11.05.202510:21
‼️ Банкомат банк картасини қайтариб бермаса нима қилиш керак?
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан тасдиқланган низомга кўра, банкомат техник носозлик сабабли банк картасини қайтариб бермаганда:
✔️ Банк картаси сақловчиси томонидан банкомат тегишли бўлган банкга оғзаки ёки ёзма мурожаат қилинади.
✔️ Мурожаат банк операция куни давомида келиб тушса шу куннинг ўзида, операция куни тугаганда келиб тушган тақдирда кейинги банк операция кунидан кечикмаган ҳолда мижозга банк картаси қайтариб берилиши зарур.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

09.05.202506:30
🚫 Фирибгарлардан ўзингизни эхтиёт қилинг!
Хозирги кунда фирибгарлар томонидан жуда кўп фуқароларнинг номига, ўзларига билдирмаган ҳолда кредит олиш холлари кузатилмоқда.
Бундай хавфдан ўзингизни уйда ўтириб, беш дақиқа вақтингизни ажратган холда холи қилишингиз мумкин. Бунинг учун:
✅ My.gov.uz сайтига кирилади;
✅ Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш бўлимига ўтилади;
✅ Кредит тарихини олишни чеклаш хизмати фаоллаштирилади.
👉 Бу билан сиз ҳар хил фирибгарлар томонидан номингизга кредит расмийлаштирилиши хавфидан ўзингизни сақлайсиз.

07.05.202508:09
👀 Энди сиртқи таълим шакли бўлмайди!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон фармони қабул қилинди. Унга кўра:
☄️ 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиши белгиланди.
‼️ Бундан шуни англаш мумкинки, энди сиртқи таълим шакли бўлмайди.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2025 йилдаги ПФ-76-сон фармони қабул қилинди. Унга кўра:
☄️ 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилиши белгиланди.
‼️ Бундан шуни англаш мумкинки, энди сиртқи таълим шакли бўлмайди.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
05.05.202513:09
❇️ Ушбу миқдорларни билиш муҳим!
❗️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
❗️ Алиментнинг энг кам миқдори - ойига 306 075 сўм;
❗️Базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
❗️Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
❗️Минимал истеъмол харажатлари миқдори - ойига 669 минг сўм;
❗️Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
❗️Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм;
❗️ Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм;
❗️ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

03.05.202504:14
Транспорт воситасини бошқариш вақтида телефонда қулоқчинлар орқали ёки телефонни қўл билан ушламасдан гаплашиш мумкин!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128*1-модасига кўра:
✅ Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Лекин бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128*1-модасига кўра:
✅ Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Лекин бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
01.05.202505:50
👇
‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йилдаги 204-сонли қарори ва унинг иловаларига мувофиқ, бугун(1-май)дан :
✅ Элекрт - энергиясининг;
✅ Табиий газнинг нархлари оширилди.
📌 Шу ўринда,табиий равишда автомобиллар учун газ тўлдириш шахобчаларида ҳам "метан" нархи оширилади.

11.05.202505:17
‼️ Белгиланган тартибга кўра 1 июндан йўл ҳаракати қоидабузарликлари жарима баллари асосида баҳоланади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2025 йилдаги 296-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низомга кўра:
✔️ жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади.
✔️ жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликларни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.
✔️ жарима балларини ҳисоблаш даврида жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди.
🚫 Жарима балларини ҳисоблаш тартиби:
✔️ жарима баллари тизими "E-jarimaball" модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисобланади;
✔️ ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни исталган пайтда "E-jarimaball" тизими орқали олишлари мумкин;
✔️ ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар саккиз баллга тенг бўлганда "SMS" хабар юбориш йўли билан огоҳлантирилади ;
✔️ суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган деб топилса, жарима баллари ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади.
☄️ Жарима баллари фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланиши сабабли, ўзга шахсларнинг автотранспорт воситасини ишончнома ва бошқа шу каби хужжатлар асосида бошқараётган шахслар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жавобгарлик ва бунинг учун жарима баллари транспорт воситасини бошқараётган шахснинг ҳисобига расмийлаштирилади.

