25.04.202510:07
UZTELECOM CLOUD: Булут технологияларининг кучи бепул синов муддати билан
UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.
Булутли технологиялар – бу интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоалар билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.
UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:
⁃ Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Pay as you GO усулидаги тўлов;
Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик;
⁃ S3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
Managed Kubernetes – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CI/CD тизими;
⁃ Иловалар платформаси – Github, Gitlab, Docker билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;
⁃ Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.
⁃ Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.
⁃ Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.
⁃ UZTELECOM CLOUD хизмати ёрдамида сиз илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўласиз. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Kubernetes’ни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.
⁃ Синаб кўришга тайёрмисиз? cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтинг, бепул синов муддатини фаоллаштиринг ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошланг!
⁃ Ҳозироқ уланинг ва шахсий кабинетингиздаги совғангизни олинг!
⁃ Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш жамоаси доим 1155 рақами орқали алоқада.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!
👍 “O‘zbektelekom” AK Axborot xizmati.
@platformauzb

Қайта жіберілді:
platforma.uz

23.04.202512:04
Бир нарсани ҳеч тушунмайман, нима учун бизда РФ дан "юқори мартабали" меҳмон келса, совет ва постсовет даври маданияти ёки руҳиятини эслатувчи сиёсий ритуалларга кўп мурожаат қилинади? Масалан, бугун ҳам Лавров жанобларини гарчи советлардан кейинги "маданий макон"да яратилган бўлсада, мазмунан Кремль бардавом қўллаб келаётган юмшоқ таъсир – "умумий тарих"га монанд ҳайкал пойига гул қўйишга олиб бордик.
Биламизки, ўтган даврда яратилган айни тўқима иккинчи жаҳон уриши маданий-мафкуравий фонидаги бир образдир. Нима учун биз меҳмонни Амир Темур пойига олиб бормаймиз?! Ҳарқалай, бу шаҳарда Соҳибқироннинг муаззам ҳайкали бор. Қолаверса, Самарқанд Темур давлатининг пойтахти...
Биз бугун "ўзгарганимиз", субъектлигимизни чуқурроқ англаётганимизни аслида шундай сиёсий ишоралар орқали намоён қилишимиз керак эмасми? "Мотамсаро она"га мурожаат қилиниши эса биз ҳали батамом "чет таъсир" доирасидан чиқа олмаётганимизни англатади, назаримизда.

17.04.202511:22
Аҳволимиз чиндан ҳам ёмон
Биласизми, нимага аҳволимиз бу даражага тушиб қолди? Менинг назаримда бунинг бир неча сабаби бор. Биринчи, ва умумий омил 90-йиллар бошида тетапоя қилиб, ҳали-ҳамон поёнига етолмаётган "ўтиш даври" кулфатлари билан боғлиқ. Айни шу, мудом ичида яшаётганимиз "тушкун давр"да кўп нарсани бой бердик. Маданий ва ахлоқий қадриятлар, жамиятдаги умум эмпатия ва энг муҳими, билим, китоб ўқишга бўлган иштиёқнинг йўқолиши...
Буларнинг бари узоқ йиллар ишониб юрилган "мафкура"нинг ёлғонлиги бир кунда аён бўлиб қолгач содир бўлди. Кейин, тирикчилик машаққатлари бошланди. Қорин тўйғазиш маънавияту китоб ўқиш, деган тушунчаларни секин ҳаётимиздан нарироқ суриб чиқарди. Ҳамма қандай бўлмасин пул топишга интилди. Бу тийиқсиз иштиёқ, тассуфки, таълимга ҳам кирди.
90-йилларни бир эсланг, олий таълим муассасаларига кириш деярли тўлиқ порага "ётиб" қолди. Бунинг устига "дополнительний" деган нарсани ўйлаб топишди ва ўн минглаб гарчи чаласавод бўлсада, битирувчиларнинг пулини олиб, олий таълимга жойлади...
Агар мана бу видеомурожаатдаги 95 фоиз ўқитувчи ростданам бу синовдан ўта олмаган бўлса, ҳечам ажабланмайман. Чунки бу ўша "сиёсат" маҳсули. Аммо бу битта мактаб таълими билан боғлиқ масала. Бундан бошқа соҳалар қанча. Тахмин қилавериш мумкинки, бошқа тизимларда ҳам аҳвол шу ердагидек.
Тўғри, бугун ўтган даврлардагидек ўқишга пора билан кириш ҳолатлари камайган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, бундай гаплар кам эшитилаётир. Аммо бу ниманинг ҳисобига? ОТМлар сонининг ошиши ҳисобига, албатта. Энди ўша бугун кўпайиб кетган хусусий илмхоналардаги сабоқ савияси қандай, бу ҳам битта масала.
Аммо юқоридаги постдан англашиладики, мактабларимизни кўп эмас – 20-30 йилда саводсиз педагоглар билан тўлдириб бўлдик, буниси аниқ.

