Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! avatar
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!! avatar
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
09.05.202513:22
​​1. Иккинчиси йўқ Зот: Аллоҳ таоло. «Айт: У – Аллоҳ ягонадир». (Ихлос сураси, 1-оят)

2. Учинчиси йўқ икки нарса: Кеча ва кундуз. «Кеча ва кундузни икки оят-аломат қилдик» (Исро сураси,12-оят).

3. Тўртинчиси йўқ уч нарса: Мусо алайҳиссаломнинг Ҳизрга айтган учта узри.

4. Бешинчиси йўқ тўрт нарса: Забур, Таврот, Инжил, Қуръон (Қуръонда зикр қилинган самовий китоблар)

5. Олтинчиси йўқ беш нарса: Мўминларга фарз қилинган беш вақт намоз.

6. Еттинчиси йўқ олти нарса: Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган олти кун. «Биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик» (Қоф сураси, 38-оят).

7. Саккизинчиси йўқ етти нарса: Етти қават осмон «У (Аллоҳ) етти осмонни устма-уст қилиб яратган Зотдир» (Мулк сураси,3-оят).

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
🤲🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉

🌺ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!☘

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
08.05.202511:37
❗️567 та овоз дан сўнг бошқа имкониятларни ишга тушира оламиз!

❗️Овозни фақат Телеграм Премиум ишлатадиган обуначилар бериши мумкин!
#duo

Манфаатли илм тилаш ва манфаатсизидан паноҳ сўраш

اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ

Ўқилиши: Аллоҳумманфаъний бимаа аълламтаний ва аъллимний маа янфаъуний ва зидний иълман. Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаалин ва аъузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наари.

Маъноси: Аллоҳим, менга таълим берган нарсанг ила манфаат бер, менга фойдали нарсани таълим бер ва илмимни зиёда қилгин. Барча ҳолат учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан дўзах аҳлининг ҳолатидан паноҳ сўрайман.

(Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
07.05.202504:06
"Ўликлар билан ўтирманг!”

Фақир кишилар билан ўтириб-туриш, дўстлашиш керак. Бойларнинг суҳбатларидан чекиниш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бундай дедилар: "Ўликлар билан ўтирманг!”. “Ё Расулуллоҳ! Ўликлар кимлар?" деб сўради саҳобалар. "Бойлар!" дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта, солиҳ, тақводор бойлар бундан мустаснодир. Сулаймон алайҳиссалом ўз юртида қайси фақирни кўрсалар, унинг ёнига борар, суҳбатлашар ва: "Бир фақир бошқа бир фақир билан бирга ўтиради", дер эдилар. Исо алайҳиссалом ўзини "мискин” деб чақиришларини истарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Ё Аллоҳим! Модомики, бизни тирик қилар экансан, фақирликда яшат. Модомики, бизни ўлдирар экансан, фақир қилиб ўлдир. Модомики, қиёмат кунида тирилтирар экансан, фақирлар билан тирилтир!" Мусо алайҳиссалом Аллоҳга бундай илтижо қилган эди: "Ё Раббим! Сени қаердан излай?" Аллоҳ таоло деди: "Кўнгли синиқларнинг ҳузуридан!"

«Ҳалол ва ҳаром» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
06.05.202504:12
​​ТУПУК НЕЪМАТЛИГИНИ БИЛАМИЗМИ?

Инсон Аллоҳ азза ва жалланинг раҳм шафқати остидадир. Таъзияда бўлдик. Марҳум қирқ икки ёшли жарроҳ йигит бўлиб, ичагидан саратон бўлган экан. Биродарининг айтишича, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ўта кучли азобларни тортиб, барча оғриқ қолдирадиган дориларни истеъмол қилиб, икки ой ичида вафот қилган экан. Худди шу куни Дамашқнинг чеккасидан имом ва воиз бўлиб ишлайдиган биродарим келди, унинг рафиқаси аввалига бир оз ичакларида оғриқ ҳис қилибди, лекин беэътибор бўлиб даволанмаган экан. Энди эса саратон жигарига ўтиб кетибди. Ўша кунни ўзида учинчи касал аёл келди. Унинг томоғида хавфли ўсимта бўлиб, йўқ қилинган ва энди у гапиришдан бутунлай маҳрум бўлган экан. Инсонларнинг устида минглаб (касаллик) қиличлар бор. Барча одамлар юрак ёки бошқа касалликларни эллик ёки олтмиш ёшдаги кексалар учун деб ўйлашади. Аммо саратон ўсимтасининг танлайдиган ёши бўлмайди. Баъзан йигирма етти ёшли аёл, баъзида ўттиз икки ёшли шифокор, гоҳо кичкина ўспирин бола ҳам саратонга чалинаверади. Хуллас ушбу саратон ёшу қарини танламайди, мақому жинсни билмайди, ҳеч кимни аяб ўтирмайди.

