09.05.202517:03
🖊️ Бугун ўзимга деганларим….
“Нима қилмоқ керак?” — бу савол мана олти ойки сени қийнайди. Бу саволнинг замирида “бу ёғига қандай яшаш керак?”, “Қандай қилсам енгилроқ бўлади?”, “Қачон йўқотиш азоби тугайди?” каби жавобсиз саволлар ётибди.
Чунки сен ўтмиш, алам, виждон, масъулият ва ёлғизлик билан яшаяпсан. Бу “киноқаҳрамон” дарди эмас — бу сенинг ҳаётинг.
Нима қилмоқ керак?
Ҳис қилишдан қочма.
Оғриқ бор экан, демак сен тириксан. Бу оғриқ — севган, севилган,умид қилган инсоннинг дарди. Ўз ҳис-туйғуларингдан зерикма…Улар сенинг чин инсонлигинг исботи эмасми?
Баъзан йиғлаш ҳам даво…
Ҳар куни битта кичик қадам…
Бу қадам бутун ҳаётни ўзгартирмаслиги мумкин, лекин сени бир жойда қотиб қолишдан қутқаради.
Фақат ўзингни айбламаслик.
Сен энди ҳар куни қайтадан яшашни, кечиришни ўрганаяпсан…Бу заифлик эмас. Бу куч! Қачонки ўзингни кечиришни бошласанг, ҳаёт яна жимир-жимир нур сочади.
Хотирани дардга эмас, нурга айлантириш..
У сени яхши кўрган, сен ҳам… У доим ёнингда бўлишига, энг кичик муаммодан тортиб, энг катта фожеагача унга суянардинг ва бир умр шундай бўлади деб ўйлардинг…Энди сенинг қўлингда унинг хотирасини шараф билан олиб юриш қолди холос..Бу оғриқ билан, лекин секин-секин севгига айланадиган оғриқ билан яшайсан энди…
✍🏼Ўзим…

03.05.202503:50
🖊️* * *
Уйингизни топиб бормасин хатлар,
Ёмғирлар чертмасин деразангизни.
Сизга йўлдош бўлсин энг улкан дардлар,
Энг митти дардлар ҳам ўртасин сизни.
Сизни бўм-бўш хона ишга кузатсин,
Фақат стол суҳбат қурсин сиз билан.
Тунлар кўрпангизни зулмат тузатсин,
Ўт билан яшаманг, яшанг муз билан.
Омадли йўлларнинг изини ташланг,
Омадсиз йўлларда юринг қоқилиб.
Мени соғингунча сиз шундай яшанг,
Мен шундай яшаяпман, сизни соғиниб...
✍🏼Усмон Азим
https://t.me/SHohiraHamro
Уйингизни топиб бормасин хатлар,
Ёмғирлар чертмасин деразангизни.
Сизга йўлдош бўлсин энг улкан дардлар,
Энг митти дардлар ҳам ўртасин сизни.
Сизни бўм-бўш хона ишга кузатсин,
Фақат стол суҳбат қурсин сиз билан.
Тунлар кўрпангизни зулмат тузатсин,
Ўт билан яшаманг, яшанг муз билан.
Омадли йўлларнинг изини ташланг,
Омадсиз йўлларда юринг қоқилиб.
Мени соғингунча сиз шундай яшанг,
Мен шундай яшаяпман, сизни соғиниб...
✍🏼Усмон Азим
https://t.me/SHohiraHamro
10.04.202518:41
🖊️Оддий фалсафа
Яшамоққа журъат топинг, куч топинг,
Бори орзу гарчи сароб, пуч, топинг,
Ўлмасликка сабаб топинг, ўч топинг,
Ўлим ўлмас, ўладиган дунё бу.
Бугун яшанг, гарчи олов, чўғдирмиз,
Нишонига учаётган ўқдирмиз,
Бугун бормиз, балки эрта йўқдирмиз,
Ҳар гулларки, сўладиган дунё бу.
Отар тонглар, ўтар хуфтон, шомимиз,
Худойимнинг ғўрларимиз, хомимиз,
Муҳаббатга тўла бўлсин жомимиз,
Паймонамиз тўладиган дунё бу.
Беш кунликда ҳасрат чекиб нетармиз,
Кунларимиз - маржон, бир-бир ситармиз,
Бизку йиғлаб келдик, йиғлаб кетармиз,
Устимиздан куладиган дунё бу.
Чумоли ҳам судраб юрар бир донни,
Аслида дон судраб юрар ҳар жонни,
Подшо сийлар доно қолиб, нодонни,
Бўлмайдиган, бўладиган дунё бу.
Шоир йигит кетди, эсиз азиз жон,
Қандоқ кетдинг, навбатингсиз навқирон?
Барча жонга етар бир кун ёвқирон,
Чечакларни юладиган дунё бу.
Бўладиган, бўлмайдиган дунё бу.
✍🏼Guljamol_Asqarova
https://t.me/SHohiraHamro
Яшамоққа журъат топинг, куч топинг,
Бори орзу гарчи сароб, пуч, топинг,
Ўлмасликка сабаб топинг, ўч топинг,
Ўлим ўлмас, ўладиган дунё бу.
Бугун яшанг, гарчи олов, чўғдирмиз,
Нишонига учаётган ўқдирмиз,
Бугун бормиз, балки эрта йўқдирмиз,
Ҳар гулларки, сўладиган дунё бу.
Отар тонглар, ўтар хуфтон, шомимиз,
Худойимнинг ғўрларимиз, хомимиз,
Муҳаббатга тўла бўлсин жомимиз,
Паймонамиз тўладиган дунё бу.
Беш кунликда ҳасрат чекиб нетармиз,
Кунларимиз - маржон, бир-бир ситармиз,
Бизку йиғлаб келдик, йиғлаб кетармиз,
Устимиздан куладиган дунё бу.
Чумоли ҳам судраб юрар бир донни,
Аслида дон судраб юрар ҳар жонни,
Подшо сийлар доно қолиб, нодонни,
Бўлмайдиган, бўладиган дунё бу.
Шоир йигит кетди, эсиз азиз жон,
Қандоқ кетдинг, навбатингсиз навқирон?
Барча жонга етар бир кун ёвқирон,
Чечакларни юладиган дунё бу.
Бўладиган, бўлмайдиган дунё бу.
✍🏼Guljamol_Asqarova
https://t.me/SHohiraHamro

20.03.202523:57
Бир чимдим баҳор…
Көрсетілген 1 - 4 арасынан 4
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.