Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog avatar
Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog
Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog avatar
Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog
🎚Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди❗️

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

@yurist_zukhurov
УМРА ЛИЦЕНЗИЯСИнинг оригинали ва сохтасини фарқлаб олинг!

1) Дин ишлари қўмитаси томонидан берилган лицензия оригинали

2) Туризм қўмитасининг лицензияси УМРА учун ўтмайди.

Яқинларга юбориб қўямиз, МАНФААТЛИ БЎЛАДИ

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
02.04.202514:36
Бойларни солиққа тортиш тизими яратилади

Ўзбекистонда яшаётган катта ва жуда катта даромадга эга бўлган жисмоний шахслар алоҳида солиққа тортилиши лозимлиги ҳақида жуда кўп ёзганмиз (худди корпоратив йирик солиқ тўловчилар сингари).

Ниҳоят бу масалада ҳам ўзгаришлар бўладиган кўринади. Ўзбекистонда бой аҳолини солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун Солиқ қўмитаси энг юқори ҳамда хорижда олинган даромадга эга бўлган жисмоний шахсларнинг тўлиқ базасини шакллантиради.

Мана масалан, уруш бошлангандан бери Ўзбекистонда яшаётган миллиардерлардан бири Ўзбекистон резиденти деб тан олиниб, солиққа тортилганида балки бюджетимизга триллионлаб қўшимча даромад тушган бўларди.

Ўтган йили учрашувлардан бирида йиллик даромади 3 млрд.сўмдан ортиқ бўлган жисмоний шахслар йирик солиқ тўловчи деб топилиши мумкинлиги ҳақида сўз очилганди. Бундай шахсларнинг асосий даромади иш ҳақидан эмас, бонуслар, дивиденд, рента ёки ижара тўловларидан шаклланади.
Манба

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
27.03.202504:25
«ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ЮРИДИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсоннинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишга ҳамда уларнинг малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга ҳамда давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳаммуаллифлар:
- Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси А.Кудратов
 
- Гулистон туманлараро маъмурий
судининг архив мудири Н.Иброҳимова
 
Каналга обуна бўлиш 👇
@yurist_Zukhurov
Кун ҳикмати:

“Мазлум бўлсанг бўлгин, золим бўлмагин,
Узилсанг узилгин, узган бўлмагин.
Маҳшарда ҳисоби жуда ҳам оғир,
Эзилсанг эзилгин, эзган бўлмагин.”

©️Жалолиддин Румий

@yurist_zukhurov
Талабалик даврларимни эсга солди…

Тошкент давлат юридик университетида ўқиб юрган пайтларимизда Жиноят ҳуқуқи фанидан Ҳасан Очилов Устоз бизга бир муддат дарс берганлар.

Ўша пайтда 80-90 фоиз дарс лекцияларда аудиторияда камида 10-15 та бўш жой бўларди. Баъзилар келмагани ва баъзилар дарсга кирмагани ҳисобига.

Лекин ишонасизми, айнан Ҳасан Очилов Устознинг дарсларида аудиторияга одам сиғмасди ва бошқа хоналардан яна стулча олиб кириб дарсда тиқилиб бўлса ҳам ўтириб жойлашардик.

Дарсни шунчалик ичига кириб тушунтирар эдиларки, ҳаммамиз мазза қилиб, эшитиб тушуниб ўтирардик ва шу устознинг дарсларини қолдирмасдик иложи борича.

Бироқ, бир муддатдан кейин бошқа Устоз кирадиган бўлиб қолди ва дарс қанақадир зерикарли бўлиб қолди. Сабаби бошқа кирган ўқитувчи олдингидек ўқувчиларнинг даражасига тушиб, жон-жаҳди билан дарс берадиган ўқитувчимиз Очилов Ҳасан акадек бўла олмаган)))

Ҳозирги пайтда Устозимиз ўқитувчиликдан судьяликка ўтганлар ва ҳозирги кунда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг судьяси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори бўлиб ҳисобланадилар.

Бугун ютубеда бир видеога кўзим тушди, салкам 20 йиллик тажрибага эга педагог-ҳуқуқшунос судьяликни танлаши ва бунинг сабаблари, назария ва амалиёт: уйғунлик нечоғли; жиноий жазоларни либераллаштиришга эҳтиёж ва бошқа мавзуларда профессионал тарзда сўз юритилган.

Бу видеони кўриб, талабалик давридаги лекцияда ўтирган даврларимни жуда-жуда қўмсаб эсладим.

