Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar avatar
Tezkor Yangiliklar | Yurt Dardi | Songi | Dunyouz | Daryouz | Xalq Dardi | Yol Yolakay | Sara xabarlar
08.05.202518:00
Янги Рим папасининг кимлиги маълум қилинди
Ватикандаги кардиналлар Рим-католик черковининг янги бошлиғини сайлади, у америкалик Роберт Прево бўлди. Бу ҳақда “Vatican News” хабар берди.
Маълум қилинишича, у 267-папа бўлган ва Лев ХIV номини олган.
Унинг исмини Авлиё Пётр собори балконидан Рим-католик черковининг кардинали – Доминик Мамберти қўйган. Руҳоний машҳур лотинча “Habemus papam ” (Бизнинг отамиз бор) шиорини айтган. Лев ХIV тарихда АҚШдан чиққан биринчи Рим папаси бўлди.
Рим папаси бир вақтнинг ўзида Муқаддас тахтнинг бошлиғи ва Ватикан шаҳар-давлатининг бошлиғи ҳисобланади.
Кардиналлар конклави папани конклав мажлисининг иккинчи куни, овоз беришнинг тўртинчи турида сайлади.
Маълумот учун, Лев ХIV тарихда АҚШдан чиққан биринчи Рим папаси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 май куни Ватиканда Конклав очилганди – 133 кардинал янги Рим папасини сайлаш учун Сикстин капелласига йиғилишди.
Бунгача Ватиканда Рим папаси Францискка тегишли бўлган икки ҳокимият рамзини бекор қилиш жараёни бўлиб ўтган эди.
Рим папаси Франциск (Хорхе Марио Берголо) узоқ давом этган касалликдан сўнг жорий йилнинг 21 апрелда вафот этди. Понтифик 88 ёшда эди. 2013 йилда у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли тахтдан воз кечган Бенедикт ХVI ўрнини эгаллади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202516:25
Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қаерда қурилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қурилиши учун Жиззах вилоятининг Фориш тумани танланди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 май куни Энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилиш самарали ва конструктив муҳитда ўтказилиб, лойиҳанинг асосий жиҳатлари ҳар томонлама муҳокама қилинган ва кейинги аниқ қадамлар белгиланган.
Ушбу йиғилиш доирасида “Атомстроэкспорт” АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилган. Тақдимотда лойиҳалаш босқичлари, тайёргарлик ишлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари атрофлича кўрсатилган.
“Илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиқди, бу натижалар лойиҳа ҳужжатлари учун асос бўлиб хизмат қилади ва объектнинг юқори хавфсизлик даражасини таъминлайди”, дейилади хабарда.
Йиғилиш давомида Жиззах вилоятининг Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланган, бу лойиҳани минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини беради. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёқилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинган.
Маълумот учун, 1948 йилда Россияда Игорь Курчатов ҳукуматга атом энергиясини ажратиб олиш бўйича ишларни бошлашни таклиф қилади. 1950 йил майда Калуга вилоятидаги Обнинск шаҳрида дунёдаги биринчи АЭС қурилиши бошланади. Қуввати 5 МИт бўлган мазкур АЭС қурилиши 1954 йилда якунланади ва Обнинск АЭСи ишга тушди.
Ядровий реактор ёрдамида электр энергияси эса илк бор 1951 йилда АҚШнинг Айдахо штатида олинади. У тажрибавий бўлиб, атиги 800 Вт энергия ишлаб чиқаради. Унинг ишлашини текшириб кўриш учун генераторга тўртта чўғланма лампочка уланади ва ҳеч ким кутмаган ҳолда бу лампочкалар ёнади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил май ойида “Ўзатом” ва “Росатом” ўртасида Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича шартнома имзоланганди. Станция Россиянинг РИТМ-200Н реактори асосида барпо этилади (қуввати – 55 МВт, хизмат муддати – 60 йилгача).
Дастлабки реактор беш йил ичида ишга туширилиши, кейингилари эса олти ойлик интервал билан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. АЭС тўлиқ лойиҳавий қувватга 2033 йилдан олдин чиқиши кутилмаяпти.
