Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Йиғлама дил❤️❤️❤️ avatar
Йиғлама дил❤️❤️❤️
Йиғлама дил❤️❤️❤️ avatar
Йиғлама дил❤️❤️❤️
📼 640p, 💾 401.8KB, @Gozilla_bot
11.05.202513:56
🌹 Чиройли Онам...

Болам дея бошимни силаб,
Ҳар сония бахтимни тилаб,
Юзларимга, холимни сўраб,
Боқишлари чиройли Онам...

Пок қалбига севинчлар сола,
Эъзозласам чектирмай нола,
Қувончлардан кўзидан жола,
Оқишлари чиройли Онам...

Оҳ ёнидан кетолмам йироқ,
Олисласам қийнайди фироқ,
Менга дунё-дунидан кўпроқ,
Ёқишлари чиройли Онам...

Доим топар кўнглим тилини,
Яхшиликлар қуршар дилини,
Чаккасига райхон гулини,
Тақишлари чиройли Онам...

У бор бахтим қатор тизилган,
Шодлигимдан ёшим сизилган,
Мехр номли қалбга чизилган,
Нақшлари чиройли Онам...

Болам дея бошимни силаб,
Ҳар сония бахтимни тилаб,
Юзларимга, холимни сўраб,
Боқишлари чиройли Онам...


© Зоҳид Зиё...

Йиғлама дил
VOY KELIIIN, borgan sari qo‘liz shirin bo'lib ketyaptimiii, avvallari bunaqa turli xil mazali taomlar tayyorlamasdiz.Tavba binoyidek pazanda bo'lib qoldizaa🤔

😌Ha, oyijon, kelinlariz ichida nomer 1 bo‘lay deb zo'r RETSEPTLAR KANALIGA ulanib olganmandaa

Ovsinjon, bizga ham ilinmaysizmi😏

Mayli ssilkasini jo'natib qo'yaman, ulanib oling👇👇
https://t.me/+0VpD0JAWrpU3N2My
https://t.me/+0VpD0JAWrpU3N2My

Ha, aytgancha, AYOLLAR KANALI ga ham ulanib oling, chiqolmay qolasiz👇👇
https://t.me/ayollar_uchun_tavsiyalarr
Қуйида кайфиятингизни кўтаришингизда ёрдам берадиган ўнта маслаҳатни тақдим этамиз.

◽️Сизда хар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Хар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг;

◽️ Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади, бу ҳам;

◽️ Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр қилиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган;

◽️ Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин;

◽️ Дам олишни ўрганинг. Масалан бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг;

◽️ Сузиш билан шуғулланинг. Спорт кон айланишининг яхшиланишига хизмат қилади.

◽️ Сузиш эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат етказадиган ҳисобланади;

◽️ Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Хар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг.

◽️ Ҳозир қилаётган ишингиздан қувона олиш хам керак;

Йиғлама дил
11.05.202509:47
Қалбинг тинч бўлишини истасанг, Қуръон ўқи.

Жаннатда уйинг бўлишини хоҳласанг, Ихлос сурасини ўқи.

Жаннатда сен учун дарахт экилишини истасанг, "Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи"ни кўп айт.

Жаннатда хазинанг кўп бўлишини хоҳласанг, "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ"ни кўп айт.

Йиғлама дил
11.05.202503:59
Кун дуоси...🤲

Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам:" Ким ўн марта
" Ашхаду аллаа илаха
иллаллоху, вахдаху лаа шарика лаху, илахан вахидан,
ахадан, сомадан, лам яттахиз
сохибатан ва лаа валадан, ва
лам якуллаху куфуван ахадун"
деса, Аллох унга
қирқ миллион хасана ёзади",
дедилар.

Йиғлама дил
📼 360p, 💾 538.9KB, @Gozilla_bot
11.05.202513:56
Дунё тиним билмайди. Вақт чархпалаги бир фурсат ҳам тўхтамасдан айланяпди. Ундан нималар олиш бизнинг чекимизга тушмоқда.

Кимдир бу чархи кажрафтордан гул терса, яна кимдир тикан тилган қўлларини пуф-пуфлаб кўзёш тўкади. Кимдир бошқалар ҳаққига ғойибона дуода бўлса, яна кимдир қалбига яқин инсонининг ҳасратини чекади.

