Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Расмий хабарлар I Официальные новости avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніГруд 04, 2019
TGlist-ке қосылған күні
Серп 14, 2024

"Расмий хабарлар I Официальные новости" тобындағы соңғы жазбалар

Мамлакатимизда маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди.

Сана муносабати билан Маданият вазирлиги Матбуот хизмати томонидан махсус репортаж тайёрланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 майдан мамлакатга олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари белгиланди:

• ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
• темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
• автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
• халқаро курерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (бир чоракда 1000 доллар);
• халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбек миллий мақом санъати маркази Бош директорининг матбуот котиби тайинланди

Фозилов Ботиржон Олимжон ўғли - Мақом маркази матбуот хизмати раҳбари — Бош директорнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У 1998 йилнинг 11 июнида Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳрида таваллуд топган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти маданият бошқармасида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғонага юқорилаган

Жаҳоннинг нуфузли “Speedtest Global Index” рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади.

Speedtest Global Index натижаларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон 133-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йил январь ҳолатига кўра, мамлакат ушбу рейтингда 68-ўринга кўтарилган. Шу тариқа Ўзбекистон 2020 йилдан бери 65 поғонага юқорилаган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
«Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати расмий баёноти

❗️ Наманганда 1 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда тўловларсиз ичимлик сувидан фойдаланилган.

❗️ Навоийда сув таъминоти ходими хизмат ваколатига кирмаган ҳолда, хусусий корхона раҳбаридан 271 миллион сўмлик “зарарни бартараф этиш” мақсадида пул маблағи талаб қилиб олаётганда қўлга олинди.

❗️ “Наманган спорт комплекси” МЧЖ томонидан жамиятга тегишли спорт мажмуаси эҳтиёжлари учун 2023-йил 1-мартдан 2025-йил 11-мартга қадар ичимлик суви тармоғига ҳеч қандай шартнома ва ҳисоблагичсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 350 миллион сўмга яқин ичимлик сувидан ноқонуний равишда фойдаланганлик ҳолати қайд этилган.

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари борасида Наманган ва Навоий вилоятларида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан батафсил маълумот «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг расмий баёнотида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
💬Йиғилишда 3-4 та идора мисолида айтилган танқидлар бошқа вазирлик ва тармоқларга ҳам тегишли экани қайд этилди.

💬Экология, Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш, Энергетика, Олий таълим вазирликлари, Кадастр агентлиги, Автойўллар қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш инспекцияси тизимида ҳам бюрократия ҳалигача юқорилиги кўрсатиб ўтилди.

💬Ушбу вазирлик ва идоралар раҳбарларига бугунги йиғилишдан хулоса чиқариб, аҳоли ва тадбиркорларга хизматларни енгиллаштириш топширилди.

💬Умуман, барча даражадаги раҳбарлар олдига ишлаб чиқарувчи ва экспортчилар билан доимий мулоқотда бўлиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✅ Йиғилишда солиқ ва божхона соҳаларидаги камчиликлар бу тизимларда навбатдаги ислоҳотларни талаб қилаётгани қайд этилди.

✅ Мутасаддиларга малакали экспертлар, олимлар ва тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини жалб қилиб, солиқ-божхона сиёсати ва маъмурчилигини янги босқичга олиб чиқиш бўйича асосли таклифларни киритиш топширилди.

✅ Шунингдек, вазирларнинг ўз соҳасидаги йўриқнома ва бошқа идоравий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича ваколати аниқ белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

🔝
“Энг барқарор муносабатлар – қонун билан, янги ислоҳотлар – Президент ҳужжати билан, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш – Ҳукумат қарори билан белгиланади. Уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича фақат идоравий ҳужжатлар қабул қилинади.

Ана шунда, ислоҳотлар натижалари одамларимизга тезроқ етиб боради”, - деди Президент.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📝Президентимиз тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди.

📝Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

🔝
“Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак. Аксинча, тадбиркорга ёрдам бериб, солиқ базасини кенгайтирсак, тушум кўпаяди, тадбиркорлар ҳам рози бўлади”, - деди Президент.

📝Эндиликда тадбиркорларга ушбу солиқларни йилда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✉️ Ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

✉️ Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади.

✉️ Бунинг ҳисобига қарийб 40 минг одам ишлайдиган 5,5 минг қандолат ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг йиллик айланмаси камида 50 триллион сўмга етади.

✉️ Ҳозирда 2,5 мингга яқин ресторан ва кафе ҚҚС тўламоқда. Йил бошидан уларга ҚҚСнинг 20 фоиздан 40 фоизгача қисмини “кэшбек” сифатида қайтариш тизими жорий қилинган эди. Лекин, ҳозиргача бу имтиёздан бор-йўғи 69 та умумий овқатланиш корхонаси фойдалангани кўрсатиб ўтилди.

