" Аълам" жоме масжиди.
O‘MI Andijon viloyati Oltinkol tumani "A‘lam"jome masjidi imom-hatibi Bohodirjon domla kanali.
https://www.facebook.com/profile.php?id=100045863821599

TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жері
ТілБасқа
Канал құрылған күніDec 02, 2020
TGlist-ке қосылған күні
Apr 16, 2025Қосылған топ
"" Аълам" жоме масжиди." тобындағы соңғы жазбалар
21.04.202500:44
Тафсири Ҳилол
Такаасур сураси
٨. ثُمَّ لَتُسْـَٔلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ
8. Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз.
Яъни қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми – сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз – ҳалолгами, ҳаромгами, Аллоҳ таолони рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами – ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.
Мансабдан қандай фойдаланганингиз ҳақида ҳам албатта сўраласиз. Мансабингиздан тўғри, Исломий йўлда истифода қилдингизми ёки нотўғри, ёмонлик ишлар йўлида истифода қилдингизми – сўраласиз! Шунингдек, бола-чақа, ёру дўст ҳақида ҳам сўраласиз!
Ушбу ҳис – қиёмат куни каттами-кичикми ҳар бир неъмат ҳақида савол-жавоб бўлиши муқаррарлиги ҳисси ҳар бир мусулмонни доимий равишда қамраб турмоғи лозим. Ана шундагина жамият аъзоларидаги масъулият ҳисси ортади, ҳушёрлик зиёда бўлади ва улкан натижалар ҳосил бўлади. Худди шу ҳис мусулмонларнинг биринчи авлодида олий даражада бўлган, шунинг учун ҳам улар улкан ютуқларга эришганлар.
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Шиххийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борсам, «Алҳаакумут-такаасуру»ини қироат қилаётган эканлар. Сўнгра у зот: «Одам боласи, молим, молим дейди. Сенинг еб тугатганингдан, кийиб чиритганингдан ва садақа қилиб ўтказганингдан ўзга молинг бормиди?!» дедилар», дейилган. Яъни мазкурлардан бошқа молу дунё бевафо нарсадир.
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун ёки кечаси ташқарига чиқиб Абу Бакр ва Умарга дуч келдилар. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икковингизни бу соатда уйингиздан нима чиқарди?» дедилар.
Иккови: «Очлик, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Ул зот: «Мени ҳам, нафсим қўлида бўлган Зот билан қасамки, икковингизни чиқарган нарса чиқарди, туринглар!» дедилар. Ул зот билан бирга туриб ансорийлардан бирининг ҳузурига боришди. У киши уйида йўқ экан. Аёли у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриши билан: «Хуш келибсиз!» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлдан: «Фалончи қаерда?» деб сўрадилар.
Аёл: «Сув олиб келгани кетди», деди.
Тезда ансорий саҳоба ҳам етиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг икки саҳобаларига назари тушиши билан: «Алҳамдулиллоҳ! Бугун ҳеч кимнинг меникичалик ҳурматли меҳмонлари йўқ!» деди. У бориб, бир тизим хурмо келтириб, енглар, деди ва қўлига пичоқни олди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Зинҳор соғин ҳайвонга тегма!» дедилар. Ансорий саҳоба улар учун бир қўй сўйди. Улар қўйдан ва ҳалиги хурмодан тановул қилишди, ичишди. Тўйганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан Умарга: «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, қиёмат куни ушбу неъматдан албатта сўраласизлар. Сизни уйингиздан очлик чиқарди. Энди эса сизга ушбу неъмат етганидан кейин қайтасизлар», дедилар.
Ҳа, «Такаасур» сураси ўзи қисқа, оятлари оз бўлса ҳам, ана шундоқ улкан маъноларни ўз ичига олгандир. Унинг маъносини тушуниб, тадаббур ила тез-тез ўқиб туриш кишининг кўзини очиб, эсини жойига келтириб, масъулиятини ҳис эттириб туради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу қисқа сурани ўқиган одамга минг оят ўқиганнинг савобини башорат қилганлар.
Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтиладики: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан кимингиз ҳар куни минг оят ўқий олади?» деб сўрадилар. Саҳобалар томонидан:
«Ким ҳам ҳар куни минг оят ўқий оларди?» дейилди. Шунда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ҳам «Алҳаакумут-такаасуру»ни ўқишга қодир эмасмисиз?» деган эканлар.
Демак, шундан маълум бўладики, бу сураи карима минг оятга баробар экан.
https://t.me/bahodirjon_domla_86

