26.02.202509:23
Инсон оғир меҳнатдан эмас, балки меҳрсиз муносабатдан чарчайди. Меҳр бўлса, ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтса бўлади.
#hayot #haqiqat
#hayot #haqiqat
24.02.202515:35
Ҳукамолар демишлар:
“Кишининг ризқи рўзи азалдан тайин этиб қўйилган бўлса ҳам, аммо уни қозонмоқ учун одам бақадриҳол саъйи ҳаракатда бўлмоғи шартдир. Гарчи фалокат тақдирда ёзилган бўлса ҳам, лекин унинг келар эшигини бекитмоқ чорасини ахтармоқ зарур».
Ризқ агар ҳар кимга келур бегумон,
Ақл дер: “Қидиргил уни сен ўзинг!”
Ҳеч киши ажалсиз ўлмайди, аммо,
Ким аждар оғзига уради ўзин?
Саъдий. Гулистон.
#taqdir #sabablar

21.02.202507:20
Бир одам ўтакаси ёрилган ҳолда гоҳ йиқилиб, гоҳ туриб қочаётган тулкини кўриб:
“Қандай фалокатга дучор бўлдингки, бунчалик ваҳимага тушиб қолибсан?” – деб сўраганида, тулки жавоб берибди:
“Оғир ишларга ишлатиш учун барча туяларни тутиб кетаётган эмишлар деб эшитдим”.
У одам деди:
“Эй аҳмоқ, туянинг сенга нима алоқаси ва қанақанги ўхшашлиги бор?!”
Тулки деди:
“Овозингни ўчир, агар ҳасадчилaр ғаламислик қилиб "бу – туя" деб кўрсатишса борми, мени тутиб кетсалар, сўнгра ким мени халос этишга уринади-ю, ким ҳақиқий ҳолни исботлашга ҳаракат қилади? Ироқдан тарёқ келтирилгунча, илон чаққан киши ўлиб бўлади".
Саъдий. Гулистон.
#hikmat #ehtiyotkorlik

18.02.202517:18
Қанча уринма бўлмас сайқали,
Темир аслида бўлмаса жавҳар.
Шундайча қолур Исо эшаги,
Маккага бориб келса ҳам агар.
Шайх Саъдий, Гулистон (7-боб)
#sheriyat #hikoya
Темир аслида бўлмаса жавҳар.
Шундайча қолур Исо эшаги,
Маккага бориб келса ҳам агар.
Шайх Саъдий, Гулистон (7-боб)
#sheriyat #hikoya
17.02.202517:03
Узрнома
Баъзида анонимдан келган саволлар ва мурожаатларга жавоб бера олмай қоламан. Лекин имкониятим, вақтимга қараб иложи борича жавоб беришга ҳаракат қиламан. Агар кимдадир жавобсиз гапи қолиб кетган бўлса, қайта юбориб қўйса, жавоб беришга ҳаракат қиламан.
https://t.me/QuestionUZ_Robot?start=74eb459cb4194b

17.02.202503:18
Максим Горкий ва Лев Толстой. Дўппи кийгани – Толстой экан.
#tarix
#tarix
25.02.202514:51
Китоб ўқишга сабабчи бўлаётганим доим хурсанд қилган)
23.02.202508:24
Болалик кунларимда жуда ибодатга берилиб кетиб, кечалари тинмай намоз-ниёз билан машғул бўлганлигим ёдимда. Бир кеча отам ҳузурида ўтириб Қуръонни бағримга босиб, тиловат қилиш билан машғул бўлдим. Атрофимизда бир неча одам ухлаб ётарди. Шунда мен отамга дедим:
“Булардан бирортаси лоақал икки ракаат намоз ўқигали бошини кўтармайди-я, шу қадар ғафлат уйқусига ботибдиларки, ухлагандан кўра кўпроқ ўлганга ўхшайдилар!”.
Отам деди:
“Эй жоним ўғлим, сен ҳам одамларни маломат қилгандан кўра, ухлаб қўя қолсанг яхшироқ бўларди”.
Саъдий. Гулистон.
#malomat #ibodat

