08.05.202518:56
****
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб...
****
ОТИЛМАГАН ЎҚ
ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади:
Ишонгил,
Ёлғиз сен эмассан, отам,
Вужуддаги ўқдан қийналиб толган.
Ишонгил,
Жисмимда ўқ бор менинг ҳам –
Кўкрак қафасимни ларзага солган...
Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда:
Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор,
Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ:
Сенинг вужудингда отилган ўқ бор,
Менинг вужудимда – отилажак ўқ!..
Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин.
Суҳроб ЗИЁ
"Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

05.05.202519:25
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Сешанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 8-куни.
Милодий 2025 йил, 6-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
04.05.202519:14
****
САРВАР АЗИМОВ –
АДИБ, АРБОБ ВА ЭЛЧИ
Сарвар Азимовдек ижодкорлар ва зиёлиларнинг ғамхўрини ёд этиш, истеъдодли ташкилотчи, адиб ва арбоб фаолиятини холис баҳолаш виждонга мувофиқ ишлардан бўлгайдир.
Атоқли устоз Абдулла Орипов:
“Мен ҳам яшаяпман ўз замонимда,
Давримдан қайга ҳам тушардим йироқ?!” –
деганлар. Ўтмиш даври адиб ва арбобларини эслаганда уларнинг фаолиятини ўз замонаси нуқтаи назаридан баҳоласак, дуруст бўлади.
Сарвар Азимов ХХ аср ўзбек халқи тарихида алоҳида мавқега эга бўлган йирик шахсдир. Таржимаи ҳолини кузатсангиз, ижод соҳасидан кўра илм ва сиёсат соҳасида мавқедан мавқега ўсиб борганига шоҳид бўласиз. 1923 йилда туғилган, 23 ёшида Ўрта Осиё давлат университетини тугатган, 45 ёшида филология фанлари доктори, 50 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 60 ёшида Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлган.
Энди ижтимоий-сиёсий фаолиятини кузатинг:
25 ёшидан 30 ёшигача Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, тармоқ мудири, директор ўринбосари, 30–31 ёшида (икки йил) давлат идорасида фан ва маданият бўлими мудири, 34–35 ёшида (икки йил) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби, 35–36 ёшида (икки йил) Ўзбекистон маданият вазири, 36 ёшидан 46 ёшигача (ўн йил) Ўзбекистон Министрлар Совети раиси ўринбосари, айни вақтда, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, 46 ёшидан 51 ёшигача собиқ Шўро иттифоқининг Ливандаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 51 ёшидан 57 ёшигача Шўро иттифоқининг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 57 ёшидан 62 ёшигача яна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви биринчи котиби, 65–68 ёшларида яна Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Бу ўртада ижод билан ҳам шуғулланган: «Қонли сароб», «Юлдузлар жамоли», «Замон драмаси» деган пьесалар, «Камалак», «Икки дил — икки олам» каби қиссалар, яна ҳикоялар ва киносценарийлар ёзган.
Акаси, истеъдодли шоир Ҳамид Олимжон ижодини тадқиқ этиб, илмий мақолалар битган. 71 ёшида – 1994 йилнинг 3 ноябрида вафот этган.
Мана, бир инсоннинг умри манзараси.
Ҳозирги ва келажак авлод учун бу адиб ва жамоат арбоби ҳаётининг нима ибратли жиҳати бор?
Сарвар Азимов ҳар қайси мавқеда ўз вазифасини сидқидилдан бажаргани кузатилади.
Инсон ўз ишини яхши кўриши керак ва ўзига насиб этган хизматни чин дилдан бажариши керак. Сарвар оға ана шундай шахс эди.
Савар Азимов мард ва халқпарвар одам эди.
Камина Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳратнинг қамоқдаги ҳаётини ўз оғзидан ёзиб олганман ва беғараз котиб сифатида “Озод қалб” деган китоб тасниф этганман. Адибнинг қамоқдан қайтгандан кейинги даврда Сарвар Азимов раҳбарлиги (1957-1958) билан боғлиқ ажиб хотираси бор.
Ёзувчи Шуҳрат айтади:
“(1958 йил) сентябрь ўрталарида Ёзувчилар уюшмаси раиси Сарвар Азимов мени йўқлаб, одам жўнатди. Бордим. “Уюшмага ишга келинг”, – деди. “Кимнинг ўрнига?” – дедим. “Ҳеч кимнинг ўрнига эмас”, – деди. Дарров рози бўлдим. Бировнинг ўрнига бўлса, бормоқчи эмасдим. (Чунки биров ноҳақ равишда ишдан олинган бўлса, адиб унинг ўрнига ишга бориб қолишдан хижолат бўлган.) Шу пайт Анна Андреевна деган котиба аёл мени чақириб, ариза ёздириб олди. Раис: «16-сентябрдан ишга олинсин» деб имзо қўйди. Адабий маслаҳатчи бўлиб ишлай бошладим”.
Қамоқдан чиқиб келган бир кишини ишга олиш ҳар қайси даврда ҳам осон эмас.
Сарвар Азимов бу борада бошқа мардликлар ҳам кўрсатганини адиблар билишади.
(давоми бор)
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК
«ШЕЪРИЯТ ВА РУҲИЯТ» китобидан

