқчи бўламан, аммо, дафъатан –
Тилимни тишлайман, қилиб андиша...
Абдунаби Ҳамро
Бир чолни билардим... Ҳозир у марҳум
Гарчи уруш кўрган, нишондор эди,
Оҳиста юрарди ерга боқиб, жим
Гарчи ҳақ талашса, ҳаққи бор эди.
Бир куни байрамда тиллашиб қолдик
Чол шу кун кўнглини ёрди аланглаб,
Рости, иккимиз ҳам сархушроқ эдик
Даврада куй янграр эди варанглаб.
“Битта ҳам немисни отмадим, болам
Отдим, аммо, бирон ўқим тегмади,
Андиша қилардим... Немис бўлса ҳам
Сен билан мен каби бир одам эди...”
Унинг гапларини кўп ўйлаб юрдим
Андиша ҳақида ўйладим кўпроқ,
Йиллар ўтган сари дунёни кўрдим:
Андишанинг номи эканку “қўрқоқ”!
Андишалилар жим яшаб юришар
Муҳтож бўлсалар ҳам, “беринг” демаслар,
Уларни ҳар томон судраб, суришар
Ўқлар тегмай қолган ўша “немис”лар.
Дунёнинг равиши ўзгадир бугун
Тиллолик даъвосин қилишар мислар,
Андишали зотлар яшар мисли гунг
Минбарларда ҳамон сайрар “немислар”.
Қайдаки кўрсангиз хокисор инсон
Ва тағин кўрсангиз учар бир олғир,
Бири –андишали чолдир бегумон
Биттаси шубҳасиз –ўша немисдир.
Бугун қаҳат бўлмиш оқибат, ҳаё
Ғорат бўлиб борар беғубор ҳислар,
Андишани ютиб юборди дунё
Кундан-кунга урчиб борар “немислар”.
Кўчалар “немис”га тўладир, ҳайҳот
“Немис”га эврилди минг йиллик қишлоқ,
“Немисча” гуриллар шаҳарда ҳаёт
Чоллар –қора энди ва “немислар” – оқ.
Нафақат бир ўлка, на-да даҳри дун
Балки кенг самовот икки томондир,
Андишалилар бир тарафда забун
Ва “немис”лар ҳамон соҳибфармондир.
Европа, Осиё, Америкада
Бот-бот қулоққа ўқ саси чалинар,
Биламан, “немис”лар қолиб чеккада
Ҳавога ўқ отар андишалилар.
Ўша чолни эслаб қоламан баъзан
Гоҳ раҳмим, гоҳ қаҳрим келар ҳамиша,
Сўкмоқчи бўламан, аммо, дафъатан –
Тилимни тишлайман, қилиб андиша...
Абдунаби Ҳамро

27.04.202514:40
ТЎРТЛИКЛАР
Соғ бўл, сенга қилсинлар ҳавас
Омонларнинг омонроғи бўл,
Ёмонларнинг яхшироғимас
Яхшиларнинг ёмонроғи бўл.
* * *
Гул бадан, шаҳло кўз, сумбул соч бўлса
Нигоҳлар жонўртар ва қийғоч бўлса,
Бир аёлга бундан ортиқ не керак
Икки қош мисоли қалдирғоч бўлса?
* * *
Яхшининг қисматин сен кож айладинг
Ёмоннинг ишини ривож айладинг,
Тангрим, ёр деганни айладинг Машраб
Ҳақ деганни Мансур Халлож айладинг.
* * *
Шундайлар бор, йўқни йўндирадилар
Ҳар қандай мушкулни дўндирадилар,
Сени кафангадо қилиб бир кунда
Тағин шу қисматга кўндирадилар.
* * *
Яна қайтиб келсам дунёга бир бор
Шоир, ҳофиз эмас, ҳаммол бўлардим,
Ёки майхонада бўлардим дастёр
Ё кўза ясовчи кулол бўлардим.
Абдунаби Ҳамро
Соғ бўл, сенга қилсинлар ҳавас
Омонларнинг омонроғи бўл,
Ёмонларнинг яхшироғимас
Яхшиларнинг ёмонроғи бўл.
* * *
Гул бадан, шаҳло кўз, сумбул соч бўлса
Нигоҳлар жонўртар ва қийғоч бўлса,
Бир аёлга бундан ортиқ не керак
Икки қош мисоли қалдирғоч бўлса?
* * *
Яхшининг қисматин сен кож айладинг
Ёмоннинг ишини ривож айладинг,
Тангрим, ёр деганни айладинг Машраб
Ҳақ деганни Мансур Халлож айладинг.
* * *
Шундайлар бор, йўқни йўндирадилар
Ҳар қандай мушкулни дўндирадилар,
Сени кафангадо қилиб бир кунда
Тағин шу қисматга кўндирадилар.
* * *
Яна қайтиб келсам дунёга бир бор
Шоир, ҳофиз эмас, ҳаммол бўлардим,
Ёки майхонада бўлардим дастёр
Ё кўза ясовчи кулол бўлардим.
Абдунаби Ҳамро
17.04.202505:54
САРБАДОРЛАР ҚЎШИҒИ
... Ассалому алейкум, дорнинг оғочи!
("Кунтуғмиш" достонидан)
Ўзим келганим йўқ мен, сўзим келтирди
Кимни қизиқтирар халқнинг тўқ, очи?
Мудом кундай бедор кўзим келтирди
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Эски танишмиз, дўст, бормисан омон
Мансурдан сўнг ўтди не турфа замон,
Сўроқ белгисидай маъюссан ҳамон
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келмайинми, ахир, ҳақ сўз бўғилса
Ҳар сўз ҳамду сано билан йўғрилса,
Бир ўғри осилса, минги туғилса
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Ҳали юртда каззоб, қаллоб камми, айт
Ростгўйларнинг кўзи ҳамон намми, айт,
Ҳақ деб жон бермоққа қулай дамми, айт?
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келаман-да, юртни тарк этса меҳр
Элни босиб кетгач жоду ва сеҳр,
Келдим, қиличимда нафрату қаҳр
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Салтанатлар келиб-кетар, сен борсан
Наҳот ҳар даврга зарур, даркорсан,
Айт, қачон қолгайсан ишсиз, бекор сан?
Ассалом алайкум, дорнинг оғочи.
Ўзинг кўҳнасану сиртмоғинг янги
"Ундов"лар "сўроқ"қа емишдир мангу,
Аммо, тугамайдир адолат жанги
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Алвидо, биродар, битди шеъру байт
Шудир умримдаги энг Чин ва Рост пайт,
Биздан сўнгиларги албат салом айт
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи!
Абдунаби Ҳамро
2014 йил
... Ассалому алейкум, дорнинг оғочи!
("Кунтуғмиш" достонидан)
Ўзим келганим йўқ мен, сўзим келтирди
Кимни қизиқтирар халқнинг тўқ, очи?
Мудом кундай бедор кўзим келтирди
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Эски танишмиз, дўст, бормисан омон
Мансурдан сўнг ўтди не турфа замон,
Сўроқ белгисидай маъюссан ҳамон
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келмайинми, ахир, ҳақ сўз бўғилса
Ҳар сўз ҳамду сано билан йўғрилса,
Бир ўғри осилса, минги туғилса
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Ҳали юртда каззоб, қаллоб камми, айт
Ростгўйларнинг кўзи ҳамон намми, айт,
Ҳақ деб жон бермоққа қулай дамми, айт?
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Келаман-да, юртни тарк этса меҳр
Элни босиб кетгач жоду ва сеҳр,
Келдим, қиличимда нафрату қаҳр
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Салтанатлар келиб-кетар, сен борсан
Наҳот ҳар даврга зарур, даркорсан,
Айт, қачон қолгайсан ишсиз, бекор сан?
Ассалом алайкум, дорнинг оғочи.
Ўзинг кўҳнасану сиртмоғинг янги
"Ундов"лар "сўроқ"қа емишдир мангу,
Аммо, тугамайдир адолат жанги
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи.
Алвидо, биродар, битди шеъру байт
Шудир умримдаги энг Чин ва Рост пайт,
Биздан сўнгиларги албат салом айт
Ассалом алейкум, дорнинг оғочи!
Абдунаби Ҳамро
2014 йил
15.04.202508:54