15.04.202516:48
Нега Ўзбекистонда пахта кластерлари бирин-кетин БАНКРОТ бўлмоқда?
Ўзбекистонда сўнгги йилларда юзлаб пахта кластерлари очилди ва фаолият бошлади. Лекин сўнги йилларда Ўзбекистондаги кўплаб пахта-тўқимачилик кластерлари миллат ютуғи эмас, муаммосига айлана бошлади. Ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги молиявий муаммоларда; айримлари қарздан чиқолмаяпти, қолганлари банкрот бўлиб ёпиляпти. Бунинг сабаблари нимада?
1. Агрессив кенгайиш ва ҳисоб-китобсиз қилинган сармоялар
Кўп кластерлар фаолиятини пухта қилинмаган иқтисодий ва бизнес режалар билан катта ер майдонларини олиш ва катта миқдорда қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш билан бошлашган. Масъулиятсизлик билан олинган кредитлар ва самарасиз лойиҳалар ортидан қарз ботқоғи бошланди.
2. Қиммат ва қисқа муддатли банк кредитлари
Кластерлар асосан банк кредитлари орқали молиялаштирилди. Кредитлар юқори фоизли ва қисқа муддатли бўлиб, ишлаб чиқариш ва сотув циклларига мос келмасди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиб ва сотилгунига қадар кредит тўлов муҳлати етиб келарди.
3. Жаҳон бозорида маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиши
Пандемия сабаб пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига жаҳон бозорларида талаб камаяди. Логистикадаги муаммолар, геосиёсий хавфлар ва валюта курсининг ўзгариши даромадларни деярли йўққа чиқаради.
4. Агротаъминотдаги ноқисликлар ва фермерлар билан бўлган оғир муносабат
Сув, ёқилғи, минерал ўғитлар етишмаслиги ҳосилдорликни пасайтирди. Фермерлар билан шартномалар нотўғри тузилди — фермерлар ўзларини эркин шерик эмас, балки “ишчи кучи” деб ҳис қилишди.
5. Коррупция ва нотўғри бошқарув
Кўп жойларда ажратилган кредит маблағлари мақсадли эмас, балки бошқа мақсадларда ишлатилди. Пуллар кластер манфаати учун ишламади, балки «керакли инсонларнинг» манфаати учун ўзлаштирилди. Бошқарув даражасининг пастлиги, ишга бошқарув ҳодимларининг «таниш-билиш» асосида ёлланиши, ресурслар тақсимотининг шаффофмаслиги бошқарув тизимининг ичидан емирилишига олиб келди.
6. Давлат сиёсатининг ўзгарувчанлиги
Давлат томонидан ер ажратиш тартибларининг тез-тез ўзгариб туриши, нарх сиёсати, субсидиялар ва экспорт квоталаридаги ноаниқликлар кластер стратегияси билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли режалаштиришни пучга чиқарди.
Хулоса
Кластерлар қишлоқ хўжалигини модернизация ва такомиллаштириш мақсадида тузилган эди. Аммо амалда эса улар бир қанча муаммоларга дуч келишди. Шу муаммолар орасида - коррупция, бюрократия, юқоридан бўладиган босимлар, молиявий тузоқлар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги томонларнинг (кластер эгалари, фермерлар, давлат аппарати) бир бирига бўлган ишончсизлиги.
Агар яқин орада бу тизимнинг фундаментал тамойиллари кўриб чиқилмаса муаммо янада чуқурлашиб кетади. Қуйидаги қадамлар тез орада қилиниши керак:
1. Фермерлар билан адолатли шериклик муносабатларини яратиш, уларга тепадан босим қилишни тўхтатиш керак.
2. Агросектордаги мавсумий ишлаб чиқиш циклини инобатга олган ҳолда кредит ва солиқ сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва янги ислоҳотлар қилиш керак.
3. Ҳар 6 ойда ўзгариб турадиган тартиб қоидалардан воз кечиш, ва унинг ўрнига барқарор ва шаффоф қоида ўйинларини таъминлаш керак.
Манба

