Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Mufasa avatar

Mufasa

Долзарб мавзулар ва мулоҳазалар
Instagram 👉 https://www.instagram.com/mufasa_mh?igsh=eWNlbHZrZjQxOHY0&utm_source=qr
Twitter (x) 👉 https://twitter.com/mufasa_mh
Мурожаат 👉 @Mufasaga_murojaat_bot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніSep 11, 2020
TGlist-ке қосылған күні
Nov 05, 2024
Қосылған топ

"Mufasa" тобындағы соңғы жазбалар

«Panorama Airways» ва «Gulbakhor Airways» фирмалари 2,5 мингдан зиёд «Умра» зиёратчиларини жами 25 млрд сўмга «ухлатган».

Тешиб чиқиши аниғу, лекин шунча одам чув тушиб қолгани ачинарли.
Шавкат Мирзиёев: «Хотин-қизлар фаоллигини ошириш глобал аҳамиятли масала»
 
Президент Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида сўзлаган нутқида глобал дунё учун муҳим бўлган бир қатор масалалар қаторидахотин-қизлар ҳуқуқи тўғрисида ҳам тўхталди.

Президентимиз хотин-қизларнинг ўқиши ва ишлаши жамият ва давлат учун қай даражада муҳим эканини рақамларда аниқ қилиб тушунтирди.

Агар иқтисодиётда аёллар ва эркаклар иштироки тенг бўлса, жаҳонда ЯИМ 26 фоизгаўсади. Яъни инсоният янада фаровонроқ яшайди.

Сўнгги 30 йилда дунёда аёл депутатлар 27,2 фоизга кўпайибди. Демак, аёлларнинг сиёсатдаги, қарор қабул қилишдаги иштироки ошяпти. Ўзбекистонда ҳам сўнгги парламент сайловларидан кейин аёл депутатларнинг улуши 38 фоизга етди.

Ўзбекистон халқаро миқёсда хотин-қизлар фаоллигини сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаётган ташаббускор давлатлардан биридир. Айнан Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисидаги резолюциясини илгари сурди.

Хотин-қизлар – юмшоқ ва барқарор куч. Дунёда бу ҳақиқатни англаган давлатлар жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон ҳам шундай прогрессив мамлакатлар қаторида экани қувонарли, албатта.
 
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

Зайнилобиддин Низомиддинов 1974 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.

Тайинловга қадар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Март охири — апрель бошларида Японияда сакура гуллайди. Шу фаслда миллионлаб сайёҳлар бу гўзал манзарани кўриш учун мамлакатга ташриф буюришади.

Уддабурон андижонликлар ҳам баҳорда туристларни жалб қилиш учун ўзларига хос саёҳат брендини яратишганга ўхшайди. Ҳозирда Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Асака туман марказларида павлония дарахтини айни гуллаган пайти. Кўчалардаги бу манзара одамларни суратга тушишга, сайр қилишга ундаётгани кўзга ташланади.

Албатта, павлония ҳали сакура каби миллионлаб туристларни жалб этадиган даражага чиқмаган. Бироқ келажакда у Андижоннинг ўзига хос ташриф қоғозига айланиши аниқ. Ҳозирнинг ўзида ижтимоий тармоқларда гуллаган павлония акс этган сурат ва видеоларнинг кўпайиб бораётгани шундан далолатдир.
«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи саммитига ташриф буюрган Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен бой тарихимизни катта қизиқиш билан ўрганмоқда. Унга Бош вазир А.Арипов ҳамроҳлик қилмоқда.
Самарқанд – геосиёсий мулоқот марказига айланмоқда

3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тарихий воқеа — «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» (ЕИ) биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бу халқаро саммит Европа Кенгаши ва Европа Комиссияси раҳбарлари, Марказий Осиё мамлакатлари президентлари иштирокида ўтказилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу саммитга раислик қилади.
Самарқанднинг танланиши тасодифий эмас. Бу шаҳар тарихан Ипак йўли маркази, цивилизациялар чорраҳаси бўлиб келган. Энди у халқаро сиёсий ва иқтисодий мулоқотлар, олий даражадаги форумлар ва саммитлар марказига айланмоқда.

Бугун дунё Самарқандга қараб турибди. Чунки бу ерда келажакни шакллантирадиган ташаббуслар муҳокама қилинади. Ушбу саммит Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва дипломатик салоҳиятини ёритувчи муҳим воқеа ҳисобланади.
Бирлашган Араб Амирликлари суди Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлган раввин Зви Коганни ўлдирган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Манба: газета.uz
Вазирлар Маҳкамаси Избоскандаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ва жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида фармойиш қабул қилибди. Ҳукумат комиссияси тузилибди, унга доимгидек Раматов бошчилик қиларкан.

Агар битта фармойиш билан бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мумкин бўлса, нега ҳукумат шу фармойишини аввалроқ қабул қилмаган? Андижонда масжид таҳоратхонаси портлашини кутиб ўтирганми? Тўхтанглар, бахтсиз ҳодиса бўлсин, кейин олдини олиш чорасини кўрамиз дегандек, тавба. Кабминдаги Зокиров Орифхон иш вақтида котибият раҳбарини шахсий топшириғи билан ҳали қуриб битмаган таҳоратхоналарда ўралашмай, масжидларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқса бўлмасмиди?
31 март – Марказий Осиёда «Дўстлик куни» деб эълон қилиниши лозим!

Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида катта қадамлар қўймоқда. Шу нуқтаи назардан, 31 март санаси минтақа давлатларида «Дўстлик куни» деб эълон қилиниши керак, деб ўйлайман.