14.04.202505:07
Аё дўстим, бу дунёда сенинг ҳам ўз йўлинг бўлсин
Бу йўлни бехато танлаб оларга пок дилинг бўлсин.
Умр ўрмонида сенга келарлар дуч неча сўқмоқ
Бирин танла, агар ўнгинг ва ёки гоҳ сўлинг бўлсин.
Бу ўрмонда хатар кўпдир: гаҳи аждар, гаҳи йўлбарс
Қилични тутгучи маҳкам забардаст бир қўлинг бўлсин.
Умр – пойга, ёмонларнинг тўзонида қолиб кетма
Ғиротдай, Бойчибордай бир қанотинг – дулдулинг бўлсин.
Муҳаббатсиз ҳаёт – зулмат, кўкингда борми моҳтобинг
Умр гулзорида сенга ифор сочган гулинг бўлсин.
Дилинг ишқдан очилганда, мисоли настарин хушбўй
Фақат сен деб қўшиқ айтган навосоз булбулинг бўлсин.
Бу оламдан кетарда ҳам сени ёд айласин кимдир
Ёзиб соч, йиғлаган бир қиз ва тобуткаш улинг бўлсин.
Онангдай бир Ватан бўлсин, ётурсан тинчу хотиржам
Сени бағрига олгувчи замин - тоғу чўлинг бўлсин.

30.03.202502:39
Барчага бугунги айём муборак бўлсин. Ушбу битикни байрам совғаси деб қабул этгайсиз, азизлар. 🌷🌷🌷🌺🌺🌺💐💐💐🌹🌹🌹
ҲАЙИТЛИК
Ҳайитлик бермадим дея ўксинма
Беш қўл баробармас, бир кам дунё бу,
Ёмонлик соғинмай дунёи дунга
Яхшиликни билсанг – ҳайитлигинг шу.
Бир қара оламнинг боғу роғига
Не дарахтлар маҳкум хазон доғига,
Кўнгил деб аталган юрт чорбоғига
Меҳр туғин илсанг – ҳайитлигинг шу.
Ватан тупроғини суртиб кўзингга
Зарра гард қўндирмай қалбинг, юзингга,
Содиқ қола олсанг берган сўзингга
Ғаним бағрин тилсанг – ҳайитлигинг шу.
Оилангни асраб ғам ғуборидан
Бохабар бўлолсанг йўғу боридан,
Кўксингдаги жаннат – дил гулзоридан
Хору хасни юлсанг – ҳайитлигинг шу.
Ҳаёт курашлардан иборат асли
Курашдан қочмагай мардларнинг насли,
Бўлсанг шер нафасли ва йўлбарс сасли
Йиқилганда кулсанг – ҳайитлигинг шу.
Шукроналар айтиб нону ошингга
Бошингда порлаган ҳур қуёшингга,
Бугун учраган ҳар ватандошингга
Бир табассум қилсанг – ҳайитлигинг шу.
Майли, ош пишмасин ўтлиғ дамингга
Ҳақ барака берсин кўстинг, камингга,
Ва охир бобонгдан мерос заминга
Уруғдай экилсанг – ҳайитлигинг шу...
Абдунаби Ҳамро,
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси.

