ЮНУСОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Жорий йилнинг, 17- апрел кунидан 21-апрел кунига қадар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 18:00 га қадар вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.
🛠 Юнусобод тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан «Тошкент ИЭС» ҳамда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини хавфсиз модернизация қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Мазкур ишларда эскирган электр қурилмалари замонавий узатиш кабелларига алмаштирилади.
Республика ишчи гуруҳи маҳалла еттилиги билан суҳбат қурди
🖌Юнусобод туманида жойлашган “Посира” МФЙда Республика ишчи гуруҳи ва туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маҳалла еттилиги аъзолари билан суҳбат ташкил этилди.
📕Мулоқотдан мақсад маҳалладаги жамоатчилик бошқаруви тизимини янада кучайтириш, маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожига ҳисса қўшаётган еттилик аъзоларининг фаолиятини ўрганиш, уларнинг кундалик иш фаолиятида учраётган муаммоларини ўрганиш ва уларга методик ҳамда амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
✨Ишчи гуруҳ ҳар бир маҳалла еттилиги билан суҳбатлашиб, маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, нуронийлар, фуқаролар йиғини котиби ва бошқа еттилик аъзолари фаолияти, маҳалладаги аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ёшлар билан ишлаш, аёллар бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Батафсил
🏙 Юнусобод туманидаги марказий кўчалардан бири — Рихсили кўчаси 24/7 режимида фаолият кўрсатадиган гастрономик кўчага айлантирилмоқда.
💢Ушбу лойиҳа доирасида кўчада замонавий кафелер, ресторанлар ва миллий ҳамда жаҳон таомларини тақдим этувчи гастро-нуқталар ташкил этилмоқда. Кечаю-кундуз ёруғ.Айниқса тунги вақтда ранг-баранг илминацион чироқлар ўзгача ёруғлик бериб, кўчаюа сайр қилган меҳмонлар қалбига ўзгача завқ беради. Бу ерда одамлар учун сайр қилиш, дам олиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлиш учун қулай муҳит яратилмоқда.
🔰Шу билан бирга, кўчада турли маданий тадбирлар, жонли мусиқа ва шоу-дастурлар уюштирилиши режалаштирилган. Кўча нафақат гастрономик марказ, балки Юнусобод тумани аҳолиси ва меҳмонлари учун янги дам олиш масканига айланади.
📌Юнусобод туманидаги " Tashkent International" университетида миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни улуғлаш, ёшлар орасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” мавзусида тантанали байрам тадбири ташкил этилди.
💢Ушбу тадбирда Юнусобод тумани ҳокими Бохадир Абдувалиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, соҳа фидоийлари, нуронийлар ҳамда университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
⏫Байрам тантанаси Ўзбекистон халқининг бой маданий мероси, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва бирдамлик каби юксак қадриятларини тарғиб этувчи маънавий чиқишлар, миллий рақслар ва куй-қўшиқлар билан бойитилди. Талабалар томонидан тайёрланган саҳнавий чиқишлар, шеърий композициялар ва саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
🔰Тадбир давомида сўзга чиққан расмий меҳмонлар Наврўзнинг тарихий ва маънавий аҳамияти, унинг барқарорлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, ёшларни миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Университет ҳовлисида ташкил этилган миллий таомлар кўргазмаси, сумалак сайли ва халқ ўйинлари байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
🔰Маълумки, Юнусобод туманидаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларида минглаб аҳоли меҳнат фаолиятини олиб бориб, юрт равнақига ҳисса қўшиб келмоқда.
☑️Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тиббиёт, таълим, бухгалтерия каби соҳаларда мавжуд бўш иш ўринлари тақдим этилмоқда.
👉Агарда сиз, ўз мутахассислигингиз бўйича иш қидираётган бўлсангиз, марҳамат ушбу жадвалда кўрсатилган корхоналардаги бўш иш ўринларига қабул қилинишингиз учун хужжат топширинг. Ўйлаймизки, сиз ўз йўналишингиз бўйича иш топиб, жамоада ўз ўрнингизга эга бўласиз.
