Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Лачен пише
Лачен пише
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
08.05.202518:13
Навоий шаҳар ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи аъзоси Бахтиёр Мусурманов, Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев, шунингдек ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари иштирокида навбатдаги муҳокамали йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш, аҳолига яқин бўлиш ва уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Тинчлик маҳалласида ўтказилган сайёр қабул давомида аҳоли мурожаатлари жойида тингланиб, ечимлар белгиланди. Сайёр қабулларда кўтарилган муаммолар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Бунга қўшимча равишда меҳнат ва озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, фуқароларга арзонлаштирилган нархларда кундалик истеъмол маҳсулотлари етказилди ва ишсиз фуқароларга иш ўринлари таклиф қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202513:32
Каттақўрғондаги АЁҚШда чиққан ёнғин натижасида икки киши ҳалок бўлди

7 май куни Каттақўрғон тумани, «Қуштепа» маҳалласида жойлашган «YIGITALI» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ҳовлисида ер усти қисмида жойлашган 2 дона ҳажми 10 м3 бўлган дизель ёқилғиси сақловчи сиғимларига «ЗИЛ» юк машинаси ёқилғи қуйиш вақтида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида портлаш юзага келган. Натижада 2 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Доллар курси яна пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 
29,80 сўмга тушиб, 12 880,35 сўмни ташкил қилди. Евро курси 125,30 сўмга пастлаб, 14 535,47 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 3,10 сўмга тушди ва 156,68 сўмни ташкил қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202510:27
Тошкентда сайр ҳудудлари қандай ўзгармоқда?

Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган навбатдаги пресс-тур пойтахтдаги янгиланаётган сайр ҳудудларига бағишланди.

Тадбирнинг асосий мақсади – шаҳар муҳитининг қулай, хавфсиз ва экологик жиҳатдан соғлом бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан жамоатчиликни яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Пресс-тур давомида Олмазор туманидаги «River Park» сой бўйи сайилгоҳи, тўлиқ янгиланган Ал-Хоразмий кўчаси, ҳамда Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида барпо этилган янги сайилгоҳ билан танишилди.

Шунингдек, Яккасарой туманида тўлиқ реконструкция қилинган Пушкин хиёбони ҳам мутахассислар эътиборига ҳавола этилди. ОАВ вакиллари ҳар бир манзилда мутасаддилар билан мулоқот қилиб, амалга оширилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот олишди.


Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижондаги сув тошқини сабаби маълум бўлди

Ўзгидрометга кўра, тошқинга Жанубий Фарғона каналида қўшимча ГЭС қурилиши сабаб каналдан ортиқча сув чиқарилгани сабаб бўлган.

ФВВнинг маълум қилишича, 100 яқин уйни сув босган. Шундан тахминан 30 тасида хонадоннинг ичига, қолган 70 та ҳолатда эса томорқасига сув кирган.

Ҳозирда ФВВ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар техникалари ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202507:40
Қашқадарёда энг ёши улуғ уруш қатнашчисига президент табриги ўқиб эшиттирилди

Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшда. У Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Рўзибой бобога президент табригини ўқиб эшиттирди.

Бугунги кунда Қашқадарёда 3 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202518:07
⚡️Бухородан юқорига етиб бормаётган жиддий мурожаат!

Шофиркондаги айрим ноқонуний вазиятлар бўйича “TECHNO CRUSHER STONE” МЧЖ раҳбари ўринбосари Гулруҳ Маҳмудова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевадан амалий ёрдам сўрамоқда.

👉 YOUTUBE'ДА томоша қилиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Маълум бўлишича, воқеа Миробод туманида рўй берган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202511:05
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган. У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.

Ўзини Муҳаммад деб таништириб, кўплаб одамларни алдаган ҳолда уларнинг пулини ўзлаштириб олган йигит Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилоятида яшовчи шахс одамларга пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтиб, ижтимоий тармоқлар орқали уларни алдаб келган. Унинг ёлғонига мингдан ортиқ одам алданган.

Йигит ўз изини йўқотиш мақсадида турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган телефон ва SIM карталар, шунингдек, банк карталаридан фойдаланиб келган. Ўғирлаган пулларини эса ўз манфаати йўлида ишлатиб юборган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун, 8 май куни Ғалаба боғига ташриф буюриб, хотира маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Боғ бўйлаб мунгли куй таралади. Бу ердаги ҳар бир ёдгорлик, тимсол ва битиклар мудҳиш уруш ҳақиқатларини ифода этади, халқимизнинг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини урғулайди. Боғ бугунгидек байрам кунларида, айниқса, гавжум бўлади.

Сўнгги йилларда шаклланган анъанага мувофиқ, давлат раҳбари “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202508:40
"Сиз одил ҳакамсиз! Бизга ёрдам беринг" — Тадбиркор аёл ноласи...