09.05.202508:55
Хотира уйғонса гўзалдир...
ОНАМГА МАКТУБЛАР
(Туркум)
1.
Қаҳратон қаҳр этдими, қорлар ёғди бошимга
Хазон бўлган баҳорим, ассалому алайкум,
Қалбимдаги қизил ранг қўшилди кўз ёшимга
Бўғзимдаги оҳ-зорим, ассалому алайкум.
Мана, бир уюм тупроқ… Кўмилибди қировга
Бир оғриқ чап кўксимни солаётир буровга,
Заррадай оғирлигин туширмаган бировга
Ғарибам, хокисорим, ассалому алайкум.
Она, энди дил уйим макон бўлди дард, ғамга
Қўшиқ ўрнин бўшатди, сиз кетган сўнг мотамга,
Борсангиз, жаннатларда салом айтинг отамга
Ногоҳ узилган торим, ассалому алайкум.
Келдим, қабрингиз узра турибман, бошим эгик
Тангри ҳукмин билолмай юрагим тўла ҳадик,
Сиз бор пайтда баримиз алплардай мағрур эдик
Соғинтирган дийдорим, ассалому алайкум.
Сизни бағрига олиб, она, тўйдими замин
Аллоҳ ўзи ер экан ҳар бир банданинг ғамин,
Тўлдирай дедингизми ёлғон дунёнинг камин
Энди ёдингиз ёрим, ассалому алайкум…
2.
Она, бу кунларга ном қўйинг энди
Йиғлайман гоҳ ошкор, гоҳи пинҳона,
Кеча бу кун номи Келажак эди
Ҳали Ўтмиш бўлар бу онлар, она.
Дуч келиб ғам каби қаро тунларга
Кўникдингиз охир фарёд, унларга,
Сизсиз бефайз бўлиб қолган кунларга
Ном қўёлмай, бўлдим ҳайронлар, она.
Кимдандир орқада, олдинда кимдан
Умр – бамисоли бир пойга экан,
Ким ҳам садо кутар узилган симдан…
Ўтаверар экан давронлар, она.
Армонлар яқиндир, орзулар йироқ
Аммо, юрак ҳар тонг умидга муштоқ,
Хайру баракага очгандай қучоқ
Қалдирғочга тўлди айвонлар, она.
«Бир ўғлим шоир» деб фахр этардингиз
Мен телба нени ҳам дўндирдим, эссиз,
Ҳақиқий шоир ҳам, онажон, сизсиз
Бугун бунча пастдир осмонлар, она?
Отамнинг бўйига ўлчасам бўйим
Кўп майда кўринди фикриму ўйим,
Ўғлим бўйга етди… Кечикди тўйим
Мени ухлатмайди армонлар, она.
Соғинч бировга дўст, бировга ғаним
Шу оппоқ оташда куймоқда таним,
Сизсиз ёзган шеърим – менинг душманим
Сабил қолсин барча достонлар, она…
3.
Она, қаранг, яна баҳор забт айлади борлиқни
Яна қушлар чарх уради, булбул гулга парвона,
Бобоқуёш забун этди қароликни, қорликни
Оламда ранг бисёр бугун, фақат йўқсиз сиз, она.
Қаранг, музлар тош юракдай эриб боради аста
Бир қўзғолон, бир исён бор ҳар гиёҳу ҳар хасда,
Атроф бугун янги тушган келин каби ораста
Суйган кўнгил мисол яшнаб борар дала-туз, она.
Аммо, она, рўйи замин ҳали эмас мукаммал
Оламнинг ҳар бурчида бор минг талотўп, юз ишкал,
Она Ер ҳам гўё милён йиллик бедаво касал
Кимга тору кимга кенгдир бугун ризқу рўз, она.
Юрагимга ўрмалайди номсиз, шаклсиз ҳадик
Клонлаша бошладик биз, темирлаша бошладик,
Наҳот она заминни ҳам тубсиз жарга ташладик?
Бугун камёб бўлиб қолди ёш тўкмаган кўз, она.
Не бўлса ҳам, ҳали менинг қўшиғим кўп, онажон
Сўйлаб турсам, куйлаб турсам, бир кун пок бўлар жаҳон,
Шоир – хаста дунё учун берилган сўнгги имкон
СЎЗ яратган бу дунёни қутқаради СЎЗ, она!
4.
Она, биласиз, мен бироз нўноқман
Эмасман саранжом-саришталардан,
Қисқаси, хатимни булутга ёзиб
Бериб юборяпман фаришталардан.
Онажон, жаннатда ҳамма ёқ тинчми
Ёғиб турибдими аршдан хайру қут,
Отам эл дарди деб ҳамон нотинчми
Омонми устозим Самандар Воҳид?
Отамга «Ўғлингиз шоир бўлди» денг
Бўлмасин армондан кўнгли вайрона,
Агар устозимни кўрсангиз, айтинг:
Мен ҳам уни қаттиқ соғиндим, она.
Малоикаларнинг даврасида шод
Ойдин қўшиқларни куйлаяпсизми,
Ё ўша ерда ҳам болам деб фарёд –
Чекиб, ҳамон мени ўйлаяпсизми?
Она, мен тузукман, бола-чақам соғ
Ҳамон сизга лойиқ сўз излаяпман,
Баъзан юрагимни забт этганда доғ
Дардни шеър қатига жим гизлаяпман.
Она, ишонаман, ҳурлар, ғилмонлар
Бугун бошингизда тинмай парвона,
Келар дийдор насиб этар замонлар
Ўша кунларгача хуш қолинг, она.
Энди ким сўраса, айтгайман мағрур:
Ана, ота-онам жаннатга чирой,
Иккисига мангу ҳамроҳ икки нур:
Отам билан –Офтоб, онам билан –Ой!

