Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AOKA - Rasmiy kanali avatar
AOKA - Rasmiy kanali
AOKA - Rasmiy kanali avatar
AOKA - Rasmiy kanali
Мөөнөт
Көрүүлөрдүн саны

Цитаталар

Посттор
Репостторду жашыруу
03.05.202509:25
✔️ Медиа Айвон-2025: рақамли чақириқлар ва сўз эркинлиги

Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ташаббуси билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган форумда инфодемик ва манипуляция; сунъий интеллктнинг ахлоқий чегаралари; контент апокалипсиси ва оммавий ахборот воситаларининг роли ва бошқа ахборот соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Форум кўриб чиқиладиган масалалар доирасида депутатлар, вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар, блогерлар, ОАВ ҳуқуқшунослари, ўқитувчи ва талабаларни бир даврага жамлади.

Тадбирда, шунингдек, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, рақамли муҳитни тартибга солиш, дезинформацияга қарши курашиш ва медиа трансформациясида технология ролига эътибор қаратилди.

💬 Миндаугас Качераускис, Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбарининг ўринбосари:

“Бугунги кунда медиа ва рақамли саводхонлик, шунингдек, ишончли ахборотга эга бўлиш — жамиятдаги барқарорлик, хавфсизлик ва ишончнинг асосий пойдеворларидан биридир. Шу сабабли, Европа Иттифоқи бутун Марказий Осиё минтақасида оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантиришни, хусусан журналистларнинг профессионаллигини ошириш орқали, доимий равишда қўллаб-қувватлайди.”


💬 Сара Ношади, Ўзбекистон Республикасидаги ЮНЕСКО ваколатхонаси раҳбари:


“Маълумотлар ҳажмининг ортиб бораётгани ҳар бир инсондан янги танқидий фикрлаш кўникмаларини талаб қилмоқда. Контент сифати — уни қабул қилиш сифати билан мувофиқлашган бўлиши лозим. Айнан шу сабабли, медиа саводхонлик глобал устувор йўналишга айланмоқда.”


Форумда Журналистлар ва блогерлар учун Ҳуқуқий ёрдам клиникаси 2024 йил учун медиа макон мониторинги натижалари тақдим этди. Ҳисоботга кўра медиа оламидаги қатор ҳуқуқбузарликлар ҳужжатлаштирилган ҳамда касбий фаолиятни ҳимоя қилиш механизмлари таклиф этилган.

Мутахассислар ва амалиётчилар таҳририят ишларига сунъий интеллектни интеграциялаш, фейк янгиликларга қарши кураш механизмлари, медиа саводхонликни ўқитиш, мустақил редакцияларни ривожлантириш ҳамда қисқа ва визуал контентлар даврида журналистика касбининг келажаги ҳақида фикр алмашдилар.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Гиёҳвандлик ва психотроп воситаларига қарши курашда ўз ҳиссангизни қўшинг!

👨
Сизда гиёҳвандлик ва психотроп воситалари савдоси ҳақида ахборот бўлса @stopnarko_bot орқали маълум қилинг.

⚠️ Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади!
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 30 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жобир Асқаров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Республика аҳолисининг ичимлик суви таъминоти даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ва келажакдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзсувтаъминот"АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: 2025 йил учун кўмир ресурслари ва истеъмол баланси кўрсаткичларининг январь-март ойларидаги ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Душаев, "Ўзбеккўмир"АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
28.04.202510:56
💻 Абу Дабида 25 апрель-5 майга қадар давом этаётган 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасидан видеолавҳа

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
26.04.202508:07
Паркент ижод уйида ноширлар ва адиблар, мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган самимий давра суҳбати ва семинар, В2В учрашувлар болалар адабиётлари, китобхонликни ривожлантиришда аниқ мақсад ва режалар тузиш, келишувларга эришиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 21–27 апрель кунлари юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ўтказилмоқда.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
24.04.202513:37
⚠️ Интернет эркин, лекин хавфсиз бўлиши керак!

⚫️Интернетда ноқонуний фаолиятлар кўпайиб бораётганлигининг туб сабаблари

⚫️Ноқонуний контентларнинг жамият тараққиётидаги хавфли жиҳатлари

⚫️Аниқ ноқонуний контент турлари белгиланганми?