Ўзбекистон АЭС қуриш учун халқаро консорциум тузишни режалаштириб, Россия, Хитой ва Европа технологияларини жалб этишни кўзламоқда. Бундан ташқари, турбиналар, генераторлар ва совутиш иншоотлари учун халқаро компанияларнинг ускуналарини жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистонда қурилаётган кичик атом электр станциясининг қиймати 2 миллиард доллардан кам бўлишини айтди. У “Le Figaro” газетасига берган интервьюсида Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилаётган кичик қувватли атом электр станцияси (АЭС) лойиҳасида иштирок этиш бўйича учта Франция компанияси билан музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202514:25
Лукашенко ҳокимиятда “бироз кўпроқ қолганини” тан олди
Беларусь ҳукмдори Александр Лукашенко республикада ҳокимиятга “янги авлод” келаётгани ва у ҳокимиятда “бироз ушланиб қолганини” айтди. Бу ҳақда у Минскдаги Халқаро кўргазма марказида сўз очди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари ушбу ушланиб қолишни тажрибали сиёсатчиларни тайёрлаш муҳимлиги билан изоҳлаган.
“Мен сизга ваъда берганимдек, амалда янги авлод ҳокимиятга олиб келинди. Хўш, мен бироз ушланиб қолдим, лекин сабр қилинг, тажрибали одамлар ҳам бўлиши керак. Бизда улар бор. Ёшлар келди. Мана, ёшларимиз нималарга қодир эканини кўрасиз ва хулоса қиласиз. Хўш, ёшлар қалай?” деган Лукашенко.
Лукашенко, шунингдек, “ёшлар нималарга қодир?” деган саволга жавоб топиш кераклигини таъкидлаган. У, қолаверса, фуқароларни иш жойларида ўз вазифаларини профессионал даражада бажаришга чақирган.
“Сиздан бошқа ҳеч нарса талаб қилмайман. Қолган ҳамма нарсани биз ҳал қиламиз – ҳар ким ўз жойида. Мен раҳбар сифатида ўз муаммоларим билан шуғулланаман. Ҳукумат – иқтисодиёт, маъмурият, дипломатия ва бошқалар. Ҳаммаси жойида, бу машина бузилишларсиз ишлаши керак”, деган Лукашенко.
Маълумот учун, Александр Лукашенко 1994 йилдан буён ҳокимият тепасида. 2025 йил январь ойида у еттинчи муддатга сайланди.
2020 йилги президентлик сайловларидан сўнг Беларусда бир неча ой давомида президент истеъфосини талаб қилиб оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Беларусь ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари маълумотларига кўра, 35 минг намойишчи ҳибсга олинган. Лукашенконинг фикрича, агар у кетса, мамлакатдаги вазият “Украинадагидан ҳам ёмонроқ бўларди”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко Мустақиллик саройидаги инаугурация маросимида дунёнинг ярми Беларусдаги диктатурани орзу қилиши ҳақида гапирган эди. Лукашенконинг таъкидлашича, мамлакатда сўз эркинлиги билан ҳаммаси жойида.

👉
@Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202512:00
Имомали Раҳмон ҳам Тожикистонда ҳарбий парад ўтказди
Бугун, 8 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳридаги Ғалаба боғида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбир ўтказиладиган жойда давлат раҳбари Имомали Раҳмонни ўғли, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали ва Тожикистон Мудофаа вазири Имомали Собирзода кутиб олган.
Тантанали маросимда Тожикистон Миллий Мажлиси Раиси ва Вакиллар палатаси раиси, Тожикистон Республикаси ҳукумати аъзолари, ҳокимият тузилмалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳамда Тожикистондаги ҳарбийлар ва меҳнаткашлар иштирок этган.
Ушбу парадда сўзга чиққан давлат раҳбари Иккинчи жаҳон уруши йилларида тожик офицер ва аскарларининг жасорати, матонати ва фидойилигини алоҳида қайд этган.
Маълумот учун, уруш йилларида Тожикистоннинг бир ярим миллион аҳолисидан 300 мингдан ортиғи жанг майдонига сафарбар этилган бўлиб, бу мамлакат меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 50 фоизини ташкил қилади. Улардан 100 мингдан ортиғи жангларда ҳалок бўлган, 40 мингдан ортиғи бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган, яна 60 минг нафари урушдан ногирон бўлиб қайтган.