Бунинг учун сиз Юнусобод тумани ҳокимлигининг расмий веб сайти орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин. 👉Бўш иш ўринлари
E-auksion.uz savdo platformasidan Yunusobod tumanida chiqarilgan 5 ta "Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun" mo'ljallangan yer uchastkalarini 49 yil muddatga sotib oling!
Жамила Шермуҳаммедова, Сиёсий фанлар доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати
-Атроф-муҳит мусаффолигини асраш, ўз ҳудудимизни обод ва тоза сақлаш – бу ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи, ватанга, табиатга бўлган муҳаббатининг амалий ифодасидир. Ҳар бир инсон ўз ҳовлиси, маҳалласи, кўчасини озода сақлашга ҳисса қўшса, юртимиз янада гўзал ва яшашга муносиб масканга айланади. Ободон ва тозалик ҳукмрон бўлган жойда инсоннинг кайфияти кўтарилади, соғлиги мустаҳкамланади ва атрофда ижобий муҳит шаклланади.
🔰Юнусобод туман Кенгаши депутатлари Марина Мурзаметова ва Наталя Воропаева белгиланган режа-график асосида ўзларига бириктирилган маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлар ташкил этишди.
Учрашувларнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат бўлди:
-маҳалла еттилиги фаолиятини ўрганиш;
-аҳолининг ижтимоий таъминоти ҳолатини таҳлил қилиш;
-санитария ва экологик шароитларни ўрганиш;
-бандлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш;
-ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриб чиқиш;
-фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш.
✅Тадбирлар давомида фуқаролар маҳаллаларни барқарорлик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази сифатида ривожлантиришга катта қизиқиш билдиришди.
🖌Депутатлар маҳалла фаоллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлашди. Учрашувларда билдирилган барча таклиф ва мулоҳазалар тегишли ташкилотларга етказилиб, назоратга олинади.
🔰Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан "Шоштепа" МФЙнинг жойлардаги ҳолати, аҳоли муаммолари ва уларни ҳал этишда маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
✅Ўрганишлар мобайнида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий шароитлар, аҳолининг турмуш даражаси, ишсизлик ҳолати, ёшлар ва аёллар бандлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган шароитлар ҳамда ёшларни маънавий-маърифий тарбиялаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
💢Маҳалла еттилиги фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар бири — маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқчи, бандлик инспектори ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимининг аҳоли билан ишлашдаги ўрни, вазифалари ва ўзаро ҳамкорлик механизмлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
📌Юнусобод туманида ҳам мазкур сана юксак руҳ, илиқ табриклар ва самимий мулоқотлар билан нишонланди. Туман Маданият бўлимида ташкил этилган байрам тадбирида Президент администрацияси ишчи гуруҳи масъул ходими Ҳусниддин Иргашев ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Набиев иштирок этиб, маданият ходимларини байрам билан самимий табриклади.
✅Тадбир давомида маданият соҳасида фаолият юритаётган фидойи ходимларнинг юртимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги алоҳида ўрни, уларнинг халқ қалбига гўзаллик ва маданият уруғини сочаётган меҳнатлари юксак эътироф этилди.
⏫Табрик сўзларидан сўнг бир қатор фаол ва ташаббускор маданият ходимларига туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда гулдасталар топширилди.
💢Тадбир давомида маҳаллий ижодкорлар, хонандалар ва рақс жамоалари иштирокида концерт дастури намоён этилди.
Депутат маҳалла аҳли билан "Яшил макон" лойиҳаси юзасидан учрашди
🖌Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати И. Ашрапова ташаббуси билан "Биллур" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли, нуроний отахон ва онахонлар билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Учрашув давомида:
✅ Юртимизда кенг миқёсда бошланган “Яшил макон” лойиҳасининг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди;
✅ Маҳалла аҳолиси, айниқса нуронийлар лойиҳада фаол иштирок этиб, ёшларга ўрнак бўлишлари, ҳар бир хонадон ва кўчада тарғибот олиб боришлари бўйича келишувга эришилди;
✅ Кўчалар, ариқ бўйлар, мактаб ва боғчалар атрофи ҳамда қаровсиз жойларни ободонлаштириш ва кўчат экиш ишларини жадаллаштиришда нуронийлар назоратини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
💢Ушбу учрашув орқали маҳаллада экологик маданиятни ошириш, фуқароларни табиатга масъулият билан қарашга ундаш мақсад қилинди.
