24.04.202520:24
“Қизил майдонга ҳам ўзбекча ёзилса, ундан кейин ўйлаб кўришимиз мумкин”.
Аввалроқ, Ўзбекистонга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқанд шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш чоғида, у ерда ёзилган гаплар рус тилида ҳам ёзилмаганлигини айтиб, норози бўлганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев муносабат билдирди:
Депутат ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлашини, хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотишини айтган.
Қолаверса, Одилжон Тожиев ҳурмат талаб қилинмаслигини, у сингишини урғулаган.
P.S. "Москва Бош майдонига ҳам ўзбекча ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин”, дея қўшиб қўйган депутат ҳар йили 9 майда парад ўтказиладиган Москвадаги Қизил майдонга ишора қилиб.
@ Feruza Oripova

23.04.202513:51
Мулки бузилгани етмаганидек, тадбиркорни ўзиниям 10 суткага қамашибди...
Эплашди....
Яқинда Пайариқ туман ҳокими Исроил Жабборов бошчилигидаги тўда бир бечора тадбиркорнинг мулкини ғайриқонуний равишда бузиб ташлаганлигидан хабарингиз бор.
https://t.me/XalqNazorati/15588?single
https://t.me/XalqNazorati/15590
https://t.me/XalqNazorati/15592
https://t.me/XalqNazorati/15593
https://t.me/XalqNazorati/15608
https://t.me/XalqNazorati/15610
https://t.me/XalqNazorati/15627
https://t.me/XalqNazorati/15632
Энди улар қилган ишларини бир гала бўлиб, Президентнинг кўзидан қандай яширишаётганлигига эътибор беринг!
Бугун Президентимиз кортежи Имом Ал-Бухорий масжидига шу бузилган мулкнинг ёнгинасидаги йўлдан ўтиб кетди, лекин ҳеч ким ҳеч нарсани сезмади. Қисқаси эплашди.
Буям етмагандай, иш бўйича янги ариза олиб, бугун тадбиркорнинг ўзини 10 суткага қамашди.
Қисқаси, ҳокимдан ҳаққингизни талаб қилишдан олдин минг марта ўйлаб кўринг!
P.S. Тадбиркор шу бузилган объектни орқасидан кредит ва солиқларни тўлашдан ташқари, саратон билан касалланган акаси ва унинг оиласини боқиб келаётган экан.
https://t.me/XalqNazorati/15699

22.04.202519:38
Исмат тағодан ажойиб маслаҳатлар))

21.04.202517:45
Энг машаққатли меҳнат эгалари бўлмиш ўқитувчилар билан шифокорлар буни орзу қилишади...
Ҳар бирининг тизимида ярим миллиондан ходим бўлган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли дам олиш зонаси мавжуд эмас. Бошқа жуда кўплаб вазирликларда ҳам бундай дам олиш маскани мавжуд эмас.
Лекин республикамизда битта вазирлик борки, бу вазирлик ҳаммадан кўп ишласа керакки, давлат Адлия вазирлигига шундай имконият яратиб берган,
яъни вазирлик ходимлари дам олсин деб Бўстонлиқ туманида "Олмос" дам олиш зонасини ташкил этиб берган. Ушбу масканда вазирлик ходимлари исталган пайтда дам олишади, турли тадбирларни ўтказишади.
Мана энди Адлия вазирлигига бу ҳам етарли бўлмай 500 млн. сўмга Кисловодск шаҳридаги санаторийга йўлланма сотиб олганмиш.
Тўғри қилишади, яхши дам меҳнатга ҳамдам!

21.04.202509:32
Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 36 фоизи охирги 4 йилда қарор қабул қилишингизга таьсир кўрсатувчи юқоридан “телефон қўнғироқлари” бўлганми, деган саволга ҳа деб жавоб берган.
Қарорингизни кейинги муддатга тайинланишингизга қай даражада таьсир кўрсатишини инобатга олиб қабул қиласизми, деган саволга 41 фоизи ҳа деб жавоб берган.
Боя тушлик пайти бир судья дўстимизни кўриб қолдим. Шу масалани эслади ва "асосий босим қайси идорадан деган савол қўйишмагандида, барибир айтмасдик, айтишга қўрқардик" деб ҳазиллашиб қўйди.

