Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Мир сегодня с "Юрий Подоляка"

Труха⚡️Україна

Николаевский Ванёк

Лачен пише

Реальний Київ | Украина

Реальна Війна

Україна Online: Новини | Політика

Телеграмна служба новин - Україна

Резидент

Bahodir Ahmedov
Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo +998951044349
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніСіч 08, 2019
TGlist-ке қосылған күні
Серп 29, 2024Рекордтар
29.08.202423:59
16.6KЖазылушылар21.03.202523:59
200Дәйексөз индексі20.03.202501:45
11.6K1 жазбаның қамтуы19.03.202518:18
14KЖарнамалық жазбаның қамтуы12.04.202505:30
3.59%ER20.03.202505:35
78.12%ERR10.04.202511:09
Алиментда хорижга чиқиш чеклови бўйича МИБ ноқонуний қарори
Алимент тўлайман. Мен чет элга чиқолмайман деган гаплар қонунга тўғри келмайди. Нега?
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 42-1-моддасига кўра, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Бунда алимент тўловларини ундириш бўйича қўзғатилган ижро иши юзасидан алимент тўловчининг қарзи мавжуд бўлмаганда, давлат ижрочиси мазкур қонун нормасига асосан алимент тўловчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқариши мумкин эмас.
Сизда алиментда қарздорлик йўқми, тамом. Сизга нисбатан чеклов қўйилиши ноқонуний. Сиз шу ҳолатда чекловга сабаб бўлган қарорни аниқлайсиз. Ўша қарор устидан маъмурий судга ариза киритасиз. Юқорида аризани намунасини жойладик.
Суд жараёнларида тушунмовчиликлар юзага келмаслиги учун яхшиси адвокатлар хизматидан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз
👉@bahodirahmedoff👈

26.03.202512:31
Ҳайит 30 март куни нишонланади - Президент қарори
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилади қарорда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
(а) ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.

20.04.202507:34
Кушербаев қўл телефони олиб қўйилганини айтмоқда
Қуйида унинг постини келтирамиз:
"Янги Ички ишлар вазири(собиқ Янгийўл ИИБ бошлиғи)дан изоҳ кутамиз...
Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.
Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да мобил телефоним олиб қўйилди.
Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...
Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...
Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.
Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса Ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.
Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз".

18.04.202517:07
Хоразм вилоят ҳокимлиги собиқ котибият мудири судда оқланибди
Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ, ЖК 210-моддаси (пора олиш) бўйича айбланган 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқларини тиклаб, реабилитация қилган. Шахс оқланган.
Айбсиз инсоннинг айтишича, суд иштирокчилари ҳеч қандай пора олди-бердиси бўлмаган, биз мажбур бўлганмиз деб кўрсатма беришибди.
Далиллар бўлмаган, “вещдок”сиз қуруқ кўрсатмаларга асосланган айбловларнинг тақдири мана шундай бўлади кун келиб. 2012 йилги ҳукмни ўқиган судьяга саволим: виждонингиз қийналмай қандай ўқигансиз ҳукмни?

17.04.202510:12
Гаров фақатгина унинг қиймати доирасида бажарилади
Кредитда гаров масаласида айрим қизиқ масалалар бор ва судларда ҳам дуч келиб турамиз. Масалан гаров суммаси. Акбар кредит олаётганди унга Умрзоқ мулкини гаровга қўйиб берди. Гаров мулки 300 млн. сўм объект. Кредит суммаси эса 500 млн. сўм. Агар гаровга қўювчи 300 млн. сўм қисмини қопласаю, лекин қолган 200 млн. сўм қисми қопланмай турган бўлса, бу суммани банк гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлимас. Чунки гаров объекти фақатгина 300 млн. сўм қисмига қўйилган.
Шунақа суд кейслари бўлган гаровга машина қўйилган. Кредит вақтида сўндирилмаганда, ундирув гаров мулкига қаратилган. Машина эгаси ўша 300 млн. сўм қисмини банкка тўлаб олиб чиқиб кетган. Банк қолган 200 млн. сўм қисми тўланмаган деб машинани ушлаб турган вазиятлар бўлган. Якунда судда қонунийлик ўрнатилган. Гаров тўғрисидаги қонун 25-моддасига асосан бу ҳолат ноқонуний ва етказилган зарар қопланади.

