-Сени соғиниб ўлай деётгандим. Ақллилик қилиб жонимга тегардинг.
-Сизни соғиндим. Жуда соғиндим...
Ёдгор қизни қўйнидан қўймай, тинмай соғинганини айтарди. Дилроз жуда бахтли эди. Аммо бешафқат вақт ўтиб борар эди.
-Кеч тушди,- шивирлади Дилроз.
-Буни бизга алоқаси йўқ.
-Мен кетишим керак.
-Кетмайсан.
-Ёдгор ака...
-Бўлди ҳал қил энди. Ҳозироқ анави сўтакка қўнғироқ қиласан. Биламан юзига айтолмайсан.
-Бу сиз ўйлагандек осон эмас,- Дилроз ўрнидан туриб кийимларини кия бошлади.
-Нимаси қийин экан?
-Сиз ҳеч кимдан қарздор эмассиз,- Дилроз асабийлаша бошлади,- сизни кўзига қарашга уяладиган опангиз йўқ. Сиз учун ҳаётини қурбон қилишга тайёр ҳеч кимингиз йўқ. Сиз Зубайр акамдан қарздор эмассиз. Сиз эркаксиз. Мен эса аёл. Бунинг устига бир эркакни номусиман. Менга яхшилик қилган одамни қандай шарманда қилиб қочиб кетаман.
-Қочиб кетма,- бақирди Ёдгор,- шунчаки бор ҳақиқатни айт. Сен доим кераксиз нарсаларни ўйлайсан. 5 йил олдин ҳам шу ақлинг бўлса қани эди. Ўйламай-нетмай эрга тегиб кетдинг,- Ёдгор кўзига кўринган нарсани улоқтириб, тепиб ташларди.
- Ақлим бўлганда сиз билан ўралашиб юрмасдим. Ақлли қиз бўлиб ўқишим билан шуғулланардим. Сиз билан пана пастқамда оғиз бурун ўпишмай.
-Афсусланяпсанми?
-Ҳа,- оғзидан чиқиб кетди Дилрозни,- сиз мени доим тўпикка тиқиб қўясиз. Озгина ўйлашимга йўл беринг.
- Афсусланяпсанми?- қайта сўради Ёдгор,- унинг овозида ғазаб ва ... дард бор эди. Дилроз жавоб бермади,- сенга бунчалик юк бўлаётганимни билмаган эканман. Тўғри айтдинг мени сендан бошқа ҳеч кимим йўқ. Шунинг учун ҳам сенга ёпишиб олганман.
-Ёдгор ака, бўлди баҳслашмайлик. Мен кетаман.
-Агар ҳозир кетсанг. Мени қайтиб кўрмайсан,- Ёдгор боши қуйи эгиб ётоққа келиб ўтирди.
-Ундай деманг,- Дилроз йигитни ёнига келиб елкасидан қучди,- мени қийнаманг.
-Менчи мен қийналиб юраверайми?
-Сизга жин ҳам урмайди,- гапни кулгуга бурди қиз.
-Қачон ҳал қиласан?- Ёдгор ён бергандек бўлди.
-Яна озгина кутинг.
-Қанча,- Ёдгорни овози ҳотиржам эшитиларди.
-Зубайр акам ҳозир муҳим шартнома учун ҳаракат қиляпти. Шу ҳал бўлсин.
-Бунча меҳрибони бўлмасанг.
-Сизга ҳам меҳрибонман-ку,- Дилроз Ёдгорни оҳангидан уни юмшади деб ўйлади.
-Мени севасан унга нега меҳрибонсан.
-Уффф Ёдгор ака. Минг марта айтсам ҳам тушунмайсиз.
Ёдгор кўзлари ғазабдан қисилиб унга ўқдай нигоҳини қадади. Дилроз гапида давом этолмай қолди.
- Нимани тушунай,- ўрнидан турди Ёдгор,- сен у билан бир уйда яшайсан. Қачон фикри айниб сенга кўз олайтиришини кутайми?
-Ундай бўлмайди.
-Сен эркак зотини қаердан биласан. Шу пайтгача зўрға сабр қилдим. Рашк қилавериб кечалари уйқим келмайди. Сени эаа дардинг ўша аҳмоқ, дардинг опанг. Мен сен учун ҳатто иккинчи даражали ҳам эмасман,- Ёдгор бир зумда ҳамма ёқни алғов-далғов қолиб ташлади,- Қачонгача сени Зубайр билан ёнма-ён кўрган тушларимдан юрак зада бўлиб тонг оттирай, айт, айт Дилроз. Мени ҳам яхши кўрасанми ўзи?
-Ёдгор ака?- Ёдгор қўлини кесиб олганига ҳам эътибор бермасди. Дилроз уни тўхтатиб қўлини ушлади,- қўлингиз...
-Сен юрагимни давола,- Ёдгор Дилрозни силтаб ташлади. Аммо қиз қўлига рўмолини олиб қайсарлик билан йигитни қўлини боғлади.
-Ёдгор ака...
-...
- Нега яхши кўришимга ишонмайсиз.
-Унда исботла,- яна бақирди Ёдгор,- мени рашк билан қовурмай. Мен адо қилмай. Яқинда жинни бўлиб қоламан.
Дилроз Ёдгорга севги тўла нигоҳларини тикди. "Кимни севиб қолдим ўзи? Ғирт телба" деб ўйлади. Кейин Ёдгорни бўйнидан қучиб олди.
-Мен сизникиман. Фақат сизники. Бошқа биронта инсонни қўли тугул нафаси тегмаган менга. Мен сизни ҳаммадан кўп яхши кўраман. Сизсиз яшаш мен учун азоб.
Шу куни Дилроз уйига кетмади хизматкорларга дугонасиникида қолишини айтиб огоҳлантириб қўйди. Аммо ичида буни Зубайр билса жаҳли чиқишини ўйлади. У қизга тўла ишонади. Аммо тунлари бирон жойда қолишини истамасди.
🌺🌺🌺
Икром ярим тунда Беғуборни инграшидан уйғониб кетди.