Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Конспект avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир.
Абдулла Авлоний
Реклама: @pekin8017
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніКвіт 22, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Серп 18, 2024

Конспект танымал жазбалары

03.04.202500:20
• Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, хомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса...
• Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!
• Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
• Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
• Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
• Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
• Ўзинг "ҳеч нарса" бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
• Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!
АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!

@konspektor
02.04.202517:03
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга амал қилишимизни буюрадилар:

- Доимо тоза овқатларни енг.
- Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.
- Кўп чайнаб, секин енг.
- Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.
- Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.
- Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.
- Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.
- Овқатларингиздан хурмони кам этманг.
- Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.
- Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.
- Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.
- Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.
- Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.
- Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.
- Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан

@konspektor
06.04.202506:02
УЧ ТОИФА ОНА

Биринчи тоифа – болажонига кийим ёки ўйинчоқ сотиб олса, “Айтчи, ширинтойим, бугун сенга нима олиб келдим?”, дейди ва бола қалбини ўзига боғлайди, ўзига йўналтиради.

Иккинчи тоифа – нуридийдасига нимадир олганида, “Болам, бу нарсани мен олиб келдим, аммо дадажонинг соғ бўлсинлар, у киши ишлаб пул топдилар ва сенга шу нарсани олдик”, дейди ва бола кўнглини отасига боғлайди ва отага йўналтиради.

Учинчи тоифа – боласига бир нарса олганида, “Болажоним, буни сенга мен олиб келган бўлсам ҳам, отанг ишлаб топган пулга сотиб олган бўлсам ҳам, буни сенга Аллоҳ берди. Ҳар бир нарсанинг соҳиби Аллоҳ таолодир” дейди ва бола қалбини Аллоҳга боғлайди, Унгагина йўналтиради.

Биринчи она – фақат Она;
Иккинчи она – вафоли Она;
Учинчи она – ақлли Она ва шу билан бирга ҳам муаллимдир.

@konspektor
03.04.202517:02
• Аёлнинг тўққиз нафси ва бир ақли бор экан.
• Эркакнинг эса тўққиз ақли ва бир нафси бор экан.
• Аёл тўққиз нафси ила бир ақлига соҳиб чиқа олар экан.
• Аммо, эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас экан...

@konspektor
01.04.202501:04
Бенжамин Франклиннинг ўзини ривожлантириш усуллари:

1. Нафсни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат  ўзингга эмас, балки  бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.

8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.

9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.

10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.

11. Ҳотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.

12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди.

@konspektor
Жойылды10.04.202515:14
09.04.202505:49
Донишманд билан суҳбат

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан.

@konspektor
10.04.202501:02
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
 
Донишманд жавоб берди:
“Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.

@konspektor
Кечагина Рамазоннинг биринчи сахарлиги билан табриклаган эдик, буни қарангки, бугун охиргиси билан табриклаб турибсиз.

• Илоҳо, шу давр ичида тутган рўзаларимиз Аллоҳ даргоҳида қабул бўлсин!
• Тутган рўзаларимизнинг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Ушбу барокатли ойнинг муқаддас кунларида қилган тоат-ибодатларимиз Қиёмат куни шафоатчимиз бўлсин!
• Жаннатнинг Райён дарвозасидан кириш, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дийдорларига етиштириш, у зоти шарифнинг табаррук қўлларидан сув ичиш ҳамда Аллоҳнинг жамолини кўриш насиб этсин!

Кейинги йил Рамазонларга етказсин!

АМИН!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
01.04.202517:01
• Ўзингиз кола ичаркансиз, болага айрон берасиз. Боланинг наздида "айрон" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз телевизор кўраркансиз, болага китоб ўқи дейсиз. Боланинг наздида "китоб" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз телефондан кўз узмай, соатлаб интернетда ўтираркансиз, болани мажбурлаб ётоғига жўнатасиз, боланинг наздида "уйқу" жазо бўлиб кўринади.
• Ўзингиз дўстларингиз (дугоналарингиз) билан мазза қилиб вақт ўтказаркансиз, боладан дарсларини бажаришни талаб қиласиз. Боланинг наздида "дарс" жазо бўлиб кўринади.
• Энг гўзал, таъсирли даъват - яшаб, кўрсатиб берилганидир...

@konspektor
Ё Раббий!

• Сенинг ризолигинг учун бир ой рўза тутдик! Қолган умримизни ҳам Сенинг ризолигинг учун ўтказишни насиб айлагин!
• Ушбу Рамазонда бирга ибодат қилган биродарларимиз билан Жаннатларингда жам қилгин!
• Рўзаларимиз даргоҳингда қабул бўлгани исботи учун иймонимизни, амалимизни янада зиёда қилгин!
• Қиёмат куни ҳар бир аъзоларимиз гувоҳлик берадиган пайтда бизнинг фойдамизга ишлашини марҳамат айлагин!
• Биз осий бандларингмиз. Тутган рўзларимиз ҳурмати онадан қайта туғилгандек пок қилгин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

АМИН!

@konspektor
06.04.202515:34
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшар эди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Танаввул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл танаввул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таъсуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди:
- Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо, қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди. Умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, - деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим.

Аёл воқеъани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеъа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл танаввул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.

@konspektor
Мирзо Кенжабек шеъри.

@konspektor
29.03.202517:03
Донолар айтади: уч хил аҳмоқ бўлар экан:
кичкина аҳмоқ — от(улов)ини мақтайди;
ўртанча аҳмоқ — боласини мақтайди;
катта аҳмоқ — хотинини мақтайди.

Булар сенинг маҳраминг. Ҳеч қачон буларни ўзгаларга мақтама ҳам, ёмонлама ҳам! Уларни кўпроқ тўсишга, яширишга ҳаракат қил!

Конспект - Рамазон ойида ўқиш учун энг яхши канал!
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат,
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат.
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!!

@konspektor
02.04.202508:01
• Кеча савобларни кўпайтириш пайида юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қиляпман.
• Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
• Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.
• Кеча юз йиллар яшайдиган одамдек юрардим, бугун умримнинг сўнгги кунлари ўтаётгандек туюлади.
• Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.
• Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирадиган бўлганман.
• Кеча кўп билишга қизиқардим, бугун борига амал қилишга уриняпман.
• Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан сиқиламан.
• Кеча хато қилишса, жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.
• Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазил қилишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаъни тўкиладиган ҳазилдан нафратланаман.
• Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.
• Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларниям унутиб қўяётгандекман.
• Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларнинг режасини қилардим, бугун режадаги ишларимни қилиш учун вақт қидираман.
• Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
• Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.
• Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб узоқлашадиган бўлганман.
• Кеча билганларимни бошқаларга ўргансин деб узатардим, бугун бошқалардан нима ўргансам, бўлади деб кузатаман.
• Кеча ранжитишса, ўзим ҳисоб-китоб қилиб олардим, бугун хаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
• Кеча кўзларимга Каъбани кўрмоқ орзуси тинчлик бермасди, бугун кўнглимга Кабани қуришни дуода сўраяпман.
• Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англаганман!!!

@konspektor
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.