09.04.202517:15
Ўқувчимиз ёзмоқда...
"Хитой визасиз режим ваъдаси билан ўзига йўл очиб олди. Кунда самолёт-самолёт хитойлик учиб келяпти, лекин ўзбекларни визасиз боришига рухсат пайсалга солинмоқда.
Нега тенг шартларда имзоланган битим бир томон учун амал қиларкану, иккинчи томон учун муддат қўйиларкан? Яна у муддат орқага суриб борилмоқда. Етарлича одами кирвогандан кейин очадими ўзбекларга йўлни? Очмасачи? Бу нотенг шартномадан воз кечиш керак.
Элмурод Солиев, тадбиркор ".

08.04.202506:01
«Ўзатом» раҳбари Азим Аҳмедхўжаев Самарқандда 4,9 миллион сўмлик люкс хонани ижарага олган
«Ўзатом» агентлиги 2024 йил декабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Атом энергетикасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро конференцияга 5,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда давлат харидлари порталидаги маълумотларда келтирилган.
Шу тариқа Ўзбекистон Президенти Администрациясига 100 фоиз тегишли бўлган «Интерфорум» ДУК «Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланишида атом энергетикасидан тинч мақсадларда фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба» мавзусидаги конференцияни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс хизматларни тақдим этган.
Конференция 5 декабрь куни ўтказилган бўлиб, уни ташкил этиш давлат бюджетига 4 миллиард сўмдан ортиққа тушган.
Бундан ташқари, 1,9 миллиард сўм «Samarkand Touristic Centre» МЧЖга сарфланган.

24.04.202517:14
Лавров жанобларининг Кремлдан олган махсус топшириқни амалга ошириш жараёни...
У ушбу мунозарали гапи билан бу ерда англичанлар эмас, биз бўлишимиз керак, олдин бор эдик ва бундан кейин ҳам бўламиз, деган сиёсий мессежни ўртага ташлади, гўё.
Йўқса, Самарқанд эмас, пойтахтга борганда ҳам бўларди. Йўқ, Кремль айнан ЕИ "изи"дан борди ва ўз сиёсий қараши ҳамда хафагарчилигини ифода этди. Лавҳани зингил солиб кузатсангиз буни сезасиз.
@platformauzb
У ушбу мунозарали гапи билан бу ерда англичанлар эмас, биз бўлишимиз керак, олдин бор эдик ва бундан кейин ҳам бўламиз, деган сиёсий мессежни ўртага ташлади, гўё.
Йўқса, Самарқанд эмас, пойтахтга борганда ҳам бўларди. Йўқ, Кремль айнан ЕИ "изи"дан борди ва ўз сиёсий қараши ҳамда хафагарчилигини ифода этди. Лавҳани зингил солиб кузатсангиз буни сезасиз.
@platformauzb
Қайта жіберілді:
platforma.uz