⚫️Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш бўйича халқаро тажрибалар
〰️〰️〰️〰️〰️

🔝АОКА бўлим бошлиқлари Маъмуржон Парпиев ҳамда Иброҳим Саидов бугуннинг долзарб масаласи – Интернетда ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш зарурати, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🖋 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Матбуот эркинлиги — унинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаши, шубҳасиз. Халқимиз журналистлар, оммавий ахборот воситалари фаолиятига, авваламбор, уларнинг ўз Ватани, эл-юрти ҳаётига дахлдорлик туйғуси, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулияти, касбий маҳоратига қараб баҳо беради.

Ахборот қамрови ва кўламининг жадал ошиши ОАВ ва медиада ҳушёрликни оширишни, холис фаолиятни ҳамда дезинформацияларга қарши курашда бирдамликни талаб этади! Матбуот эркинилиги, сўз ҳақиқати учун курашган журналист борки, холислик ва ёлғонга қарши мудофаа иш қуроли бўлиши лозим.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги теран сўзи, ўткир қалами, ақлу-заковати, билими ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати билан Ўзбекистон равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган фидойи журналистлар, ОАВ ва медиа ходимларини 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Қаламингиз кўзгу каби ҳақиқатни акс эттиришда ҳечам синмасин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 1 май, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган “Янги авлодга хотира мактуби” шиори остида 5 км масофага югуриш мусобақасини ўтказиш юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда юқумли касалликларни олдини олишда ташхислаш салоҳиятини ошириш ва аҳолининг хабардорлигини оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти, Халқаро ташкилотлар вакиллари

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ёшлар ишлари агентлиги томонидан коррупцияга қарши кураш дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
29.04.202513:27
✏️А.Ходжаев: асосий мақсад – баҳони яхшилаш эмас, балки инсон манфаатлари устунлигини таъминлашдир

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида “Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлашда халқаро рейтингларнинг ўрни: тажриба ва таҳлил” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари вакиллари, Масс-медиа фонди ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

💬 Халқаро илмий конференцияда ахборот соҳасидаги долзарб масалалар, жумладан:

🔘 “Халқаро сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларини Ўзбекистонга таъсири: илмий ёндашувлар таҳлили”

🔘“Парламент фаолияти очиқлигининг сўз ва матбуот эркинлиги рейтингларидаги ўрни”

🔘 “Ўзбекистонда интернет эркинлиги ва мавжуд муаммолар таҳлили”

🔘 “Сунъий интеллектдан фойдаланиш ва ахборот этикаси масалалари ва бошқа муҳим мавзуларда маърузалар тингланди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган ахборот сиёсатида оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, сўнгги 8 йилда Ўзбекистондаги ОАВлар сони 1514 дан 2349 тага ошди. Интернетда контент тарқатувчи фойдаланувчилар, блогерлар сони ҳам геометрик прогрессия шаклида ошиб бормоқда.
2017-2025 йилларда Интернет фойдаланувчилари сони 14,7 млн.дан 32,7 млн.га ошганлиги сўзимизни тасдиқлайди, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев.

А.Ходжаев сўзи давомида қатор индексларда Ўзбекистон кўрсаткичлари юқорилаб бораётганини таъкидлаб, бундай натижаларга эришишда амалга оширилаётган ишларҳақида тўхталди.

– Халқаро рейтинглар нафақат ташқи баҳолаш воситаси, балки ички ислоҳотларни тезлаштириш ва жамият фикрини шакллантириш учун муҳим восита саналади, деди Асаджон Ходжаев ва мамлакатимизда бу борада амалга оширилиши шарт бўлган чоралар борасида таклифлар билдирди.

📌Эслатиб ўтамиз, халқаро илмий анжуман Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 декабрдаги резолюцияси асосида ҳар йили 3 майда нишонланадиган Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланиб ўтказилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 28 апрель, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 2025 йилнинг биринчи чорагида кўриб чиқилган лойиҳалар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Мелиқулов Муҳиддин, Маданий мерос агентлиги бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
25.04.202514:29
🔊 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари

✔️ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2024 йил декабрь ойига қадар фаолият юритиб келган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 150 нафар матбуот котиби иш самарадорлиги баҳоланди.