18.04.202504:46
МУКАММАЛЛИК
Кўзинг – уммон, қирғоғида тошлар ётар
Кўзларингдан кўзларимда ёшлар ётар.
Юзинг гулзорида ғунча очилмишдир
Юзинг осмонида ҳилол қошлар ётар.
Бошинг ою қуёш бирла баробардир
Саодатким, оёғинда бошлар ётар.
Хаёлингдан хаёлимга тиним йўқдир
Кўнгил бедор эрур, гарчи лошлар ётар.
Икки чашминг – оқ кўкда жуфт қаро юлдуз
Вужудингда, не тонг, минг қуёшлар ётар.
Ҳусн мулкинг олур божу хирож элдан
Итоатда Бухорою Шошлар ётар.
Азал наққоши дарж этган камолотни
Чизолмай не мусаввир, наққошлар ётар.
Дилинг розин тилинг пинҳон тутар гарчи
Нигоҳингда вале фошу фошлар ётар...
Абдунаби Ҳамро
Кўзинг – уммон, қирғоғида тошлар ётар
Кўзларингдан кўзларимда ёшлар ётар.
Юзинг гулзорида ғунча очилмишдир
Юзинг осмонида ҳилол қошлар ётар.
Бошинг ою қуёш бирла баробардир
Саодатким, оёғинда бошлар ётар.
Хаёлингдан хаёлимга тиним йўқдир
Кўнгил бедор эрур, гарчи лошлар ётар.
Икки чашминг – оқ кўкда жуфт қаро юлдуз
Вужудингда, не тонг, минг қуёшлар ётар.
Ҳусн мулкинг олур божу хирож элдан
Итоатда Бухорою Шошлар ётар.
Азал наққоши дарж этган камолотни
Чизолмай не мусаввир, наққошлар ётар.
Дилинг розин тилинг пинҳон тутар гарчи
Нигоҳингда вале фошу фошлар ётар...
Абдунаби Ҳамро

17.04.202503:02
Агар маҳшаргача аҳли шуаро шеър битар бўлса,
Тилин тишлаб қолур бари, етиб навбат Навоийга.
Агар Аллоҳ қиёмат кун назм аҳлини жам этса,
Сухан мулкида олтин тахт тегар албат Навоийга!
Абдунаби Ҳамро
Тилин тишлаб қолур бари, етиб навбат Навоийга.
Агар Аллоҳ қиёмат кун назм аҳлини жам этса,
Сухан мулкида олтин тахт тегар албат Навоийга!
Абдунаби Ҳамро
15.04.202508:19
01.04.202503:30
Бугун 1 апрель – Халқаро кулгу ва ҳазил куни. Барча мухлисларга яхши кайфият кун бўйи ҳамроҳ бўлсин!
ХАНДАДРОМ 😂😂😂😂😂
Россиянинг бир қишлоғига тоғдан сел келиб, барча уйларни сув босибди. Одамлар қўлга илинган юкларини олиб, қоча бошлашибди. Фақат черков руҳонийси хотиржам экан. Сув кўпайиб, черковни босибди, роҳиб томга чиқибди. Бир пайт қайиқда икки киши сузиб келибди:
-Отахон, қайиққа чиқинг, ҳадемай чўкиб кетасиз.
-Мен етмиш йилдан бери худога ибодат қиламан, мени ўзи қутқаради!- дебди роҳиб.
Қайиқ сузиб кетибди. Сув кўтарила бошлабди, роҳиб черковнинг қўнғироқхонасига чиқибди. Бир пайт катер(моторли қайиқ)да икки киши келибди:
-Отахон, қайиққа чиқинг, чўкиб кетасизку!
-Бораверинглар, мени эгамнинг ўзи қутқаради!
Катер сузиб кетибди. Сув кўтарила бошлабди, роҳиб черков гумбазининг тепасидаги хочга тирмашиб чиқибди. Шу пайт бир вертолёт келибди:
-Отахон, келинг, олиб кетамиз!
Роҳиб яна ўша жавобни берибди, вертолёт учиб кетибди. Сув кўтарилиб, роҳиб чўкиб кетибди. Нариги дунёга борса, иккита фаришта гаплашиб турган экан. Роҳиб қовоғини солиб, бошидан ўтганларни айтиб берибди.
-Менга қара, эй бадбахт, ношукур банда! –дебди бир фаришта, -Яратган сенга бир қайиқ, бир катер ва бир вертолёт юборди, сен эса ўтиравердинг. Нима, унинг Ўзи тушсинми сени қутқаришга?!
* * *
ХХ-асрнинг 70-йилларида СССР ҳукумати алкоголли ичимликлар нархини ошириш ҳақида қарор чиқарибди. Сўнг давлат раҳбарлари журналистларга топшириқ беришибди:
-Халқдан сўраб кўринглар-чи, бу қарор уларнинг ҳаёт тарзига қандай таъсир ўтказди?
Журналистлар дастлаб Москва ишчилари ва вилоятда яшовчи деҳқонлардан сўрашибди.
-Бизга унчалик таъсир қилгани йўқ, -дебди бир мужик, -биз олдин ҳам самогон (қўлбола ароқ) ичардик, ҳозир ҳам ўшани ичяпмиз.
Сўнг зиёлилардан сўрашибди.
-Бизгаям унчалик билдиргани йўқ, -дебди бир рассом, -олдин коньяк ичардик, ҳозир ароқ ичяпмиз. Чидаса бўлади.
Охирида элита (хослар, раҳбарлар)дан сўрашибди.
-Бизга умуман таъсири йўқ бу қарорнинг, -дебди бир раҳбар, -чунки, биз олдин ҳам текин ичардик, ҳозир ҳам текин ичяпмиз. 😂😂😂😂😂