21.04.202505:30
ЖИБ Миробод туман судининг бир судьяси ичиб, маст ҳолатда "автоугон" содир қилганлиги ҳақидаги хабарлар урчиб кетмоқда.
Жиноят кодекси 267-моддасига кўра, транспорт воситасини олиб қочиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ортиқча гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар судидан ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.

24.04.202515:45
Мазлумларнинг дуоибади ижобат бўлиб бошласа, кўпчилик қочарга жой топа олмай қолади...
Самарқандда мулкни нима асосда буздинг, деган саволни ҳокимга берадиган судья топиладими?
https://t.me/XalqNazorati/15588?single
Пайариқ туманида мулки ҳоким томонидан суд қарорисиз бузилган тадбиркор йигит ҳақида ёзган эдик.
https://t.me/XalqNazorati/15590
Туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳнинг бинони бузишига қаршилик қилганлиги учун унга 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилган эди. https://t.me/XalqNazorati/15699
Ушбу иш бўйича адвокат томонидан келтирилган шикоят бугун Самарқанд вилоят судининг судьяси Т.Алмаматов томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Адвокат келтирган бир қанча асосли важларнинг бирортаси ҳам инобатга олинмаган.
Судья қарори мазмунини ҳуқуқбузарларга тушунтираркан, ҳокимга қаршилик қилмаслик керак эди, мулкингни бузиб бўлганидан кейин қонунда белгиланган тартибда шикоят қилсанг, ҳозир қамоқда бўлмас эдинг деган.
Биз энди тушуниб етдик:
Ҳокимлар билганини қилиши, биз эса уларга фақат қуллуқ қилишимиз керак.
https://t.me/XalqNazorati/15717

23.04.202513:30
Шуҳрат Абдураҳмонов:
"На жамиятга, на юртга, на Андижонга фойдаси тегадиган одамлар лавозимда ўтирибди”.
Биз: энг кичкина маҳалла раисиям Шуҳрат Абдураҳмонов розилиги билан сайланадиган Андижонга ўша кераксиз кадрлар қаердан келиб қолган?

22.04.202519:21
СЭС қаёққа қараяптимиш.
Ютубга чиқармаса бўлмасмиш
Тоғни ўртасида сойни ичида эшак ўлиб ётганини СЭС тушида кўрадими?
Бир ками СЭС энди сойма-сой, тоғма-тоғ ҳайвонларни ўлигини қидириши қолувди.
Хаҳ, эркак-а, эркак...!
Товушларга эътибор берсангиз, 2-3 та эркакни овози эшитилади.
Видеога олиб. Ютубга қўйгунча, биргалашиб четга чиқариб ташла...