03.05.202519:17
****
РАЙҲОН ИФОРИ
Шоир, олим ва покдил инсон Тилак Жўрани эслаб
Тилак Жўрани эсласам, Сирдарё пахтазорларида кечган беғубор талабалик йилларим ёдимга тушади.
Тилак Жўра ўшанда Тошкент Давлат дорилфунунида (ҳозирги Миллий университетда) аспирант бўлиб, шеър ёзар, илмий ишга ҳозирлик кўрар, таржима назариясидан бир оз дарс ҳам берар, далада эса бизга – итоатлироқ 1-курс талабаларига раҳбарлик қиларди.
Шоирнинг унда-бунда чиққан шеърлари бизга ёқар, сатрларидан дашту далалар, буғдойзор ва бедазорларнинг иси келар эди.
Тонгда чўлдаги ётоқ-шийпонимиздан пахтазорга чиқамиз, тушликка бошқа баракка қатнаймиз, кечқурун шийпонга қайтамиз.
Кечалари гулхан атрофида шеърхонлик...
Баъзи курсдошларимиз узоқ дала йўлларида Тилак Жўрадан дафтарчасига дастхат ёздириб оларди.
Қайси биримизгадир у хаёлот соҳиби: «Кенжа умидларнинг ниш урмоғи бор!» деб дастхат ёзиб берганди.
Йиллар ўтиб, шоирнинг илк китоби нашр этилди: номидан райҳон иси келади...
Баъзилар талабаларнинг пахта теримига чиқишини хушламайди. Аммо менга мақбул. Пахтазор – яхшию ёмонни, марду номардни, эгрию тўғрини ажратадиган синов майдони, ижтимоий ҳаёт парчаси, билимлар ва истеъдодлар чархланадиган рақобатгоҳ, кўнгиллар ўртага қўйиладиган дала дастурхони.
Менимча, ёшлар учун жамоат бўлиб яшаш тажрибаси зарур.
Биз Тилак Жўрани ўшанда кашф этганмиз, ўшанда яхши кўрганмиз: камтарин, хушфеъл, жўшқин ва дардли, умидли инсон.
Адабий муҳитни кузатсам, ўшанда далада баъзи ғирромлиги зоҳир бўлган айрим ёзувчилар кейинчалик сўз санъатига ҳам хиёнат қилдилар. Улар орасида отатурклик даъво қилувчи, ҳақиқат талабига чидамай, адабиётни бўҳтон воситасига айлантиришга уринувчи манфаъатпарастлар ҳам бор: ёзганлари ихтиро эмас, ифтиро; манзур эмас, манфур; нурли эмас, шўрли; санъат эмас, туҳмат...
Тилак Жўра Бухорои шарифга лойиқ хуш ахлоқи ва тоза шеърлари билан эсда қолди.
Кейинчалик Тилак Жўра таржима соҳасида илмий иш ёқлади, мажлис шавқли ўтди, у туркчадан ўгирган шеърларидан ўқиди. Ғайбулла Саломов домланинг қистовлари билан шоир олим ҳам бўлди.
Кечқурун Нажмиддин Комилов домланинг уйида замон зиёлиларининг суҳбати қизиди.
Бу Тилак Жўранинг бахтли-саодатли кунлари эди...
Ҳаёт ҳар бир қаламкашни яхшигина синовдан ўтказади.
Менимча, адабий ҳаёт ичида ҳеч ким Тилак Жўрадан номардлик кўрмади.
У яхшиликка мойил, ёмонликдан ҳазар қилувчи шахс эди.
Шоир дардманд бўлди. Шифохонада жон узди. Жасадини «Алгоритм»даги уйига келтирдик. У ердан Бухорога олиб кетилди.
Устозлари ва дўстлари қалбан мотам тутдилар.
Бу дунёда ич билан таш, дил билан тил, ижод билан ахлоқ бир хил бўлиши нодир бахт.
Бу дунёда ўзидан ёруғ хотира қолдириш нодир бахт...
Тилак Жўра азиз Ватани - Ўзбекистон истиқлолини кўрди, армонларим ушалди, деган умидда кетди.
Аллоҳ охиратини обод айласин.
2003 йил, декабрь.