✉️ Масалан, салқин ичимлик, торт, музқаймоқ каби 200 дан зиёд маҳсулот алоҳида-алоҳида сотилса, “кэшбек” берилмаяпти. Ваҳоланки, уларга ҳам ҚҚС тўланган.

✉️ Солиқ қўмитасига бу борадаги тушунмовчиликларни тартибга солиб, адолатли тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔸Салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган.

🔸Лекин, барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

🔸Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

🔸Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

🔸Эндиликда, 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади.

🔸Бу тадбиркорларимиз учун янги имконият экани таъкидланди.

🔝
“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🧾Президентимиз бизнес учун тенг шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

🔝
“Маҳаллий корхоналаримизга йўл очиб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, қиммат бозорларга янги-янги маҳсулотлар билан киришига шароит яратишимиз зарур”, - деди давлат раҳбари.

🧾Лекин айрим товарлар бозорларимизга сунъий пасайган нархда кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўрнини заифлаштираётгани кўрсатиб ўтилди.

🧾Масалан, ўзимизда чиқаётган таннархи 220 долларлик кичик музлатгич бозорда ўртача 250 доллардан сотилаётгани учун 30 доллар ҚҚС тўланади.

🧾Худди шундай музлатгичнинг импорт нархи сунъий пасайтирилиб, 25 доллар кўрсатилгани учун бор-йўғи 3 доллар ҚҚС олинаяпти. Яъни, ишлаб чиқарувчи импортга нисбатан 10 карра кўп солиқ тўлаяпти.

🧾Янги фармон билан эндиликда четдан олиб келинаётган товарларни божхона қийматини аниқлаш тартиби тўлиқ халқаро қоидаларга мослаштирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🟣Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

🟣Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

🟣Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

🔝
“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”, - деди президент.

🟣Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

🟣Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✍️Президент сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаб берди.

✍️Алоҳида фармон билан Техник тартибга солиш агентлиги, Санэпидқўм, Ветеринария қўмитаси, Карантин агентлиги каби идораларнинг маҳсулотга хулоса бериш ваколатлари аниқ белгилаб берилади.

✍️Бунда такрорланувчи ва устма-уст тартиблар босқичма-босқич бекор қилинади. Масалан:

➡️озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги назорати билан фақат Санэпидқўм шуғулланади;

➡️озиқ-овқат учун техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади;

➡️ қўмита асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича санитария қоидалари ва нормаларини халқаро талабларга – Кодекс Алиментариусга мувофиқлаштиради.

✍️ Бошқа тизимлар ҳам худди шу тартибда қайта кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✔️Салқин ичимлик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар четдан келадиган витринали совуткичларни сертификациялаш жараёни 3 ойгача чўзилаётганини айтмоқда.

✔️Курьерлик хизмати корхоналари мопед олиб келиб, одамларни ишли қилаётгани, лекин мопеднинг ўзи 300 доллар турса, уни стандартдан ўтказиб, сертификат олишга яна шунча маблағ кетаётгани кўрсатиб ўтилди.

✔️Хусусий клиникалар “Ўзбекистонга илк бор олиб келинаётган айрим тиббий ускуналарни Фармқўмитада рўйхатдан ўтказиш харажати уларнинг нархидан 10 карра қиммат”, демоқда. Шунингдек, қўмитада оддий термометрни ҳам, МРТ ускунасини ҳам рўйхатдан ўтказишга 4-5 ой вақт кетмоқда.

✔️Давлатимиз раҳбари бундай тўлов ва тартиботлар мутасаддилар томонидан нақадар чуқур ўйланганини савол остига қўйди.

🔝
“Бу ёндашув тўғрими? Албатта йўқ. Мураккаблиги ва хавфлилик даражасига қараб, тиббий ускуна, тиббий буюм ва дори-дармон учун алоҳида-алоҳида муддат белгилаш керак”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔗Шунингдек, минерал сув ишлаб чиқарувчилар 45 та кўрсаткич бўйича хулоса олиши керак. Тадбиркорлар шунинг 43 таси учун Санэпидқўм тизимидаги лабораторияларга, қолган 2 таси бўйича бошқа лабораторияга бормоқда.

🔗Қўмитага ҳамма текширувни битта жойда ташкил қилиш топширилди.

🔗Мева-сабзавот ва дуккакли экинлар сифатини текшириш учун ҳам 3 та ташкилотнинг лабораториясига бориш керак. Энг ёмони, бу лабораторияларнинг хулосаси ривожланган давлатларда тан олинмайди.

🔗Шу боис экспортчилар қиммат бозорга чиқишдан олдин сертификат олиш учун хорижга намуна жўнатаяпти.