23.04.202505:13
Сергей Лавров ташриф билан Самарқандга келди
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий саҳифаларида маълум қилган: "Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жанобларини Самарқандда кутиб олишдан мамнунмиз. Икки ва кўп томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалаларни қамраб олган мазмунли музокаралар ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантиришга интиламиз".
P/S: Ташқи ишлар вазиримизнинг бундай "очиқ"лиги, албатта, таҳсинга лойиқ. Аммо "... жанобларини кутиб олишдан мамнун"лиги шахсий масрурликми, расмийми аниқлик талаб қилади. Кейин Россия томони билан "мазмунли музокаралар" деганда нима назарда тутилади? Бу ҳам одамда хавотир, ҳаяжон уйғотадиган ва бироз энтиктирадиган сиёсий суҳан.
Зотан, биз айни империя билан деярли икки асрдан буён жудаям "сермазмун" алоқада бўлиб келмоқдамиз. Энди бу муносабатлардаги "мазмун" риторикаси ўзгарадими ёки анъанавий тусда қоладими, масала шунда.

Жойылды17.04.202512:11
Қайта жіберілді:
platforma.uz

17.04.202509:11
Солиқ тўловчиларнинг миллиардлаб сўмлик маблағига яратилган сайтлар нега ишламаяпти?
Ёхуд Маънавият ва маърифат марказининг асосий вазифаси бюджет пулини совуришми?
Отабек Ҳасанов бошлиқ Маънавият ва марифат марказининг 10 минг атрофида обуначиси бор телеграм канали асосан раҳбарининг 26 минглик обуначига эга каналини реклама қилади. Сайтида марказнинг мақсад-вазифалари жойланмаган, бир йил олдин жойланган тарғибот материаллари бошқа мавзуларда. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаминқадар, гўё номига юритилаётгандек.
Лекин бошқа онлайн платформалар яратишга пул сарфлашни билади. Марказга ҳар йили миллирдлаб сўмлик пуллар ажратилади. Ҳар йили маблағ миқдори ошиб боряпти. Масалан, 2023 йилда 65,7 млрд, 2024 йилда 67,8 млрд сўм берилган бўлса, бу йилга 75,4 млрд сўм ажратилган.
Ўз сайтини қўя туринг, qadriyatim.uz, tanlov.manaviyat.uz сайтлари ва мобиль иловаларини яратиш учун аввалига 127 млн, кейинчалик 1,2 млрд сўм сарфлаган. Афсуски, бу сайтлар ҳозир ҳам фаол ҳолатда эмас, ишламайди. Пуллар қаерга кетгани номаълум.
Марказ мултфильмлар ишлаб чиқаряпти, китоблар чоп этяпти ва ҳудудларда турли лойиҳалар қиляпти. Масалан, 2024 йилда анимацион медиа маҳсулот ва видеоролик яратиш учун Astir animation studio МЧЖга 639 млн сўм тўлаган. "Маърифат марафони"ни ўтказишга 449 млн, "Китоблараро 80 кун" лойиҳасига 257 млн сўм ишлатилган.
Бутун бошли видеостудия (PAK JALINGA MAESTRA 4K Komplektatsiya OR) қуриш учун 1,9 млрд сўм ажратилган. "Мен ҳам ҳарбий бўламан" китоб-албомини совғага бериш учун жами 516 млн, "Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз" китобига 82 млн, "Нисбатлар ҳақида" рисолага 18,8 млн ва "Беруний. Сайдана" асарига 47 млн сўм берилган.
Тўғри, балки бу ишлар ҳам керакдир. Турли тадбирлар, тарғиботлар, ўзини пиар қилиш, йўқ сайтларга пул сарфлаш каби юмушлар ўз йўлига. Бироқ марказнинг аниқ вазифаси бор аслида. У миллатни юксалтирадиган ғояларни, мафкураларни ишлаб чиқиб, дунёга танитиш билан машғул бўлиши лозим.