03.05.202506:44
Янги китоб муборак бўлсин!
* * *
ҲАР БИР ОИЛА УЧУН
ЗАРУР КИТОБ
“ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ:
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар, ундаги кузатувчи давлатлар ва ислом маданияти етган ўлкалар”.
Китобда бутун дунёдаги Ислом маърифати ва тамаддунидан баҳраманд бўлган мамлакатлар ҳақида қомусий маълумотлар жамланган.
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИнинг мўътабар нашри бўлган бу китоб рангли ва безакли ҳолда бўлиб, тегишли давлатларнинг герб, байроқ, харита ва бошқа тасвирлари билан зийнатланган.
Ушбу энциклопедияга кўз ташлайдиган ўзбек китобхонлари ер юзидаги диндош биродарларининг ижтимоий ҳаёт тарзларидан хабардор бўладилар, турли халқлар билан дўтстлашиб яшаш ҳикматини яна бир бор эсга оладилар.
Яна умид қиламизки, ушбу энциклопедия жаҳон ислом тамаддуни жараёнларини ўрганишда ҳамда халқимизнинг маънавий-маърифий юксалуви йўлида муайян аҳамият касб этади.
Тузувчи муаллиф: РАХШОНА КЕНЖАБОЕВА, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори; асар устида 15 йилдан ортиқ иш олиб борган.
Илмий муҳаррирлар:
Фирдавс ҲАЛИМОВ, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори; Мирзо КЕНЖАБЕК, фахрий профессор.
Тақризчилар:
Академик Нурислом ТЎХЛИЕВ.
Доктор. профессорлар: Мавжуда РАЖАБОВА, Икромиддин ОСТОНАҚУЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг
2024 йил 27 декабрь санасидаги, 0307/ 7546-сонли
хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
Кирил ёзувида 1000 нусха.
Лоти ёзувида 3000 нусха.
Китобни қаердан топамиз?
Маслаҳат учун телефон рақами:
+99897 102 80 88