29.03.202504:18
Аммо, исломни қабул қилмаган турк ҳукмдорлари сулолалар аро никоҳни олдинги шаклда давом эттиришади: кучли томон ўз қизини ожиз томонга бериб, уни жиловлаб туради. 1124 йилда Грузия шоҳи Давид Тўртинчи ҳукмронликни қўлдан чиқаргач (Грузия араблар ва салжуқлар томонидан босиб олинган эди), қипчоқ хони Ортиқнинг қизини хотинликка сўрайди. Хон қизининг асл исми сақланиб қолмаган, грузин солномаларида у Гурандохта деб аталади. Бизнингча эса бу – Турондухтар (форсчасига “Турон қизи”) дир. Грузия ва Арманистонни қутқариб қолган турк қизи “Князь Игор жангномаси” қаҳрамонларидан бири бўлган ўша машҳур Қончиқнинг туғишган синглиси эди. Давлатсиз шоҳга қизини беришга хон Ортиқни нима ундагани номаълум. Ёзувчи К. Гамсахурдия ўзининг “Бунёдкор Довуд Тўртинчи” романида Ортиқ Давиднинг мол-дунёсига учганлигини таъкидлайди. Бироқ, Давидда номи ва топталган замини учун уятдан бошқа ҳеч нарсаси қолмаганди. Босқинчилар Кутаиси ва Тбилиси аҳолисини бошма-бош, мажбуран мусулмон динига ўтказдилар, итоат қилмаганлар қатл этилди, шаҳар ҳовузларини христианлар қони билан тўлдириб, унда чўмилдилар...
1125 йилнинг эрта саҳарларидан бирида хон Ортиқ ўзининг 45 минг кишилик қипчоқ қўшини билан араб-салжуқ иттифоқининг 300 минглик қўшинига қарши майдонга чиқди. Хон ғалаба қозонди, Кавказ қутқариб қолинди...
Воқеаларнинг кейинги асрлардаги ривожи: Кавказ ва Марказий Осиё муносабатлари – алоҳида мавзу. Бизнинг бу мақоладан мақсадимиз эса аждодларимиз мардлиги ва жасоратини таъкидлаш, холос.
Абдунаби Ҳамро
(Манба: Ўлжас Сулаймоновнинг “Аз и Я” асари)

09.05.202503:50
9-Май ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ
М Е Ҳ Р....
✍ Абдунаби ҲАМРО
🎙Ибодуллаева Озода
🌿🌼🌼
✨°•┈•••ৡ❀ৡ•••┈•°✨
М Е Ҳ Р....
✍ Абдунаби ҲАМРО
🎙Ибодуллаева Озода
🌿🌼🌼
✨°•┈•••ৡ❀ৡ•••┈•°✨