Қизиққанлар учун мана ўша видеонинг ҳаволаси:

👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=26aLv7PatP4

Томоша қилиб, сиз ҳам устознинг “Устозлик санъатлари”га баҳо беринг)

@yurist_zukhurov
19.04.202503:30
⚡️Oʻzbekiston harbiylari xalqaro musobaqada rekord natija bilan gʻolib boʻlishdi!

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi terma jamoasi Pokiston Islom Respublikasi hududida oʻtkazilgan VIII Xalqaro “Jamoa ruhi” musobaqasida ishtirok etdi.

Musobaqa Pokiston Islom Respublikasi Qurolli Kuchlariga qarashli 22 armiya korpusining Terrorizmga qarshi kurashish milliy oʻquv markazi (Pabbi sh.) bazasida oʻtkazildi.

Unda jami 14 ta davlat – Oʻzbekiston, Bahrayn, Saudiya Arabistoni (4 ta jamoa), AQSH, Marokash, Xitoy, Iordaniya, Iroq, Turkiya, Maldiv orollari, Shri Lanka, Belarus Respublikasi, Qozogʻiston va Qatardan 17 ta xalqaro jamoa va Pokiston Islom Respublikasining 14 ta jamoasi bellashdi (umumiy 31 ta jamoa).

Musobaqa shartlariga koʻra, jamoalar 90 km (60 soat vaqt ichida)gacha boʻlgan marshrutning 7 ta nazorat nuqtasida azimut boʻyicha harakatlanib, unda taktik-maxsus, otish, tibbiy, aloqa, muhandislik tayyorgarligi, ommaviy qirgʻin qurollardan himoya va harbiy topografiyadan turli maxsus mashqlarni, shuningdek, kutilmagan testlarni yechish mashqini bajardilar.

Mamlakatimiz Mudofaa vazirligi terma jamoasi qurʼaga binoan birinchi nazorat nuqtasidan 17-boʻlib harakatlanishni boshlagan boʻlsa-da, har bitta nuqtada maxsus vazifalarni muvafaqqiyatli bajarib, marraga birinchi bо‘lib yetib kelidi (46 soat 44 daqiqa).

Taʼkidlash lozimki, mamlakatimiz Mudofaa vazirligi terma jamoasi 34 daqiqa 15 soniyada 90 kg yaradorni tо‘liq anjom-aslahalar bilan evakuatsiya qilish (5 km masofaga yugurish) vazifasini bajarib, musobaqa rekordini о‘rnatdi.

Yakuniy natijalarga ko‘ra o‘rinlar quyidagicha:

1-oʻrin – Oʻzbekiston Respublikasi jamoasi (95% natija);
2-oʻrin – Xitoy jamoasi (74 % natija);
3-oʻrin – Bahrayn jamoasi (65 % natija).

Xalqaro musobaqaning yopilishiga bagʻishlangan tantanali marosimda Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi jamoasi oltin medal bilan taqdirlandi.

Gʻalaba muborak, oʻzbek oʻgʻlonlari!

Batafsil


@yurist_zukhurov
Қайта жіберілді:
РАСТАМОЖКА avatar
РАСТАМОЖКА
15.04.202505:49
Расман: Leapmotor С16 русумли автотранспорт воситаси талабларга мувофиқ деб топилди

Бунга эришишда жонбозлик кўрсатган Автодекларант лойиҳачисига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кимни ким эканлиги қийин вазиятда билинади ва буни ўзингиз учун билиб олдингиз.

Айрим автоблогерлар ва автосалон эгалари томошабин бўлиб бир чеккада қараб турган вақтда, Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатувчи Автодекларант жамоаси том маънода жонбозлик кўрсатиб, мақсадига эришди деб ўйлаймиз.

Бу мавзуни вақтинча ёпсак бўлади. Лекин тез орада қайтамиз. Муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ...

🕊 @rastamojka_uz
31.03.202501:41
❗️Рамазон ҳайити муносабати билан авф эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.


Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
23.03.202504:40
04.03.202518:33
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА БАРДАК: ОДИЛ СУДЛОВ УЧУН НАВБАТ КУТАМИЗМИ?

Бугун соат 11:00 га белгиланган фуқаролик иши тафтиш инстанциясида кўриб чиқилиши керак эди. Орадан 1 соат 50 дақиқа ўтди, лекин суд мажлиси ҳали ҳам бошланмади. Сабаб? Суд залининг бандлиги.

Маълум бўлишича, бу бино бир вақтнинг ўзида фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларга хизмат қиляпти. Суд жараёнларини ташкил қилиш шунчалик қийинми? Фуқаролар соатлаб эшик тагида кутиб туриши одил судловга хизмат қиладими?