02.05.202519:12
****
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Қудрат ила ҳукм юргиздинг,
Ўлганидан кейин ерни тиргиздинг.
Кечанинг қисмини кундузга жойлаб,
Кундузнинг қисмини тунга киргиздинг!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
05.05.202519:28
САРВАР АЗИМОВ –
АДИБ, АРБОБ ВА ЭЛЧИ
(давоми)
Истибдод қатағонига учраган бир қанча ўзбек адиблари қатори Абдулла Қодирийнинг ҳам номи оқланганидан кейин “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” асарлари Сарвар Азимов таҳрири остида нашр этилди.
Ошкоралик ва истиқлол даврлари келгач, унинг таҳририни танқид қилувчилар топилиб қолди. Ҳолбуки, муҳаррир шу асарлар халққа етсин деб баъзи жойларини бир оз қисқартирган, кўҳна нутқини бир оз соддалаштирган, шу билан Абдулла Қодирийга тақалган сиёсий айблар ноўрин эканини исботламоқчи бўлган.
Абдулла Қодирий асарларини ўз миллатига етказиш танқидга лойиқ иш эмас, балки ўз даврига нисбатан жасорат ва матонат намунаси эди деб баҳоланса, виждонга мувофиқ иш бўлади.
Ўшанда Сарвар Азимов оғир масъулиятни ўз зиммасига олганини тушуниш керак.
* * *
Истибдод, мустамлака салтанатининг даври ўтди.
Йиллар давомида халқимизга етган маънавий ва моддий талофатлар, босқин ва тажовузлар тарихларда битилган. У даврнинг қайтишини ҳеч бир соғлом ватандошимиз орзу қилмайди.
Лекин ўз халқимиздан етишган нодир шахсларни қадрлаш маъносида айтиш мумкинки, собиқ шўро иттифоқи катта ва қудратли мамлакат эди. Ўзбек фарзанди, Ўзбекистон ўғлони Сарвар Азимовнинг кўп йиллар ана шу улкан давлатнинг Ливан ва Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб хизмат қилгани, дипломатик соҳада маршал бўлгани тарихлар давомида эсланадиган муҳим ҳодисадир.
Ифтихорга лойиқ маълумотларга кўра, (1965 йил) Сарвар Азимов жаҳон минбарида – Бирлашган миллатлар ташкилоти Ассамблеясида “Жаҳонда тинчликни барқарорлаштириш” мавзуйида нутқ сўзлаган биринчи ўзбек фарзандидир.
Бу воқеа шарафига ўзбек шоирлари, жумладан, Рамз Бобожон (“Нутқ”) ва Туроб Тўла шеърлар ёзганлар.
Яна бир оламшумул маълумот: 1966 йилнинг январида Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва икки мамлакатнинг ярашув дастури бўлган Тошкент декларацияси деган тарихий ҳужжатни эслаганда Сарвар Азимов номини ҳам тилга олиш мумкин.
Тарихдан маълумки, ХХ асрнинг иккинчи ярмида Ҳиндистон билан Покистон мамлакатлари орасида кўп йиллик кескин зиддиятлар ҳукм сурди.
1965 йил сентябрида икки мамлакат ўртасида Кашмир масаласида қуролли тўқнашув бўлиб ўтганди.
1966 йилнинг 4–10 январида Тошкентда Покистон президенти Муҳаммад Айюбхон билан Ҳиндистон Бош вазири Лаъл Баҳодур Шастри учрашдилар.
Бу мулоқотга бош бўлиб собиқ иттифоқнинг сиёсий арбоблари (Косигин, Громико) Тошкентга келишган.
Ана шу учрашувда ҳар икки мамлакат томонидан Тошкент декларацияси (1966) номли тарихий ҳужжат имзоланди ва бу ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги низоларнинг тинч йўл билан ҳал қилинишига асос бўлди.
Бу даврда, (1959–1969 йиллар) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бўлиши билан бирга Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланган Сарвар Азимов мазкур тарихий воқеаларда фаол иштирок этгани ўз-ўзидан маълумдир.
Адабиёт муайян халқ ва миллат руҳий-маънавий ҳаётининг бир қисмидир.
Шунинг учун адабиёт дарслигини тузиш осон нарса эмас, деб ўйлайман. Одатда, адабиёт дарсликлари давр, тузум мафкурасидан холи бўлмайди.
Сарвар Азимов адабиётшунос (Ҳамзашунос) олим Юсуф Султон билан бирга битирувчи синфлар учун Ватан адабиёти дарслигини тузган муаллифлардандир.
У киши шўро мустамлакаси даврида (1987 йил) Ўзбекистон компартияси марказий қўмитасини, хусусан, марказқўм котибининг адолатсиз ва ножўя ишларини Ёзувчилар уюшмаси мажлисида ошкор танқид қилган шахсдир. У киши ҳамма ишлардан четлатиб қўйилганда ҳам Москвада тузилган Осиё ва Африка халқлари тинчлик ҳаракатининг раиси бўлиб турган эди.