✔️ Бу "Очиқлик индекси"нинг биринчи индикатори ҳисобланади. Ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилди.

✔️ 2024 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан баҳоланган жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди

➡️ Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 24 апрель, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзтрансгаз”АЖда комплаенс-назорат йўналишида олиб борилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жаҳонгир Холмирзаев, “Ўзтрансгаз”АЖ Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Маҳалладаги 30 ёшдан юқори бўлган аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Спорт вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2024 йил ва 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
💻 Интернетдан фойдаланишда "Медиа гигиена" тушунчаси. Фойдаланувчи! Ҳуқуқларингизни биласизми?

Интернет тармоқлари қатор қулайликлари билан бирга юзага келтирадиган хавфлари тўғрисида экспертлар кўплаб мулоҳазаларни билдирмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, медиа макон барча фойдаланувчилари учун эркинликни таъминлаш майдони бўлиш билан бирга шаффоф, адолатли муҳит бўлиши лозим!

Республикамизнинг етакчи нашрларидан бирида чоп этилган мақолада айнан шу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган масъул ходими томонидан таҳлил қилинган.

💬Муаллиф рақамли платформалар фойдаланувчиларининг ечими кутилаётган муҳим муаммоларини санаб ўтган, жумладан:

⚫️Фойдаланувчиларнинг имкониятлари чеклангани;

⚫️Платформалар қоидалари ҳақида маълумотлар тўлиқмаслиги;

⚫️Контент модерацияси ва тижорий чекловлар;

⚫️Фойдаланувчиларнинг ўзига мос келмайдиган контентдан ҳимояланишда қийналиши.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Интернет фойдаланувчилари, шу жумладан, блогерлар, инфлюенсерлар ва ижтимоий тармоқлардаги ресурслар эгалари учун аниқ ҳуқуқлар, кафолатлар зарурлиги қайд этилган.

"... ёлғон хабарларнинг кўплиги, маълумотлар тўғрилиги ёки ҳаққонийлигини аниқлашнинг қийинлиги, ахборот спекуляцияси мавжудлиги, одамларнинг ўзаро мулоқоти давомида баъзи этика нормаларининг қўпол равишда бузилиши, ўйламасдан қилинган айрим ҳаракатларнинг орқага қайтариб бўлмаслиги, қолдирилган баъзи ноўрин постларнинг ўчириб бўлмаслиги, ёмон кучларнинг интернетдан тарғибот майдони сифатида фойдаланишлари, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва бошқа техник таҳдидлар мавжуд", деб ёзади муаллиф.


Муаллифнинг таъкидлашича, онлайн маконда эркинлик ва масъулият ўртасидаги мувозанатни сақлаш жамиятда информациявий ва маънавий гигиенани таъминлайди. Шу боис, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш муҳим бўлиб, бу интернетдан хавфсиз, шаффоф фойдаланиш имконини яратади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик: ОАВ ва медиа қандай кўзгу бўлмоқда (ижобийми ёки салбий)?

2024 йилнинг иккинчи ярмида интернет тармоғининг миллий сегментида аёллар ҳуқуқлари бузилишининг 247 та ҳолати бўйича 5122 та материал тарқатилган. Ушбу материалларнинг умумий кўришлар сони 76,6 миллионни ташкил этган.

Материалларнинг аксарияти Telegram (2531) ва ижтимоий тармоқларда (2042) эълон қилинган бўлиб, жинсий зўравонлик, оиладаги зўравонлик, ҳуқуқларни чеклаш, жабрланувчиларни айблаш ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан боғлиқ.

АОКА матбуот котиби Нигора Каримова Интернет тармоқларида хотин-қизларга нисбатан камситиш, таҳқирлаш ва зўравонлик акс этган турли контентларнинг "кенг айлантирилиши", ушбу муаммонинг олдини олишга эмас, аксинча тарғиботига кўпроқ хизмат қилишини таъкидлаган.

Интернет оммавий ахборот воситаларида зўравонликни романтиклаштириш ва шов-шувга айлантириш унинг салбий оқибатларини жамоатчилик онгидан яшириш имконини беради. Баъзи ҳолларда жабрланувчи эмас, балки жиноятчи оқланади, шунингдек жабрланувчининг ўзи ҳам айбланади. Бу жабрланувчиларни сукут сақлашга, ҳақорат қилганларни эса жавобгарликдан қочишга ундайди.