Иккинчи жаҳон урушидаги жасорат ва қаҳрамонликлари учун 58 минг нафар тожикистонлик офицер ва аскарлар орден ва медаллар билан тақдирланган, улардан 55 нафари жасорати учун “Совет Иттифоқи Қаҳрамони” юксак унвони билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, шунингдек, 7 май – “Ватан ҳимоячилари” куни шарафига Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтганди. Қолаверса, бугун, 8 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтганди ва унда мамлакат Президенти Садир Жапаров иштирок этганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202510:50
Рамазон Темировнинг қозоғистонлик спортчига қарши жанги тасдиқланди
Супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров 26 май куни қозоғистонлик жангчи Асу Алмабаевга қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда “ММА Вестник” хабар берди.
Манбага кўра, ушбу тўқнашув жорий йилнинг 26 июль санасида Абу-Дабида ўтказиладиган UFC Fight Night турнири доирасида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида, Темиров ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг март ойида америкалик Чарльз Жонсонга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонган эди. Алмабаев эса охирги жангида португалиялик Манель Кейпега нокаут эвазига мағлуб бўлди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202508:25
Андижондаги тошқинда қанча хонадон зарар кўргани айтилди
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилган эди. Тошқинда 560 та хонадон талофат кўрган. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ушбу “Сарвонтепа” МФЙда жойлашган бир нечта хонадонларга сув кирган.
ФВВга кўра, ҳозирда техникалар ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва кирган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. 
Билдирилишича, вазият тўлиқ назоратга олинган, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202517:25
Дунёдаги энг йирик электрокема сувга туширилди
Жорий йилнинг 2 май куни Австралиянинг Ҳобарт портида дунёдаги энг йирик электрокема сувга туширилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Аниқлик киритилишича, кеманинг узунлиги 130 метрни ташкил этади. Incat компанияси томонидан ясалган бу кема Hull 096 деб номланган. У Жанубий Америка паром оператори Buquebus томонидан лойиҳалаштирилган ва Аргентинанинг пойтахти Буэнос-Айрес ҳамда Уругвай ўртасида Ла-Плата дарёси бўйлаб қатнайди. Кеманинг лойиҳавий сиғими – 2100 йўловчи ва 225 та транспорт воситаси.
Hull 096 бутунлай электр энергиясида ишлайди. Аккумуляторларнинг умумий оғирлиги 250 тоннани, ўрнатилган қуввати эса 40 мегаватт-соатдан ортиқни ташкил этади. Кема қурилишидаги вакиллар Hull 096’ни ўзларининг энг жасоратли, энг мураккаб ва энг муҳим лойиҳаси деб атаган.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда денгиз транспортида энг кенг тарқалган ёқилғи тури бу мазут бўлиб, у хом нефтни қайта ишлашдан қолган қолдиқлардан олинади ва таркибида олтингугурт миқдори юқори бўлади. Амонияк, метанол ва водород каби муқобил ёқилғи турлари ҳозирча фақат чекланган миқёсда қўлланмоқда. Сўнгги йилларда ёрдамчи елканли ҳаракатлантирувчи қурилмалардан фойдаланиш бўйича тажрибалар ҳам ўтказилмоқда. Бундай технология билан жиҳозланган бир неча юк кемалари аллақачон океанларда қатновни бошлаган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жаҳон миқёсидаги юк ташишнинг 85 фоизгача бўлган қисми (йилига 10 миллиард тоннадан ортиқ) денгиз транспорти орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, кемалар глобал карбонат ангидрид (CО₂) чиқиндиларининг жуда катта қисмини, яъни 2,5-3 фоизини ташкил этади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202515:50
Россия Путин эълон қилган сулҳни 734 марта бузди – Сибига
Россия армияси мамлакат Президенти Владимир Путин томонидан эълон қилинган 3 кунлик сулҳга қарамай, бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужумларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига маълум қилди.
“Кутилганидек, путинча “парад сулҳи” навбатдаги ёлғон бўлиб чиқди. Тунги соат 00:00 дан тушгача Россия томонидан сулҳ режимини 734 бор бузилиб, 63 ҳужум операцияси амалга оширилди, уларнинг 23 таси ҳануз давом этмоқда”, деб ёзди Сибига ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси умумий ҳисобда Украина Қуролли кучлари позицияларига 586 марта ҳужум қилган. Уларнинг 464 таси оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган. Шунингдек, 176 маротаба дронлар билан зарба берилган ва 10 авиацион ҳужумда 16 бошқариладиган бомба қўлланилган.
Сибига барча сулҳ бузилиши ҳақидаги маълумотлар АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорларга етказилишини билдирган.