Қайта жіберілді:
RUH ANATOMIYASI

05.05.202515:20
#ҲИКМАТ
✍️Мирзо КЕНЖАБЕК
https://t.me/gulomegamshukur
АСЛ ҒАВВОС БЎЛСАНГ, ДУРНИ КЎРГАЙСАН,
Соф бўлсанг, кетар чоғ ҳурни кўргайсан.
Ҳамма ёқ зулмат деб шикоят қилма,
ЎЗИНГДА НУР БЎЛСА, НУРНИ КЎРГАЙСАН...
✍️Мирзо КЕНЖАБЕК
https://t.me/gulomegamshukur

04.05.202519:09
* * *
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан,
Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан.
Қуёшнинг борлиги нуридан маълум,
Сен нурга сояни далил қилгансан!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

03.05.202519:16
****
Устоз Мирзо Кенжабек муҳтарам Шайх Усмонхон Эшон Нақшбандий ҳазратларининг зиёратларида.
Сурхон воҳаси, Сариосиё тумани.
2023 йил, 21-июль.
Ҳижрий 1445 йил, 3-муҳаррам.
Жумъа куни.
(Бу зот бузрквор Шайх Муҳаммад Шариф Ҳисорий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратларининг масжидларини бунёд этиб, иршод хатига мушарраф бўлганлар.)

03.05.202506:43
#янги_китоб
* * *
ҲАР БИР ОИЛА УЧУН
ЗАРУР КИТОБ
ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
* * *
ҲАР БИР ОИЛА УЧУН
ЗАРУР КИТОБ
ИСЛОМ МАМЛАКАТЛАРИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

02.05.202519:12
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 3-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Шанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 5-куни.
Милодий 2025 йил, 3-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

05.05.202519:26
****
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Бу дунёда эллар хилма-хил,
Ранглар хилма-хилдир, тиллар хилма-хил.
Ҳар хилқат қудратинг аломатидир,
Бундан ажаброғи – диллар хилма-хил!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Қайта жіберілді:
Hilol Nashr

05.05.202506:06
✨ «Маснавийхонлик дарслари»нинг 31-суҳбатига марҳамат
❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31 дарси 6 майда бўлиб ўтади.
✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.
Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊
📆 6 май, 14:00
📍 «Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr
❤️ Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асарини тушунишга ва ҳаётимизга татбиқ этишга қаратилган «Маснавийхонлик дарслари» суҳбатининг 31 дарси 6 майда бўлиб ўтади.
✔️ Суҳбатга Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ва Мирзо Кенжабек устоз ташриф буюрадилар.
Марҳамат, навбатдаги илм мажлисига ташриф буюринг! 😊
📆 6 май, 14:00
📍 «Hilol Nashr» нашриёти
@hilolnashr

04.05.202519:09
****
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 5-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Душанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 7-куни.
Милодий 2025 йил, 5-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

03.05.202519:16
****
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Қайтгувчидир ғоялар Сенга.
Ҳамд этар тоғу тош, қоялар Сенга.
Ҳукмингга юкинар бутун коинот,
Ҳатто, сажда қилар соялар Сенга!
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
03.05.202501:24
Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий (қуддиса сирруҳ).
Ўқиган: Ҳабибуллоҳ Қорий Андижоний.
"СЎФИНАҚШ БЎЛДИНГ, ВАЛЕ ҲАРГИЗ МУСУЛМОН БЎЛМАДИНГ!.."

