ГАРОВ МУЛКИ БЎЛГАН “MALIBU-2” АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛАДИ
Бюронинг Олмазор туман бўлим иш юритувига Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг 29.05.2024 йилдаги ижро хатига асосан, қарздор Ж.М.дан ундирувчи “Kapital 24” чакана бизнес филиали фойдасига 273.934.757,42 сўм қарз ундириш, қарздорлик ундирувини гаров мулки бўлган “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро иши 04.06.2024 йилда келиб тушган.
Дастлаб, қарздорга қонун талаби асосида 15 кун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қарздор берилган муддатда ҳам банк кредит суммаларини қопламаган. Оқибатда кредит қарз суммалари ундируви қарздорга тегишли бўлган “MALIBU-2” русумли автотранспорт воситасига қаратилган.
Шундан сўнг, гаров мулки бўлган автотранспорт воситаси топилиб, жарима майдонига жойлаштирилган. Мазкур ижро ишининг эътиборлиси шундаки, қарздорга яна 10 кунлик такроран қарздорликни бартараф этишлик учун муддат берилган.
Афсуски, такроран берилган муддатда ҳам қарздор вазиятдан тўғри фойдаланмаганидан сўнг, “MALIBU-2” онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.