ҲОЗИРГИ КУНДА ҲИЖРАТ ҚИЛИШ ФАРЗМИ?
#ҳижрат
❓1623-CАВОЛ: Интернетда мусулмон юртлардан ҳижрат қилиб кетиш фарз экани ҳақида чақириқларга кўзим тушди, ҳақиқатан ҳам ҳозирда ҳижрат қилиш фарзми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда мусулмон юртлардан ҳижрат қилиш фарз эмас. Чунки ҳижрат куфр диёридан Ислом диёрига қилинади. Қадимдан мусулмонларнинг ери бўлган ва Ислом арконларига очиқчасига амал қилиниб келинаётган жойлар ислом диёри дейилади. Мусулмонлар тинч омон яшаётган жойдан жони, моли ва обрўсини хатарга қўйиб, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларга бориш ҳижратнинг маъносига бутунлай зиддир. Демак Ислом диёрини ташлаб кетиш шаръий ҳижрат дейилмайди, фарз ёки вожиблик касб қилмайди, балки оддий бир манзилдан бошқасига яшаш учун кўчиш бўлиб қолади.
Уламоларнинг сўзларига кўра ҳижрат танг ҳолат юзага келганида, яъни асосий фарз амалларни бажариш имкони қолмаганда амалга оширилади. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жонларига суиқасд қилинганда Мадинага ҳижрат қилишлари ва мусулмонларнинг Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилиб жон сақлаганлари мисол бўлади. Мазкур ҳижратлар мусулмонларнинг жонлари, эътиқодлари ва мол-мулкларига нисбатан хатарнинг ўта кучайганлиги оқибатида содир бўлган.
Хулоса шуки, ғаразли мақсадлар билан фитна ўчоғига чақираётганларнинг даъволари асоссиз. Ҳар бир ақлли-мулоҳазали мусулмон инсон уларнинг алдовларига учмаслиги, мўътабар уламоларимизнинг кўрсатмаларига амал қилиши ва мусулмонларнинг катта жамоатини лозим тутиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#muftiy_minbari
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
21.04.202500:44
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Бирор киши Аллоҳ учун ўзини ҳокисор тутса, Аллоҳ азза ва жалла уни мартабасини баланд қилади», - дедилар.
Имом Муслим ривояти.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

21.04.202500:43
#кун_ояти
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ ۖ وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا ۖ وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ ۖ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ.
"Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги Насибангни ҳам унутма, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни излама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас".
(Қосос сураси, 77-оят).

🌹Бугун , Душанба
21- Апрель, 2025 йил
23- Шаввол, 1446 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

20.04.202503:53
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАРНИ БИР-БИРИГА ПАЙВАНДЛАШ
❓1622-CАВОЛ: Мевали дарахтларни бир-бирига пайвандлаш Аллоҳ таоло яратган хилқатга ўзгартириш киритиш бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло еру осмондаги барча нарсаларни инсоният фойдаланиши учун яратганини Ўз каломининг бир неча ўринларида айтиб ўтган. Жумладан, Жосия сурасининг 13-оятида бундай дейилган:
“Ва сизга осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни – ҳаммасини Ўз томонидан беминнат хизматкор қилиб қўйди” (Жосия, 13).
Мевали дарахтларни бир-бирига улаш, пайвандлаш ёки бир-бирига чатиштириш орқали меванинг янги турларини етиштириш ёки сифатини яхшилаш ҳеч қандай гуноҳ ёки шариатга хилоф иш эмас. Чунки Аллоҳ таоло дунёдаги барча ишларнинг юзага чиқишини сабабларга боғлаб қўйган. Инсонлар ана шу сабабларни ишга солиш орқали инсоният учун манфаатли бўладиган турли серҳосил ва чидамли навларни кашф қилиб келмоқдалар. Шунинг учун бу иш шаръан ҳалол ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