18.04.202503:57
ТИЙИҚСИЗ ЧАШМА ВА ЎТКИР ҚОЗИҚ
(Кўҳна ривоят)
Жаннат каби эди бу қишлоқ
Тўрт ёғидан оқарди ариқ,
Ҳар ҳовлида бор эди булоқ
Мўл-кўл эди буғдою тариқ.
Хуллас, ҳаёт эди фаровон
Топилмасди на оч, на ташна,
Бир кун йўл четида ногаҳон
Кўзин очди янги бир чашма.
Узоқ йиллар тўплаб заҳира
Отилганди фаввора мисол,
Шахдига йўқ эди чегара
Шаддод эди, гўзал, бетимол.
Саросимада ичида қишлоқ:
Ахир, сувдан йўқ эди камлик,
Ҳар ҳовлида бор битта булоқ
Кимга керак ортиқча намлик?
Чашма эса оқар ҳайқириб
Кўчаларда – хас-чўп, оқизиқ,
Охир кимдир турди-да, бориб
Қоқиб қўйди кўзига қозиқ.
Қозиқ кесди сувнинг қувватин
Чашма бир ой сукутда ётди,
Ва бир куни жамлаб қудратин
Қозиқни ҳам қўпориб отди.
Яна такрор олдинги ҳолат:
Бўтана сув, уй-жойлар бузуқ,
Тағин ўша бетийиқ шиддат
Жондан тўйган йигит ва... қозиқ.
Биродар, шу қиссадан ҳисса
Кимки бино қўйса ўзига,
Кимни тангрим ақлдан қисса
Қозиқ қоқишади кўзига...
Абдунаби Ҳамро
(Кўҳна ривоят)
Жаннат каби эди бу қишлоқ
Тўрт ёғидан оқарди ариқ,
Ҳар ҳовлида бор эди булоқ
Мўл-кўл эди буғдою тариқ.
Хуллас, ҳаёт эди фаровон
Топилмасди на оч, на ташна,
Бир кун йўл четида ногаҳон
Кўзин очди янги бир чашма.
Узоқ йиллар тўплаб заҳира
Отилганди фаввора мисол,
Шахдига йўқ эди чегара
Шаддод эди, гўзал, бетимол.
Саросимада ичида қишлоқ:
Ахир, сувдан йўқ эди камлик,
Ҳар ҳовлида бор битта булоқ
Кимга керак ортиқча намлик?
Чашма эса оқар ҳайқириб
Кўчаларда – хас-чўп, оқизиқ,
Охир кимдир турди-да, бориб
Қоқиб қўйди кўзига қозиқ.
Қозиқ кесди сувнинг қувватин
Чашма бир ой сукутда ётди,
Ва бир куни жамлаб қудратин
Қозиқни ҳам қўпориб отди.
Яна такрор олдинги ҳолат:
Бўтана сув, уй-жойлар бузуқ,
Тағин ўша бетийиқ шиддат
Жондан тўйган йигит ва... қозиқ.
Биродар, шу қиссадан ҳисса
Кимки бино қўйса ўзига,
Кимни тангрим ақлдан қисса
Қозиқ қоқишади кўзига...
Абдунаби Ҳамро
16.04.202506:29
БАХШИЁНА
Амир Олимхон Бухоро тахтига келган куннинг эртасига Арки олийда машварат ўтказди. Маддоҳлар ҳукмдорни мақтовларга кўмиб ташладилар. Бир чеккада мум тишлагандай ўтирган Қорабахши мерганга навбат тегди.
-Агар олампоноҳ Амиримиз бир қошиқ қонимдан кечсаларгина шеър ўқийман... –деди у.
-Кечдим, ўқи! –буюрди Амир. Мерган созини қўлига олиб, жисму жонини ўтли бир илҳом кўмиб, куйлай бошлади.
Бир боқсам, дунё уйи
Гулзор бўлиб кўринди.
Янграб булбуллар куйи
Баҳор бўлиб кўринди.
Бир боқсам –ҳар дилда қиш
Бошдан ошмоқда ташвиш.
Нон сўраб, тақиллар тиш
Ночор бўлиб кўринди.
Ҳар ёнда алдам-қалдам,
Хокдай беқадр одам,
Ёлғонга тўлиқ ҳар дам
Айёр бўлиб кўринди.
Севишганлар фироқда
Висол анча йироқда,
Ишқ баҳоси – тупроқда
Зор-зор бўлиб кўринди.
Меҳр йўқ қариндошда
Мингта ташвиш ҳар бошда,
Заҳар яширин ошда
Абгор бўлиб кўринди.
Қай амалдор порахўр
Қай мансабдор муштумзўр,
Фуқароси кар ва кўр
Бемор бўлиб кўринди.
Сотилгай сийлов, нишон
Савдоланар ҳар унвон,
Баҳоланар шуҳрат-шон
Бозор бўлиб кўринди.
Ота алдар ўғилни
Маъқул дер номаъқулни,
Эшаклар ейди гулни
Эл хор бўлиб кўринди.
Деҳқон ишлар йил бўйи
Тўрт бўлмас икки қўйи,
Қарз билан ўтар тўйи
Ёр-ёр бўлиб кўринди.
Ҳукм битар қозилар
Қичқирар норозилар,
Акиллайди тозилар
Беор бўлиб кўринди.
Йигитларда ҳиммат йўқ
Сулувларда уят йўқ,
Бирор яхши ният йўқ
Маккор бўлиб кўринди.
Кўпайди масхарабоз
Кўпайди жўжахўроз,
Қарғалар кўп, бургут оз
Ит нор бўлиб кўринди.
Йўлинг сал-пал бурилар
Дарров “ишинг” кўрилар,
Қўйларга оч бўрилар -
Сардор бўлиб кўринди.
Ташир, не тушса қўлга
Аланглаб ўнгу сўлга,
Жасорат ўлган ўлка
Мозор бўлиб кўринди.
Кундададир бўйинлар
Пуч ёнғоқли қўйинлар,
Тахт талашар ўйинлар
Ошкор бўлиб кўринди.
Тиғ кўтарар ахтачи
Тобут ясар тахтачи,
Бугун ҳамма “пахтачи”
Дастёр бўлиб кўринди.
Шоир, сен ҳам алдамчи
Жонинг – қилдай арғамчи,
Бошинг узра ё қамчи
Ё дор бўлиб кўринди...
Сарой аҳли – вазиру вузаролар, амиру умаролар ғазаб қиличини суғурдилар. Бироқ, ҳукмдор уларни тўхтатди.
-Биз сўзимизда турамиз... –деди у хўрсиниб, - Бор, кетавер. Аммо, сенга тортиқ йўқ. Мукофотинг – омон қолган жонингдир!
Қорабахши мерган шунгаям шукур қилиб, саройдан чиқдию, Юлдузкўз отига сакраб миниб, кўздан ғойиб бўлди...
Абдунаби Ҳамро
2013 йил

15.04.202507:54
31.03.202517:30
Устоз Нурали Қобулнинг Дўрмондаги дала-ховлисида ўтган навбатдаги маърифий суҳбатда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, устоз санъаткор Каримбой Раҳмонов ҳам иштирок этди. Суҳбат сўнгида хонадон соҳиби азиз меҳмонга ўзининг янги китобларидан совға қилди. Оқсоқолимиз Фарҳод оға Шомуродовнинг дуоларидан сўнг эсдалик учун суратга тушдик.