21.04.202517:29
#Муносабат
Манба ишончга сазовор эмас!
Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида гўёки судьялар ўртасида аноним сўров ўтказилиб, иштирокчиларнинг 43 фозидан кўпроғи ўзини чинакам мустақил деб ҳисобламаслиги, 60 фоизи суд ишларига турли таъсирлар (босим, таъзиқ) мавжудлигини билдирганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Судьялар олий кенгаши ушбу “аноним сўровнома” ва унинг натижаларини ишончга сазовор эмас, деб ҳисоблайди. Буни ўтказилгани айтилаётган “сўровномада” бор-йўғи 75 нафар судья (айни пайтда фаолият кўрсатаётган судьяларнинг 6 фоизи ҳам эмас) иштирок этганидан ҳам билиш мумкин.
Иккинчидан, Кенгаш томонидан судьялар дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар бўйича улар (судьялар) ўртасида аноним сўровлар ўтказиш амалиёти мавжуд. Ушбу амалиёт қамрови кенг бўлиб, нафақат муаммо, балки унинг келиб чиқиши сабабларига ҳам эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиқиб, аноним сўровларда судьянинг ёши, тажрибаси, қайси йўналишда фаолият кўрсатаётгани, чинакам мустақиллик ва суд ишларига аралашувлар деганда нималарни тушуниши, қайси даражадаги бошқарув органлари ёки мансабдор (ва манфаатдор) шахслар томонидан қандай шаклда таъсир ўтказишга уриниш мавжудлигига доир саволлар қўйилиб, уларни баратараф этиш бўйича таклиф билдириш имконияти ҳам ҳавола этилган.
Ўз навбатида Кенгаш ўз аноним сўровнома натижаларини (ёпиқ маълумотлар) ҳар бир ҳудуд кесимида таҳлилий ўрганиб (ўрганиш натижалари юқорида тарқатилган маълумотлардан кескин фарқ қилади), зарур чоралар кўриб келмоқда. Амалий семинар, психологик тест ва жонли мулоқотлар ўтказиш, айрим судьялар билан индивидуал суҳбат уюштириш, муайян ҳолатлар бўйича Кенгаш раиси томонидан Бош прокуратурага тақдимнома киритиш, жойлардаги судьялар малака ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир тавсиялар бу борада амалга оширилаётган ишлар сирасига киради.
Изчил давом этаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида суд ҳокимияти мустақиллигини самарали таъмишлашга доир қатор фармон, қарор ва қонун ҳужжатлари қабул қилинди, амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга зарур қўшимча ва ўзгартишлар киритилди. Хусусан, янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонунда судьяларнинг чинакам мустақиллиги ва дахлсизлигини таъмишлашга оид янги нормалардан ташқари суд ишларига ғайриқонуний аралашувларнинг олдини олиш судьяларнинг мажбурияти сифатида белгиланди. Судьялар дахлсизлигига таъсир ўтказиш ёки суд ишларига аралашувлар эҳтимолидан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгашининг суд инспекцияси фаолияти кенгайтирилгани хусусида ҳам шундай дейиш мумкин. Бу борада амалга оширилган ишлар натижалари бўйича жамоатчиликка ахборот бериб келинаётгани эса очиқлик тамойилининг натижасидир.
Албатта, суд мустақиллиги, судьялар дахлсизлигини таъминлашда фаол жамоатчилик назоратининг ўрни алоҳида. Шунинг учун ҳам Кенгаш асосли танқид, аниқ таклиф ва мулоҳазалар учун очиқ. Айни мавзудаги тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаган ҳолда қўшимча қилиш жоизки, номаълум изланувчи томонидан бир неча йил аввал ҳатто ўтказилганига шубҳа уйғотувчи “аноним сўровнома” натижалари бугунга келиб, “Актуал саволларга судьяларнинг ўзи аноним тарзда жавоб берди”, дея тарқатилишини оқлаб бўлмайди. Чунки, бундай нотўғри ахборотлар турли талқинларга сабаб бўлиб, фуқароларни чалғитиши ва уларнинг судга бўлган ишончига путур етказиши эҳтимоли нуқтаи назаридан на жамият, на жамоатчиликка фойдаси бор?!:
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

21.04.202507:13
Давлатни судьялар (кам сонли) ўртасидаги коррупция эмас, улар фаолиятига аралашувлар обрўсизлантираяпти демаганмидик?!!
Судьялар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижасига кўра, уларнинг 45 фоизи ўзини мустақил судья деб ҳисобламаган бўлса, 12 фоизи бирон нарса дея олмайман, деб жавоб берган.
Босим, тазйиқ, таъсир ўтказиш ҳолатлари бўладими, деган саволга судьяларнинг 60 фоизи ҳа деб жавоб берган.
Ваколатли идоралар шамол тегирмонлари билан жанг қилишни тўхтатиб, судьяларимиз ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш устида бош қотиришлари лозим.
Президентимизнинг бу масаладаги охирги гапи эсдан чиқмагандир?!