08.05.202506:34
☄️ Кўп сўралаётган алимент билан боғлиқ саволларга жавоблар:
❗️ Алимент ундириш хақидаги аризалардан давлат божи ундириладими?
✅ Йўқ, давлат божидан озод қилинган.
❗️ Никохдан ажрашмай туриб ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Албатта мумкин.
❗️ Онадан ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Ха, онадан ҳам алимент ундириш мумкин.
❗️ Алиментни кўпайтириш мумкинми?
✅ Ха, алиментни тегишли тартибда кўпайтириш мумкин.
❗️ Шаръий никоҳдан туғилган болага ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Албатта. Алимент ундиришда шаръий никоҳдан туғилган бола ҳам қонуний никоҳдан туғилган бола каби бир хил ҳуқуқга эга.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
❗️ Алимент ундириш хақидаги аризалардан давлат божи ундириладими?
✅ Йўқ, давлат божидан озод қилинган.
❗️ Никохдан ажрашмай туриб ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Албатта мумкин.
❗️ Онадан ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Ха, онадан ҳам алимент ундириш мумкин.
❗️ Алиментни кўпайтириш мумкинми?
✅ Ха, алиментни тегишли тартибда кўпайтириш мумкин.
❗️ Шаръий никоҳдан туғилган болага ҳам алимент ундириш мумкинми?
✅ Албатта. Алимент ундиришда шаръий никоҳдан туғилган бола ҳам қонуний никоҳдан туғилган бола каби бир хил ҳуқуқга эга.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
07.05.202505:24
🚫 Йўлдаги чуқур(яма)лар ва нотекисликлар сабаб машинангизга етказилган зарар қопланиши лозим!
‼️ Ўзбекистон Республикаси "Автомобил йўллари" тўғрисидаги қонунга кўра:
✅ Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
‼️ Ўзбекистон Республикаси "Автомобил йўллари" тўғрисидаги қонунга кўра:
✅ Автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларга автомобиль йўлидаги носозликлар туфайли етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
05.05.202506:19
Кўпчилик мурожаатчиларимиз томонидан "мактабларда ремонт учучн пул йиғиш қонунийми ўзи?" деган саволлар йўлланмоқда.
Бу саволга ушбу👇 пост орқали жавоб олишингиз мумкин.
https://t.me/advokatqosimov/657

02.05.202513:17
Кредит ёки бошқа қарзни тўлолмай қолсангиз, уни тўлашни тўхтатиб туриш мумкин!
‼️ "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги қонунга кўра:
✅ Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробари(75 миллион)ни ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.
📌 Бунинг учун иқтисодий ишлар бўйича судга мурожаат қилинади.

30.04.202505:55
Бетон симёғоч (столба) ёки дарахтларга ўрнатилган радарлар қонунчиликка зид ҳисобланади!
👇
‼️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори иловасига кўра:
✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини жойлаштириш учун автомобиль йўлининг қатнов қисмига халақит бермайдиган ҳолда «I», «Г», «Т» ёки «П» шаклдаги металл устунлар ўрнатилади.
✅ Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари металл устунга 6 метрдан кам бўлмаган баландликда ўрнатилади.
❗️Демак агар юқоридаги тартибга зид равишда ўрнатилган радар ва камералар орқали аниқланган хуқуқбузарликлар учун жарима келса, бу жарима қўллаш хақидаги қарорни бекор қилиш учун юқори органларга ёки судга мурожаат қилиш мумкин.