“Украина ҳануз камида 30 кунлик тўлиқ ўт очишни тўхтатишга ва ишончни мустаҳкамлаш чоралари орқали адолатли ва барқарор тинчликка олиб борувчи музокараларни бошлашга тайёр”, деди ТИВ раҳбари.
Украинанинг “Суспiльне” давлат телеканалига кўра, Украина армиясининг бир нечта бўлинмалари аскарлари сулҳ даврида фақат жавоб тариқасида ўт очишга буйруқ олган. Шунга ўхшаш буйруқ апрель ойида эълон қилинган “Пасха сулҳи” вақтида ҳам берилган.
Россия Мудофаа вазирлиги эса, аксинча, Украина томони сулҳни бузганини билдирган. Уларнинг маълумотига кўра, Украина армияси бўлинмалари фронт чизиғи бўйлаб 173 марта артиллерия, танк ва миномётдан ўқ узган ҳамда 4 марта ракета тизимларидан фойдаланган. Шунингдек, 300 дрон орқали зарба ва бомба ташлаш ҳолатлари қайд этилган. Умумий ҳисобда Россия томони 488 та сулҳ бузилишини қайд этган.
Бундан ташқари, Россия Мудофаа вазирлиги Украина томонининг Курск вилояти орқали икки марта давлат чегарасини ёриб ўтишга уринганини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Путин томонидан эълон қилинган бир томонлама сулҳ 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача давом этиши керак. Украина бу сулҳга расмий равишда қўшилмади. Президент Владимир Зеленский 3 кунлик эмас, 30 кунлик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди, бироқ Россия бунга рози бўлмади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202514:00
Трамп ЖЧ-2026’да Фаластинни қўлловчи намойишларга рухсат берди
2026 йилда АҚШда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида Фаластинни қўллаб-қувватловчи эҳтимолий норозилик намойишларига тўсқинлик қилинмайди. Бу ҳақда кеча, 7 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино билан Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Трамп бу борадаги саволга жавоб берар экан, 2026-йилги Жаҳон чемпионати чоғида АҚШда Фаластин тарафдори бўлган намойишлар ўтказишга рухсат берилишини таъкидлаган.
“Одамлар норозилик билдириш ҳуқуқига эга. Аммо бу ақл билан, тартибли тарзда амалга оширилиши керак”, деган у.
Маълумот учун, ФИФАнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида бўлиб ўтади. АҚШга мусобақани томоша қилиш учун 8 миллиондан ортиқ мухлис ташриф буюриши кутилмоқда.
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ва Жанни Инфантино Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг халқаро футбол мусобақалари, жумладан, бўлажак 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини тақиқлаш масаласини муҳокама қилганди.


👉
@Yurt_Dardi ➖ Энг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Учинчи уринишда ҳам янги папа сайланмади (видео)
Ватикандаги католик черкови кардиналлари йиғилиши учинчи уринишда ҳам янги Рим папасини сайлай олмади. Бу ҳақда ANSA хабар берди.
Маълум қилинишича, католик черковининг янги раҳбарини сайлаш мақсадида чақирилган конклав кеча, 7 май кунидан бери давом этмоқда. У апрель ойи охирида олдинги папа Франциск вафотидан кейин эълон қилинган. Сайловларда амалдаги 252 кардиналдан 133 нафари иштирок этмоқда.
Қора тутун Рим папаси лавозимига номзодларнинг ҳеч бири овозларнинг учдан икки қисмини тўплай олмаганини англатади ва учинчи уринишдан кейин ҳам қора тутун чиқарилган.  Конклав янги папа сайланмагунча давом этади, бу вақтда кардиналларга ташқи дунё билан мулоқот қилиш тақиқланади.
Агентликнинг аниқлик киритишича, овоз беришнинг уч босқичи бўлиб ўтган. Бир кунда улар тўртта бўлиши керак. Кардиналла...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202509:50
Жапаров Бишкекда ҳарбий парад ўтказди
Бугун, 8 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди ва унда мамлакат Президенти Садир Жапаров иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Садир Жапаров дастлаб Ғалаба боғидаги “Манги олов” пойига гул қўйиб, ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сўнгра Ала-Тоо марказий майдонида Қирғизистон Қуролли Кучлари бўлинмалари ва бошқа куч тузилмалари иштирокида тантанали ҳарбий парад бўлиб ўтди.