Онлайн муҳитдаги салбий контент реал ҳаётга ҳам таъсир қилади. Қизлар "заиф" ва "ҳимояга муҳтож" сифатида қабул қилинади, шу сабабли аёллар ўзларини қадрсиз ҳис қиладилар, бу эса уларнинг ижтимоий фаоллигига тўсқинлик қилади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, Германия, Ҳиндистон, Франция каби давлатларда интернет ОАВ орқали зўравонликни тарғиб қилишга қарши қонуний чоралар кўрилган. Бундай комплекс ёндашув Ўзбекистонда ҳам зарур, дейилади мақолада.

Нигора Каримова бундай контентлар кўпаймаслиги ҳамда вазият тобора чигаллашмаслиги учун оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш заруратини қайд этган. –Хусусан, интернет платформаларида тарқатилаётган зўравонликни тарғиб қилувчи, хотин-қизларни камситувчи ва ҳақорат қилувчи контентга нисбатан аниқ ҳуқуқий чекловлар жорий этиш зарур, дейди муаллиф.

Таъкидланишича, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва контент яратувчилари ўз маҳсулотлари учун жавобгар эканликларини тушунишлари керак. Шунингдек, интернет муҳитида мунтазам мониторинг олиб бориш ва зарур ҳолларда жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини яратиш лозим.

🖋 Мақолани ўқиш:https://repost.uz/stalo-mnogo-takogo-kontenta

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 29 апрель, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Хотин- қизлар таълими, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Ўзархив” агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар аҳамияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар натижаси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Фаррух Нуруллаев, акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
27.04.202515:07
📔 Китобхонлик дунё миқёсида: Абу Дабида 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда

Дунёнинг 96 мамлакатидан 1 400 дан ортиқ нашриёт, китоб савдо ташкилоти ва адабиёт соҳаси вакиллари, шоир ва носирларни жамлаган нуфузли китоб ярмаркаси жорий йил 25 апрелдан буён бестселлер асарларни китобсеварларга тақдим этмоқда.

Халқаро кўргазмада АОКА бўлим бошлиғи Авазхон Валихонов раҳбарлигида ўзбекистонлик етакчи нашриётлар раҳбарлари, жумладан, “Ўзбекистон”, “Ёш куч”, “Замин-нашр”, “Ҳилол-нашр”, “Янги аср авлоди”, “Ёшлар матбуоти”, “Best book”, “Ёшлар матбуоти” нашриётлари, “Ўздавкитовсавдотаъминот” ташкилоти, шунингдек, болалар ёзувчиси Мадина Мўминова иштирок этмоқда.

Анъанавий тус олган мазкур 34-китоб-кўргазма ярмаркасида жаҳон адабиётлари қаторида ўзбек адабиёти намуналари, турли тилларга таржима қилинган асарлар, замонавий ва анъанавий нашрлар намойиш этилмоқда.

Қайд этиш мумкинки, мамлакатимиз кўргазма стенди хорижий иштирокчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бугун ярмарка доирасида Ўзбекистон вакиллари хорижий нашриётлар ва адабий ташкилотлар, жумладан, БААнинг нашриётлари, китоб муаллифлари ва адабий агентликлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Ўзаро мулоқотларда тажриба алмашиш, ўзбек адабиётини хорижий тилларга ва чет эл адабиётини ўзбек тилига таржима қилиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда ижодий учрашувлар, муаллифлар билан бевосита музокаралар ўтказилди.

Маълумот учун: халқаро китоб кўргазма-ярмарка 2025 йилнинг 5 май кунига қадар ADNEC кўргазмалар марказида давом этади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
25.04.202503:22
Ахборот хизмати фаолиятини яхшилаш мезонлари: мобилография, пресс-пул ва медиа маълумотлар билан ишлаш

🔵ОКМК Маданият уйида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизим ташкилотлари Ахборот хизмати масъуллари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

🔵Семинарда АОКА Ахборот хизмати бўлими мутахассислари Дилноза Қурбонова ва Мурод Файзиев матбуот котиблари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга масалалар юзасидан тақдимот қилишди.