Кимдир адолат излаб келади, кимдир ўз ҳақи учун курашади. Лекин натижа – навбат кутиш, тартибсизлик ва ноаниқлик. Фуқароларни сарсон қилишнинг янги усулими бу?

Суд иши – тақдир масаласи. Бундай эътиборсизлик адолатга ишончни емирмайдими?

@yurist_zukhurov
24.01.202513:30
Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида биққанча қонунчиликка ўзгартириш киритишни кўзда тутувчи норматив ҳужжатлар маъқулланди. Президентга юборилди

1. Маст ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилиб, такрорий ҳолатда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда

Сенаторлар бу ҳақдаги қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун белгиланган жарима базавий ҳисоблаш миқдори 40 баравар (15 млн сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар 25 баравар эди.

Ушбу ҳолат такроран содир этилганда, ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини видео ёки фотога олиб интернетга қўймаслик бўйича чекловлар ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ёки видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернетда тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 20 баравардан 50 бараваргача этиб белгиланди.

3. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан прописка тизими тўлиқ бекор бўлади.

@yurist_zukhurov
18.04.202515:52
Endi aliment bo`yicha barcha savollarga javob topish mumkin

Yurist podcastning navbatdagi sonida "Aliment to'lash" mavusini olib chiqdik va aliment bo'yicha turlli holatlarni ko'rib chiqdik. Ushbu suhbat advokatlar Muxriddinxon Fayzullayev, Muxriddin Shamsiddinov va Azimjon Zuxurovlar tomonidan olib borildi.

Suhbat davomida:

- Alimentni oshirish usullari;
- Davlatdan aliment olish;
- Kam oylik ishga kirganlar uchun javobarlik masalasi;
- Alimenti to`lab turib chetga chiqish yo`llari va boshqa qiziq holatlar muhokama qilindi.

Maroqli tomosha qiling: https://youtu.be/jt12F23rO-8?si=GRpcyeUu0czkPskm

@Yurist_Zukhurov
09.04.202513:56
Энди никоҳдан ажратишда муддат берилмаслиги мумкин.

09.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1053-сонга кўра Оила кодексига қўшимча киритилди. Унга кўра:

✅ Энди никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради (Ҳозирча расман эълон қилинмади).

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
29.03.202517:25
Ҳомиладор аёлни ишдан бўшатиш.

Ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини камайтириш тақиқланади.
МК, 392-модда.

Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, фақатгина корхона фаолияти тугатилган ҳолларда мумкин.
МК, 408-модда.

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
19.03.202508:29
❗️Электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади


Ҳукумат қарори (168-сон, 18.03.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

🔹электрон ҳисобварақ-фактура ва электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилади;

🔹айрим соҳаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш тартиблари белгиланди.

📝 Бунда, товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкин.

🚫 Аммо қуйидаги ҳолларда электрон ҳисобварақ-фактура билан электрон товар-транспорт юк хати бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилмайди:

▪️товарлар транспорт воситасидан фойдаланмаган ҳолда (шу жумладан, жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда) қўлда ёки махсус қурилмалар (арава, эскалатор ва қонунчилик ҳужжатларига кўра давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган бошқа қурилмалар) ёрдамида ташилганда;

▪️юк жўнатувчи томонидан товар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинганда.

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
26.01.202516:58
Бегона аёл – эркак учун катта фитна

Дунёдаги энг қадимий синовлардан бири – эркак киши учун бегона аёл фитнаси. Кўплаб буюк шахслар, давлат раҳбарлари ва бойлар айнан шу синовдан ўта олмагани учун йиқилган.

Бегона аёл нафақат оилага, балки эркакнинг ҳаётига, келажагига ва молиявий барқарорлигига таъсир қилувчи омилдир. Бир қарашда оддий кўринган муносабат вақт ўтиши билан:

🔹 Иш ва бизнесда муваффақиятсизликка
🔹 Оилавий бузилишларга
🔹 Қарз ва муаммолар гирдобига тушишга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳаётда юксалишни истаган эркак ўзини танийдиган ва қандай йўл тутишни яхши англайдиган инсон бўлиши керак. Унинг қоидаси шундай: “Менинг вазифам – ўзимни, оиламни ва келажагимни ҳимоя қилиш.”

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Манба

@yurist_zukhurov
24.01.202504:54
Mарказий банк бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5% даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@yurist_zukhurov
Сайёр қабулга марҳамат!

2025 йил 18 апрель куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани "Роҳат" маҳалла фуқаролар йиғини биносида Тошкент шаҳар суди ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий суди раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари учун Сайёр қабул ўтказилади.