15.04.202510:24
"Абсурд театри" ва Қуронбоев
Қаҳрамон акага шундай ғояларни кимдир айтармикан ёки ўзлари ўйлаб топармикан-а?! Жамиятимизда давлат аппарати томонидан юргизилаётган ижтимоий-сиёсий, мафкуравий сиёсат тўғрисида ёзмай, дейсан, аммо Қуронбоевга ўхшаган акаларнинг бунақа ҳаракатларидан кейин одам мажбур бўлади-да, ёзишга.
Бу артистларнинг "маҳалла"га, Қаҳрамон акага нима боғлиқлик жойи бор? У киши наздида жойларда раиятнинг қозони мойга ботиб, маишатдан эсанкираб, одамларнинг кўнгли маданий ҳордиқ тусаб қолди, деб ўйлармикан?
Нима деб ўйласанг ҳам мантиқ тополмайсан. Бу агар бир адабий жанр ўлчови билан қаралса, ўтган аср ўрталарида европада юзага келган "Абсурд театри" "оқими"га уйқаш келади. Фақат санъатдаги ушбу йўналиш салафлари Э.Ионеско ва С.Беккетлар айни йўналиш орқали асарларида ўзларининг дунё ва ҳаёт ҳақидаги қарашлари, тасаввурларини зоҳидона ифодалашган.
Қаҳрамон акага "театр абсурд" нега керак? У киши адабиётда шундай йўл борлигини биладими?.. Бу саволлар ортиқча ва мантиққа зид. Бу ишларнинг жавоби битта: биз ўзимиз "абсурд" ичидамиз. Қилаётган ишларимиз, гапираётган гапларимиз, орзуларимиз ва ҳатто кулфатларимиз ҳам Абсурд!

09.04.202517:14
⚡Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди
2024 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И икки мамлакат фуқаролари учун визани бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.
Битим томонлар ички тартиб-таомилларини якунлаганидан кейин кучга кириши керак эди. Буни ТИВ вакиллари ҳам расман тасдиқлаганди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди.
P.S: Очиғи, бу хабар эълон қилинганида халқимиз хурсанд бўлганди. Афтидан, бу иш пухта қилинмаган кўринади.
Маълумот учун, хитойликлар айни пайтда Ўзбекистонда визасиз тартибда 10 кун бўлишлари мумкин.
Бу ҳолатга расман изоҳ берилиши лозим.

07.04.202515:20
Бу тушунарли, ҳеч бўлмаганда манзара, тасвир бизга Ортиқхўжаевнинг АҚШда эканлигини ифодалаётир.
Аммо бундан сал илгари эълон қилинган ва тўлиқ метофорага кўмилган мана бу сурат кишини ўйга толдириши аниқ.
@platformauzb
Аммо бундан сал илгари эълон қилинган ва тўлиқ метофорага кўмилган мана бу сурат кишини ўйга толдириши аниқ.
@platformauzb
Қайта жіберілді:
platforma.uz

24.04.202507:53
Шу кунларда РФ ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Лавров неоимперияча иддаоси учун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек лахтак-сегментида "виртуал тошбўрон" қилинди. Бу яхши кўрсаткич, албатта. Одамлар ғурурини, шаънини сўрайдиган бўлди. Жамиятда тепадан қараб гапирадиганларга жавоб берар даражада миллий зеҳният уйғонмоқда, дейиш мумкин.
Аммо масаланинг нозик томони бор. Нимагадир шундай ҳолларда айнан бир хил шахслар саҳнага чиқади. Нимрасмий тоифа вакиллари ҳисобланмиш бу зиёлиларимиз гарчи раъиятдан юқорироқ мақом эгалари бўлишсалар-да, уларнинг эҳтиросли сўзлари барибир давлатнинг расмий фикрини тамсил этмайди.
Бундай пайтда асосий гапни бизнинг ТИВ айтиши керак бўлади. Аммо таассуфки, айни маҳкама бундай баёнотлар беришдан кўра кўпроқ меҳмонларнинг олдида қай даражада букилиб тавозе қилиш ёки ачомлашиш малакасини қандай ошириш ҳақида ўйлаётгандай...

19.04.202508:37
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди
Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.
Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.
Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.
PS. Бизда ҳам чет элликларга, хусусан, Россия фуқароларига нисбатан худди шундай имтиҳон олиш тизимини жорий қилишни таклиф қиламан. Ахир дўстлик ўзаро тенг муносабатлар асосига қурилади.