Нима бўлган тақдирдаям замонлар оша Яратганнинг ҳузуригача етиб борадиган бу фитрати аслан пок бўлган руҳларимизни ўзи истаган неъматига тўйинтирайлик илоҳим.

Бу неъматнинг номи иймондир. Номи тақводир. Номи самимиятдир. Аллоҳ биздан марҳамати ва шафқатини дариғ тутмасин илоҳим 🤲

Йиғлама дил
11.05.202512:01
Ҳаётга оид аччиқ, аммо ҳақиқат бўлган ҳақиқатлар инсонни уйғотади, кучли қилади.

“Одамлар сизни фақат уларга фойдаси тeгаётган пайтида қадрлайди — сиз кeрак бўлмай қолсангиз, қадрингиз ҳам йўқолади.”

Кўпчилик бу ҳақиқатни билмайди ёки билса ҳам, тан олмайди. Дўстлик, яқинлик, э’тибор — кўп ҳолларда улар манфаат асосида қурилган бўлади. Сиз бошқаларга фойдали бўлишдан тўхтаган кун, улар сиздан узоқлашади. Шу сабаб, ҳақиқий дўстлар кам бўлади, ва уларни топиш — Бахт.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Кўпчилик сизнинг муваффақиятсизлигингиздан кўпроқ қувонади, омадингиздан эмас.
Одамлар сиздан пастда бўлишса ўзларини кучлироқ ҳис қилишади. Сиз юксалаётганингизда эса ич-ичидан кўрадиганлар кўп бўлади.
🍃🍃🍃🍃
Сизни ҳамма яхши кўриши шарт эмас — ва бу нормал ҳолат.
Ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қилиш ўзингизни йўқотишга олиб кeлади. Барча учун қулай бўлиш — ўзлигингиздан воз кeчишдир.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃

Бахт кeлмайди — уни яратиш кeрак.
Кимдир кeлиб ҳаётингизни ўзгартириб қўйишини кутманг. Ўша “кимдир” сизнинг ўзингизсиз.

Йиғлама дил
Эй Ёлғиз Роббим,
Сен Ўзинг менга яқинсан!
Сен менинг Эгамсан!
Дуоларимни қабул қилувчи фақат Сенсан! Касал бўлсам шифо берувчи ёлғиз Ўзингсан!
Фақатгина Ўзинг менинг қалбимдаги нарсаларни биласан!

Эй Роббим, заифлигимга раҳим қил! Қалбимни хотиржам ва масрур қил! Ғамларимни кетказ! Мени безовта қиладиган ва покиза ҳаётимни лойқалатадиган нарсалардан мени асра!
Хафалигимни ҳурсандчиликка айлантир!
Хотимамни гўзал қил!
АМИЙН Я РОББИЛ АЪЛАМИЙН🤲🏻

Оқшомингиз хайрли, осуда ўтсин...

Йиғлама дил
11.05.202509:46
Бола ўйинчоқни синдирди...!

Отаси фарзандига ўша заҳоти ўрнига янги ўйинчоқ сотиб олиб берса, бу билан фарзанд моддий ашёлар қийматини билмайди ва бу иши билан ота фарзанди тарбиясини хароб қилган бўлади.

Бола ахлатни ерга ташлади...!
Онаси бақир чақир қилиб сўнгра, ерни тозалаб қўйса, бу билан фарзанд хатоларига масъул эканини билмайди ва она ҳам ўзини ўзи гирдобга ташлайди.

Аҳёнда фарзандимизни нотўғри тасарруф қилишга ундаймизда, кейин улардан нолиймиз, маломат қиламиз. Аслида ўзимиз тарбия услубимизни унутиб қўйган бўламиз.

Йиғлама дил
11.05.202503:59
11.05.202513:56
11.05.202513:56
​​ВОҚЕА СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Воқеа – қиёмат номларидан бири. Воқеа сурасида қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган ҳодисалар баён этилган, охиратда бандалар оладиган мукофотлари, жаннат неъматлари, дўзах аҳлининг азоб-уқубатлари тафсилоти келтирилган.
Ибн Асокир нақл қилишича, Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳумо уни кўргани бориб, ҳол-аҳвол сўради:

– Нимадан шикоятинг бор?
– Гуноҳларимдан.
– Нимани хоҳлайсан?
– Парвардигорим раҳматини.
– Сенга табиб буюрайми?э
– Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди.
– У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?
– Ҳожати йўқ.
– Сенга керак бўлмаса, қизларингга қолади.
Ибн Масъуд бунга жавобан шундай деди:
– Қизларим камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман .
Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди: ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган.
Воқеа сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида бундан бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни (ўзингиз) ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар .
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Аёлларингизга Воқеа сурасини ўргатинг! Зеро, у бойлик сурасидир ”.
Ривоят қилинишича, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз аёлларга: “Биронтангиз Воқеа сурасини ўқишдан ожиз қолмасин!” деб тайинлаганлар.

