Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Адвокат Амонов кундалиги avatar
Адвокат Амонов кундалиги
Адвокат Амонов кундалиги avatar
Адвокат Амонов кундалиги
Қайта жіберілді:
EFFECT.UZ | Расмий канал avatar
EFFECT.UZ | Расмий канал
Суддаги иш жараёнида қамоқдаги шахснинг учрашув ҳуқуқи таъминланиши шарт – адвокат мурожаати

Адвокат Завқиддин Амонов жиноят иши судда кўрилаётган пайтда қамоқда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқи судьялар томонидан таъминланмаётганини маълум қилади.

Унга кўра, Жиноят-процессуал кодексида бундай ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги 2011 йилги Қонунда қамоқдаги шахс бундай учрашув ҳуқуқига эга экани аниқ кўрсатилган.

Адвокат судьялар аввал учрашувга рухсат берганини, аммо Олий суддан келган ўрганувчилар буни камчилик сифатида қайд этганидан сўнг, судьялар эндиликда бундай ҳуқуқни бермаётганини таъкидлайди.

Шу боис, Аманов Олий суд раҳбариятидан судьяларга мазкур Қонунни ҳам инобатга олиш юзасидан кўрсатма беришни сўрайди. Чунки суднинг асосий вазифаси — судланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
30.03.202508:11
Бутун ислом дунёсининг улуг байрами - Рамазон хайити билан самимий кутлайман. Мен ишонаман бутун оламлар яратувчиси Оллохимни Сиз энг севган бандасисиз.
Бу кунда Яратгандан эзгу тилакларни калб ва чин юракдан суранг, албатта ижобатини курасиз.
Сизга икки дунё халовати ва саодатини тилаб, Завкиддин Амонов.
🎚Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди❗️

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.
Пенcионер вафот этса олинмай қолган пенсияси тўлаб бериладими?

Пенсионер вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули марҳум пенсионернинг ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари томонидан пенсионер вафот этганидан сўнг 60 кун ичида Пенсия жамғармасига мурожаат этилган тақдирда тўлиқ миқдорда тўлаб берилади.

✅ Бунда, фуқаро вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия тўлиқ ой учун тўлаб берилади.
Сирдарёда Хитой фуқаросининг бир оғиз гапи билан ҳокимият вакили маҳкамага тортилмоқда.
Асос ва даллилар мавжуд эмас!


Вилоят судидан адолат кутамиз!

Сўнгги кунларда мамлакатимизда ижтимоий тармоқлардан тортиб, бозорлар, тўй-маърака ва одамлар йиғиладиган жойларда айрим хабарлар тарқалмоқда. Гўёки, Ўзбекистонда Хитой фуқаролари жуда кўпаяётгани, улар барча ерларни сотиб олаётгани ҳақида гап-сўзлар авж олган. Бу масала расмий оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилмоқда. Бош вазир Абдулла Ариповнинг матбуот котиби хавотирга ўрин йўқлигини таъкидлаганига қарамай, муҳокамалар тўхтамаяпти.

Айни вақтда Сирдарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция босқичида кўрилаётган ишда иштирок этмоқдаман. Суд жараёнида Ўзбекистон фуқароси, ҳокимият ходими Додоев Қодирнинг манфаатларини ҳимоя қиляпман. Жиноят иши судьялар Ж.Жабборов, А.Кураматов ва Ў.Жумаевлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ишнинг моҳияти

Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди ҳукмига кўра, Хитой Халқ Республикаси фуқароси инвестор сифатида Ўзбекистонга келиб, Сирдарё вилоятида бино-иншоотлар жойлашган ер майдонларини сотиб олмоқчи бўлган. Додоев Қодир ҳокимият ходими сифатида унга Ўзбекистон қонунчилиги доирасида тушунтиришлар берган ва ёрдамлашган. Бироқ, таржимонлик қилган шахснинг нотўғри таржимаси ва ҳаракатлари туфайли, Додоев ҳозирда судланувчининг ўриндиғида ўтирибди.

Биринчи босқич суди Хитойлик фуқаронинг ҳеч қандай далилсиз берган кўрсатмасига асосланиб, Додоев Қодирни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбли деб топган. Ҳолбуки, иш материалларида Додоевни мазкур жиноятга алоқадорлигини тасдиқлайдиган бирорта ҳам ишончли далил мавжуд эмас. Фақатгина Хитойлик тадбиркорнинг шахсий фикри ва кўрсатмаси бор.

