—Қайнотанг, нега бундай қилади? Ахир қайнонанг билан, севишиб турмуш қурган экан деб эшитгандик.
Дилбар қизиқиб сўради.
—Эшитишимча, қайнонамни қайнотам бегона эркак билан иш юзасидан учрашганда кўриб қолган экан. Кейинчалик эса, шунга аччиқланиб ёш қизлар билан, юришни одат қилган экан. Опа бу Туркияда оддий хол, бизда хиёнатни кўп одам қабул қилмайди, у ёқда эса одат тусига кириб қоляпти.
Хатто Сарвар акам хам, мени олдимда бемалол ходима қизлари билан юришни бошлаганди, йўлимга солиб қўйдим.
Фотима хафагарчилкни бузиб, табассум қилди
—Ўзимни сабрли, гўзал синглим.
Дилбар Фотимани қучоқлади
—Опажон борақолайлик, ойим кутиб қолгандир. Лекин хамма гап орамизда қолсин.
Фотима мўлтиради
—Албатта синглим.
Дилбар машинани хайдаб кетди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Ойи, дадам келдими?
Зухра уйга кириши билан Одинани сўроққа тутди
—Йўлда экан тинчликми? Келмасингдан туриб
Одина Зухрани олдига бориб сўрашди
—Узр ойижон.
Зухра Одинани қучоқлаб йиғлай бошглади.
—Тинчликми қизим? Нега йиғлаяпсан?
Одина Зухрани елкасидан ушлаб кўзларида қаради
—Ойи, мен сизни кизингиз емасманми?
Зухра йиґлаб гапирди
—Ақлингни едингми?
Ичкаридан Фотима чиқиб келди
—Сен ойимни қизи бўлмасанг, унда бизлар эгизак эмас эканмизда.
Фотима бошини қимирлатиб кулиб, Зухрани қўлидан тортиб ойна олдига олиб борди
—Кўряпсанми? Икки томчи сувдек ўхшаймиз бир-биримизга
Одина бу пайтда тамом бўлган эди.
—Мени қизларим, ким чиройли ўйнашяптими?
Носир эшикдан кириб келди.
—Хада дадажон, мен чиройлиман десам, Зухрангиз йиғлаяпти
Фотима бориб Носирни қучди.
—Қани, қолган маликаларим.
Носир иккинчи қўли билан, Зухрани қучди.
—Улар ошхонада, ўз қўллари билан бизга таом тайёрлашяпти.
Фотима яна чечанлик қилди.
Зухрани кайфияти йўқ эди. Секин креслога ўтирди.
—Дадажон, овқатдан кейин гаплашиб олсак бўладими?
Зухра секин гап бошлади
—Албатта, шунинг учун сизларни тўпладим
—Қизларимни қўллари бирам ширин. Онаси ўрганиб ол, овқат қилишни
Носир, Одинага кўз қисиб қойди
—Ўргилдим, хаммасига ўзим ўргатганман. Бу овқатлар, хаммаси мендан қолган.
Одина лаб бурди.
—Э, қўйсангчи. Мени қизларимдек ширин қила олмайсан.
—Қани қизлар, идишларни еғиштириб қўйинглар. Кейин залга ўтинглар, хозир Мухаммад келсин, кейин гаплашиб оламиз.
Одина, қизларни турғазиб юборди.
☘☘☘☘☘☘☘☘
—Болаларим, бундан бир неча йил муқаддам, Ойингиз билан севишиб турмуш қурдик, ва у Дилбарга ҳомиладор бўлди.
Ойим, яни бувингиз анча инжиқ, қаттиққўл аёл эди рахматлик. Ойингизни анча қийнаган, хаммасига сабр қилган, ой куни яқинлашган пайт, мен шайтонни гапига кирдим. Бувингизга жахл қилиб, ойингизга зиён етказдим. Дилбар дунёга келди, Дилбарга қўшиб, бачадонини хам олиб ташлашди. Бошқа фарзанд кўра олмайдиган бўлдик.
Одина йиғлаб, юборди. Дилбар Одинани қучди, қолган қизлар эса, дадасини гапидан хайратда эди. Мухаммад эса хеч нимани тушунмай, эшитиб ўтирарди.
—Бувинг ўн олти йил жанжал қилди, ва охири Одинани қистови билан бошқа аёлга уйландим.
Одина, менга шарт қўйган эди, уйланмасангиз бу уйга қайтмайман деб, Бухородаги бувангизникига кетиб қолган.
Иккинчи аёлим, яни Зулфия хам ҳомиладор бўлди, Шалолани дунёга келтирди. Ва унга қарашни хохламади, онам уни хам кўзини очирмади, ўғил туғмадинг деб.
Шалола унсиз йиғларди.
—Шундан кейин, Зулфия Одинага Шалолани бериб юбориб, ўзи яна ҳомиладор бўлди.
Одина Шалолани Дилбардан кам қилмай, катта қиларди.
Кунлар ўтди, Зулфия эгизак қизалоқларни дунёга келтирди.
—Йўқ, гапирманг бошқа....
Фотима йиғлаб, қулоқларини беркитди. Шалола ўрнидан туриб, Одинани бир ёнига ўтиб қучоқлади.
Одина тинмай йиғларди, Дилбар кўзларида ёш билан, Мухаммадга қараб қўярди.
Муҳаммадни юзида эса, фақат нафрат акс этарди.
—Шундан кейин, уч ой яшади. Бир куни уйга келсам
Менга уй ва цех беринг, болаларни сизларга ташлаб кетаман, ва бошқа қайтмайман деди. Чунки онамни жанжалидан безор бўлган эди. Мен рози бўлдим.
Одина тўрт қизни оқ ювиб оқ тараб, ишини хам ташлаб, болаларни катта қилишга киришди. Дилбарни узатдик. Унда сизлар анча кичик эдингиз.
Эгизаклар хам Одинани қучоқлаб йиғлай бошлашди.
—Дада, шунда сиз яна бошқа аёлга уйландингиз шундайми?
Мухаммад, ўзини кимни боласи эканини англай олмай.