Таржимон изоҳи: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Даволанинглар, зеро, Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса унинг давосини ҳам берган. Магарам биргина дарднинг давоси йўқ, у қариликдир», деб айтганлар. Дардлар аслида яхшилик элчилари. Дардлар сабабли инсон ёмон ишларидан танбеҳланади, гуноҳлари ўчирилади. Аммо бу дардларга бепарволик ножоиз иш. Шариат касалликларни даволашга буюрган. Касалликлар Аллоҳ таолонинг ҳеч кимса кучи етмайдиган аскарларидир. Касалликларга мутлақ кучи етадиган бирон кимса йўқ. Шаҳарнинг энг бадавлат кимсаларидан бирининг якка қизи тил ости бези ракига йўлиқди. У кимсанинг йиғлаб айтган гапи эсимизда: «Одамлар тупуриб ташлайдиган, ўзлари ижирғанадиган тупукка зор бўлдик. Аллоҳ тупукни бебаҳо неъмат қилган экану билмас эканмиз. Тил ости бези тупук ишлаб чиқмаса одамнинг оғзи остилари ёрилиб кетар экан. Қизимни дунёни энг қиммат юртларида даволашга қурбим етади. Аммо буни даволаш имконсиз экан. Қизим ўлди». Аллоҳга қайтайлик! Гуноҳлар денгизида кўп ва хўп чўмилдик. Аллоҳ аскарларидан бирига бутун дунё тиз чўкиб қолганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Минглаб одамлар ўлаётганидан ибратланайлик.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
09.05.202510:00
#duo

Турмуш қурганларга айтиладиган дуо

بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ

Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр

Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.

(Имом Термизий ривояти).

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳайюл Қайюм ва атубу илайҳи".

Маъноси: "Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан".

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
"Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади" (Имом Абу Довуд ривояти).


Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
Ибодат

📜Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз сари босилган ҳар бир қадаминг садақадир”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: «Садақа» дегани албатта пул, мол сарфлаш билангина бўлмайди. Балки каттами, кичикми, ҳар қандай маъруф ишни, яъни яхши ишни қилиш билан ҳам садақанинг савоби олинади.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
07.05.202522:30
🍃🌹Ассалому алайкум! яна бир гўзал тонгни, янги кунни қалбда эзгу орзу истаклар ила қарши олган диндошларим!

🍃🌹Бугунги кунингиз баракотли ва файзли бўлсин!
Кун давомида кўтаринки кайфият ҳамрохингиз бўлсин...

🍃🌹Дилга яқин инсонларингиз учун доим керакли инсон бўлинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг азиз диндошларим!!

Аллоҳим каъба зиёратини насиб этгин!
🤲

🍃🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹🍃

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
Аллоҳ таоло айтади: "Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир", Мутоффифун сураси, 14 -оят.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: ««Роона» – моғор нима эканини биласизларми?
Банда гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, сўнгра гуноҳ кетидан гуноҳ қилади, ҳатто қалби ўлади», дедилар
.

Ибн Абу Дунёнинг «Тавба» асаридан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#Дуо
ҚАРЗДАН ҚУТУЛИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


عَنْ عَبْدِ اللهِ بن عَمَرو بن العاص أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَدْعُو بِهَؤُلَاءِ الْكَلِمَاتِ: "اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الْعَدُوِ، وَشِمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ" رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: *«Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги калималарни айтиб дуо қилар эдилар: “Аллоҳумма инний аъуузубика мин ғолабатид-дайни ва ғолабатил-ъадувви ва шамаататил-аъдааи”»* (Имом Насоий ривояти).

اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ.
Ўқилиши: “Аллоҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомик ва ағниний бифадлика ъаман сиваак”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Ҳаром (аралаштирмай), ҳалолинг билан кифоя эт. Фазлинг билан мени бошқалардан беҳожат айла”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🌙 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума муборак бўлсин

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди". (Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ 'АЛА МУҲАММАДИН ВА 'АЛА ОЛИ МУҲАММАД

🍃Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. ▶️

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан", дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
Бошингни доимо тик тут, боши эгик бўлганнинг жаллоди кўп бўлади..

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
08.05.202506:59
​​КИНО КЎРИШ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Шариатда кино кўриш ҳақида нима дейилган? Кино кўриш шариатга зидми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши умрини, вақтини фойдасиз ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий).

Бошқа бир ҳадисда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш киши Исломининг гўзаллигидандир», дедилар». Термизий ривоят қилганлар.

Агар кино ширк, куфур, фахш ва бузғунчиликка тарғиб қиладиган бўлса, бундай кинони кўриш ҳаром ҳисобланади. Аммо кинода шариатга зид ишлар бўлмаса, бундай киноларни кўриш мубоҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
«Булут сувни кўтаришдан ожиз қолганида ёмғир ёғади. Қалб алам-изтиробларга дош беролмаганида кўз ёш тўкилади».