10.05.202512:02
‼️ Алимент тўлашни кечиктирса ҳам пеня ундириш мумкин!
Ўзбекистон Республикаси Oила кодексига кўра:
✅ Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
👉 Неустойка ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилиш лозим.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Ўзбекистон Республикаси Oила кодексига кўра:
✅ Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
👉 Неустойка ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилиш лозим.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
08.05.202505:57
⚡️
Кўпчилик мурожаатчиларимиз судга мурожаат қилишда жавобгарнинг паспорт маълумотларини топишда муаммоларга дуч келишаётган экан. Бундай вазиятда судга мурожаат қилишда қуйидагича йўл тутиш лозим:
✅ Судларга ариза, даъво аризаси ва шикоят билан мурожаат қилганда иккинчи тарафнинг паспорт нусхаси йўқ бўлган холатларда, мурожаатда бу тарафнинг исм, фамилияси ва отасининг исмини келтиришнинг ўзи кифоя.
📌 Судлар сиз тақдим қилган мурожаатдаги тарафнинг исм, фамилияси ва отасининг исми орқали унинг паспорт маълумотларини топишади.

06.05.202514:38
⚠️Аҳолига суюлтирилган газ қанча вақт оралиғида етказиб берилиши керак?
Кўпчилик мурожаатчиларимиз газ таъминоти ташкилотлари газ баллонини олиб кетиб, икки ойда қайтиб олиб келинаётганлиги ҳақида норозилик билдиришмоқда.
‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги 646-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра:
✅ Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилари томонидан маиший газ баллони камида бир ойда бир марта етказиб берилиши керак.
👉 Агар сизда ҳам шундай вазият кузатилаётган бўлса, 1159 қисқа рақамига ёки +99871 207-47-00 га қўнғироқ қилиб, шикоят қилишингиз мумкин.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
Кўпчилик мурожаатчиларимиз газ таъминоти ташкилотлари газ баллонини олиб кетиб, икки ойда қайтиб олиб келинаётганлиги ҳақида норозилик билдиришмоқда.
‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2018 йилдаги 646-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра:
✅ Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилари томонидан маиший газ баллони камида бир ойда бир марта етказиб берилиши керак.
👉 Агар сизда ҳам шундай вазият кузатилаётган бўлса, 1159 қисқа рақамига ёки +99871 207-47-00 га қўнғироқ қилиб, шикоят қилишингиз мумкин.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

05.05.202504:49
Автомобиль йўлларида юқоридаги расмдаги каби сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш жавобгарликка сабаб бўлади!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининн 147-моддасига кўра:
✅ Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш -- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининн 147-моддасига кўра:
✅ Автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш -- фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Саволингизни @qosimovadvokatbot га йўлланг!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈
02.05.202506:33
👮♂ Хайдовчилик гувоҳномасисиз автомобил бошқарганлик билан хайдовчилик хуқуқисиз автомобил бошқарганликнинг хуқуқий оқибати турлича.
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра:
✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари ёнида бўлмаган холда транспорт воситасини бошқарганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
💫 ❗️❗️❗️:
➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 - йилдаги 897-сонли қарорига кўра , 1-июлдан хайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа бир нечта хужжатларнинг электрон шакли ҳам амал қила бошлайди.
Бу дегани хайдовчилар 1 июлдан хайдовчилик гувоҳномаси, ID карта ва шу каби баъзи хужжатларни ўзи билан бирга олиб юриш мажбуриятидан халос этилади.

29.04.202509:11
Отамнинг вафотидан кейин унинг номида қолиб кетган мол-мулкларни қандай қилиб ўзимнинг номимга ўтказишим мумкин?
Батафсил👇:
Бунинг учун сиз нотариусдан меросга бўлган хуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишингиз лозим.
‼️ Фуқаролик кодекси ва нотариат тўғрисидаги қонунчиликка кўра:
➡️ Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.
➡️ Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
❗️Агар нотариус меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома 6 ой ўтмасидан олдин берилиши мумкин.
➡️ Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.
Гувоҳнома олиш учун нотариал идорага қуйидаги хужжатлар тақдим этилиши керак:
✅ Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;
✅ Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки уй дафтаридан кўчирма;
✅ Мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
✅ Меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.Ш. ўзгарган тақдирда) ;
✅ Мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ;
✅ Меросхўрлар мерос мулкидаги тегишли улушдан воз кечган тақдирда – нотариал тартибда тасдиқланган меросдан воз кечиш тўғрисида ариза;
✅ Агар зарурат бўлса, бошқа хужжатлар.