17.04.202507:43
"Алоқабанк" атрофидаги қизиқ "ўйин"лар
Кеча "Алоқабанк" ижтимоий тармоқларда реклама ва PR мақолалар учун 8 миллиард сўмлик тендер ўтказганлиги ва тендер адолатли (шаффоф) ўтганлигига шубҳа билдирилган эди.
Очиқ манбага юкланган маълумотларга кўра, ушбу рўйхатда @platformauzb ҳам кўрсатилган. Лекин нархи кўрсатилмаган. Катта эҳтимол билан барча блогер ва ОАВ лар учун бериладиган нархлар космик "шиширилган" бўлиши мумкин.
"Алоқа банк" томонидан ўтган йили ҳам салкам 8,5 миллиард сўмлик шундай тендер ўтказилган. Унда ҳам @platformauzb га 10 та реклама ва PR мақола бериш шартномада кўрсатилган. Лекин ўтган йили "Алоқабанк"ка доир пост бермаганмиз. Рўйхатда кўрсатилган бошқа телеграм каналларда ҳам рекламаларга кўзим тушмаган. Номига чиқарилган бўлса, бордир...
Ажабланарлиси, ўтган йили шартномада кўрсатилган реклама ва PR мақолалар берилмаган бўлса, "Алоқа банк"дагилар шартномани қандай "бажарилди" қилиб ёпишди экан?
Энди буёғи Антикор агентлиги ва Бош прокуратурага тайёр шпаргалка...

14.04.202515:35
Тадбиркор учун давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш ўта рискли
Акмал Пайзиев. MyTaxi асосчиси:
- Road24 асосчиси Бахтиёр билан мен 2014 йили танишгандим. У ўшанда Австралиядан эндигина қайтган эди. Унинг фикрлари тиниқлиги ва энергиясини кўриб, уни MyTaxi’га операцион директор лавозимига таклиф қилганман.
Бахтиёр — MyTaxi’ни пивот қилишимизга сабаб бўлган инсонлардан бири. Кейинчалик у Lamuz ва Road24 лойиҳаларини ишга туширди. Ўзим Ўзбекистонда бўлганимда, ГАИдан келадиган жарималарни айнан Road24 орқали тўлардим — жуда қулай илова.
Мен Бахтиёрга аввал ҳам айтганман: бу жуда рискли ҳамкорлик. Чунки давлат идораси раҳбари алмашса, бу хизматга ўзининг яқинларини, жияни ёки танишини қўйиши табиий ҳол. Бундай APIлар тўғридан-тўғри ГАИ хизматлари орқали эмас, балки Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали тақдим этилса ва очиқ бўлса (Public API) мақбулроқ бўлади.
ИТ Парк, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва стартаплар ривожига бефарқ бўлмаган ташкилотлардан бу ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман. Акс ҳолда, Ўзбекистон Бахтиёрдек илғор тадбиркорни йўқотиши мумкин.

09.04.202506:31
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида аттестация жараёнлари кечмоқда экан. Тажрибаларимиздан маълумки, миллий маъмурчилигимиздаги айни усул тектоник характерга эга. Чунки, адолат ва ҳақиқат байроғи остида бошланадиган бундай ҳаракатлар йўли кўпчилик ҳолларда зеҳният ва қадриятларимизга айланиб кетган непотизм томон бурилиб кетади.
Албатта, бу умумий маънодаги гап. Аммо савол бўладики, бу вазирликда бўлаётган “аттестация” жараёнлари мутлақо шаффоф ва адолатли кечади, деб ким кафолат беради? Ва яна гарчи бугунги замон одами ахлоқига озроқ зид бўлсада, сўраймиз: жараён қайси меъзон ва қандай талаблар асосида ўтади?!
Ҳар ҳолда бизга тизимда ишлайдиганлар "тозалов" нохолис ўтказилаётганидан ёзғирмоқда.