#Ҳикмат
Ушбу диндаги энг буюк нарса шуки, инсоннинг ёмонлиги ҳар қандай даражага етмасин, маъсияти ҳар қандай ҳолатга етмасин, гуноҳлари ҳар қанча жиддий бўлмасин, дарбадар бўлиб, Роббидан ҳар қанча узоқлашмасин, ҳар қанча гуноҳларга ботмасин, чин кўнгилдан "Роббим, Сенга тавба қилдим!" деса, Аллоҳ таоло: "Лаббай, бандам! Мен тавбангни қабул қилдим", дейди.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/bahodirjon_domla_86
Ушбу диндаги энг буюк нарса шуки, инсоннинг ёмонлиги ҳар қандай даражага етмасин, маъсияти ҳар қандай ҳолатга етмасин, гуноҳлари ҳар қанча жиддий бўлмасин, дарбадар бўлиб, Роббидан ҳар қанча узоқлашмасин, ҳар қанча гуноҳларга ботмасин, чин кўнгилдан "Роббим, Сенга тавба қилдим!" деса, Аллоҳ таоло: "Лаббай, бандам! Мен тавбангни қабул қилдим", дейди.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
https://t.me/bahodirjon_domla_86
20.04.202500:42
#кун_ояти
ثُمَّ قَسَتْ قُلُوبُكُمْ مِنْ بَعْدِ ذَٰلِكَ فَهِيَ كَالْحِجَارَةِ أَوْ أَشَدُّ قَسْوَةً.
"Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ".
(Бақара сураси, 74-оят).
Қалб қотишининг энг асосий сабаблари қуйидагилар:
1. Аллоҳнинг зикридан ғофил қолиш.
2. Ўлим ва охиратни унутиш.
3. Ибодатда дангасаликка йўл қўйиш, хусусан намоз ўқишда дангасалик қилиш.
4. Зулм.
5. Такаббурлик.
6. Ёмон дўстлар.
7. Ҳаром луқма.

20.04.202500:41
🌹Бугун , Якшанба
20- Апрель, 2025 йил
22- Шаввол, 1446 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
20- Апрель, 2025 йил
22- Шаввол, 1446 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
19.04.202500:59
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ-УЛУҒ ШАРАФ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
🌙 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ-УЛУҒ ШАРАФ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
19.04.202500:59
МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ШАХСЛАР БИЛАН САВДО ҚИЛИШ
#савдо
❓1621-CАВОЛ: Мен юртимизга чет элдан баъзи маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланиб келаман. Яқинда бир танишим: "Бу ишинг жоиз эмас, Чунки сен кофирлар билан савдо-сотиқ қиляпсан", деб қолди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Чунки динимизда савдо битимини тузувчилар мусулмон бўлишлари шарт қилинмаган. Бу борада “Фиқҳул-буюъ” китобида шундай дейилган:
لَا يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ الْبَيْعِ إسْلاَمُ الْمُتَعَاقِدَيْنِ. فَيَصِحُّ الْبَيْعُ وَ الشِّرَاءُ مِنْ غَيْرِ مُسْلِمٍ, سَوَاءٌ أَ كَانَ ذِمِّيًّا, أَمْ حَرْبِيًّا, أَوْ مُسْتَأْمِنًا.
яъни: “Савдо битимининг дуруст бўлиши учун битим тузувчиларнинг мусулмон бўлишлари шарт қилинмайди. Шунга кўра, мусулмон бўлмаган шахс билан олди-сотди қилиш жоиз бўлади. Бунда унинг зиммий (мусулмонлар юртида доимий яшовчи бошқа дин вакили) бўлиши ёки мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёхуд ислом юртида вақтинча яшаб турган номусулмон бўлишининг фарқи йўқдир” (“Фиқҳул-буюъ”).
Бу масала ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган:
اَلْأَصْلُ أَنَّ تَصَرُّفَاتِ غَيْرِ الْمُسْلِمِيْنَ مَعَ الْمُسْلِمِيْنَ وَغَيْرِهِمْ صَحِيْحَةٌ
яъни: “Шаръий қоида шуки, номусулмонларнинг мусулмонлар билан ёки бошқалар билан ўзаро алоқалари дурустдир” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя ал-кувайтийя”). Валлоҳу аълам.

19.04.202500:58
#Ҳикмат
Ҳасан Басрий айтди: «Вақтики одамларда илм кўриниб, унга амал қилмаса, тил билан айтишни яхши кўришиб, қалблари билан ғазабланишса, қариндошлари билан узилишган бўлса, Аллоҳ уларни лаънатлайди, кар қилади ва кўзларини кўрмайдиган қилиб қўяди».
•┈┈•┈┈🍃🌸🍃•┈┈•┈┈•

Рекордтар
16.04.202523:59
297Жазылушылар15.04.202523:59
0Дәйексөз индексі19.04.202514:10
1141 жазбаның қамтуы19.04.202514:10
112Жарнамалық жазбаның қамтуы16.04.202515:24
0.99%ER20.04.202523:59
39.04%ERRКөбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.