Парад олдидан Қирғизистоннинг замонавий армияси ҳақида қисқача видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг Президент табрик сўзи билан тарихий Ғалабанинг аҳамиятини таъкидлаб, тинчликни ҳимоя қилган авлодлар жасорати ва қаҳрамонлигини алоҳида таъкидлади.
Расмий қисмдан сўнг парад ҳарбий қисмларнинг тантанали марши, замонавий ҳарбий техникалар намойиши, жанговар самолётларнинг эстакадаси ва қўшма ҳарбий оркестрнинг чиқишлари билан давом этди.

Тадбир сўнгида Президент Садир Жапаров шахсий таркибга миннатдорлик билдириб, парад бўлинмалари командирларини табриклади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги, шунингдек, 7 май – “Ватан ҳимоячилари” куни шарафига Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ҳарбий парад бўлиб ўтганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202508:00
“Юмшоқ куч” асосчиси вафот этди
Кеча, 7 май куни Америкалик сиёсатшунос, халқаро хавфсизлик масалалари бўйича собиқ мудофаа вазирининг ўринбосари Жозеф Най 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гарвард университети хабар берди.
“Халқаро муносабатларда кучнинг табиати ҳақидаги ғоялари сиёсатчилар, олимлар ва талабалар авлодига таъсир кўрсатган ва уни дунёдаги энг машҳур сиёсий мутафаккирлардан бирига айлантирган Гарвард университетининг фахрий профессори кичик Жозеф Най 88 ёшида вафот этди”, дейилади хабарда.
Олимнинг рафиқаси Молли 2024 йилнинг декабрь ойида вафот этганди. Улардан уч ўғил ва тўққиз набира қолган.
Най 1937 йилда туғилган ва Нью-Жерси штатидаги фермер шаҳарчасида ўсган. 1958 йилда Принстон университетида бакалавр даражасини олди, Оксфордда Родс стипендиати бўлди, кейин Гарвард университетида сиёсат бўйича фалсафа доктори даражасини ҳимоя қилди. 1964 йилда Гарвардда дарс бера бошлади.
1989-1993 йилларда у Кеннеди номидаги бошқарув мактабидаги Фан ва халқаро муносабатлар маркази деб ўзгартирилган Белфер марказига раҳбарлик қилди. 1995 йилдан 2004 йилгача Кеннеди мактаби декани бўлган.
Бундан ташқари, олим Америка ҳукуматида лавозимларда ишлаган. 1977-1979 йилларда у давлат котибининг хавфсизлик, фан ва технологияларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари ёрдамчиси ва Миллий хавфсизлик кенгашининг ядро қуролини тарқатмаслик масалалари бўйича гуруҳи раиси бўлган. 1993 йилдан 1994 йилгача Миллий разведка кенгашини бошқарган, 1994-1995 йилларда Мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
1970 йилларда Най Роберт Кеохэйн билан ҳамкорликда иккита китоб нашр этган – “Трансмиллий муносабатлар ва жаҳон сиёсати” ва “Ҳокимият ва ўзаро боғлиқлик: ўтиш даврида жаҳон сиёсати”. Уларда олимлар халқаро муносабатларнинг иштирокчилари фақат давлатлар эмаслигини тушунтирган. Иккинчи китоб неолиберализмнинг асоси деб аталади.
Олим биринчи марта “юмшоқ куч” тушунчасини шакллантирган, бу замонавий сиёсатдаги энг муҳим тушунчалардан бирига айланди. Бу давлатнинг ўз маданияти, ижтимоий-сиёсий қадриятларининг жозибадорлиги ҳисобига – ҳарбий ва иқтисодий босимга асосланган “қаттиқ куч”га қарши ўз мақсадларига эришиш қобилиятини назарда тутади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202517:01
Минглаб одамларни чув туширган наманганлик йигит Тошкентда қўлга тушди
Наманган вилоятида истиқомат қилиб, одамларнинг пулини кўпайтириб бериш билан алдаб, уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи шахс одамларга пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларни бир неча бор алдаб келган. Унинг ёлғонига эса мингдан ортиқ одам чув тушган.
Йигит қилган ишларини билдирмаслик мақсадида турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган телефон ва SIM-карталар, шунингдек, банк карталаридан фойдаланиб келган. Ўғирлаган пулларини эса ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган.
Унинг алдовига ишониб, 7 млн сўм пулини ўз қўли билан топширган навоийлик фуқаро алданганини билгач, Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.