🔗Мутасаддиларга шу пайтгача бирорта халқаро тан олинган лабораторияни олиб келмагани, эскирган устма-уст сертификатлаш амалиёти ҳалигача давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Рекордтар

18.08.202423:59
31.2KЖазылушылар
06.04.202523:59
400Дәйексөз индексі
11.03.202507:31
19.6K1 жазбаның қамтуы
11.03.202507:31
19.6KЖарнамалық жазбаның қамтуы
19.10.202423:59
4.25%ER
27.03.202523:59
45.98%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
ЖОВТ '24СІЧ '25КВІТ '25

Расмий хабарлар I Официальные новости танымал жазбалары

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд Халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлдилар.

Меҳмонларга халқимизнинг бетакрор бадиий, ҳунармандлик ва мусиқий маданияти намойиш этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити доирасида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.

✅ EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

✅ Музокараларда асосий эътибор инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга қаратилди.

✅ Туризм, маданият, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

✅ Бўлажак "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммит кун тартибидаги масалалар ҳамда Европанинг "Глобал дарвоза" стратегияси доирасида икки минтақанинг ўзаро боғлиқлигини кучайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

✅ Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд Конгресс маркази хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
20.03.202511:15
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева давлатимиз раҳбарининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш сиёсати доирасида ўз бизнесини ривожлантиришга интилаётган хотин-қизлар учун “Hamroh” дастури яратилган юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди:

Қийинчиликларга қарамай, ўз ишини бошлаётган, ўзига ишонган ва олға интилаётган аёлларга доимо алоҳида ҳурмат билан қарайман. Уларнинг қатъияти ва муваффақият сари илдам ҳаракати оилани ҳам, жамиятни ҳам, мамлакатни ҳам олдинга силжитадиган кучдир.

Дастур доирасида ҳар бир аёл зарур билимларни олиши, мураббийлар кўмаги ҳамда имтиёзли кредитлар ва грантлардан фойдаланиши мумкин.

Ишончим комилки, ҳар бир муваффақият тарихи Ўзбекистон тараққиётига қўшилган ҳиссадир. Бундай воқеалар кун сайин кўпайиб бормоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Бектемир туманига ташрифи чоғида Ийкота маҳалласида бўлиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Бу ердаги 37 та кўп қаватли уй ва 1 минг 400 та ҳовлида 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Мамлакатимизда маҳаллабай амалга оширилаётган манзилли ишлар Ийкотада ҳам ўз натижасини бермоқда. Янги кўп қаватли уйлар қурилган. Йўлаклар ва ички кўчалар таъмирланган. Майдончаларга гул ва майсалар экилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
03.04.202511:21
Ўзбекистон Президентининг Европа кенгаши ва Европа комиссияси Президентлари билан музокаралари бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🗓 30 март – Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
20.03.202507:57
Президентимиз Юнусобод туманида янги очилган "High Town Mall" савдо-кўнгилочар мажмуаси билан танишмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги ўйин майдончасига келган болалар – туман ижодий жамоалари аъзолари билан самимий суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ҳозирда Президент Шавкат Мирзиёев, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчилари иштирокида Самарқанд халқаро иқлим форуми ўтмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
04.04.202507:28
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида мамлакатимизда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.

Таъкидлаш жоиз, офиснинг Тошкент шаҳрида очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда "яшил" иқтисодиёт, инновацион саноат ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини беради.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📎Президент Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.

📎Танқидий руҳда ўтган йиғилишда бу каби масалаларни ҳал этиб, ишларни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Хусусийлаштириш соҳасидаги 2025 йилги мақсадлар белгилаб олинди. Жумладан:

🟢30 триллион сўмлик давлат мулкини сотиб, бюджетга камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;

🟢 116 та корхонадаги давлат улушини ва 581 та кўчмас мулк объектини сотувга чиқариш;

🟢 6,1 минг гектар ерни аукционга қўйиб, сотиш ҳажмини 6 триллион сўмга етказиш;

🟢камида 300 та кон ва майдонни ташаббускорларга таклиф этиб, 500 миллиард сўм тушум тушириш.

📎Буларнинг натижасида иқтисодиётга қўшимча инвестициялар кириб келиб, тадбиркорликка имконият кенгаяди, минглаб иш ўринлари пайдо бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди.

✅Туризм марказини 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади.

✅Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади.

✅Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
✈️Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади. Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди.

✈️Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани таъкидланди.

✈️Хусусан, ўтган 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар 6,5 миллиард доллар сармоя киритиб, 130 минг меҳмонхона ўрни яратди. Бу йили улар яна 30 мингга кўпаяди.

✈️Паркентнинг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти. Франциянинг “Куршавель” тоғ-чанги курорти тоғли ҳудудларимизда Европа стандартига мос туризм масканларини ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

✈️“Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”, - деди Президент.


✈️Туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.