Таҳрирятимизга Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл фарзандлари номидан мурожаат келиб тушди.


👉 https://effect.uz/6409

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова туман аҳолисига байрам табриги йўллади

Ассалому алайкум!

Ҳурматли юртдошлар, азиз яккасаройликлар!

Сизларни юрагимизга яқин, қалбимизга сингган муҳим сана – Яккасарой туманига расман “Яккасарой” номи берилган кун билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

1992 йил 8 май санаси туманимиз тарихида улкан аҳамиятга эга. Бу сана нафақат ном алмашинуви, балки туманимизнинг ўз тараққиёт йўли, шахсияти ва маънавий қиёфасини белгилаб берган муҳим воқеа сифатида тарихга муҳрланган. Бугун мана шу буюк сананинг 33 йиллигини кенг нишонлар эканмиз, ўтилган йўлга назар ташлаб, келажакка ишонч билан қарашга асосимиз бор.

Яккасарой тумани – пойтахтимизнинг қадимий ва обод масканларидан бири сифатида ўзининг бой тарихи, маданияти ва замонавий инфратузилмаси билан ҳамиша пешқадам ҳудудлардан бири бўлиб келган. Бу заминда не-не улуғ шахслар камол топган, не-не тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган. Бугунги кунда ҳам туманимиз жадал суръатлар билан ривожланиб, янги уй-жойлар, замонавий муассасалар, гўзал боғлар ва ижтимоий иншоотлар барпо этилмоқда. Бу – ҳукуматимизнинг халқимиз фаровонлигига қаратилган оқилона сиёсатининг, шу билан бирга, сиз азиз фуқароларнинг ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги самарасидир.

Ҳар бир яккасаройлик ўз тумани билан фахрланади, унинг янада тараққий этиши учун ҳисса қўшишга тайёр. Биз биргаликда — жипслик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат асосида туманимизни янада гуллаб-яшнашига эришамиз.

Азизлар!

Сизларни бу қутлуғ сана билан яна бир бор табриклайман. Оилаларингизга тинчлик, муҳаббат ва фаровонлик тилайман. Яккасарой тумани ҳар доим гўзал, обод ва замонавий ҳудудлардан бири бўлиб қолаверсин!

Байрам муборак бўлсин!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz директори Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий баённома тузган инспекторга хизмат текшируви тайинланди

Бунгача Effect.uz’да эълон қилинган судьялар фаолияти тўғрисидаги танқидий ва статистик мақолалар ортидан Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Бош прокуратурага тақдимнома киритган ва оқибатда Effect.uz директори Акмал Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилиб, унга нисбатан Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 11 млн 250 минг сўм жарима қўлланилган.

Судда Effect.uz директори Акмал Эшонхоновни ҳимоялаган адвокат Жавлон Тошмуродов Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев томонидан юритилган маъмурий иш тўғрисидаги баённома қонуний кучга эга эмаслигини маълум қилганди.

Чунки юритилган маъмурий баённома билан А.Эшонхонов таништирилмаган, ҳужжатга унинг ўзи имзо чекмаган, хусусан планшетга бармоқ изи босмаган. Шу йўсинда ишни судга оширган инспектор ушбу ҳужжатни сохталаштирган бўлиши мумкин. Бунинг ортидан эса А.Эшонхонов ҳуқуқбузар деб топилган.

14 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида баённома тузилгани ҳақида ҳеч кимнинг хабари бўлмаган, аммо Мирзо Улуғбек туман суди судьяси Жаҳонгир Саидов ҳужжатни «дело»дан алоҳида ажратиб, 16 апрелдаги судда иштирокчиларига кўрсатган ва бу баённома аввалдан иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини билдирган. Баённома сохталаштирилгани бўйича А.Эшонхонов Ички ишлар вазирлигининг ишонч рақамига мурожаат қолдирган. Мурожаат Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, 3 май куни ўтказилган хизмат текширув якунига кўра, ИИО ФМБ ҲПБ АТСЖООБ инспектори катта лейтенант Жамшид Нарзуллаев ҳаракатларида ИИВ ва Вазирлар маҳкамасининг 431-сонли қарор ижроси тўлиқ бажарилмаган, шу муносабат билан инспекторнинг мазкур ҳаракатлари «Интизомий кенгашда»да муҳокама этилади. Кенгашнинг қандай хулосага келиши ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202512:29
Андижонда уйида 1330 туп кўкнори ва каннабис етиштирган фуқаро қўлга олинди

Бундан ташқари, мазкур хонадоннинг том қисмида қуритилган ҳолда гиёҳванд модда сақланаётгани аниқланди.

Жами 6 кг 355 грамм модда мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202510:50
Отабек Холбоев Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Холбоев Отабек Акбарович Бош прокурорнинг ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди.