Яқин вақтгача қирғиз-тожик чегарасидаги, ёки умуман минтақадаги ҳар қандай низоли ҳолат биз, ўзбекистонликлар учун ҳам хавотирли эди. Чунки қўшниларимиз ўртасидаги зиддият бутун минтақанинг барқарорлигига таъсир кўрсатади.

100 йил аввал Туркистон миллий чегараланиши жараёнида сунъий ҳудудий бўлинишлар амалга оширилган. Ўша пайтдаги ҳийлакор сиёсат натижасида минтақадаги давлатлар ҳеч қачон чегара масаласида келиша олмаслиги кутилган. Аммо бугун бу тарихий жараён барчанинг ўнгида, мулоқот ва тинчлик йўли билан ҳал этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги низоли ҳудудларга доир ечимлар таклиф этилиб, узоқ музокаралар натижасида адолатли келишувга эришилди. Бугун мазкур уч давлат раҳбарлари тарихий учрашув ўтказиб, давлат чегараларининг кесишган нуқтаси ҳақидаги шартномани имзоладилар.

Бу улкан воқеа муносабати билан Тошкент вилоятининг 60 дан ортиқ маҳаллаларида, айниқса, чегараолди қишлоқларида катта байрам сифатида нишонланди.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги тотувлик ва ҳамкорлик бугунги ва келажак авлодлар учун тинч ва фаровон ҳаёт кафолатидир!
Президентлар Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегаралари туташган ҳудудда барпо этилган Дўстлик стеласини тантанали очдилар.

PS. Бугун кун тарихий сана ҳисобланади. Марказий Осиё дунёдаги энг зиддиятли чегараларга эга минтақалардан бири эди. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида йиллар давомида тортишувлар ва ҳатто қуролли тўқнашувлар бўлган.

Чегара билан боғлиқ тарихий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этилишида Шавкат Мирзиёвнинг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари муҳим ўрин тутади.
Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Сиз, азизларни Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!
Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
«Чиқиндисиз дунё учун!» — оммавий плоггинг экоакциясида фаол иштирок этинг!

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан «World Zero-Waste Day»муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда кенг жамоатчилик билан биргаликда «Чиқиндисиз дунё учун!» оммавий плоггинг экоакцияси ташкил этилади.

Батафсил: gov.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 488 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 100 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 268 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 34 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 86 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 37 нафарини аёл, 37 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 167 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
2025 йил 24 март куни Президентнинг «Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 56-сон Фармон қабул қилинди.

Унга кўра, республикада чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида қуйидаги асосий йўналишлар белгиланди:

— мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонларини 2030-йилгача 50 фоизга қисқартириш;

— янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага сиркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш;

— «Нол чиқинди» тизими доирасида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш, қайта ишлаш ва улардан экологик тоза энергия ҳамда бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналарни ташкил этиш.


Шунингдек, 2026-йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги таклифига кўра Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ташкил этилади.
Яна гир айланиб «тонировка» масаласига қайтаяпмиз. Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 126-1-модда билан тўлдирилиб, рухсатномада кўрсатилган талабларни бузган ҳолда ойналарни қорайтирган ҳайдовчиларга БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгиланиши таклиф қилинмоқда.

Ҳар куни қаердадир даҳшатли авария содир бўлади, одамлар ҳалок бўляпти. Ёш болалар ўляпти. Бунга қарши чора кўриши керак бўлган идора эса пулли тонировкани устидан яна пул ишламоқчи. Аввало, ҳеч бир ҳайдовчи тонировкани ўзи ёпиштирмайди, хизмат кўрсатувчиларга мурожаат қилади. У мустақил равишда тонировканинг фоизини билиш имконига эга эмас. Лекин меъёридан оширилгани учун жавобгар бўлади.

Қонун тасдиқланса, ҳар куни рейдлар ўтказилади ва бунинг оқибатида асаббузарликлар кўпаяди. Охирги пайтлар ҳайдовчиларни мозгисини қоқадиган сабаблар анча камайиб кетганди-да, ўзи. Энди йўлларда тўпланиб турадиган «ГАИ»лар учун иш топилади. Ëки ҳамма жой камералашиб, ҳайдовчилар анча интизомли бўлиб қолганига (аввалгидан кўра) ГАИларни катталарига ҳеч ким илтимос билан қўнғироқ қилмай қўйган бўлиши мумкин.

Ҳукуматга қарашли бирорта хизмат машинаси тонировка учун рухсатнома олмаган. Қани, бирортаси, масалан, ГАИни каттаси ўзи фойдаланган «круговой тонировкали» машинанинг рухсатномасини мард бўлиб кўрсатсин! Қойил қолайлик.

Бизда тонировка масаласи қизиқ-да: ҳукумат мулозимлари учун текин — рухсатнома ҳам шарт эмас, камига лобовойга тонировка ёпиш учун солиқ тўловчилар пули ишлатилади, халқ учун эса пулли. Боз устига, меъёрдан ошди деган баҳона билан жарима солишни йўлга қўйишмоқчи.

Менимча, «круговой бетон» ойналарда юришни хуш кўрувчи мулозимлар ўзлари билан оддий халқ тенг бўлишини истамаяпти, ажралиб туришлари керак-ку, ахир. «Косаси оқармайдиган» қора халқнинг ҳеч бўлмаса машинасини ойнаси оқариброқ турсин дейишяпти, шекилли.

Рекордтар

12.03.202523:59
11.2KЖазылушылар
11.03.202506:47
200Дәйексөз индексі
28.02.202515:40
6.6K1 жазбаның қамтуы
11.02.202509:59
3.5KЖарнамалық жазбаның қамтуы
11.03.202506:47
2.93%ER
28.02.202515:40
60.76%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25MAR '25APR '25APR '25APR '25
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.