Суд жараёнидаги зиддиятлар
Хитойлик фуқаро Додоев Қодиров ундан пул олганини таъкидлаган, бироқ, сўроқ пайтида у пулларни таржимонига берганини ва бу маблағлар айнан Додоевга етказилганига аниқ далил йўқлигини тан олди. Яъни, судланувчини айблаш учун асос бўлган ягона далил – даъвогарнинг шахсий тахмини, холос.
Айбловни тасдиқлайдиган ҳеч қандай аудио, видео, ёзма тилхат, хат-хабарлар ёки гувоҳлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, Сайхунобод туман суди ушбу гумонга асосланиб, Додоевни 9 йил озодликдан маҳрум этиш ва у олмаган пул маблағларини Хитойлик фуқаро фойдасига ундириш ҳақида ҳукм чиқарган.

Адолат қарор топиши шарт!

Ҳозирда Сирдарё вилоят суди ишни яна бир бор кўриб чиқмоқда ва ҳимоячи сифатида менга ҳақиқатни аниқлаш учун барча имкониятлар яратилмоқда. Шу боис, вилоят судига ҳозирча ташаккур изҳор этаман.

13 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида Хитойлик фуқаронинг кўрсатмалари эшитилди. У саволларга жавоб бера туриб, Додоев пул олганлиги ҳақида аниқ далил йўқлигини, фақатгина шундай фикрга келганини таъкидлади. Бу ҳолат Сайхунобод туман суди ҳукмининг ноадолатли бўлганини яққол намоён қилади.

Жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида Президент: “Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, – деб таъкидлади.
Ишонамизки, мазкур ишга ҳеч қандай ташқи таъсир ўтказилмайди. Биз эса Сирдарё вилоят судидан адолатли қарор кутишда давом этамиз!

Завқиддин Амонов
юридик фанлар номзоди, адвокат
Қайта жіберілді:
Buxoro 24 | Расмий канал avatar
Buxoro 24 | Расмий канал
Суддаги иш жараёнида қамоқдаги шахснинг учрашув ҳуқуқи таъминланиши шарт – адвокат мурожаати

Адвокат Завқиддин Амонов жиноят иши судда кўрилаётган пайтда қамоқда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқи судьялар томонидан таъминланмаётганини маълум қилади.

Унга кўра, Жиноят-процессуал кодексида бундай ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги 2011 йилги Қонунда қамоқдаги шахс бундай учрашув ҳуқуқига эга экани аниқ кўрсатилган.

Адвокат судьялар аввал бундай рухсат берганини, аммо Олий суддан келган ўрганувчилар буни камчилик сифатида қайд этганидан сўнг, судьялар эндиликда бундай ҳуқуқни бермаётганини таъкидлайди.

Шу боис, у Олий суд раҳбариятидан судьяларга мазкур Қонунни ҳам инобатга олиш юзасидан кўрсатма беришни сўрайди. Чунки суднинг асосий вазифаси — судланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Батафсил: https://t.me/advokatamonov/29

👉Каналга уланиш👈
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган мазкур қонунда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ўша ернинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги кафолатлари янада мустаҳкамланишига, давлатимизнинг инсон ҳуқуқлари таъминланиши бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги нуфузи ошишига хизмат қилади.

Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишни, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
05.03.202511:48
Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.

Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.
Суднинг энг олий мақсади – судланувчининг ҳуқуқларини тиклаш ва таъминлаш эмасми?

Амалиётда жиноят иши судда кўрилаётган пайтда қамоқдаги шахсга яқинлари билан учрашишга ижозат берилмаётгани учрамоқда.

Бунинг қонуний ечими қандай?


Батафсил: https://telegra.ph/Sudning-ehng-olij-ma%D2%9Bsadi--sudlanuvchining-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Blarini-tiklash-va-taminlash-ehmasmi-04-10
17.03.202516:12
Ўзбекистон бўйлаб 7 нафар адвокат катта суммалар билан қўлга олинди, улар ваколатида бўлмаган ишларни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Диққат қилинг: яхши адвокат ҳеч қачон ваъда бермайди, фақат ҳуқуқий ҳимоя қилгани учун пул олади.

©generalissimo_marshal
Көрсетілген 1 - 11 арасынан 11
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.