10.05.202510:05
👉 ЙПХ ходимининг жарима майдончасига қўйилган автотранспорт воситасини жаримани тўлагандан сўнг олиб кетасан дейиши нотўғри хисобланади!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра, транспорт воситаларини ушлаб туриш қонунчилик билан ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан:
✅ ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга қадар;
✅ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар амалга оширилиши мумкин.
Истисно:
📌 Лекин йўл йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган томонидан электрон тизимларда автоматик тарзда жойлаштирилган маълумотга кўра транспорт воситаси жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади, бундан жарима учун тўлов электрон тўлов тизимлари, мобил иловалар ёки банк кассалари орқали амалга ошириладиган ҳоллар мустасно.

07.05.202513:49
#суюнчипули
Хозирги кунда фарзанд туғилганда бериладиган нафақанинг миқдори 811 минг 965 сўмни ташкил қилади!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020-йилдаги 327-сонли ва 04.03.2024 йилдаги 110- сонли қарорлари иловасига кўра, фарзанд туғилганда бериладиган нафақа:
✅ биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;
✅ иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла берилади.
👉 Бу пулни олиш учун боланинг отаси ёки онаси, у туғилган кундан бошлаб 6 ой ичида давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши лозим.

06.05.202507:56
Мурожаатчимиздан келган савол:
Ассалому алайкум, отам ёши ўтиб қолганлиги сабабли номидаги барча мулкни кичкина укамга васият қилиб бермоқчи.Агар шундай қилса, қолган меросхўрлар ҳеч қандай улушсиз қолиб кетаверамизми?
Батафсил👇
‼️ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра:
✅ Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли.
❗️ Демак, отангиз мол-мулкини хоҳласа меросхўрлардан биттасига хоҳласа хаммасига ёки мутлақо меросхўр бўлмаган шахсга ҳам васият қилиб қолдиришга хақли хисобланади.

04.05.202505:36
Машинангизни ишончнома асосида бошқараётган шахснинг хуқуқбузарлиги учун сизга жарима келса, уни бекор қилиш мумкин!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра:
✅ Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
❗️ Бундай вазиятда жарима қўллаш хақидаги қарор устидан жиноят ишлари бўйича суд орқали ёки my.gov.uz сайтининг ушбу бўлими орқали шикоят қилишингиз мумкин.

02.05.202504:57
Пропискасиз яшаш муддати қанча!
‼️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПФ-5984-сон қарорига кўра:
✅Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади.
Бу муддат Ўзбекистон Республикасининг барча худудида бир хил.
📌 Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг рухсат этилган муддатдан ортиқ муддатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаши базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❇️ Демак, Ўзбекистон Республикасининг барча худудида 15 кунгача пропискасиз бемалол юришингиз мумкин!

29.04.202505:41
Мурожаатчимиздан келган савол:
Ассалому алайкум, ишлаб чиқарилганига 2 йил бўлган енгил автомобилимни техник кўрик(техосмотр)дан ўтказишим шартми?
Йўқ. Батафсил👇
‼️ "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 5-бандига кўра:
✅ Ишлаб чиқарилганига ўн йилгача (ўнинчи йили ҳам) бўлган жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
📌 Лекин тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автомобиллар — бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши керак.
❇️ Демак, агар сиз лицензия асосида йўловчи ташиш билан шуғуллансангиз, автомобилингизни ишлаб чиқарилган йилидан қати назар техник кўрикдан ўтказишингиз лозим бўлади.

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 193
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.