21.04.202505:25
Ҳукуматнинг 2018 йилдаги фармойиши билан "Тоштурма" номи билан машҳур тергов ҳибсхонаси бузилган эди.
Мазкур фармойишга кўра 3 ойлик муддатда бу ерга дарахтлар экилиши ва хиёбон ташкил этилиши шарт эди.
Чунки бу ерда узоқ йиллар давомида ўлим жазоси ижро этиб келинган. Уларнинг орасида неча минги айбсиз бўлганлиги ёлғиз Аллоҳга аён. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ер қабристонга ўхшаган жой. Фармойиш ижро этилмади.
Раҳбарларни фикрини ўзгартириб, биз бу ерни олдик ва кўп қаватли уй ёки бизнес марказ қурмоқчимиз. Ҳамкор топилмаяпти. Битта-яримта бой чиқиб қолса ҳамкорлик қилар эдик.

23.04.202519:47
Судья ҳокимнинг топшириқларини бажарадиган, у айтса, айбсиз инсонларни ҳам қамаб берадиган хизматкор эмас.
Ҳокимга малай бўлишга мажбур бўладиган аҳволга тушган кунинг устингдаги мантияни ечиб, бошқа иш билан шуғулланганинг маъқул.
Ҳеч бўлмаганда нариги дунёга тоза виждон билан, эркак бўлиб кетасан!

23.04.202508:49
Ижтимоий давлатда давлат стоматологияси бўлмайдими?
Давлат ҳеч қачон кирмаслиги ва кетиши керак бўлган бизнес секторлардан кетиши тўғри, лекин ижтимоий неъмат яратиладиган тиббиёт ё таълимдан кетиши, назаримда, тўғри эмас.
Бугун хусусий клиникалар бор, дея стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилса, эртага хусусий мактаблар борку, дея давлат мактаблари ҳам сотиладими?
Хўп, бозорда хусусий стоматология етарли ва халқимизнинг барча қатламлари даромад қобилияти тўловга лаёқатли деган ишонарсиз ва асосланмаган важ келтирилганда ҳам давлат поликлиникаларининг жуда катта етишмовчилиги мавжудку. Наҳотки уларни сотиш ўрнига давлат ихтиёрида қолдириб профилини ўзгартириш мумкин эмас?
Ўзларини реформатор кўришни бошлаган замонамиз ва маконимиз чубайслари ижтимоий давлат эканимизни унутишган кўринади.
Ҳамма нарсани пулни призмасидан кўрадиганларга Отабек Бакировни юқоридаги гаплари таъсир этиши қийинку, лекин жудаям тўғри гаплар айтилган.

22.04.202517:47
Шу давр мобайнида у ишдан четлатилиши керакмасмиди?
Ўзганинг транспорт воситасини олиб қочганлиги учун устидан хизмат текшируви ўтказилаётган ЖИБ Миробод туман суди судьяси Рустам Рахмонов эртага ҳам иш кўрар экан.
Қоидага кўра, хизмат текшируви ўтказилаётган давр мобайнида судья ишдан четлатилиши керакмасмиди?

21.04.202516:22
Бир неча йил олдин ёш болакай тўсатдан чалинган машина сигналидан чўчиб анҳорга тушиб кетади, кучли оқим эса қувур ичига тортиб кетади ва болакай нобуд бўлади.
Бухоро шаҳар Пиридасгир МФЙдаги "Ёшлик" спорт мажмуасидан "23-мактаб"гача бўлган йўл анҳорни ёқасида бўлиб, бу йўлдан ҳар куни 1000 га яқин ўқувчи-болалар эрталаб мактабга боришади, дарсдан сўнг уйларига қайтишади.
Ҳар куни юзлаб машиналар ҳам ўтадиган бу йўл минглаб ўқувчи-болалар ва шу атрофда яшайдиган аҳоли учун жуда хавфлидир.
"Ёшлик" спорт мажмуаси олдидаги йўлнинг автомобиллар бурилиб олиш жойида анҳорнинг суви ер остидан қувур орқали ўтказилган бўлиб, шундоқ қарама-қарши йўл қатнов қисмини ўртасидаги қувурни бир қисми очиқ ва ҳеч қанақа хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Бу ер нафақат болаларга балки турли. ёшдаги инсонларга хавф солиб келмоқда.
Сабаби, йўлнинг ўртасидаги очиқ кўлмакка ўхшаб кўринган бу жойга ўзини эплай оладиган ҳар қандай катта киши ҳам тушиб кетса, сувнинг оқими кучлилиги сабабли инсонни ер остидаги қувурга тортиб кетади .
Бир неча йил олдин айнан шу жойда ёш болакай машина сигнал товушидан чўчиб, йўл четига ўтиб анҳорга тушиб кетади ва кучли оқим қувурни ичига тортиб кетади. Оқибатда болакай нобуд бўлган эди.
Бундай ҳолатдан тегишли хулоса чиқариб, юртимиз келажаги бўлмиш ёш авлодларимиз хавфсизлиги учун маъсулиятли бўлиш ҳамда:
- анҳорни иккала чети,
- кўприклар чети,
- йўлни ўртасидаги хавфли жойларни темир панжара ёрдамида ҳимоялаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
https://t.me/XalqNazorati/15668?single