06.04.202516:31
Япониянинг бўлажак императори ўқишга вилосипедда қатнамоқчи
Ушбу суратдаги бола Япониянинг бўлажак императори, шаҳзода Ҳисаҳито.
Неча минг йиллик тарихга эга сулоланинг вакили яқинда 18 ёшга тўлди. Ҳамма қатори имтиҳон топшириб, ўз кучи билан Тсукуба университетига ўқишга кирди.
Кеча, 5 апрель "Билимлар куни" (Бизда 2 сентябрда ўқиш йили бошланса, Японияда апрель ойида бошланади) фестивалига қатнашди ва ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.
"Мен бошлаётган янги ҳаётимда бироз хавотир ва ҳаяжондаман. Аммо, ҳозирдан бошлаб тўплайдиган билим ва тажрибаларимни қадрлайман. Университетга велосипедда қатнамоқчиман!" дейди.

23.04.202513:17
Шерзодхон Қудратхўжа:
"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!"
– Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!
Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли.
Хусусан, нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?
Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.
Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади, – Проф. Шерзодхон Қудратхўжа.

Медиа контентке
қол жеткізе алмадық
қол жеткізе алмадық
18.04.202505:08
Видеодаги йигит эсингиздами?
Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.
Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларга достон бўлмоқда.
Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.
Файзбоғ

17.04.202506:10
"Аттестация баҳона 95 фоиз ўқитувчи саводсизга чиқарилди"
Шу йил 15-апрель куни география фанидан аттестация тест синовлари бўлиб ўтди. Жараёнда 4000 мингдан ортиқ педагог қатнашди. Афсуски, уларнинг 95 фоизи имтиҳондан "йиқилди".
Аҳволимиз чиндан ҳам ёмонми?..
@platformauzb
Шу йил 15-апрель куни география фанидан аттестация тест синовлари бўлиб ўтди. Жараёнда 4000 мингдан ортиқ педагог қатнашди. Афсуски, уларнинг 95 фоизи имтиҳондан "йиқилди".
Аҳволимиз чиндан ҳам ёмонми?..
@platformauzb
Қайта жіберілді:
platforma.uz

10.04.202504:54
Бизни хитойликлардан кўра кўпроқ қоракўз коррупционерларимиз хавотирга солиши керак
Умуман олганда, кейинги вақтда жамиятда, айниқса, зиёлилар орасида Хитой масаласида уйғонган аксилкайфият баъзи бировлар зўр бериб тушунтирмоқчи бўлаётганидек, синофобия ёки ксенофобия таьсиридан эмас. Мулътикултуризм биз учун тарихий меърос. Турли халқлар, маданият ва динлар бизда азалдан бўлган ва аждодларимиз ҳеч қачон айирмачилик қилмаган. Бугун ҳам шундай.
Хитойликларга эътироз эса уларнинг бугун бутун дунё бўйлаб ёйилаётган экспансияси билан боғлиқ. Иқтисод, сиёсат, маданият, қўйингки, барча жабҳадаги тийиқсиз таъсир доираси орқали Хитой метофорик услубда ва фавқулодда империячилик даъвосини илгари сураётир. Бу масаланинг бир жиҳати.
Энди бунинг фақат ўзимизгагина боғлиқ бўлган иккинчи томониям бор – кўпчилик жойлардаги мулозимларнинг коррупцияга алоқадор эмаслигига ишонмайди. Ўйлашадики, инвестиция киритаман, деб келган хитойлик, дейлик, тумани ҳокимини осонгина нафсидан илинтиради... Агарки, ҳамма ватанпарвар бўлиб, давлат ва миллат томонида туриб масалага ёндашганида бундай хавотирлар бўлмасди. Ҳозир эса шубҳага ўрин бор. Бу эса синофобиядан чуқурроқ ва оғриқлироқ масала, биз учун.