Сохта трейдер Навоий вилояти ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида кўп марта ўғрилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202515:25
Москвада суд Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатди
Москва шаҳар суди Россия Адлия вазирлигининг даъвосини қаноатлантириб, Ўзбек миллий-маданий мухторияти минтақавий жамоат ташкилотини тугатиш ва уни Юридик шахслар ягона давлат реестридан чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда суд ҳужжатига таяниб, ТАСС хабар берди.
“Суд Москвадаги Ўзбек миллий-маданий мухториятини тугатиш ва уни юридик шахслар ягона давлат реестридан чиқаришга қарор қилди”, дейилади суд ҳужжатида.
Юридик шахслар ягона давлат реестридаги маълумотларга кўра, ушбу ташкилот 2015 йилда рўйхатдан ўтган. 
Россия Адлия вазирлигининг қайд этишича, ташкилот ўз устав ҳужжатларида кўрсатилган манзилда жойлашмаган ва унинг ҳақиқий манзилини аниқлаш имконсиз бўлган. Шунингдек, ташкилот уставида қонунчиликка зид бўлган нормалар мавжуд.
Бундан ташқари, ташкилот Адлия вазирлигига ўз фаолияти бўйича ҳисоботларни, раҳбарлик органлари таркиби ҳақида маълумотларни, молиявий маблағлардан ва мулкдан фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этмаган. Вазирлик томонидан бир неча бор ушбу ҳужжатларни топшириш бўйича огоҳлантиришлар юборилган бўлса-да, талаблар бажарилмаган. Шу сабабли, Адлия вазирлиги мазкур ташкилотни тугатиш бўйича Москва шаҳар судига маъмурий даъво аризаси киритган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202513:25
Самарқанддаги “заправка”да даҳшатли портлаш бўлди. Қурбонлар бор
Кеча, 7 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган АЁҚШлардан бирида ЗИЛ ёниб кетди ва оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат тахминан 15:06 ларда Каттақўрғон тумани “Қўштепа” МФЙда жойлашган “YIGITALI” МЧЖга қарашли АЁҚШ ҳовлисидаги ер усти қисмида жойлашган 2 дона ҳажми 10 метр куб бўлган ёқилғи сақловчи сиғимларига (солярка) ЗИЛ русумли автомашинада ёқилғи қуйиш вақтида ёнғин содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли портлаш содир бўлиб, оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, бир нечтаси эса тан жароҳати олганди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланганлар ва вафот этганлар ҳолати бўйича маълумот берди.  Билдирилишича, воқеа содир бўлган куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.
17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар беморга болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл, елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III АБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.
Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202511:25
Долларнинг расмий курси янгиланди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 29,80 сўмга тушди ва 12 880,35 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 125,30 сўмга тушди, 14 535,47 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 3,10 сўмга пастлаб, 156,68 сўмни ташкил этди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202509:25
Андижондаги тошқин сабаби айтилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида содир бўлган сув тошқинига Жанубий Фарғона каналида қўшимча ГЭС қурилиши вақтида каналга ортиқча сув ташлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, сув сарфи тахминан 15 метр куб/секундни ташкил этган.
ФВВ га кўра, 100 тага яқин хонадонларга сув кирган. Шундан 30 хонадонни ичига, 70 та хонадонни томорқасига сув кирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202507:25
Покистон ва Ҳиндистон ўртасида тарихдаги энг йирик ҳаво жанги бўлди – CNN
Бугун, 8 май куни Покистон ва Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида бўлиб ўтган ҳаво жангида 5 та ҳинд самолёти уриб туширилди. Бу авиация тарихидаги энг йирик ва энг узоқ давом этган ҳаво жангларидан бири бўлган. Бу ҳақда Покистонлик амалдорларга таяниб, CNN хабар берди.
Юқори мартабали хавфсизлик манбасига кўра, жами 125 та ҳарбий самолёт бир соатдан ортиқ вақт давомида жанг қилган, бироқ ҳеч бири рақиб ҳудудига кирмаган. Рақибга қарата учирилган ракеталар айрим ҳолларда 160 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.
Манбанинг айтишича, томонлар 2019 йилдаги кичикроқ ҳаво жангидан сўнг учувчиларни душман ҳудудига юборишни истамаган. Ўша вақтда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига мансуб пилот Покистон ҳудудида уриб туширилган ва телевидение орқали намойиш этилгач, Ҳиндистонга қайтарилган. Бу ҳолат иккала томонни ҳам обрўсизлантиргани боис бу сафар бундай хатога йўл қўйилмаган.