21.04.202506:31
ОЛОТДАГИ ҲОЛАТ БУХОРО ШАҲРИДАГИ КЎКСАРОЙ МАҲАЛЛАСИДА ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИН
Ассалому алайкум. Бухоро шаҳри, Кўксарой маҳалла, 5/8 кўп қаватли уй қурувчиси "Алишер Нилуфар" МЧЖ томонидан икки ойдан ошди лифт ўрнатаётганига.
Лифт шу даражада очиқ ва хавфли ташлаб кетилганки, икки ойдан бери шу аҳволда ётибди. Ҳеч ким, ҳеч қайси масъул умуман хабар олгани йўқ. Қурувчини-ку, умуман айтмаса ҳам бўлади.
Илтимос қиламиз, чора кўриб беринглар!
Имконингиз бўлса, бир келинг, аҳволни кўринг, ҳурматли масъуллар!
Олот туманига ўхшаган ҳолат бўлиши шартми?
Наҳот масъуллар шу даражадада парда ортидан қарасалар?
Домни қабул қилишда масъулиятни бўйнига олиб қўл қўйган масъуллар ҳисоб беришсин!
Ким кафил, шу жойга бирор бола тушиб кетмаслигига?
Ким кафил, шу бемалол очиқ турган электр симларни ёш бола ушламаслигига?
Қани ИИБ, қани прокуратура ҳаракати?

21.04.202503:47
"Ташмачилик" яратилган сунъий муаммонинг оқибати, сабаби эмас
Божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш тартибининг янада қаттиқлашганига изоҳ берипти.
Бир сўз билан айтганда, ўтган ёмон эпохадаги "10 долларлик" қонунга менгзаб "2-3 кун" қонуни деб ном берса бўладиган навбатдаги тақиқларни божхоначилар ташмачиликка қарши кураш билан изоҳлашган.
Биттагина иқтибос: "Натижада, ташмачилар кўмагида йирик партиядаги товарлар майда партияларда ҳеч қандай божхона тўловларисиз Ўзбекистон ички бозорига кириб келмоқда".
Жуда узун матнда ташмачиликка (бу сўз ўзи совок-ОБХСС даври штамларидан), аслида тижорий моккиликнинг авж олгани сабабларига тўхталмаган. Нима учун узоққа бормайлик, қозоқлар ва қирғизлар шунақа сиз айтгандек "ташмачилик" билан шуғулланмайди? Нима учун Дубай ё Истамбул аэропортларида фақат ўзбеклар ўзлари билан бошқа йўловчиларни ҳам товар "ташмачилиги"га жалб қилишади? Бир ўйлаб кўринг. Биласизку сабабларини.
Балки аждарҳо божлар мавжудлиги туфайлидир? Бир тўда "маҳаллийлаштирувчилар" ва маҳаллий "импортерлар" фойдасига киритилган аждарҳо божларни олиб ташланг. Ишонинг, ҳеч ким чегара ошиб телефон-у, кондиционер олгани қўшни давлатларга бормайди. Нормал давлатлардаги каби товарлар ўзаро рақобатлашувчи ва энг оптимал импорт каналлари орқали кириб келади, соғлом бозор пайдо бўлади. Истеъмолчи камбағаллашмайди.
Ҳа, айтгандай, мен ташмачилик билан шуғулланадиган яна икки жой борлигини биламан: Турк қардошлар Грузиянинг Батумисига алкоголь, тамакидан тортиб компьютерларгача бўлган товарларни сотиб олгани келишади. Ишонмасангиз, Сарпидаги постга бориб ўз кўзингиз билан кўрсангиз бўлади.
Бундан-да даҳшатли манзара Колумбия-Венесуэла чегараларида токи Венесуэла ҳукумати чегараларни ёпиб қўймагунча кузатилган. Ҳар куни ўнминглаб венесуэлаликлар телефон ё смартфон учун эмас, шунчаки овқат ёки дори-дармон олиш учун қўшни давлатга ўтиб келишган. Венесуэла ҳукумати халқи уни "шарманда" қилаётганида айблаган (балки бизнинг амалдорлар ҳам ўзбек моккилар бизни шарманда қилишаяпти, деб ўйлашаётган бўлса ажаб эмас).
Яна қайтараман, сизларга ёқмаётган ташмачиликни тугатишнинг ва шарманда бўлмасликнинг энг осон йўли аждарҳо божларни бекор қилиш. Йўқ, биз ҳақмиз деган позицияда маҳкам турилса, бу оқим барибир яна давом этаверади. Фақат контрабанда каналлари орқали. Кейин контрабандага қарши курашиш учун янги ва янги тақиқларни ўйлаб топишга тўғри келади. Ҳали худди эски замонларидек, Ўзбекистон чегараларида эмас, мамлакатимиз ичида, масалан яна Қамчиқ довонида божхона пости қад ростлайди.
Қанийди Отабек Бакировнинг шу гаплари масъулларга таъсир этса?

