Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
DUNYO | Tezkor xabarlar avatar
DUNYO | Tezkor xabarlar
DUNYO | Tezkor xabarlar avatar
DUNYO | Tezkor xabarlar
⚡️Ҳафта охиригача доллар курси 76 рублгача пастлаши мумкин❗️

🇷🇺🇺🇸 Россиялик молиявий таҳлилчиларнинг фикрича, доллар шу ҳафтада 76 рублгача тушиши кутилмоқда.

Бу ҳолат Россияда солиқ тўлаш даври олдидан экспортчилар томонидан валюта сотиш фаоллиги ошгани билан изоҳланмоқда.

❗️Россияда ишлаётган ватандошларимизга мурожаат:
Рублдаги пулларингизни ҳозирча долларга алмаштирмаслик тавсия этилади. Ҳафта охирида паст курсдан доллар сотиб олишингиз мумкин.


Россияда ишлаётган яқинларга тезда юбориб хабардор қилинг.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланди

Академия исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
⚡️Burun operatsiyasini qildirgani borgan prokuratura xodimini xususiy qasalxonadan o‘ligi chiqdi

Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti Farg‘ona viloyat boshqarmasining 33 yoshli xodimi xususiy klinikaga burun operatsiyasi uchun soppa-sog‘ kirib o‘lik holda chiqdi.

Marhumning yaqinlariga ko‘ra, bemor vafot etgach, shifokorlar voqea joyidan qochib ketgan.

@Dunyo
🚌 ЭНДИ МАКТАБГА БОЛАЛАРНИ МАХСУС АВТОБУСЛАР ОЛИБ БОРАДИ

Тез кунда Тошкент кўчаларида  худди шу кўринишдаги автобусларни кўрамиз

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Марказий банк 21 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Сунъий интеллект шифокорлар уддалай олмаган муаммони ҳал қилди

Reddit фойдаланувчиси беш йил давомида қийнб келган муаммосини ChatGPT атиги 60 сонияда ҳал қилгани ҳақида ҳикоя билан бўлишди.

Йигит бокс машғулотларидан кейин жағи қирсиллайдиган бўлиб қолганини айтган. У шифокорларга мурожаат қилган, МРТ текширувларидан ўтган, аммо ҳеч ким аниқ ечим бера олмаган. Охири у муаммони ChatGPT’га тасвирлаб берган — сунъий интеллект эса унга оддийгина машқни бажаришни маслаҳат берган. Натижада — бир дақиқа ўтмай, жағ жойига тушган ва қирсиллашлар йўқолган.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Тошкент вилоятида 100 гектар майдонга йирик гольф мажмуаси қурилади

Зойир Мирзаев ушбу масала юзасидан “The Mines Resort and Golf Club” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Мажмуа Бўстонлиқ, Паркент ёки Оҳангарон туманларидан бирида қурилиши мумкин.

Шунингдек, делегация табиий шакар ва вегетериан маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқда.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
⚡️Электр ва газ истеъмоли ижтимоий нормадан ошган кам таъминланган оилаларга компенсация берилади

Ушбу тартиб 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелигача амал қилади ҳамда компенсация қуйидаги тартибда ажратилади:
▪️электр учун — ойига ижтимоий нормадан 150 кВт соатгача ошган қисмига;
▪️табиий газ учун — иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, қолган даврда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисмига.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
🇰🇬🇹🇯Садир Жапаров Тожикистон билан чегарани демаркация қилишни йил охиригача якунлашни буюрди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиэв Боткен вилояти аҳолиси билан учрашувда Президент йил охиригача тиканли симлар ўрнатиш бўйича ишларни якунлаш бўйича топшириқ берганини маълум қилган.

"Агар керак бўлса, иш суръатини кузатиш учун у Боткен вилоятига кўчиб ўтишга тайёр", деган Ташиев.


✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
🇺🇿 ⚽️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан табриклади

“Финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб борганингиз чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди”, дейилади президент табригида.
Давлат раҳбари U17 терма вакиллари шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этишига ишонч билдирди.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
20.04.202509:38
❗️Қора "Gentra"дагилар "гашиш" гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишгани маълум бўлди.