26.03.202504:30
ТИТАНИК
Пичоқ ёғни кесгандек
Пўлатни кесди музтоғ!
Ҳолбуки, ғўр муҳандис
Мақтанар эди шу чоғ:
“Бу - илмий инқилобнинг
Энг сўнгги ўзғир сўзи,
Уни чўктира олмас
Ҳатто Худонинг ўзи!”
Дарҳақиқат, тик қоя
Юксалгандек уммонда,
Бу янги, улкан кема
Якто эди жаҳонда.
Палубада мусиқа
Уйин-кулгу, қаҳқаҳа,
Трюмда хизматчилар
Зир югурар ҳада-ҳа.
Жамиятнинг “гуллари”
Кайф-сафо, маишатда,
Тил-забонсиз қуллари
Кеча-кундуз хизматда.
Кема ҳаётга ўхшар:
Ким югурдак, ким кибор,
Бойлар беармон яшар
Ғарибларга - қамчи, дор.
Ҳар нарсага – бир сабаб:
Ёнғинга боис – гугурт,
Сулаймоннинг ҳассасин
Кемиргандай митти қурт,
Фаҳшу зино, фисқ-фасод
Жамланган пўлат қалъа,
Оддийгина муз сабаб
Бўлди яксон, дабдала!
Ханжар ёғни кесгандай
Қалин зирҳни тилди муз,
Чиркин дунё пайдар-пай
Йитди сув ичра беиз.
Агар тангри истаса
Тошда ҳам гул ундирар,
Темиртан қўрғонларни
Бир чўп билан синдирар.
Шу оддий ҳақиқатни
Англамай яшар инсон,
“Титаник” қисматидан
Хулоса қилмай ҳамон...
Абдунаби Ҳамро
Пичоқ ёғни кесгандек
Пўлатни кесди музтоғ!
Ҳолбуки, ғўр муҳандис
Мақтанар эди шу чоғ:
“Бу - илмий инқилобнинг
Энг сўнгги ўзғир сўзи,
Уни чўктира олмас
Ҳатто Худонинг ўзи!”
Дарҳақиқат, тик қоя
Юксалгандек уммонда,
Бу янги, улкан кема
Якто эди жаҳонда.
Палубада мусиқа
Уйин-кулгу, қаҳқаҳа,
Трюмда хизматчилар
Зир югурар ҳада-ҳа.
Жамиятнинг “гуллари”
Кайф-сафо, маишатда,
Тил-забонсиз қуллари
Кеча-кундуз хизматда.
Кема ҳаётга ўхшар:
Ким югурдак, ким кибор,
Бойлар беармон яшар
Ғарибларга - қамчи, дор.
Ҳар нарсага – бир сабаб:
Ёнғинга боис – гугурт,
Сулаймоннинг ҳассасин
Кемиргандай митти қурт,
Фаҳшу зино, фисқ-фасод
Жамланган пўлат қалъа,
Оддийгина муз сабаб
Бўлди яксон, дабдала!
Ханжар ёғни кесгандай
Қалин зирҳни тилди муз,
Чиркин дунё пайдар-пай
Йитди сув ичра беиз.
Агар тангри истаса
Тошда ҳам гул ундирар,
Темиртан қўрғонларни
Бир чўп билан синдирар.
Шу оддий ҳақиқатни
Англамай яшар инсон,
“Титаник” қисматидан
Хулоса қилмай ҳамон...
Абдунаби Ҳамро

06.05.202504:37
БАРЧАСИ ИЖОД ҲАҚИДА
Тақлиддан қўрқманг, бу ўткинчи жараён. Дунёда янги мавзунинг ўзи йўқ, фақат бир умр тақлидчи бўлиб қолиш хавфини ўз вақтида англаб етсангиз бас. Ҳар бир бошловчи ижодкор кимгадир ҳавас қилиб, эргашиб, адабиёт майдонига кириб келади. Бироқ, ўз йўли, тили ва услубини яратиш узоқ йиллик машаққатли меҳнатни талаб этади.
* * *
Агар ўз асарингиздаги қайсидир бир қаҳрамонни худди тирик инсондек тасаввур этиб, баъзан у билан хаёлан суҳбатлашиб турсангиз, демак бу образ муваффақиятли чиқибди. “Ўлик” қаҳрамонларни муаллиф ҳам, ўқувчи ҳам тез унутади.
* * *
Назм – ҳиссиётнинг, наср эса ақлнинг мевасидир.
* * *
Агар шеър (ҳикоя, қисса,роман)ингиз сиз истаган йўналишда эмас, ўз йўлидан кета бошласа, билингки, у ўз умрини яшай бошлабди. Чинакам илҳом билан ёзилаётган асар муаллифга бўйсунмайди. “Жиловлаб” турилган асар қаҳрамонлари тирик инсонларга эмас, жонсиз ҳайкалларга ўхшайди.
* * *
Яхши шоир ҳамиша хаёл кўзгусида ҳазрат Навоийнинг синчков назарини ҳис қилиб туради.

Кайра бөлүшүлгөн:
Yunus Rajabiy nomidagi O‘zMMSI

17.04.202515:07
#Madaniyat_va_san'at_xodimlari_kuni
🎥 Ayni damda Andijon viloyatining Yangi O‘zbekiston bog‘ida 15-aprel — “Madaniyat va san'at xodimlari kuni” munosabati bilan bayram tadbiri bo‘lib o‘tmoqda.
✅ Mazkur tadbirda Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san’ati instituti rektori v.b. Eldor Shermanov “Madaniyat va san’at fidokori” ko‘krak nishoni bilan, O‘zMMSI professori, O‘zbekiston xalq artisti, O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati a’zosi, Munojat Yo‘lchiyeva Andijon viloyat hokimi Shuhrat Abdurahmonov tomonidan “Yangi Andijon” shahridan 3 xonali uy, “Maqom xonandaligi” kafedrasi dotsenti, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan artist Mohichehra Shomurodova esa Xalqaro turk madaniyat tashkiloti (TURKSOY)ning “Turksoy Sharaf” medali bilan munosib taqdirlanishdi.
💐 Yunus Rajabiy nomidagi O‘zbek milliy musiqa san’ati instituti jamoasi nomidan professor-o‘qituvchilarimizni kelgusi faoliyatlarida ulkan zafarlar tilaymiz.
😁 O‘zMMSI matbuot xizmati:
🌐 uzmmsi.uz | 📚 ARM EK | ✈️ Telegram | 📒 Facebook | 📷Instagram | 🖤 YouTube