23.04.202517:50
Бугун Пайариқ тумани ҳокими И.Жабборов мулки ғайриқонуний равишда бузилган тадбиркорнинг барча оила аъзоларини жавобгарликка торттирибдию, фақат биттагинаси қолиб кетибди.
Юқоридаги постнинг тагида у қолдирган изоҳга қаранг энди!
Ҳоким бува, биламиз кучингиз етади, бунисиниям қаматтириб ташланг!
Кучингизни охиригача ҳис қилишсин булар!

22.04.202521:01
Ана энди любой тадбир-у йиғилишларга бемалол жалб қилаверинглар...
22.04.202515:53
Сертификат масаласига жиддийроқ ёндошиш керакка ўхшайди.
Акс ҳолда, келажагимиз бўлган ёшларнинг саводи сўроқ остида қолади

21.04.202512:19
Вилоят судининг раиси қайсидир вазир ўтказган йиғилишда иштирок этиши, айниқса, қўл қовуштириб туриши билан ҳеч қачон келиша олмасам керак.
Сурат Ички ишлар вазирининг Бухоро вилоятида ўтказган йиғилишида олинган.

Қайта жіберілді:
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

21.04.202506:17
Р а с м и й б а ё н о т
Судьялар одоби кодекси талабларидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьясининг (хизматдан ташқари вақтдаги) хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги шу мавзуга доир хабарларда тилга олинаётган ҳолатларга хизмат текшируви жараёнида аниқлик киритилади ва якуни бўйича лозим чоралар кўрилиши таъминланади.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

20.04.202519:18
"Ажал" сотиб, ёшларимизнинг умрига зомин бўлаётган ноинсофларни тарафини оладиганлар ҳам борлиги жуда ачинарли
Аввало, ёшларимизнинг ҳаётини заҳарлаб юрганларни ҳимоя қилаётганларни ҳам ўшаларга қўшиб жазолаш керак.
Қолаверса, бундай жиддий масалада оммани чалғитишга ҳаракат қилиб, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қатъий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак.
Сергели туманида аслида нима бўлган? Ҳақиқатга ойдинлик киритилди.
Расмий хабарга кўра, собиқ депутат Олим Тўхтаназаров тармоқда ушбу ҳолат бўйича ёлғон ва туҳмат материал тарқатган.
Айтишларича, Олим Тўхтаназаров нафақат одамларни чалғитишдан ўзини тиймаяпти, балки ёлғонни ҳақиқат сифатида келтириб, ижтимоий тармоқларда тарқатмоқда

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 619
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.