Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
🇺🇿Bankxabar avatar

🇺🇿Bankxabar

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot
Мурожаат учун: @Xabaryozishbot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніFeb 06, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Sep 20, 2024
Қосылған топ

Рекордтар

03.03.202523:59
58.1KЖазылушылар
06.04.202523:59
300Дәйексөз индексі
04.03.202507:27
35.3K1 жазбаның қамтуы
04.03.202507:27
35.3KЖарнамалық жазбаның қамтуы
23.03.202501:52
3.40%ER
04.03.202506:01
60.72%ERR

🇺🇿Bankxabar танымал жазбалары

⚡️Бир ҳудудга – бир банк: Маҳаллаларга масъул банклар белгиланди!

Эндиликда ҳар бир ҳудуд учун алоҳида банк масъул қилиб белгиланмоқда. Яъни “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агентлар” шу ҳудудга бириктирилган банкка расман ўтказилади.

Бу тартиб “Бир ҳудуд – бир банк” тамойили асосида жорий этилди ва аҳолини иш билан таъминлаш ишлари эндиликда фақат бир банк орқали
мувофиқлаштирилади.

🏦 Андижон – Микрокредитбанк (909 та маҳалла)
🏦 Самарқанд – Агробанк (1126 та)
🏦 Наманган(788 та) ва Сирдарё(239 та) – Асакабанк
🏦 Фарғона – Бизнесни ривожлантириш банки (1063 та)
🏦 Қашқадарё – Алоқабанк (828 та)
🏦 Тошкент.ш (585 та) ва Бухоро (544)– Миллий банк
🏦 Сурхондарё (724 та) ва Навоий (330 та) – Туронбанк
🏦 Қорақалпоғистон Республикаси (452 та) ва Хоразм (531 та) – Ўзсаноатқурилишбанк
🏦 Жиззах (309 та) ва Тошкент вилояти (1025 та) – Халқ банки

❗️Барча тижорат банклари 1 майга қадар қайта тақсимотга мувофиқ ўз ҳудудида “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агентлар” билан боғлиқ фаолиятни тўлиқ ўз зиммасига олиши шарт. Ҳудудларда иш юритаётган ходимларни қайта расмийлаштириш ва меҳнат шартномаларини тайёрлаш ишлари амалга оширилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
УЙ-ЖОЙНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 31% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 200 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 19% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 МКБанк
◦ Фоизи - 27%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 150 млн сўмгача
Батафсил
☎️1285

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - Талаб этилмайди
◦ Миқдори - 375 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 Туронбанк
▪️ “Fayzli maskan” — уй-жой таъмири учун ипотека кредити
Муддати — 10 йилгача
Фоизи — 25%
Бошланғич тўлов — талаб этилмайди
Батафсил

▪️ “Yashil ta’mir” — уй-жой таъмирлаш учун махсус ипотека кредити
Муддати — 10 йил
Фоизи — 23%
Бошланғич тўлов — талаб этилмайди
Батафсил
☎️ 1220

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 24%-26%
◦ Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25%-40%
◦ Миқдори - 78 млн сўмгача
Батафсил
☎️1334

🏦Ипак Йўли Банки
• Миқдори – 200 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 27,9%
• Муддати – 3 йилгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
☎️1296
Батафсил

🏦 Халқ банкида мавжуд эмас;
🏦 Гарант банкда мавжуд эмас;
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас;
🏦 Ипотека банкда мавжуд эмас;
🏦 Капиталбанкда мавжуд эмас;
🏦 Алоқабанкда мавжуд эмас;
🏦 Трастбанкда мавжуд эмас.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
(04.04.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 609 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 129 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 76 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 37 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 40 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 52 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 24 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 14 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 19 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 19 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 3 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 37 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 65 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилди, – ЙҲХХ.

Шу боис қўл телефонингиздаги "Ap Store" ёки "Play market" орқали ДЙҲХХнинг "Safe Road YHXX" иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
23.04.202503:52
⚡️ГАРОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИЛАНДИ: КИМНИНГ ҲУҚУҚИ КУЧЛИРОҚ – БАНКНИКИМИ ЁКИ ҚАРЗДОРНИ?

2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан, қарздорларнинг мажбуриятларини бажартириш, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ва ипотека шартномаларини амалга оширишга оид тизим тубдан янгиланди. Унга кўра, қуйида асосий ўзгаришларни тушунтириб ўтамиз:

☑️ Гаров ҳисобга олиниши ва реализацияси:
▪️Агар қарз 3 ойдан ортиқ муддатда кечиктирилса ёки қарз миқдори гаров қийматининг 25%идан кўп бўлса, мол-мулк судсиз кредитор ҳисобига ўтказилиши мумкин;
▪️Гаров мол-мулки аукцион, ижара, лизинг, бўлиб-бўлиб сотиш, ёки келишув асосида сотилиши мумкин;
▪️Сотиш нархи бўйича келишув бўлмаса, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
▪️Гаров мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда кредит мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.