Хуллас, кечаси Воқеа сурасини ўқиган кишининг ризқи – Аллоҳнинг изни билан – кенгаяди, топганига барака киради, бошига тушган мушкуллар арийди.

Йиғлама дил
11.05.202510:58
Фалончи доим бахтли...

Сиз унинг қалби пок, яхшиликни севиши, уни бошқаларга ҳам илинишини билмайсиз.

Фалончининг насибаси буюк...

Сиз унинг истиғфорни канда қилмаслигини билмайсиз.

Фалончи нимани орзу қилса, албатта еришади...

У Aллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслигини, ўтирса ҳам, турса ҳам дуо қилиб сўрашини билмайсиз.

Фалончининг ризқи кўп.
Ризқдан ризқ ичра яшайди...

Унинг нияти соф, ўзидан бошқаларга ҳам яхшиликни соғинишини билмайсиз.

Фалончига гап тегмайди. Унинг олдига кимса ёмонлик ила яқинлашолмайди...

Сиз унинг ғазабини ютиб, одамларнинг хатоларини кечиришини билмайсиз.

Фалончига кўз тегмайди...

Сиз унинг зикрларни, муслимнинг қўрғони, Қуръон тиловатини тарк қилмаслигини билмайсиз.

Баъзи инсонлар борки, сиз уни умуман Худони танимайди, деб ўйлайсиз...

У еса кечалари билан Aллоҳга муножот қилиб чиқади... Тилидан зикр , истиғфор тушмайди...

Йиғлама дил
11.05.202509:48
"Ҳали кечки пайт опангизникида йиғин. Бир пантис Наполеон қилиб қўйинг. Мени уялтириб қўйманг. Нозик жойга олиб бораман-а!"

Юраги шувиллаб кетди. "Наполеон қилишни яхши билмайман", деса маломат қолади. Тўғри, пишир-куйдир курсида ўқиган. Аммо бу ширинликни мустақил тайёрлаб кўрмаганди. Қайнонаси ишга кетгандан кейин таваккал қилиб иш бошлади. Интернетни ҳам бир титкилаб чиқди. Хамир қаватлари пишиб чиққунча ҳаяжон ва қўрқувдан қаро терга тушиб кетди. Бироқ... Шунча ҳаракат қилса ҳам, негадир хамири ўхшамабди-да! Ўтириб олиб роса йиғлади. Энди қайнонасига нима дейди, нима қилади? Гап эшитмаскин?.. Куёви қўнғироқ қилиб қолмаганида, ким билади яна қанча йиғларди?.. ...«Қайнонаси ишдан келиб, хавотир билан ошхонага мўралади. Стол устидаги кўркам Наполеонга кўзи тушиб, қувониб кетди, келинини роса алқади. Хушкайфиятда қизиникига йўл олди... - Тўғри иш қилдикмикин-а? Ойижон сезмадилар, дўкондан олиб келганингизни...

- Шундай қилмасак, бўлмасди. Онамнинг дили хуфтон бўлиб, йиғинда ёзилиб ўтиролмасдилар. Камига сен ҳам гап эшитиб олардинг. Бир кун мавриди келса, ўзим ётиғи билан тушунтираман. Сен бундан хавотир олма, гулим...

Шодиёна Омон

Йиғлама дил
11.05.202509:44
Озиб ёзиб якшанба кутади Одам...🤭
Ҳаммаси тескари бўлиб кетади дамни оладиган ишга шўнғийди, иш қиламан деган дамга шўнғийди...🫠
Ахир бундай эмасда, Одам дам ҳам олиб туриши керак, ўзини севишга улгуриши керак эмасми?😎
О-дам деган номимиз бор ахир!😍
Дамли якшанба билан азизлар!😇

Йиғлама дил
11.05.202503:59
11.05.202513:56
Одамларнинг энг аҳмоғи ўзини фазилатли эканига кўпроқ ишонганидир.