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
06.05.202509:38
#muftiy_minbari

📹 3 - ҲАЖ ҲОЮ-ҲАВАС ЭМАС, БУЮК ИБОДАТДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
☝️Ризқнинг даражалари

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.
2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.
3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.
4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
SOVG‘AGA 10 ta KAPSULA SUV – AKSIYA DAVOM ETMOQDA! 💦

O’zingizga yoqqan kulerni xarid qilsangiz va 10 ta kapsula suv (har biri 19 litrdan) BEPUL olasiz! 🎁

🔥 Bu sizga quyidagi afzalliklarni beradi:
✅ Kuler va toza suv zaxirasi bir to‘plamda
✅ Birinchi buyurtmalarda tejamkorlik
✅ Uy hamda ofis uchun juda qulay

💸 Bir kapsula suvning narxi (19 l) 22 000 soʻm.

📅 Barcha kulerlarga 12 oylik kafolat beriladi.
🔧 Toshkent shahar bo’yicha o‘rnatilgan manzilga borib xizmat ko‘rsatish.


Sovg‘angizni olish uchun Telegramdan yozing yoki qo‘ng‘iroq qiling! 💙

📱 +998951705858,
📞
+998712035858
👉 @lavitawaters
08.05.202512:37
#muftiy_minbari

📹 5 - ИЛМ-ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ ФАЗИЛАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
📚Имом Мотуридий ўгитлари

“Душманингиз билан иноқлашган дўстдан қўрқинг”.

“Интизомсиз лашкар – лашкар эмас”.

“Қўрқинчни ўлимдан баттар билинг”.

“Ўзингизга ҳамжинс ва ҳаммаслак дўст танланг”.

“Ҳасадгўй дўстдан парҳез қилинг”.

“Синалмаган одам билан сафарга чиқманг”.

“Бировнинг молига муҳтож экансиз, билингки, унинг қулисиз”.

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?

✅ЖАВОБ:👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/40029
07.05.202506:37
#muftiy_minbari

📹 4 - ҲАЖ: ИБОДАТ ВА МАСЪУЛИЯТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️ САФАР ОДОБЛАРИ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
https://t.me/+xmD9M9DsEHQzMzZi
06.05.202506:21
​​Қалб касаллигининг 10 аломати:

• Банда иймон келтирган бўлади, аммо Аллоҳнинг амрларини бажармайди;

• Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришини даъво қилади-ю, суннатга амал қилмайди;

• Қуръонни ўқийди, аммо ундаги кўрсатмаларни ҳаётига татбиқ қилмайди;

• Аллоҳ унга ато қилган барча неъматлардан баҳраманд бўлади-ю, аммо булар учун Унга шукрона келтирмайди;

• Шайтонни душман деб билади, аммо, унга қаршилик кўрсатмайди;

•  Жаннатга киришни орзу қилади, аммо бу учун ҳаракат қилмайди;

• Дўзах ўтида ёнишни истамайди-ю, ундан нари туришга ҳам уринмайди;

• Ҳар бир жон ўлим топишини билади-ю, аммо у билан юзлашишга ҳозирлик кўрмайди;

• Одамларнинг хатоларини қидириб, ғийбат қилади, аммо ўзи ҳақида унутади;

• Инсонларни тупроққа қўяди, аммо бундан сабоқ чиқармайди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
05.05.202504:58
ҚАБРИСТОНДАН ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ
#қабристон

❓1647-САВОЛ: Ҳозирги кунда айрим одамлар қабристонлардан ўзлари, оиласи учун ер сотиб олиб, сағана қилдириб қўйишмоқда. Бу ишлари тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонлар омма фойдаланиши учун ҳукумат тарафидан берилган умумий жой ҳисобланади, ҳеч кимнинг шахсий мулки эмас. Шунга кўра унга кимдир эгалик қилиши, у жойдан ер сотиши ёки сотиб олиши мумкин эмас. Биздан аввалги авлодлар, ота-боболаримиз қабристондан бирор нарсани олишга, ҳатто қуриган гиёҳ олишдан ҳам чўчиганлар. Ҳозирда ҳам айрим одамлар қабристондаги мева ва ўт-ўланлардан фойдаланиш ҳақида кўп савол беришлари бежизга эмас, ана шу ҳадикдан пайдо бўлган. Аммо минг афсуски, айрим одамлар томонидан кимлар биландир тил бириктириб, ер сотиб олиш ҳолати оз бўлса-да, пайдо бўлмоқда. Бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки бу ноҳақдан ер олиш ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ огоҳлантириб, бундай деганлар:
عَنْ سَالِمٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَخَذَ مِنَ الْأَرْضِ شَيْئًا بِغَيْرِ حَقِّهِ خُسِفَ بِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى سَبْعِ أَرَضِينَ»
“Ким бир қарич ерни ноҳақдан олса, қиёмат куни уни етти қават ер ютади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир қарич ерни зулм ила олса, қиёмат куни унинг бўйнига етти қават ер осиб қўйилади”, деганлар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ишнинг қанчалик оғир эканини тушунмаган одамлар турли воситалар билан бир қарич бўлса ҳам бировнинг ерини ўзига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Исломда бу иш зулм ҳисобланади ва катта гуноҳ сифатида қораланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 612
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.