🔵Жумладан, Дилноза Қурбонова журналистлар ва блогерларни жалб қилган ҳолда матбуот пуллини шакллантириш ва улар билан ишлаш, коммуникация воситаларини тўғри, оқилона қўллаш, инқирозли вазиятларда пулл хизматини тезкор йўлга қўйиш бўйича маъруза қилди.

🔵Мурод Файзиев фотоаппаратлар турлари, улардан медиа контент яратишда самарали фойдаланиш, сифатли фото-, видеомаҳсулот қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди.

🔵Шунингдек, ОКМК Ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоева пресс-релиз тайёрлаш, пресс-кит борасида тушунтириш берди.

🔵Семинарда ташкилотлар фаолияти, амалга оширилаётган ислоҳотларни ва эришилаётган ютуқларни ўқувчиларга етказишда ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.

🔵Шундан сўнг, матбуот котиблари комбинатнинг шонли музейи, Қалмоққир конида бўлишди ҳамда кондаги технологик ишлаб чиқариш жараёни ва 3-Мис бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишди.

🔵Ахборот хизматлари масъуллари бундай семинар-тренингларни мунтазам ташкиллаштириш ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 23 апрель, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жобир Асқаров, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Айрим турдаги товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қурилиш материаллари саноат корхоналарида энергия аудит таҳлили
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 2 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида 2024-2025 йилларда ер ости ўтиш йўллари қурилиши
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобил йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Меҳнатни муҳофаза қилиш" ҳафталиги якунлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Алимова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
30.04.202514:36
🔶Абу Даби Миллий кутубхона ва архив директори ўзбекистонлик делегация вакилларини қабул қилди

🟢Жорий йил 25 апрелдан – 5 майга қадар Абу Дабида 34-халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтаётгани хабар қилинган эди.

🟢Кўргазмада 96 мамлакатдан 1 400 дан ортиқ нашриёт, китоб савдо ташкилоти ва адабиёт соҳаси вакиллари, жумладан, ўзбекистонлик етакчи нашриётлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

🟢Бугун Абу-Даби халқаро китоб кўргазмаси-2025 доирасида, Миллий кутубхона ва архив раҳбари доктор Абдулла Майед ал Али етти давлат: Қозоғистон, Таиланд, Ўзбекистон, Мўғулистон, Литва, Туркманистон ва Индонезиядан ташриф буюрган делегация вакилларини қабул қилди.

🟢Делегация аъзолари раҳбар билан мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг имкониятлари, хусусан, билим ва тажриба алмашиш, архивлаштириш, рақамлаштириш ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

🟢Шунингдек, БАА тарихи ҳақидаги энциклопедия, архивда қўлланилаётган сунъий интеллект (AI) технологиялари билан танишдилар, жумладан:

👨‍💻 nlaGPT – ходимларга иш юкламасини енгиллаштириш, ҳужжатлар таҳрири, хулосалар чиқариш ва саволларга тезкор жавоб беришда ёрдам берадиган интеллектуал ёрдамчи;

👨‍💻 Автоматик транскрипция ва таржима тизими – тадқиқотчиларга аудио ва видео файлларни матнга айлантириш ва таҳлил қилишда ёрдам беради;

👨‍💻 Расмлар қидириш ва юз таниш тизими – архивдаги катта ҳажмдаги суратлар орасида тезкор излаш имконини беради.

🟢Делегация вакиллари кутубхона ва унинг ўқув заллари бўйлаб саёҳат қилиб, замонавий инфратузилма, ноёб манбалар ва тадқиқотчилар учун яратилган қулайликлар билан танишдилар.

🟢Шу билан бирга, делегация аъзолари Абу-Дабидаги Халқаро китоб ярмаркасида Миллий кутубхона ва архив стендига ташриф буюришди, уларга Амирликлар тарихига бағишланган доимий платформа таклифлари, шунингдек, жамиятнинг турли қатламларига хизмат қиладиган ва уларнинг билимларини бойитадиган тадбирлар ва хизматлар тақдим этилди.