01.05.202521:01
****
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Раббим! Ҳар ижодинг ҳикматга мосдир,
Коинот низоми бекаму костдир.
Йўқдан бор қилиш-ку мангу санъатинг,
Бордан йўқ қилиш ҳам Ўзингга хосдир.
Мирзо КЕНЖАБЕК
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
05.05.202519:25
****
ҲАЗРАТИ ШАЙХ МАНСУР ИБН АММОР
қуддиса сирруҳу зикри
****
Бир куни бир бозургон айшу ишрат дастурхонини ёзиб, фисқу фасод билан машғул эди. У қулини қўлига тўрт танга берди:
- Бозордан ул-бул келтир, - деди.
Қул бозорга бораётиб, Мансур Аммор ҳазратларининг мажлисига дуч келди.
У бу мажлисни авло кўрди.
Шайх Мансур айтдилар:
- Кимки тўрт танга берса, биз унга тўрт дуо қилгаймизки,
тўрт тилаги Ҳақ даргоҳида қабул бўлгай.
Қул дарҳол тўрт тангани бериб:
- Ё Шайх ҳазратлари! Ушбу дуоларни менга қила қолинг, - деди.
Мансур ибн Аммор ҳазратлари қулни дуога очдилар:
Биринчи - Аллоҳ сени кулликдан озод килсин!
Иккинчи – хожангга тавба насиб қилсин!
Учинчи - бу тўрт танганинг эвази берсин!
Тўртинчи - сени, мени ва ушбу мажлис аҳлини Аллох таоло рахмат ва мағфират айласин!
Қул изига қайтиб, хожасининг ёнига келди. Аҳволни тушунтирди.
Хожаси кўп мутаассир бўлди:
- Аллоҳ таоло шоҳид бўлсин сени озод этдим ва мен ҳам тавба қилдим! Сенга тўрт танга ўрнига тўрт юз танга бераман. Бу ёғи менинг қўлимда эмас, Ҳақ таолонинг қудрати қўлидадир! - деди.
Ўша кеча хожа бир туш кўрди, Ҳотифдан овоз эшитди:
«Сен қуллигинг билан қўлингдан келганини қилдинг, Мен Подшоҳлигим билан нечун қўлимдагини қилмайин! Сени, қулингни ва Мансурнинг ўша мажлисида ҳозир бўлган жамоатни барчасини ёрлақадим ва раҳмат айладим!»
Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё"асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

04.05.202519:26
****
Суратда:
Шайх Дўстмуҳаммад домла Шўрчагий ҳазратлари, Олтинсой тумани собиқ бош имом хатиби Абдуррашид домла, Устоз Мирзо Кенжабек, Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ, Алишер Назар.
2010 йил, 26 май.

04.05.202500:18
АЛИШЕРБЕК...
КЎП ЙИҒЛАДИ...
Ҳаётда ўткир фаҳмлилик ва юмшоқ қалблилик намунаси бўлган нозик ва зарофатли ҳоллар учраб туради.
Ҳазрати Алишер Навоий султон Бадиъуззамон Мирзога (султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғлига) сиёсатга доир кўп сирли гапларни айтиб юбордилар. Кейин сиёсатдан эҳтиёт бўлиб:
– Бу гапларни унутинг! — дедилар.
Бадиъуззамон Мирзо:
– Қайси гапларни? — деди.
Алишер Навоий унинг заковати ва зарофатидан таъсирланиб, кўп йиғладилар...
“Бобурнома”да бор...
“Алишербек бисёр мутаассир бўлиб, кўп йиғлади” дейилган.
“Бобрнома” асаридан парча:
"Бир кун Алишербек била (Бадиъузамон) Мирзонинг орасида бир суҳбате ўттиким, (Бадиъузамон) Мирзонинг тез фахмлиғиға ва Алишербекнинг риққати қалбиға долдур (қалби юмшоқлигига далилдир). Алишербек сиррии сўзларни (Бадиъзамон) Мирзоға гушаки қилиб (қулоғига шивирлаб) айтти. Дағи дедиким: «Бу сўзларни унутунг!» Мирзо филҳол айттиким: «Қайси сўзларни?»
Алишербек бисёр мутаассир бўлуб, кўп йиғлади".
Ҳазрат Навоийни йиғлатган сўз Бадиъуззамон Мирзонинг нозикфаҳмлилигидир. “Бу сўзларни унутинг!” деганда “Қайси сўзларни?” дейиши “Ўртамизда ҳеч қандай гап ўтгани йўқ, мен сиздан ҳеч нарсани эшитмаган бўлсам, нимани унутайин!” деган маънодаги зарофатли сўз эдики, Алишер Навоий бундан кўп таъсирланиб, мўл йиғладилар.
Мирзо Кенжабек.
("СЕВИМЛИ КИТОБ" асаридан.)

Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 4-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Якшанба.
Ҳижрий 1446 йил.
Зулқаъда ойининг 6-куни.
Милодий 2025 йил, 4-май.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
02.05.202519:13
****
ҲАҚНИНГ ОЗОД ҚУЛИ
Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул ёди
(давоми)
****
Иброҳим Ҳаққул илмий-ижодий фаолиятида тасаввуф мавзуйи муҳим ўрин тутади.
Тасаввуф илми – Иброҳим Ҳаққулнинг яйраб-яшнаб сузадиган тиниқ уммони, яйраб-яшнаб фикр айтадиган маърифий минбаридир.
Ҳазрат Навоий айтадилар:
Тасаввуф эмас зуҳду тақвою тоъат –
Ки, анда риё йўл топар бетаваққуф;
Эрур маҳз тақво, ва лекин риёсиз,
Убудият – сарфу айни талаттуф.
Яъни: “Тасаввуф риё (ўзини кўрсатиш ҳоли) тўхтовсиз йўл топадиган зуҳду тақвою тоъат эмас, балки, риёдан холи, соф, холис тақводир, инсонларга фойда етказиб, бандалик қилиш, асл лутф ва юмшоқлик манбаидир”.
Иброҳим Ҳаққул бу байтларни ғайрат билан шарҳлаган.
Ошиқ ва ориф шоир Саййид Қосимий ўз маснавийларида айтадилар:
Ичу тошинг гар бўлмаса мувофиқ,
Тасаввуфдан дам урма, эй мунофиқ!
Иброҳим Ҳаққулнинг кўплаб шарҳларидан англашиладики, тасаввуф нафс тарбияси, ич ва ташнинг бир хил бўлиши, қалбни поклаш, зоҳир ва ботинни пок тутиш таълимотидир.
Тасаввуф – комил инсон ғоясини ўзида жамлаган муҳаббат ва маърифат мактабидир.
Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий айтадилар:
Муҳаммадни билинг, зоти арабдур,
Тариқатнинг иши куллу адабдур.
Тариқатнинг иши – машғулоти, амалиёти бошдан-охир адабдан иборатдир. Лекин ана шу адаб таълимотининг манбаъи – зоти араб бўлган ҳазрати Муҳамммад алайҳиссаломдирлар.
Иброҳим Ҳаққул тасаввуфдек адаб ва муҳаббат мактабининг асл-асоси Ҳақ Расули жаноб Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак даргоҳлари, ақвол ва ахлоқлари, суннат ва ибратлари эканини теран англаган олимдир.
Зотан, Ҳақ таоло Қуръони каримда Илоҳий муҳаббатни, яъни Аллоҳ севгисини даъво қилувчиларни Ўз Расулига эргашишга буюрган (Анфол, 31).
Бунга зид нарсани даъво қилиш тасаввуф оламига туҳмат бўлади.
Менинг шахсий ва лекин қатъий фикримча, Иброҳим Ҳаққул фақат Ўзбекистонда ёки Ўрта Осиёда эмас, балки жаҳон тасаввуфшунослари даврасида ўз муносиб мавқеига эга бўлган забардаст ўзбек олимидир. Ва у ҳақли равишда тасаввуф илми дарғаларидан биридир.
Атоқли олим Акмал Саидов буюк мутасаввиф, шайх ва шоир Фаридуддин Атторнинг маънавий ва маърифий хазиналарини тадқиқ этиб ёзган “Атторшунослик” номли муҳташам китобида Иброҳим Ҳаққул асарларидаги шарҳлардан ўринли истифода этган ва бир қанча ўринда ундан муҳим иқтибослар келтирган.
Иброҳим Ҳаққул маърифат устози сифатида ҳам ўз мавқеига эгадир.
У ўнлаб сермаҳсул шогирдларга хайрхоҳлик қилмоқда. Жумладан, Нодирхон Ҳасан ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий, ҳазрати Ҳазиний каби тасаввуф адабиётининг буюк вакиллари ижодидан гўзал илмий-тадқиқий асарлар ёзаётир.
Муҳаммад Абдуллаев шоир Убайдий шеъриятидан тадқиқотлар қилиб, валий шоир девонини нашрга тайёрлаётир...
2019 йил, 21 август – 28 сентябрь,
ҳижрий 1440 йил, 20 зулҳижжа – 1441 йил, 29 муҳаррам.
Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
(“Ҳақнинг озод қули –
Иброҳим Ҳаққул” бадиасидан).