Мурожаат учун телефон - 99.914-74-72

Сайт I Telegram I Facebook
03.04.202502:07
Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 апрелдан 2026 йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
27.03.202518:03
Уйда товуқ боқувчилар ўзини ўзи банд қилишлари мумкин, сартарош, риэлтор ва репетиторлар эса тадбиркорлик очиши керак бўлади

2026 йилдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 (+1) тадан 72 тага қисқаради. Янги ҳужжатга кўра, 34 та йўналишда ўзини ўзи банд қилиш мумкин бўлган фаолиятлар рўйхатидан чиқарилмоқда.

Рўйхатдан чиқарилган фаолиятлар орасида хизматлар соҳасида энг оммабоп бўлган сартарошлик, репетиторлик, гид-таржимонлик, риэлторлик, автомобиль устачилиги каби йўналишлар ҳам бор. Нега айни шу йўналишлар танлаб чиқарилаётгани ҳам қизиқ. Нима бўлгандаям, 9 ойдан кейин шу ва бошқа 34 йўналишда ўзини банд қилганлар ё хусусий тадбиркор ё юридик шахс очишлари керак бўлади. Ўзини ўзи банд қилишга 2020 йилда пандемия чекловлари пайтида рухсат берилган, кейинги йилларда эса рухсат берилган фаолиятлар фақат кенгайиб борганди (бандликнинг кенгайиши асосан шу восита орқали амалга оширилган).

Янги йилдан рўйхатга 3та фаолият қўшилмоқда. Уларнинг орасида уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш фаолияти ҳам бор.
Манба

Каналга уланиш: 
➖@Yurist_Zukhurov
19.03.202507:55
Охирги уч йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошмаган, солиқдан қарзи бўлмаган корхонани ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмайди-президент

2028 йил 1 январга қадар ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси оширилмаслиги белгилаб қўйилган.

"Эндиликда кичик ва ўрта бизнесга қўшимча талаб ва мажбурият юклайдиган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳам уч йиллик мораторий эълон қилинади.

Фермерлар учун ҳам муҳим янгилик – солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади",

- деди Президент.

@yurist_zukhurov
26.01.202510:00
Билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади!

Яқинда Олий судда кўрилган бир иқтисодий ишда худди ҳолат шу юз берибди.

Яъни, даъвогар даъвонинг асосини ёки предметини ёхуд даъво талабларини ўзгартириш тўғрисида ариза бермаганлигига қарамасдан, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасида билдирилмаган талаб бўйича яъни мазкур иқтисодий иш бўйича 6 млрд сўм пеня ундириш ҳақида қарор қабул қилган бўлса, даъво талабининг 19,2 млрд сўм жарима ундириш қисми муҳокама қилинмаган.

Апелляция ва тафтиш инстанцияси билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги ҳолатига баҳо бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Бироқ, ИПК 302-моддаси бешинчи қисмининг 6-бандига кўра, билдирилган талаб бўйича суд ҳал қилув қарори қабул қилмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундан кўринадики, судлар қарор қабул қилишда билдирилган талаб юзасидан қарор қабул қилмасдан, аксинча даъво талабидан четга чиққан ҳолда қарор қабул қилиб процессуал ҳуқуқ нормасини бузган. Бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Шу боис Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
тафтиш инстанцияси суд қарорларини бекор қилган.

Эътибор қаратиш лозим бўлган нуқта шундаки, юқорида кўрган мисолимиздаги каби судларда баъзида шу каби адашмовчиликлар бўлиб қолиши мумкин. Шу сабабдан ишларни судда кўриш чоғида ҳар бир моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим ҳисобланади.

П/с.: Бўлмаса ютиш имкони бор ишларни ҳам сабабсиз ютқизиб қўйилиши ёки катта миқдорда суммаларга тушиб тарафлар емаган сомсасига пул тўлашига тўғри келиши мумкин.

@yurist_zukhurov
Машҳурлик жавобгарликдан озод қилмайди!

Ўзбек киносининг фахрий юлдузларидан бири, актёр Матёқуб Матчонов бир фуқарони (сўкинган ҳолда) ҳақорат қилади. Фуқаро унинг устидан ИИОга ариза киритиб, мани адвокат сифатида ёллайди. Бугун ЖИБ Чилонзор тумани судида ушбу иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарнинг ёши, аризачидан суд залининг ўзида узр сўрагани инобатга олиниб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ҳар доим хушмуомала бўлинглар.

Адвокат Мукадамов Бобир

@yurist_zukhurov
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 45
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.