🟢Ташриф якунида делегация аъзолари Миллий кутубхона ва архивнинг ривожланишини, унинг сунъий интеллект ва унинг иловаларидан фойдаланишдаги ютуқларини, шунингдек, фаровон келажакни барпо этиш учун мустаҳкам пойдевор яратадиган, жамиятнинг ривожланиш, тараққиёт ва такомиллашиш йўлини илгари суришга ҳисса қўшадиган тарихий, маданий ва интеллектуал меросни ҳужжатлаштиришдаги ролини юқори баҳоладилар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ижтимоий тармоқларнинг фойдали ва хавфли “қалқон”лари: муҳофаза нега керак?

Интернет тармоғи, рақамли муҳит, сунъий интеллект жадал ривожланиб бораётганининг қулайликлари билан бирга жиддий хавотирли жиҳатлари ҳақида мутахассислар бот-бот ёзишмоқда. Экспертлар ижтимоий тармоқларнинг фаоли бўлган ёшларнинг “Интернет фитнаси” ўлжасига айланаётганини ташвишли эътироф этишмоқда.

“Янги медиа таълим маркази”
нодавлат нотижорат ташкилоти директори,
филология фанлари доктори, доцент Беруний Алимов мақоласида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган зарарли ахборотлар, жумладан, иқтисодий ва молиявий фирибгарлик, диний экстремизм ва сиёсий манипуляциялар оддий фойдаланувчилар учун жиддий хавф туғдираётганини таъкидлаган.

Муаллиф қайд этишича, ёшлар ва ахборотга танқидий ёндашиш кўникмалари етарли бўлмаган шахслар бу каби таҳдидларга нисбатан кўпроқ осонликча таъсирланади.

Беруний Алимов долзарб масаланинг жаҳон тажрибасида ечимларини таҳлил қилар экан, дунёнинг энг етакчи давлатларида “ахборий ҳужум”дан муҳофазаланиш чораларидан мисоллар келтирган. Жумладан, муаллиф таъкидлашича, Японияда кичик ёшданоқ интернет хавфсизлиги асослари ўргатилади – бу ўқув дастурига киритилган. Энг қизиғи, мактаб дарсларига ўқувчи телефон билан қўйилмайди.

Ижтимоий тармоқларнинг хавфига қарши курашиш – фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг иши бўлиб қолмаслиги керак. Бу – бутун жамият масъулиятидаги масаладир. Айниқса, таълим тизими, ОАВ ва фуқаролик жамияти бу жараёнда фаол иштирок этиши керак, дейди
муаллиф.


Мақолада, ахборот ҳимоясини кучайтириш борасида қатор таклифлар, шунингдек, қонунчиликни кучайтириш –Интернетдаги иқтисодий фирибгарлик ва мафкуравий таҳдидларга қарши самарали юридик механизмларни, оддий ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг ҳимоясини таъминловчи қонунчиликни ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этиш зарурлиги кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқлар – бу қулайлик. Лекин унинг ортида турган хатарлардан хабардор бўлмасак, ҳар қандай фойдаланувчи, айниқса, ёшлар – ўзини ҳимоя қилиш имконидан маҳрумлигича қолаверадилар. Ҳимоянинг энг кучли воситаси эса – билимдир. Ахборотга танқидий қараш, уни текшириш, таҳлил қилиш – бу бизнинг янги ахборотлашган дунёдаги асосий қуролимиз бўлмоғи шарт.


🖌 Мақолани қуйидаги ҳаволада ўқинг: https://xabar.uz/9kms

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
27.04.202505:24
“Dream Park” – зиё сари етакловчи хиёбон

V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Республика бўйлаб давом этган китоб-кўргазма ярмаркалари бугун кечга қадар давом этади.

Келинг! Фарзандингиз келажаги учун билим манбаи бўладиган асарларни биргаликда танланг!


Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 25 апрель, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Зилола Рўзиева, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мамлакатимизда ўрмонлар ҳудудини кенгайтириш, чўлланишга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Исматулла Дўстмуродов, Ўрмон хўжалиги агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан жорий йил 1-чоракда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Эркин Амонов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
22.04.202515:41
💼 Ҳудудларда “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш тадбирларидан лавҳалар

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Көрсөтүлдү 1 - 24 ичинде 149
Көбүрөөк функцияларды ачуу үчүн кириңиз.