08.04.202506:16
Ҳукумат журналистларни алдаб кўчада қолдирди...ми?
"Айтишларича" феъли қаламкашлар томонидан бугун кўп ишлатилади. Сабаб оддий: биринчидан, маълумотлар тақчиллиги бўлса. икинчидан, айни истилоҳ ёзарман учун ҳимоя воситаси вазифасиниям яхши ўтайди. Хуллас, бугун бизда ҳам унга эҳтиёж бор. Бундан бир неча йиллар илгари кўп шов-шувларга мавзу бўлган Матбуотчилар кўчасидаги 32-уй, яъни пойтахтнинг қоқ марказидаги "Матбуотчилар уйи" ҳақида кўп гаплар бўлганди. Мунозаранинг асоси шу эдики, бу бинодан газитчилар чиқарилиб, кимгадир сотилган...
Журналист ва зиёлиларнинг узоқ норозиликларидан кейин бу ерга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам келган ва вазиятни ўрганганди. Хулоса шундай бўлгандики, бино ҳеч кимга сотилмайди, қайта таъмирланиб, журналистлар ихтиёрига берилади. Бу ҳақда ҳатто Президентнинг махсус қарори ҳам чиққанди.
Аммо, айтишларича, бугун бу иншоот журналистларга эмас, қандайдир инвесторга берилган. Бино таъмир учун ёпилганига бир йилдан ошди. Орада бу ерда жойлашган нашрлар турли жойларга кўчирилди. Вақт ўтди, масала совуди.
Айтишларича бугун бу бинога эгалик ҳуқуқи берилган ЎзА ва бошқа марказий нашрларнинг бу қарор ва бинони "унутиш" тўғрисидаги "розиликлари" олинган... Хуллас, масала бошида ҳал бўлган, бино пулланган экан. Фақат "оч баччағардан, қоч баччағар" дегандай ижодкорларнинг овозини ўчириш учун озроқ вақт ўтказиб, масаланинг совишини кутишган экан, деган қарорга келади одам бу гап-сўзларни эшитиб.

06.04.202510:09
Ўзбеклар умрининг 20 йилини фақат тўй қилишга сарфламоқда
Бизнинг қишлоқда (маҳалламизда) бир йилда 50-70 та тўй бўлади. Битта тўйга камида 50 млн. сўм сарфланади.
Арифметика: 50.000.000х60=3.000.000.000 (3 млрд)
Қишлоғимизда ҳар йили 3 млрд. сўм маблағ орзу-ҳавасга сарф бўлмоқда.
Ўзбекистонда бизнинг маҳаллага ўхшаган тахминан 10 мингта маҳалла бор.
Арифметика: 10.000х60=600.000
600.000х50.000.000= 30.000.000.000.000 (30 трлн.)
Бу тахминан 3 млрд. доллар дегани. Катта шаҳарлардаги 25.000 долларлик торт, 90.000 долларлик тўй каби аҳмоқона дабдабаларни ҳам қўшиб, ўртача ҳисоблаганда, тахминан 10 млрд. доллар бўлади.
Ўзбекистондаги оилалар бюджетидан ҳар йили тахминан 10 млрд. доллар маблағ ҳавога совурилмоқда.
Бунча катта маблағни тасаввур қилиш учун қиёс келтираман: Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводини французлар 500 млн. долларга қуриб берган; ўз вақтида “Аср қурилиши” номини олган ТошҒузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўл линияси қурилиши 220 млн. долларга тушган.
Фожиамиз шундаки, бу ўта аҳмоқона иш эканлигига ҳаммамизнинг ақлимиз етади. Лекин шу ишни қилаверамиз. Ушбу фикрларни ёзаётган муаллиф ҳам ўз вақтида эл қатори тўй қилган.
Тўйга сарфланган пулнинг бир кундан кейин қаерда бўлишини тасаввур қилайлик. Зора шунда, бу ишларимизни тўғри йўлга солармиз.
P.S. Битта оила тўй қилиши учун 3-5 йил йиғинади. Ўша оилада 3 та фарзанд: икки ўғил ва бир қиз деб тасаввур қилинг. Демак, ўша оила 5 марта тўй қилади (икки ўғлига суннат ва келин тўй ҳамда қиз чиқариш). Арифметика: 4х5=20. Демак, типик ўзбек оиласидагилар 20 йил умрини фақат тўй қилишга сарфлаб юбормоқда.
Умид Хўжамқулов

Көрсетілген 1 - 24 арасынан 308
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.