Манба, шунингдек, Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучлари баъзи нишонларга бир неча бор зарба беришга уринаётганини айтган. Покистон эса эҳтимолий нишонлар жойлашган ҳудудларда фуқароларни огоҳлантиришга ҳаракат қилган ва ҳарбийлар тинч аҳолининг талафотини минималлаштиришга муваффақ бўлган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашуви
22 апрель куни Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудида қуролланган шахслар сайёҳлар гуруҳига ўқ узди. Оқибатда 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Воқеа содир бўлган Паҳалгам шаҳри машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. У Ҳиндистон ва Покистон даъво қилаётган баҳсли ҳудудда жойлашган.
Ҳиндистон ҳукумати Кашмирдаги терактдан кейин ўтказилган фавқулодда йиғилишда Покистонга нисбатан кенг кўламли дипломатик ва виза блокадаси жорий этишга қарор қилди. Йиғилиш якунида Ҳиндистон 1960 йилда тузилган Ҳинд дарёси бўйича сув битимини тўхтатишга қарор қилди. Бундан ташқари, Покистон билан ягона расмий қуруқликдаги чегара пункти – Аттари ёпилди. Покистон фуқароларига визасиз кириш дастури тўхтатилди ва икки давлатдаги дипломатик ходимлар сони қисқартирилди.
Шундан сўнг Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг сув оқимини тўхтатиш ёки буриб юборишга уриниши ҳаракатини “уруш ҳаракати” сифатида баҳолашини билдирди. Кейинчалик Покистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ҳиндистонга қарши урушга тайёрлигини билдириб, бир қатор баёнотлар ва видеолар эълон қилди.
30 апрель куни Покистон Ахборот вазири ижтимоий тармоқдаги баёнотида Ҳиндистон уларни 24-36 соат ичида ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида ишончли разведка маълумотлари борлигини айтди. Ҳиндистон бу баёнотга изоҳ бермади. Шу билан бирга, ОАВ Покистон Ҳиндистон билан чегарада 6 бор ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини хабар қилди.
Кеча, 7 майга ўтар кечаси тунда Ҳиндистон Покистонга ракета зарбаси йўллади. Исломобод буни уруш ҳаракати деб атаб, жавоб зарбалари берди. Можаронинг кескинлашувига БМТ, АҚШ, Хитой, Қирғизистон ва Исроил муносабат билдирди. Ўзбекистон ҳам Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка чақирди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Ватикан Рим папаси сайланганига ишора қилди
Бугун, 8 май куни Сикстин капелласининг мўрисидан оқ тутун чиқди ва бу янги Рим папаси сайланганини билдиради. Бу ҳақда “Vatican News” хабар берди.
Маълум қилинишича, Рим-католик черковининг янги раҳбари ким бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Янги папанинг номи у оқ либосда Авлиё Пётр собори балконига чиққанидан кейин эълон қилинади.
Маълумот учун, бир кун олдин Ватиканда конклав очилган эди – 133 кардинал Сикст капелласига папани сайлаш учун йиғилган. Понтифик этиб сайланиш учун даъвогарлардан бири овозларнинг учдан икки қисмини – 133 тадан 89 тасини тўплаши керак эди. Конклавда 80 ёшдан кичик бўлган кардиналлар иштирок этган, овоз бериш қатъий махфий тарзда ўтказилган. 
Биринчи уринишдаёқ черков бошлиғини сайлашнинг иложи бўлмаган – кеча, 7 май куни кечқурун капелла мўрисидан қора тутун чиққан. ...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202514:50
Сирдарёда далага 77 кг гиёҳвандлик воситасини яширганлар ушланди (видео)
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жами оғирлиги 77 килограм 410 грамм гиёҳвандлик воситасини яширганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
 
Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири давомида Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида 1971 йилда туғилган Лутфулло ва 1994 йилда туғилган Бегзод исмли шахслар Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидан ўтган М-34 йўли четида дала майдонидаги яширилган жойдан 3 дона қора сумкага жойланган гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган.