   Одамларнинг энг ақли расоси ўзини қаттиқроқ айблаганидир.

   Уч нарсани зеҳнингга қуйиб ол:
1. Ўлимдан қутулиш йўқ;
2. Дунёда роҳат йўқ;
3. Одамларнинг гап-сўзларидан омонлик йўқ.

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Йиғлама дил
11.05.202513:39
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оқ сандиқми, қора сандиқ?

Гоҳ гоҳ одамлар орасида шу сўзлар қулоғимга чалиниб қолади: Ўзинг хоҳлагандек яша, бу беш кунлик дунёда ўйнаб кулиб қол, сен ҳам инсонсан, бахтли бўлишга ҳақлисан...
Кўз очиб юмишимизгача бир Зотнинг измида экан, биз ўзимиз хоҳлагандек яшай оламизми? Ўзи, биз ўзимиз хоҳлагандек яшаяпмизми? Йўқ, ҳаётимизда биз хоҳлагандек воқеалар бўляптими, бўлмаяптими - биз Аллоҳ хоҳлаганидай яшаяпмиз, Аллоҳ хоҳлаганидай яшаймиз ҳам! Тўғри, амаллар ниятга боғлиқ. Аллоҳ сўраганимизни беради ҳам. Ўзимиз хоҳлаганини сўрадик дейлик, берди дейлик, биламизми у биз учун хайрлимикан?
Келинг бироз мавзудан четлашиб болалигимизда эшитган «Зумрад ва Қиммат» эртагини эслайлик. Улардан бири аййнан ўзи хоҳлаганидек яшайди ҳам. Истаганини ейди, истаса ухлайди, истаган ишини қилади ва ҳок. Аммо у унутиб қўяди кампирнинг уйида уч кунлик меҳмонлигини. Хўш, у ўзининг ҳақиқий ҳаётига нимани олиб кетади - оқ сандиқми, қора сандиқ?...
Дунё ҳам бир ёлғончи мезбон. Бизга Аллоҳ хоҳлаганидай яшашимизни унуттирадиган бу кампирнинг тутган асалу боли қурсин! Ўзингиз хоҳлагандай яшаяпсизми - демак буни аввало Аллоҳ хоҳлаяпти. Унутмангки, қарор устида қарор бор. Амалларингиз ниятингизга боғлиқ бўлиб турибди ана шу қарорингиз устидаги қарорда! Келинг, Аллоҳга ният қилайликки, бизни ўзимиз хоҳлагандай яшатмасин, Ўзи хоҳлагандай яшатсин. Сиз Аллоҳ хоҳлаганидай (буюрганидай) яшанг, сизга Аллоҳ абадий ҳаётда ўзингиз хоҳлагандай, керак бўлса унданда зиёда ҳаёт беради!

Йиғлама дил
11.05.202510:20
БЕРАҲМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "ОЙИЖОН...


ДАВОМИ..
11.05.202509:47
Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади.
Бу, коинотнинг ўзгармас қонуни.
Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди.
Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма.
Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма!
Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир.

✍️Шамс Табризий

Йиғлама дил
📣‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️📣
SIZ HAM ORZU QILGAN QOMATGA ERISHMOQCHIMISIZ?

✔️ ENDILIKDA OZISH QIYIN EMAS!

✔️SOG'LOM VA MUVOZANATLI OVQATLANISH ORQALI KG YO'QOTISHNING ENG OSON YO'LI

✔️ 1️⃣ OYDA 5️⃣ KG DAN 1️⃣2️⃣ KG GACHA KILO TASHLASH IMKONIYATI BOR

✔️ TANA VAZNINI BARQAROR SAQLASH

✔️DIPLOM VA SERTIFIKATLARGA EGA DIETOLOG @Malika_Muhammadjonovna

🔥 OZISH UCHIN GURUHGA ULANIB OLING
👇👇👇
https://t.me/CHIROYLIOZIISH
https://t.me/CHIROYLIOZIISH
https://t.me/CHIROYLIOZIISH

👆👆👆👆👆👆👆👆
11.05.202503:59
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 9 098
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.