☑️ Жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатида гаров: Агар гаров мол-мулки жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликка доир иш юзасидан олиб қўйилса ҳам, гаров олувчи ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тартибда қоплаш ҳуқуқига эга бўлади.

☑️ Ижро ва баҳолаш тартиби:
▪️Агар мол-мулк суд орқали ижро этилса, уни баҳолаш суд қарорлари асосида амалга оширилади;
▪️Сотиш нархи мол-мулкни реализация қилиш пайтидаги баҳоланган қийматдан 25%дан кам бўлмаслиги шарт.

☑️ Ипотекага оид янгиликлар:
▪️Агар қарздор ипотека шартномасидаги тўловларни 3 ойдан ортиқ муддат кечиктирса, мол-мулкни сотишга рухсат берилади;
▪️Қарздорнинг ҳолати жуда оғир бўлса, ипотекага қўйилган мол-мулкни реализация қилиш рад этилиши мумкин;
▪️Ипотекага қўйилган мол-мулкни бошқа шахс рухсатисиз гаровга беришга йўл қўйилмайди;
▪️Агар ипотека гаровидан ташқари қарздорда бошқа мол-мулк бўлса, ўша мол-мулк ҳисобидан талаб қопланади.

☑️ Кредитни муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқи:
▪️Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредитор қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкин;
▪️Қарз тўланмаса, қолган тўловларни тўлиқ тўлаш бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.

☑️ Солиқ ва молиявий ҳисоблар: Агар мол-мулк реализация қилинса ва у солиқ ҳисобидан ташқарида бўлса, у ҳолда реализация нархи билан балансга киритиш баҳоси орасидаги фарқ солиққа тортиладиган асос сифатида белгиланади.

Батафсил маълумотларни ушбу файл орқали билиб олишингиз мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️БАНКЛАР ВА ТЎЛОВ ТИЗИМЛАРИДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
(15.04.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар ва тўлов тизимлари томонидан hh.uz платформасига жами 700 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 154 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 50 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 7 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 49 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 3 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 22 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 30 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 14 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 18 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 17 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 11 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 3 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 41 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 52 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Смарт банкда жами 2 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Асакабанкда жами 1 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Click"да жами 28 та вакансия мавжуд — Батафсил

🔄 "Payme"да жами 51 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Uzcard"да жами 10 та вакансия мавжуд — Батафсил

💳 "Paynet"да жами 13 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
28.03.202504:49
❗️Газ ва свет учун янги нархлар киритилади — Эски тарифларда тўлашни истасангиз 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдиринг

1 апрелдан бошлаб Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Агар 1 апрелгача ҳисобингизда 2 ойга етадиган маблағ бўлса, сиз 1 июнгача эски нархлар билан тўлашда давом этасиз. Яъни ким олдиндан тўласа — унга 2 ойгача эски тариф сақланади.

Шунинг учун, Газ ва свет ҳисобингизни бугун тўлаб қўйинг, кейин қимматлашган нархда кўпроқ пул сарфлашга тўғри келмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
04.04.202505:13
❗️Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

☑️ Янги тартибларга кўра:
▪️Агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
▪️Электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
▪️187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
▪️Ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.

☑️ Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади. Бунда:
▪️Жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️Юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.

Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб баҳоланади ва идентификация маълумотлари алоҳида сақланади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
17.04.202504:35
❗️Эндиликда банк балансига тушган мол-мулклар тезкор реализация қилинади

Президент қарорига мувофиқ (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.), 2025 йил 1 майдан банклар балансидаги мол-мулкларни тез ва самарали сотиш учун янги имкониятлар яратилди.

☑️ Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган банклар, шунингдек, улар ҳузуридаги инвестиция компаниялари эндиликда қарздорлик ҳисобига тушган мол-мулкларни:
▪️аукционсиз, бозор нархида, тўғридан-тўғри сотиши мумкин бўлади.

☑️ Сотиш шакли: кредит асосида, бўлиб тўлаш шартида, лизинг орқали ёки бошқа қонун билан тақиқланмаган битимлар асосида.

☑️ Шунингдек, банк балансидаги фойдаланилмаётган бинолар ва ускуналар негизида тўхтаб қолган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолияти тикланади. Улар тайёр бизнес сифатида инвесторларга сотилади.

☑️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб судга берилган даъволарни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун максимал баҳолар оширилади:
▪️Юридик шахслар учун — БҲМнинг 150 бараваригача;
▪️Якка тартибдаги тадбиркорлар учун — 100 бараваригача;
▪️Жисмоний шахслар учун — 50 бараваригача.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
08.04.202515:46
👤 AloqaBank орқали бизнесингизни бошланг! Ёш тадбиркорларга молиявий кўмак!