20.02.202512:40
Луқмони ҳакимдан: “Ҳикматни кимдан ўргангансан?” деб сўрадилар. Луқмони ҳаким шундай жавоб берди:
“Кўрлардан, улар оёқлари остини яхшилаб текширмай туриб, қадам босмайдилар”.
Арабларда: “Бир жойга киришдан аввал у ердан чиқиш тадбирини кўр”, деган гап бор.
Саъдий. Гулистон.
#hikmat
“Кўрлардан, улар оёқлари остини яхшилаб текширмай туриб, қадам босмайдилар”.
Арабларда: “Бир жойга киришдан аввал у ердан чиқиш тадбирини кўр”, деган гап бор.
Саъдий. Гулистон.
#hikmat
18.02.202517:13
Бир кишининг кўзи оғриб қолди, у мол докторининг олдига бориб:
– Кўзимни давола, – деди.
Мол доктори қорамолларнинг кўзига қўядиган доридан қуйди. Беморнинг кўзи кўр бўлиб қолди. Улар жанжаллашиб қозининг олдига бордилар.
Қози деди:
– Мол докторида айб йўқ. Агар бу бемор эшак бўлмаса, мол докторининг олдига бормас эди.
Шайх Саъдий, Гулистон (7-боб)
#ibrat #hikoya

17.02.202515:32
Икки ҳамроҳ аҳли илм тоғ бағрида сафар қилиб кетаётиб, бири гап бошлабди:
— Тарки дунё қилгим келяпти. Шу тоғларда қолсам, 100 та қўйим, битта кулба уйим, битта жип машинам бўлса, ора-орада шаҳарга тушиб, бозорлик қилиб келардим.
Шунда шериги:
— Домла, тарки дунё қилишингиз учун ҳам жуда катта дунё керак экан-да! — дермиш😄
#mutoyiba

16.02.202500:52
Ким ушбу байтни қисқа ва тушунарли қилиб шарҳлаб беради?
Chat gpt ёрдамисиз.
Chat gpt ёрдамисиз.
25.02.202514:43
Бир подшоҳ Лайли ва Мажнунни ҳузурига келтиришга буюрди. Барча араб қабилаларини кезиб, уларни топиб, подшоҳнинг қасрига олиб келдилар. Подшоҳ Лайлига боқди, кўзига қорачадан келган, ориққина бир қиз кўринди, ҳарамидаги энг ҳуснсиз канизи ҳам Лайлидан юз чандон гўзалроқ эди, шу сабабдан Лайлини назарига илмади.
Мажнун бу ҳолатни пайқаб, деди: “Лайлининг ҳусни жамолидан баҳраманд бўлиш нақадар ҳузур бахш этишини пайқамоқ учун унга Мажнуннинг кўзи билан боқмоқ керак!”
Саъдий. Гулистон.
#laylivamajnun #muhabbat
Мажнун бу ҳолатни пайқаб, деди: “Лайлининг ҳусни жамолидан баҳраманд бўлиш нақадар ҳузур бахш этишини пайқамоқ учун унга Мажнуннинг кўзи билан боқмоқ керак!”
Саъдий. Гулистон.
#laylivamajnun #muhabbat
23.02.202505:48
Эшитдим бир сипоҳ кунлардан бир кун,
Бўри чангалидан қутқарди қўйни.
Оқшом қўй бўғзига пичоқ ишқади,
Шунда қўй ялиниб унга йиғлади: “Аввали бўридан қутқарган сенсан, Билсам, ўша бўри ўзинг экансан”.
Саъдий. Гулистон.
#sheriyat
Бўри чангалидан қутқарди қўйни.
Оқшом қўй бўғзига пичоқ ишқади,
Шунда қўй ялиниб унга йиғлади: “Аввали бўридан қутқарган сенсан, Билсам, ўша бўри ўзинг экансан”.
Саъдий. Гулистон.
#sheriyat
20.02.202512:38
Айни дамда Саъдийнинг “Гулистон”ини мутолаа қиляпман. Шунинг учун, ундаги ажойиб деб билган маълумотларимни улашиб бораман.
18.02.202512:57
Қийин туюлган қарор – баъзида энг тўғри қарор бўлиши мумкин!
#naql #hikmat
#naql #hikmat
17.02.202503:55
Аҳмад ибн Ҳанбалдан бир киши: "Яъжуж ва Маъжуж мусулмонларми?" деб сўради.
У киши шундай жавоб берди: "Сен илмни мукаммал ўргандингмики, энди бундай нарсалар ҳақида сўраяпсан?!"
***
Яна бир куни Аҳмад ибн Ҳанбалдан "Лиъон" (эр-хотин лаънатлашиши) ҳақида бир масала сўралганида, у киши шундай деб жавоб берди:
"Аллоҳ раҳм қилгур, ўзинг дучор бўлган масала ҳақида сўрасангчи!"