14.04.202513:46
Шайбонийхон – ўзбек тарихининг буюк сардори, ўз даврида кенг ҳудудда таъсир кўрсатган сиёсий шахс. Аммо Бобур ҳам ўзининг адабий мероси ва ҳарбий ютуқлари билан ажралиб туради. Шайбонийхоннинг тарихга қўшган ҳиссаси ва Бобурнинг роли ўртасида доимий баҳс бор. Кимнинг нуқтаи назари тўғри? Шайбонийхон Бобурдан кучлироқми ёки унинг сиёсий мероси унчалик катта эмасми?
Қурултой подкастининг янги сонида тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ботирали Йўлдошев бу мавзуда ўз фикрларини билдирадилар.
Подкастни тўлиқ тинглаш учун ушбу ҳаволани босинг:https://youtu.be/Je8topetVDY

02.04.202508:36
Суд раиси ўз ёрдамчисини калтаклаган
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаевга интизомий жазо чораси қўлланди. Бунга у ўз ёрдамчисини калтаклаб, жароҳат етказгани сабаб бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев жаримага тортилибди. Бу ҳақда Kun.uz сўровига жавобан Судялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров маълум қилган.
Унга кўра, Наманган вилоят судлари судялари малака ҳайъати қарори билан жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раисига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланган. Турсунали Акбаров жарима миқдорига ойдинлик киритмаган.
Kun.uz манбасига кўра, Жаҳонгир Якубхўжаевга ўртача ойлик маошининг 15 фоизи миқдорида жарима тайинланган.
Жаҳонгир Якубхўжаев 2025 йил 18 январ куни ўз хизмат хонасида ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаган. Жароҳат олган ёрдамчи Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тиббий маълумотномада Яхшибоев юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши тан жароҳати олгани кўрсатилган.

10.04.202505:03
Абдуллоҳ қори (жентра фара лақабли) профилидаги тикток юлдузи қамалди
Асл исмини видеода кўрсак Зюдай Валерий бўлган шахс Ўзбекистон фуқароларини хақоратлаган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

08.04.202511:04
Воз кечиш ва кўрмасдан қолдириш ўртасида нозик фарқ
Судларда тарафлар баъзида даъводан, шикоятдан воз кечишга ариза ёзмоқчиман деб қолади. Шу ерда иккита жуда нозик масала бор. Воч кечиш деб одамлар тилида бу вақтинча тусдаги воз кечиш назарда тутилади одатда. Юридик терминология жудаям нозик. Биз тушунтирамизки, воз кечиш деган жумлада сиз доимийга воз кечяпсиз. Воз кечиш деган жумлани ишлатдингизми тамом, судья иш юритувни тугатади ва оқибатлар тушунтиради. Бу қанақа оқибатлар?
ФПК 126-модда
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
МСИЮТК 109-моддаси
Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Худди шу норма иқтисодий судида ҳам мавжуд (ИПК 111-модда).
Яъни сиз бошқа бу масалада судлашолмайсиз. Лекин кейинроқ қайта топшираман деган маънода воз кечилаётган бўлса, бу кўрмасдан қолдиришга ариза бўлади. Бу ердаям кичик нюанс. Фақат фуқаролик судларида кўрмасдан қолдиришга ариза берсангиз бўлади. Иқтисодий ва маъмурий низоларда бундай ариза йўқ.
Шунақа нозик масалалар кўплиги учун ҳам одатда адвокат билан қатнашиш маслаҳат берилади

Қайта жіберілді:
Advokat Qosimov

01.04.202511:05
Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари қўлланилмаслиги белгиланган. Масалан ЖК 167, 168, 184-моддалари.
Биринчи инстанцияда ушбу моддалар билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, апелляциягача зарар қопланган тақдирда апелляция инстанциясида судланувчи озодликка чиқарилиши деярли аниқ бўлиб қолади.
Судланувчининг қариндош уруғлари зарарни қоплаб апелляция суди мажлисини кўзлари тўрт бўлиб кутишади. Чунки судланувчи озодликка чиқарилишини улар ҳам билишади.
Бироқ айрим судьялар борки, шундай пайтларда ҳар хил баҳоналар билан суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни бошлашади. Арзирли сабаб йўқ, лекин нимадир сабаблар билан ишни кўришни бошқа кунга қолдирилади. Бу ёқда қарз ҳавола қилиб, нимасинидир сотиб, ана бугун чиқади, ана эрта чиқади, деб судланувчини қариндошлари кутишади.
Энг ёмони, шунақа пайтларда судланувчининг қариндошлари ўртасида "Судья нимадандир умидвор шекилли", деган нотўғри қарашлар пайдо бўлади. Адвокат "Қонун бўйича суд барибир озодликка чиқаради, озгина сабр қилайлик", деса, "Бирорта одам топиб беш-ўн сўм бермасак бўлмайди, шекилли" деган фикрлар айтилади. Судья судраб юриб нималар қилиши ҳақида халқ оғзаки ижодидан намуналар айтилади. Шу пайтда "Бизни судларимизда бунақа нарса йўқ" деб тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрингда, биров ишонармикан. Ҳохлаймизми-йўқми, шундай ҳолатлар ҳам суд обрўсига жиддий путур етказади.
Шунинг учун ҳам, ҳурматли СУДЬЯЛАР, Сизнинг кичик бир ҳаракатингиз ҳам ўзингиз сезмаган ҳолда бутун суд тизими ҳақида нотўғри қарашлар шаклланишига олиб келиши мумкин. Илтимос, шуни эсдан чиқарманг!!!
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈

20.03.202511:09
Ўзбекистон мўлжал эмас!
Кўпчилик “Хитой Ўзбекистонни босиб оляпти” деган гапларни эшитган бўлса керак. Айтилишича, бозорлар, корхоналар, ҳатто маҳаллалар ҳам секин-аста хитойликлар қўлига ўтаётган эмиш. Хитойнинг асосий мўлжали айнан Ўзбекистон, дейишмоқда.
Бироқ хитойшунос олимларнинг фикрича, бу ҳақиқатдан анча йироқ. Ўзбекистон Хитой учун муҳим ҳамкор, лекин улар учун асосий иқтисодий нуқта эмас. Энг муҳими – Хитой ва Ўзбекистоннинг умумий чегараси ҳам йўқ! Демак, босиб олиш ҳақида гап кетиши учун ҳеч қандай реал асос мавжуд эмас. Хўш, унда нега бундай хавотир ва шубҳалар пайдо бўлди?
“Қурултой” жамоаси ана шу саволларга жавоб бериш учун махсус подкаст тайёрлади. Холис ва асосли фикрлар, тарихий далиллар ва экспертларнинг мулоҳазалари айнан шу ерда.
🎥 Ушбу ҳавола орқали тўлиқ видеога ўтинг:https://youtu.be/JznCuTL8_m0?si=1sbutEtE1Fi5etqm

07.04.202513:28
“Ўта камтарлик ҳам, манманликка киради. Ўзидан бошқа ҳаммани ўйлаш ҳам худбинлик”- Дилафруз Мирзаева.
Шу фикрга қўшиласизми?
Парда Подкаст аёл-қизларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий лойиҳа.
https://youtu.be/zcf0kc4y5QM?si=n0hq_7NX34CqEnn7
Шу фикрга қўшиласизми?
Парда Подкаст аёл-қизларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий лойиҳа.
https://youtu.be/zcf0kc4y5QM?si=n0hq_7NX34CqEnn7
Қайта жіберілді:
Ҳимоячи Иқболиддин Кетмонов

07.04.202515:06
Адвокат....
"Қанча ишларда ғалаба қозонгансиз❓"
Ўйлайманки, "қанча ишларда ғалаба қозонгансиз?" деган савол адвокатлик фаолиятини баҳолашда ҳар доим ҳам тўғри мезон эмас.
Тергов ва суд ишлари одатда кўп қиррали ва ҳар томонлама баҳоланадиган жараён бўлиб, натижага фақат адвокатнинг маҳорати эмас, балки далиллар, қонун нормалари, суд амалиёти ва ҳатто судьянинг шахсий ёндашуви ҳам таъсир қилади.
Яхши адвокат — бу натижага эмас, жараёнга масъулият билан ёндашадиган инсон. У мижозга ишонч бағишлайди, лекин ёлғон умидлар бермайди, балки мижознинг умидларини ҳис қилиб, иш юритадиган, юз бериши мумкин бўлган хавфларни олдиндан тушунадиган ва мавжуд имкониятлардан мижознинг фойдасига қараб улардан максимал даражада фойдаланадиган кишидир.
У мижозга келажакдаги хавфларни тушунтиради ва ҳар бир қадамни стратегик режалаштиради.
Яъни, “ғалаба” баъзида суд залидаги қарор эмас, мижознинг ҳақиқатни тўлиқ англаши, ўзини тайёр ҳис қилиши ва унинг манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилингани бўлиши мумкин.
Сиз ўз тажрибангизда "ютқазган" деб ҳисобланган ишда ҳам мижоз учун маънавий ёки бошқа жиҳатдан ғалабага эришилган ҳолатларни кўрганмисиз ?
Дўстларга улашамиз✅
@Himoyachi1981

06.04.202515:53
Эҳтиёжманд оилалар учун бир маротабалик моддий ёрдам жорий қилинди
2025/2026 йилдаги қиш мавсуми учун эҳтиёжманд оилаларга 2025 йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади. Бу ёрдам:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
- “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар;
- “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга берилади.
Бундай чоралар аҳолининг эҳтиёжманд қисмига катта ёрдам бўлади деб умид қиламан.

25.03.202510:46
"Ер кодексимизнинг 17-моддасида айтилган, хорижлик фуқароларга 1 қарич ерни ҳам сотиш мумкин эмас, ерларимиз фақатгина бизнес учун ижарага берилади"
Қўштирноқ подкастда Хитой ва Ўзбекистон мавзусида суҳбат.
▶️ https://youtu.be/4yver76WRWY

Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.