💠 2025 йил 14 февралдаги Президент қарори (PQ-62-сон) ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган. Ана шу қарор ижроси доирасида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Богишамол маҳалласидан бўлган Муминов Жўрабек 246 миллион сўмлик имтиёзли кредитга эга бўлди.

🐝 Муминов Жўрабек ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, асаларичилик йўналишида фаолият бошлади. AloqaBank томонидан берилган кредит эвазига асалари парвариши учун зарур жиҳоз ва анжомларни тоғли ҳудудларга етказиш мақсадида FOTON TUMAN юк машинаси сотиб олинди. Лойиҳа доирасида 3 та янги иш ўрни яратилиб, ёшлар бандлигига ҳисса қўшилди.

👥 AloqaBank'нинг ёш тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш сиёсати нафақат шахсий бизнесларни ривожлантирмоқда, балки экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган асаларичилик соҳасининг кенгайишига ҳам хизмат қилмоқда.

☑️ “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредит шартлари:
Йиллик фоиз ставкаси — 18,0%
Максимал сумма:
▪️ Жисмоний шахсларга — 100 млн сўмгача
▪️ Якка тартибдаги тадбиркорларга — 1,5 млрд сўмгача
▪️ Юридик шахсларга — 5,0 млрд сўмгача
Кредит муддати — 7 йилгача (2 йилгача имтиёзли давр билан)
Кредит мақсади — “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида тадбиркорликни ривожлантириш

🏦 AloqaBank — орзуингиздаги бизнесни бошлашда ишончли ҳамкор!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
10.04.202507:54
⚡️ Кадрлар бўлимлари раҳбарлари эндиликда аттестациядан ўтади — янги тартиб жорий этилди!

Ҳукуматнинг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сонли қарорига асосан, 2025 йил 1 майдан бошлаб:

☑️ Республика ва маҳаллий ҳокимият органларида кадрлар (инсон ресурслари) билан ишлаш тизими Махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади.

☑️ Ҳар бир давлат органидаги кадрлар бўлими раҳбарлари аттестация (баҳолаш) жараёнидан ўтишлари шарт бўлади.

☑️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари тўғрисида”ги намунавий Низом тасдиқланди. Унда бу бўлимларнинг вазифалари, фаолияти тартиби ва раҳбарларга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.

☑️ Кадрлар бўлими раҳбари лавозимига қоида тариқасида қуйидаги талабларга эга бўлган шахслар тайинланади:
▪️Олий маълумотли;
▪️Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга;
▪️Кадрлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар билан ишлаш бўйича билимли мутахассис.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
🏦 Банкларнинг биринчи чоракдаги соф фойдалари очиқланди!

Bankers.uz эълон қилган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон тижорат банклари 3 трлн 419 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1 трлн сўмга ёки 41,7 фоизга кўпроқ ҳисобланади.

Энг кўп соф фойда олган 10 та банкнинг 3 таси давлат банкларидир.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
❗️Вақтинчалик ишсизларга нафақа тўланади

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга кўра, агар одам расман ишсиз деб тан олинса ва маҳаллий меҳнат органига иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, у ҳолда у нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу нафақа у рўйхатга олинган биринчи кундан бошлаб ҳисоблаб берилади.

Рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза бериш:
https://www.my.gov.uz/uz/service/903

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
15.04.202507:23
💼 Ушбу телеграм каналлар орқали банклардаги вакансиялар ҳақида маълумот олишингиз мумкин

🏦 Марказий банк — @CBUuz_bot
🏦 Асакабанк  — @careerasakabank
🏦 БРБ — @HR_BRB
🏦 МКБанк — @hrmkbank
🏦 Ипак йўли банки — @ipakyulibankvacancy
🏦 Тенге банк — @Tengebank_HR_Career
🏦 Анорбанк — @anorbankcareers
🏦 ТБС банк — @careerTBC
🏦 Капиталбанк — @kapitalbank_career
🏦 Халқ банки — @HRXalqbanki
🏦 ЎзСҚБ — @HR_SQB
🏦 Алоқабанк — @Aloqabank_HR
🏦 Гарант банк — @garantbankcareer
🏦 Ҳамкорбанк — @HB_Kommunikatsiya
🏦 Туронбанк – @TuronBankHR
🏦 Yangibank — @yangipeople
💳 Uzcard — @happinesscorporation
🏦 Ҳаётбанк — @HayotBank_careers
🏦 Давр банк — @HR_Davrbank
🏦 Ўзмиллийбанк — @nbu_career

📜 Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

😌 Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари👈

☎️ Банкларнинг телефон рақами👈

🌐 Банкларнинг расмий веб-сайти👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

☑️ Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).
☑️ Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).
☑️ Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

☑️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

▪️ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
▪️"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉Онлайн ариза бериш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.