15.04.202513:44
15.04.202501:36
ХАЙРЛИ ТОНГ
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё
Ҳар қадаминг савобга тўлсин,
Кун нуридан ёришар само
Янги кунинг муборак бўлсин!
Хайрли тонг, яхши одамлар
Қутлуғ бўлсин янги қадамлар,
Эзгу ният тўлсин дилларга
Файзга тўлсин ҳар ўтган дамлар.
Хайрли тонг, ўктам йигитлар
Кўкда учган озод бургутлар,
Парвозингиз бехатар бўлсин
Дуч келмасин қора булутлар.
Хайрли тонг, сулув санамлар
Кўзи шаҳло, қоши қаламлар,
Муҳаббатга тўлсин қалбингиз
Йироқ кетсин қайғу-аламлар.
Хайрли тонг, жажжи болакай
Катта йўлга чиқибсан атай,
Қадамларинг муборак бўлсин
Саломат бўл, дарду ғам кўрмай.
Хайрли тонг, кекса донолар
Фаришталар, пари момолар,
Асраб турсин бемор дунёни
Сиз ҳар тонгда қилган дуолар.
Хайрли тонг, эй порахўрлар
Ғофиллару дил кўзи кўрлар,
Тангрим инсоф берсин сизларга
Ўзин худо санаган зўрлар.
Хайрли тонг, мансабпарастлар
Иши ғийбат, нияти пастлар,
Бир кун пеша қилинг савобни
Халқ қарғишин олган нокаслар.
Хайрли тонг, ғариб-ғурабо
Кун кўрай деб юрган фуқаро,
Умид билан боқинг бу тонгга
Тилагингиз бергайдир худо.
Хайрли тонг, эй бани башар
Дерлар: қимирлаган қир ошар,
Тонгда эзгу ният қилса ким
Кун бўйи чин инсондай яшар!
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё...
Абдунаби Ҳамро
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё
Ҳар қадаминг савобга тўлсин,
Кун нуридан ёришар само
Янги кунинг муборак бўлсин!
Хайрли тонг, яхши одамлар
Қутлуғ бўлсин янги қадамлар,
Эзгу ният тўлсин дилларга
Файзга тўлсин ҳар ўтган дамлар.
Хайрли тонг, ўктам йигитлар
Кўкда учган озод бургутлар,
Парвозингиз бехатар бўлсин
Дуч келмасин қора булутлар.
Хайрли тонг, сулув санамлар
Кўзи шаҳло, қоши қаламлар,
Муҳаббатга тўлсин қалбингиз
Йироқ кетсин қайғу-аламлар.
Хайрли тонг, жажжи болакай
Катта йўлга чиқибсан атай,
Қадамларинг муборак бўлсин
Саломат бўл, дарду ғам кўрмай.
Хайрли тонг, кекса донолар
Фаришталар, пари момолар,
Асраб турсин бемор дунёни
Сиз ҳар тонгда қилган дуолар.
Хайрли тонг, эй порахўрлар
Ғофиллару дил кўзи кўрлар,
Тангрим инсоф берсин сизларга
Ўзин худо санаган зўрлар.
Хайрли тонг, мансабпарастлар
Иши ғийбат, нияти пастлар,
Бир кун пеша қилинг савобни
Халқ қарғишин олган нокаслар.
Хайрли тонг, ғариб-ғурабо
Кун кўрай деб юрган фуқаро,
Умид билан боқинг бу тонгга
Тилагингиз бергайдир худо.
Хайрли тонг, эй бани башар
Дерлар: қимирлаган қир ошар,
Тонгда эзгу ният қилса ким
Кун бўйи чин инсондай яшар!
Хайрли тонг, эй кўҳна дунё...
Абдунаби Ҳамро
31.03.202503:08
ФИКР ЧАҚМОҒИ
Нарса-ҳодисаларнинг сиртига қараб эмас, моҳиятига қараб баҳо беринг. Бешик ҳам, дор ҳам ёғочдан ясалади.
* * *
Ҳар бир гуллаган дарахт мева бермагани каби, ҳар бир гўзал қиздан ҳам яхши аёл чиқмайди.
* * *
Чолғучи сознинг қулоғини бураб, созласагина куй мукаммал чиқади. Вақтида қулоғи буралмаган бола ҳам келгусида ҳаёт куйини бузиб чалади.
* * *
Биз Бугунни ҳам, Эртани ҳам алдашга ҳаракат қилиб яшаймиз. Фақат Ўтмишни алдаб бўлмайди: у аллақачон содир бўлган.
* * *
Тошни ёриб, кўкка интилишга майсани илдизи ундайди. Агар илдизингни – тарихингни унутсанг, қанча талпинма, Ҳаққа етолмайсан.
* * *
“Аёл” сўзининг келиб чиқишига оид бир неча тахминлар бор. Ҳақиқатга яқинроқ вариант мана бундай: хотин эридан ҳар куни пул сўрайвергач, безор бўлган эр бор-будини унинг олдига ташлаб, тўнғиллабди: “Ай, ол!”
* * *
Коинотдан туриб Ер сайёрасини бир неча йил ўрганган Икс сайёраси вакили ўз ватанига қайтгач, космопортдан туриб, раҳбариятга ахборот жўнатди: “Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ер сайёрасида ҳаёт йўқ. У ерда фақат Манфаат ва Азоб бор”.
* * *
Китоб ўқиганларнинг барчаси олим бўлавермагани сингари, олимларнинг ҳаммаси ҳам китоб ўқимайди.

25.03.202507:52
Бугун эрталаб, яъни, 2025 йил, 25 март куни тасвирга олинган лавҳа.
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 40
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.