16.02.202500:31
Мавлоно Лутфий Низомиддин Алишер Навоийнинг ҳали болалигидаёқ битган:
Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғоч қуёш.
мисраларини эшитиб, “Агар мумкин бўлса эрди, ўзимнинг форси-ю туркийда битган ўн икки минг мисра ғазалларимни шу икки мисрага алмашар эдим”, деб лутф қилган эдилар.
#sheriyat #yosholim #etibor

25.02.202512:53
(Хотини ўлган) бир қари кишидан: “Нега уйланмайсиз?” деб сўрадилар.
“Кампирлар суҳбатидан ҳузур қила олмайман”, деб жавоб берди чол.
Унга дедилар: “Давлатинг бор, ёш хотинга уйлан!”
Чол жавоб берди: “Мен чол бўла туриб кампирни ёқтирмаганимдан кейин, ёш хотин мен кексани қандай яхши кўрсин?”
Саъдий. Гулистон.
#qarilik #uylanish

21.02.202514:49
Ўртача умрнинг ярмини яшаб қўйган одам сифатида айта оламанки, умр жуда ҳам қисқа ва у суръат билан ўтмоқда. Соғлом ақл ҳаётда фақат яхши амал қилиш кераклигини кўрсатади. Ёмонлик қилиш уёқда турсин, ҳатто ухлашга ҳам вақт йўқдек гўё.
Бу хабарни ўқиётган экансиз, демак сиз ҳаётсиз. Вақтни ғанимат билинг… Вафотингиздан сўнг инсонлар сизни фақат яхши ном ила эслашсин…
#tafakkur #mamot
Бу хабарни ўқиётган экансиз, демак сиз ҳаётсиз. Вақтни ғанимат билинг… Вафотингиздан сўнг инсонлар сизни фақат яхши ном ила эслашсин…
#tafakkur #mamot
20.02.202504:18
Ишхонамиз олдида хусусий мактаб бор. Ҳар куни ота-оналар фарзандларини мактабга ташлаб кетадилар.
Бир неча ота-оналарни кўрдим, фарзандини машинадан туширгач, ортидан умид билан қўлини дуога тортади. "Ўзинг ўқишини осон қил", деб дуо қилса керакда... Лекин фарзанд буни кўрмайди.
Жуда ажойиб манзара😊
#duo #otaona

18.02.202509:10
Аноним савол ва жавоб
– Хитой иероглифларини ҳам биласизми?
– Ўрхун ёзувини ҳам ўқий оламан)
#anonim
– Хитой иероглифларини ҳам биласизми?
– Ўрхун ёзувини ҳам ўқий оламан)
#anonim
17.02.202503:22
Онамиз биздан ширинликни беркитимай қўйган пайтдан бошлаб болалик деб аталмиш беташвиш давр тугайди.
Sharof Boshbekov
#bolalik #ona #haqiqat
Sharof Boshbekov
#bolalik #ona #haqiqat
15.02.202510:22
Бир олим шогирдига фотиҳа бераётганда шундай насиҳат қилган экан:
"Агар китобда бир маълумотга ҳавола қилинган бўлса, сен ўша манбани кўрмагунча унга ишонма!"
Шогирд сўрабди:
"Устоз, агар бу ҳаволани келтирган киши Ибн Ҳажар бўлса-чи?"
Устоз жавоб берибди:
"Агар у Ибн Жабал бўлса ҳам!".
#ilm #ishonchlilik

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 31
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.