30 тадан ошиқ машинани дабдала қилган "Gentra" ичидаги қизларнинг айримлар фоҳишалик билан ҳам қўлга тушган экан. 4 нафар қиз ва 1 нафар йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Водийга яна кучли жала келмоқда

«Қамчиқ довони»да кучли ёмғир ёғмоқда. Эртага Андижон, Наманаган ва Фарғонада сел келиш хавфи эълон қилинди.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
22.04.202503:37
❗️СССР'дан қолган ушбу 3 та ахмоқона одатни ўзгартиришни тавсия қилишмоқда...

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
❗️Сўнгги 7—8 соатликда сайёрамизда 4—5 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши кузатилмоқда.

Бугун кучли эртага эса ўртача кучга эга бўлган "қизил" ва "ўта қизил" хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишлари кутилмоқда.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
😷Тошкент ҳавоси заиф гуруҳлар учун зарарли бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори бор йўғи 8,6 баравар ортиқ бўлиб турибди.

Ўзгидромет ҳам шаҳар ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори 42,96 мкг/м3 (миллий меъёр 35 мкг/м3) ни ташкил этаётганини маълум қилди.

Бошқа шаҳарлардаги ҳаво ҳолатини инфографикадан билиб олинг.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
❗️Кўчада бегона аёл 5 ёшли ўғлини чақириб конфет бераётган экан

Ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Элдор Шомуродов "Рома"га ғалаба келтирди

Кеча Элдор Шомуродов "Верона"га қарши учрашувда "Рома"га ғалаба келтирган ягона голга муаллифлик қилди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
🇦🇿 Озарбайжонда мудофаа ва миллий хавфсизлик харажатлари қарийб икки баравар ошди

Жорий йилнинг январь-март ойларида Озарбайжон давлат бюджетида мудофаа ва миллий хавфсизлик учун ажратилган харажатлар 120,8 фоизга бажарилиб, 2 миллиард 27,9 миллион манатни ташкил этди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 48,6 фоизга ёки 663,4 миллион манатга кўпдир.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
❗️Павел Дуров Telegram раҳбарияти шахсий хабарларни умуман ошкор этмаганини маълум қилди

Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Рим папаси Франциск вафот этибди

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
🇲🇽🇺🇸 АҚШ Трампнинг савдо уруши туфайли помидорсиз қолиши хавфи бор,WSJ

Нашр маълумотларига кўра, мамлакат помидорнинг қарийб 70 фоизини Мексикадан импорт қилади. Мутахассислар бож жорий этилгандан кейин помидор нархи камида ўн фоизга ошишини башорат қилмоқда ва сабзавот етиштирувчи компаниялар бундан ҳам юқори ўсишни кутмоқда.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
❗️Энди, Ўзбекистонда Wildberries/Ozon/AliExpress ва бошқа дўконлардан товарларга буюртма бериш анчагина қимматлашади.

2025-йил 1-майдан бошлаб мамлакат ҳукумати янги чекловлар жорий қилади. Энди сиз хорижий онлайн-дўконлардан ойига 200 АҚШ доллари миқдоридаги товарларга буюртма беришингиз мумкин (илгари - ҳар чоракда 1000 доллар эди). Ушбу суммадан юқори бўлса, сиз 30% бож тўлайсиз.

Илгари ҳар бир буюртма учун 7500 сўм (1 кг гача) божхона тўлови жорий қилинган эди.

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Хозирги кунда вақт шундай тез ўтмоқда:

1 йил 1 ойдек
1 ой 1 ҳафтадек
1 ҳафта 1 кундек
1 кун эса 1 соатдек ўтиб кетмоқда

Яқинларингизга вақтида меҳр эътибор беришга улгуриб қолинг йўқса уларни қандай йўқотганингизни сезмай ҳам қоласиз
!

✅ @Dunyo  - Энг тезкор ҳабарлар биринчи бизда!
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 745
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.