Онамнинг ўгитлари
Сут қайнатаётганда қозонингга битта қошиқ солиб қўй, сут тошиб кетмайди.
-
Қолган овқатни ҳеч қачон алюмин идишда сақлама.
-
Эланмаган ундан хамир қорма, жигар тиқилиши шундан, болам.
-
Сувни тиндириб ишлат, тагидаги чўкмаси тошга айланади буйракда.
-
Гуручни увитишдан аввал обдон ўйлагин, бу қачонги гуруч? Эски йилникими, янгисими?
Эски гуруч кўпроқ сувда туради, эзилмайди, палови танага роҳат, янги гуруч оз сув ичади, тезда эзилиши мумкин. Увитганингда озроқ туз сепишни унутма, бир донаси ҳам увол бўлмасин.
Юваётганда силаб, сувини бир тарафлама тўк, кейин бу тарафидан оқиз.
-
Гуручни товоққа солиб яхшилаб елписанг, ялтираб пишади овқатинг.
-
Паловни сариқ сабзидан тайёрла, қизили чирой беради, суви кам.
-
Шолғомни таъми ёқмаса ҳам шўрва бн маставага солгин, балғамни давоси, ўпкани тозаловчиси у. Айниқса қовурилган маставада.
Кубик қилиб тўғраб, қизил сабзи бн баробар солгин қозонга.
Шўрвага эса қайнатганда фойдаси кўпроқ.
-
Турупни майда, кўм-кўк ранглисини танлагин, қарсиллаб турсин. Агар лағмон, ганпан қилсанг, турупни сомонча шаклида тўғрагин, игнадан ўтадиган ингичка бўлсин, иссиқ сувга солиб, туз сепиб, бир четга олиб қўй.
-
Паловга эса йирик тўғраб, сувга солиб келтиргин.
Йўтални давоси, буйракни ҳам тозалайди.
-
Пиёзни ўртачасини олгин, қизил пиёзни қирсилдоқ пўстини ташламай, ажратиб тўплаб, сочингни ювсанг, қазғоқ тушмайди. Бош терламайди.
Қизил пиёзни қизартирсанг, овқатингга ранг беради, аммо куйдириб юборсанг, ошқозонга, ичакка ёпишиб қолади.
-
Помидорни иложи борича пўстини арчиб ташлагин овқатга солсанг.
Помидорни кесганингда эътибор бергин, ўртасида оқарган жойи бўлса, кесиб ташла, дори у, селитра.
Кони зиён организмга.
-
Булғори қалампирни кесганингда узун, сомонча шаклида кессанг, салатингга фойда, кубик қилиб кессанг, овқатинг мазаси бошқача бўлади.Булғори қалампирни кўкидан кўпроқ хом еган одамни юрак қон томирлари кенгайиб, қон айланиши яхшиланади.
-
Картошкани қишда кўпроқ ейиш керак, крахмал бор таркибида.
-
Самсоқпиёзни узмагин рўзғордан.
Оғриётган тишингга кесиб боссанг, оғриқ босилади.
-
Шўрва қилмоқчимисан?
Қайнаётган сувга гўшт солма, хом сувга солсанг, ҳам суви, ҳам гўшти шифоли пишади.
Қайнаётган сувга гўшт солсанг, шўрвани ранги хирароқ бўлади, мазаси ҳам бошқача.
-
Музлаган гўштдан шўрва қилмагин.
-
Лағмонни қайнаб турган намакобли сувга ташлагин, сув юзига сузиб чиқдими, ранги бироз сарғайиб, тамом, пишгани шу.
Чўзма лағмонни назарда тутдим, сузиб ол.Агар меҳмон кутаётган бўлсанг, лағмонни совуқ сувда ювма, човлида сузиб, тахта устига ёйиб ташлаб, бироз ёғ бер.
Ялтираб туради, ҳам ёпишмайди.
-
Лағмонни хамирини ҳамиша совуқ сувга қорсанг, кокилдай бўлади.
-
Тиндирилган хамир- таоми мазали бўлади.
-
Кўкатларни доим аввал тоғорачага совуқ сувга икки, уч қошиқ туз солиб, қолдиргин, 10-15дақиқа.
Кейин яхшилаб ювиб ташласанг, зиёнмас, роҳатижон бўлади.
-
Райҳон,жамбил,шивит ҳаммасидан қишга ҳам худди шундай тозалаб,қуритгин.
Қуригач,ичига қора ялпиз қўшиб сақлагин,қурт тушмайди,моғорламайди.-
Қишга ёпаётган банкаларингни иложи борича офтобда қуритгин.
Помидор,булғор қалампири,бодринг,ҳаммасини совуқ сувни оқизиб қўйгин.
Кейин икра ёпсанг,отилмайди,эзилмайди,болам.
Эзилган помидор,булғорилардан қоқи солгин.
Балиқ пиширганда, еганда албатта тезда қўлни ювишни ўргат, балиқ ёғи соч, киприк, қошни оқартириб юборадия.
-
Гўштни тахтакачга қўйганингда эътибор бериб қарагин, чизиқлари бор, ўша чизиқлари кўндаланг тушсин тўғраганингда.-
Ҳар қандай гўштни албатта аввал ювиб кейин ишлатишни одат қил.
-
Ошхонага бошингда рўмолинг, олдингда фартуғинг билан таҳоратли киргин.Эрнинг топиб келган ҳалол рисқингларни пок тайёрлаш сени қўлингда.
Таҳоратли тайёрланган таомга шайтон зиён қилолмайди.
Таҳоратсиз тайёрланган таомни қозони четида шайтон ўтиради пешоб қилиб кетармиш...
Заҳарланиш, қусиш шундан бўлади, болам.
©интернет
@Xazon_Rezgi