Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
TOSHKENT BOY avatar
TOSHKENT BOY
TOSHKENT BOY avatar
TOSHKENT BOY
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади

Бу тўғридаги битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.

👉 @Toshkentboy_uz
Керагидан ортиқ ғамхўрлик ўғил болани кучсиз қилиб қўяди.

У муаммоларни ўзи ҳал қилиши керак — шунда келажакда ўзига ишонган, кучли ва мустақил инсон бўлиб вояга етади.

👉 @Toshkentboy_uz
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори.

👉 @Toshkentboy_uz
Эндиликда таълим тили ўзбек тили бўлмаган мактаблар битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади.

ММТ вазири Ҳилола Умарованинг буйруғига кўра, бу фан якуний аттестацияда мажбурий фанлар қаторига киритилди.

👉 @Toshkentboy_uz
Селфига тушишни ёқтирадиганлар учун лайфхак

👉 @Toshkentboy_uz
Овқатингиз шўр бўлиб қолса шу лайфхакдан фойдаланинг

👉 @Toshkentboy_uz
25.04.202516:53
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия. №3

👉 @Toshkentboy_uz
Ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стоматология, жумладан, болалар стоматология поликлиникаларини тўлиқ хусусийлаштиради.

👉 @Toshkentboy_uz
Ўзбекистонда биринчи марта ёмғир ёғдириш технологияси амалиётга жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида атмосферада булут ҳосил қилиб, сунъий ёмғир ёғдириш имконини берадиган инновацион лойиҳа татбиқ этилди. Бу қурғоқчилик ва сув танқислигига қарши самарали ечим сифатида кўрилмоқда.

👉 @Toshkentboy_uz
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

Йўлларда эҳтиёт бўлинг.

👉 @Toshkentboy_uz
ЯИМ қанчага ўсди?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, биринчи чоракда Ўзбекистон ЯИМи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8% ўсди. Хизмат кўрсатиш соҳаси 7% ошди, қурилиш — 10,7%, саноат — 6,5%. Инфляция 2,1% гача тезлашди, ташқи савдо — 8,6% гача.

👉 @Toshkentboy_uz
23.04.202503:07
Бугун яна аёллар куни!

23-апрель - кўплаб давлатларда "Аёлига совға бериш куни" сифатида нишонланади.

Аҳли аёлига эҳсон қилиш - Эркакга барака олиб келади.

Ишонмасангиз синаб кўринг.

👉 @Toshkentboy_uz
24.04.202517:30
КЎНГИЛ КЎЗИ ОЧИЛГАНДА...

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @Toshkentboy_uz
#Эслатма
#Намоз_вақтлари

🕌 24-апрел — Пайшанба

📿 Тошкент намоз вақтлари:

Тонг - 04:04
Қуёш - 05:30
Пешин - 12:26
Аср - 17:12
Шом - 19:15
Хуфтон - 20:37

📖 «Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

👉 @Toshkentboy_uz
Италия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи қолдирилди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди.

Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилган.

👉 @Toshkentboy_uz
UzAutoMotors компанияси сотилади

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, 29 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакети оммавий савдоларга чиқарилади.

Масалан, UzAutoMotors, UMS, Uzbekistan GTL, Uzbekinvest, Узметкомбинат, Навоийазот, Технопарк, иссиқлик электр станциялари шулар жумласидан.

Шунингдек, қарор билан 12 та давлат иштирокидаги йирик корхона устав капиталидаги акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи (ИПО) ёки иккиламчи (СПО) оммавий таклифи ўтказилади.

Масалан, Навоий КМК, Олмалиқ КМК, Uzbekistan Airways, Навоийуран, Uzbektelecom, Uztransgaz шулар жумласидан.

👉 @Toshkentboy_uz
Тилла сотаётганда эҳтиёт бўлинг, алданиб қолманг

👉 @Toshkentboy_uz
Маълумотларга кўра, эрталаб ишга кетишдан олдин аёлининг пешонасидан ўпиб ишга отланган эркакнинг, кун бўйи барча ишлари ўнгидан келар экан

👉 @Toshkentboy_uz
23.04.202517:08
ДУО НEГА ИЖОБАТ БЎЛМАЙДИ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 @Toshkentboy_uz
Ойларнинг ўзбекча номини биласизми?

Январь - Ўчоқ
Февраль - Соба
Март - Кўклам
Апрель - Чечак
Май - Елвизак
Июнь - Кунқизар
Июль - Кунёнар
Август - Домизлиқ
Сентябрь - Кузак
Октябрь - Ўрим
Ноябрь - Йиғим
Декабрь - Қозон

👉
@Toshkentboy_uz
23.04.202510:46
Уй бекалари учун лайфхак

👉 @Toshkentboy_uz
Ҳурматли эркаклар, агар аёлингиздан кечирим сўрасангиз мана шундай қилиб сўранг 😅

👉 @Toshkentboy_uz
Меҳнат мигрантларига молиявий кўмак тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра, меҳнат миграциясидаги фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратилади. Энди:

➖Виза, йўл чиптаси, тил ва касб имтиҳонлари харажатлари давлат субсидияси ҳисобидан қопланади;
➖ Немис, инглиз, япон ва корейс тилларидан B1 даражада сертификат олган талабаларни кўп тайёрлаган 50 нафар ўқитувчига — 50 млн сўм берилади;
➖ Миграцияга кетувчиларга 10 млн сўмгача микрокредитлар ажратилади (2 йилга, юқори фоизда);
➖ “Хорижга ишга тайёрлаш маркази” ташкил этилади, “Ягона дарча” орқали хизматлар кўрсатилади;
➖ Арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади.

👉 @Toshkentboy_uz
23 апрель — “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

Бугун Тошкент, Нукус ва барча вилоят марказларида “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади. Ушбу ташаббус соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва шаҳарларда транспорт оқимини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Фуқароларга жамоат транспорти, велосипед ва пиёда ҳаракатланиш тавсия этилади.

👉 @Toshkentboy_uz
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 376
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.