Отабек Холбоев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202509:34
Навоийлик мактаб битирувчисига “Дамас” автомобили совға қилинди

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 24-мактаб битирувчиси Умиджон Нормуродов жами 21 минг нафар битирувчилар иштирок этган "Бўлажак ёш муҳандислар" фан олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритиб, автомашина соҳиби бўлди.

Қайд этилишича, мазкур олимпиада Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг "Муҳандислик ойлиги" доирасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан ташкил этилган.

Ўқувчининг ғолиблик ҳаяжонини, самимий дил сўзларини видеолавҳада томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202508:18
Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

ФВВ хабарига кўра, "Сарвонтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоғи шикастланган ва натижада маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан сув таъминоти тўхтатилган.

Айни пайтда фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб этилган, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди

Қайд этилишича, Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилган АЭС 330 МВт қувватга эга бўлади, унда ҳар бири 55 МВтли 6 та RITM-200N реактори ўрнатилади.

Қурилиш ишларини “Росатом” бош пудратчи сифатида амалга оширади, шу билан бирга маҳаллий компаниялар ҳам жараёнга жалб этилади.

“Ўзатом”нинг Telegram-каналида ёзилишича, танланган ҳудуд лойиҳани маҳаллий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202514:08
10 мингда нечта доллар бор? – Наманганлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Президент совғаси етиб борди

Наманганлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси МуҳаммадИброҳим ота Иномовга Президент совғаси – 10 минг АҚШ доллар етказилди.
Вилоят ҳокими пул мукофотини топширар экан, отахон ҳокимдан «10 минг доллар, нечта доллардан иборат» дея савол берди. Ҳоким эса ҳазил тариқасида «100 та 100 долларлик» бўлади дея отахонга жавоб берди.

«Аллоҳ Халқпарвар Президентимизга Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторига киришида ўзи куч-қувват берсин», дейди МуҳаммадИброҳим ота Иномов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди

Президент уларнинг қаҳрамонликлари учун миннатдорлик билдириб, улар туфайли тинч-тотув яшаётганимизни алоҳида таъкидлади.

Мирзиёев мустақиллик йилларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хотирасига Ғалаба боғида ташкил этилган “Миллат фидойилари” хиёбонида ҳам бўлди.

“Бу жасур ўғлонлар таҳликали вазиятда ўзини ўйламай, бурчига содиқ қолиб, халқи учун жонини фидо қилган. Ҳозирги тинчликда, осмонимиз мусаффолигида уларнинг катта ҳиссаси бор. Оилалари, барча яқинлари билиши керакки, улар орамизда худди тирикдек, номлари ҳеч қачон ўчмайди. Буни мана шу майдонда муҳрлаб қўйдик. Мен уларнинг ота-оналарига, турмуш ўртоқларига таъзим қиламан. Фарзандлари қаҳрамон оталарига муносиб бўлишини истайман”, дея таъкидлади президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
08.05.202510:45
Тошкентдаги Ғалаба боғида “Хотира Нури” ёдгорлиги қурилмоқда

Бу ёдгорлик уруш йилларида тинчлик учун курашган ва жасорат кўрсатган инсонларга миннатдорлик рамзи сифатида барпо этилмоқда, дейилади Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабарида.

Қурилиш майдонида агентлик директори Мансурбек Оллоёров ва унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саноат тармоғининг ялпи қўшилган қиймати қанчага ўсган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида саноат тармоғида яратилган ялпи қўшилган қиймат 89,1 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан таққослаганда 6,5 % га ўсган.

Ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва ўсиш суръатлари йиллар кесимида, январь-март:

2021 йил – 41 480,7 млрд сўм (105,1 %);

2022 йил – 51 135,7 млрд сўм (104,7 %);

2023 йил – 59 699,6 млрд сўм (105,9 %);

2024 йил – 74 629,2 млрд сўм (105,4 %);

2025 йил – 89 119,9 млрд сўм (106,5 %) ни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиб, кўчаларни сув босди

Ижтимоий тармоқларда «Жанубий Фарғона» канали ёрилиши оқибатида экин майдонлари ва кўчаларни сув босгани айтилган видеолар тарқалди. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 8 май куни вилоятнинг Булоқбоши тумани Сарвонтепа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етиши оқибатида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

«Ушбу маълумот олиниши билан вилоят Норин–Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган», дейилади бошқарма хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ховослик ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди ва “Damas” соҳибига айланди

Тумандаги 13-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нозимжон Қудраталиев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ташаббуси билан ўтказилган "Бўлажак ёш муҳандислар" республика олимпиадасида физика фанидан 1-ўринни эгаллаб, ушбу ОТМга грант асосида муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, юқори натижаси учун унга совға сифатида “Damas” русумидаги автомобил ҳам топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 2 126
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.