Тадбир давомида жуда катта миқдордаги – жами оғирлиги 77 килограмм 410 грамм гиёҳвандлик моддалари олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Навбатдаги ҳолатда ҳам Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан ДХХ ва Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишининг олди олинган. Хусусан, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1989 йилда туғилган Раҳим, Хуршид ва 1990 йилда туғилган Аҳмад исмли шахслар Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яширилган жойидан катта миқдордаги – 5 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Навбатдаги ҳолатда Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган Тимофей ва 1994 йилда туғилган Суннат исмли шахслар Андижон вилояти Пахтабод туманида “Бекмаҳалла” МФЙ ҳудудидаги дала майдонига яшириш йўли билан кўмиб қўйилган 5 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаларини олаётган вақтида ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчиларнинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилганда, умумий оғирлиги 364 грамм гиёҳвандлик воситалари граммларга ажратиб сотиш учун ишлатиладиган пакетлар, ноутбуклар далилий ашё сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа қолиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти ва ҳамкор органлар билан ўтказилган мазкур тезкор тадбирлар натижасида жами 87 килограмм 774 грамм гиёҳвандлик воситаси, шундан 5 килограмм 364 грамм синтетик гиёҳвандлик моддаси, 26 килограм 410 грамм опий, 56 килограмм “гашиш” моддалари ташкил қилиб, баҳоси 35 миллиард 500 миллион сўмлик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинган. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона постида 56 килограмм кучли таъсир қилувчи моддани кир ювиш кукуни кўринишида олиб кирмоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Си Цзиньпин Москвада Путин билан учрашди
Бугун, 8 май куни Москва шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва расмий ташриф билан борган Хитой раҳбари Си Цзиньпин янги даврда ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат СССРнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабасининг 80 йиллиги, Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши қаршилик кўрсатиш урушидаги ғалабаси ва БМТ ташкил топганининг юбилейини нишонлаш учун тайёрланган.
Шунингдек, учрашув якунлари бўйича бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Путин ва Цзиньпин барча расмий тадбирлардан сўнг бўлиб ўтадиган яккама-якка чой зиёфатида энг нозик масалаларни муҳокама қилган. Сўнгги йилларда бундай норасмий мулоқот барча Росси...


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202511:00
Янги ҳарбий прокурор тайинланди
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Акбарович Холбоев Бош прокурорнинг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Холбоев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, илгари ҳарбий прокурор лавозимини Ботир Баҳромович Қудратхўжаев эгаллаган. Февраль ойида у Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаххор Файзуллоевич Муллажонов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
08.05.202508:50
Ҳиндистоннинг Покистонга ҳужуми оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Покистон ва Ҳиндистон ўртасида тарихдаги энг йирик ҳаво жанги бўлди – CNN
Покистонда бир кечада Ҳиндистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳатланди. Бу ҳақда СNN хабар берди.
Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ISPR) бош директори Аҳмад Шариф Чаудрининг сўзларига кўра, Покистон Ҳиндистонни мамлакатнинг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлари ва Кашмирга асоссиз ҳаво ҳужумларида айблаган.
Мамлакатлар ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда Исломобод зарбаларни “очиқ уруш ҳаракати” деб атади. Баёнотда, ҳужумлар тинч аҳоли нишонлари, жумладан, масжидлар ва ГЭСларга қаратилгани таъкидланган. Умуман олганда, Покистон томони маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудидаги 6 ита нишонга 20 га яқин снаряд отилган.
Бунга жавобан Покистон Қуролли кучлари, ISPR маълумотларига кўра, Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг бешта қирувчи самолётини, жумладан, учта Rafale самолётини уриб туширди ва назорат чизиғи бўйлаб еттита дрон, бригада штаб-квартираси ва бир қатор Ҳиндистон назорат-ўтказиш пунктларини йўқ қилди.
Покистон ҳарбий раҳбарияти, шунингдек, Ҳиндистоннинг хатти-ҳаракатлари халқаро гуманитар ҳуқуқни, хусусан, тинч аҳолининг омон қолиши учун зарур бўлган объектларга ҳужум қилишни тақиқловчи Женева конвенцияларининг I Протоколини бузишини таъкидлади.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Андижонда Жанубий Фарғона канали ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди (видео)
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани оқибатида кўчаларни сув босди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, сув сизиб чиққани ҳақида маълумот олиниши билан вилоят Норин Қорадарё ирригатция тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда зарур куч ва воситалар ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилгани маълум қилинди.


👉 @Yurt_DardiЭнг тезкор ва қизиқарли янгиликлар каналига oбуна бўлинг!
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 2 228
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.