Иброҳим Ҳаққул ўзбек адабиёти, илму фани даргоҳида мутлақ ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган фидойи алломадир.
Ўзбекистонда танқид, адабиётшунослик, айниқса, гўзал тасаввуф соҳаларини Иброҳим Ҳаққул фаолиятисиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Иброҳим Ҳаққул бутун онгли фаолиятини, кўз нури, соғлиги, кундузлари ва кечалари, байрамлари ва таътилларини ўз Ватани, ўз халқи, ўз миллати учун қурбон қилган шуъури уйғоқ, виждони дардлик шахсдир.
Иброҳим Ҳаққул фақат Ўзбекистон зиёлилари муҳитида эмас, балки Туркия, Озарбайжон, Шарқий Туркистон (Урумчи) илму маърифат аҳли орасида ҳам юксак обрўйга эга бўлган шахсдир. Унинг бу обрўй-эътибори фақатгина илмий-ижодий фаолияти сабабли эмас, балки ўз ижтимоий қарашларида, ўз ҳақиқатларида собит турган матонатли шахс экани туфайли ҳамдир.
Ўзбекистонга 24 йил раҳбарлик қилган Шароф Рашидов 1983 йилда вафот этганидан кейин... Рашидов номи қораланиб, унга балчиқ чаплаш, ўтмишни қоралаш даври бошланди. Идеология (мафкура) соҳасида бир ҳужумкор аёл раҳбар бўлиб, барча миллий, мафкуравий, маънавий соҳалар алғов-далғов бўлди.
Ана шу аснода Ёзувчилар уюшмаси раислигидан ноҳақ ҳолда бўшатилган Сарвар Азимов шахсини ҳимоя қилиш баҳонасида Ўзбекистондаги зулм ва ноҳақликларни фош этиб, адолатсизликка қарши дадил курашадиган бир жамоа пайдо бўлди. Булар сафида Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Иброҳим Ҳаққул, Саъдулла Аҳмад, Хуршид Даврон каби истеъдодли қаламкашлар бор эди. Камина (Мирзо Кенжабек) ҳам шулар сафидаман, денг. Мазкур жамоа қаттиқ назорат ва тазйиқ остига олинди, уларнинг нашриёт режасига киритилган китобларига қарши сиёсий айбномаларга тўла ички (махфий) имзосиз тақризлар ташкил этилиб, китоблар нашри тақиқланди.
Ўша пайтда мустамлака ва истибдод сардорлари ва уларнинг хоин малайларига қарши тақризлар ёзиб, истеъдодли шоирларни ҳимоя қилиб, мардона курашган энг жасоратли ва энг фаол шахс, шубҳасиз, Иброҳим Ҳаққул бўлди. У барча яширин тақризларга қарши ўз имзоси билан ошкора тақризлар ёзиб, ўзбек шеъриятини янги ҳужумлардан, ўзбек шоирларини янги сиёсий айбномалар, ҳибс ва қатллардан ҳимоя қилди...
Ўшанда Иброҳим Ҳаққул менинг “Муножот” китобимга рус тилида битилган ички тақризга раддия ёзар экан, бамисоли мени ўлимдан ҳимоя қилаётгандек, жон жаҳди билан сиёсий бўҳтон ва айбномаларга жавоб қайтарди. Махфий тақризнинг рус тилида ёзилиши қўрқинчли хатардан дарак берар эди.
Шўро мустамлакасининг сўнгги йилларида Иброҳим Ҳаққул жисму жони ва қалами билан Ўзбекистондаги озодлик ҳаракатларининг олдинги сафларида турди. Ватан истиқлоли даврида эса у бутун куч-қуввати ва умрини илм-фан, маърифат, адабиёт, хусусан, тасаввуф адабиёти хизматига бағишлади.
...Менинг тасаввуримда, Иброҳим Ҳаққул бир юксак тепада туриб, ўз халқини яхшилик, ҳақиқат, адолат сари – абадий ҳаёт сари чорлаб турган мунодий бир Шахсдир.

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 475
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.