🔰Республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан "Шоштепа" МФЙнинг жойлардаги ҳолати, аҳоли муаммолари ва уларни ҳал этишда маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
✅Ўрганишлар мобайнида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий шароитлар, аҳолининг турмуш даражаси, ишсизлик ҳолати, ёшлар ва аёллар бандлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилаётган шароитлар ҳамда ёшларни маънавий-маърифий тарбиялаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
💢Маҳалла еттилиги фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг ҳар бири — маҳалла раиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқчи, бандлик инспектори ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимининг аҳоли билан ишлашдаги ўрни, вазифалари ва ўзаро ҳамкорлик механизмлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
🔖Қонунчиликка кўра, тарозилар ва бошқа ўлчаш воситалари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилибўрнатилиши керак.
⚖️Шунингдек, 3 ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши лозим. Майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари 2 жойдаўрнатилади.
Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев Астрономия институти фаолияти билан танишди
📌Юнусобод тумани ҳокими Бохадир Абдувалиев Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Астрономия институти фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
💢Ҳоким Бохадир Абдувалиев, институти директори Шуҳрат Эгамбердиев ҳамда профессорлар, таниқли олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, уларнинг илмий ишлари, космос ва астрономия соҳасида амалга ошираётган изланишлари ҳақида батафсил маълумот олди.
✅Ҳоким институт жамоасига замонавий илм-фан тараққиётида астрономиянинг тутган ўрни, ёш авлодни ушбу соҳага қизиқтириш ва илмий фаолликни оширишдаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, туман ҳокимлиги томонидан илм-фанни қўллаб-қувватлаш, институт фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
🔰Мулоқот чоғида ҳоким профессор ва олимларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
E-auksion.uz savdo platformasidan Yunusobod tumanida chiqarilgan 5 ta "Tadbirkorlik va shaharsozlik uchun" mo'ljallangan yer uchastkalarini 49 yil muddatga sotib oling!
ЮНУСОБОД ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
Жорий йилнинг, 17- апрел кунидан 21-апрел кунига қадар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 18:00 га қадар вақти-вақти билан қисқа муддатли электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.
🛠 Юнусобод тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан «Тошкент ИЭС» ҳамда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини хавфсиз модернизация қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Мазкур ишларда эскирган электр қурилмалари замонавий узатиш кабелларига алмаштирилади.
Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев Астрономия институти фаолияти билан танишди
📌Юнусобод тумани ҳокими Бохадир Абдувалиев Ўзбекистон Фанлар академиясига қарашли Астрономия институти фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
💢Ҳоким Б. Абдувалиев институтда фаолият юритаётган профессорлар, таниқли олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, уларнинг илмий ишлари, космос ва астрономия соҳасида амалга ошираётган изланишлари ҳақида батафсил маълумот олди.
✅Ҳоким институт жамоасига замонавий илм-фан тараққиётида астрономиянинг тутган ўрни, ёш авлодни ушбу соҳага қизиқтириш ва илмий фаолликни оширишдаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, туман ҳокимлиги томонидан илм-фанни қўллаб-қувватлаш, институт фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
🔰Мулоқот чоғида ҳоким профессор ва олимларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаб, улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
📌Юнусобод туманида ҳам мазкур сана юксак руҳ, илиқ табриклар ва самимий мулоқотлар билан нишонланди. Туман Маданият бўлимида ташкил этилган байрам тадбирида Президент администрацияси ишчи гуруҳи масъул ходими Ҳусниддин Иргашев ҳамда туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Набиев иштирок этиб, маданият ходимларини байрам билан самимий табриклади.
✅Тадбир давомида маданият соҳасида фаолият юритаётган фидойи ходимларнинг юртимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги алоҳида ўрни, уларнинг халқ қалбига гўзаллик ва маданият уруғини сочаётган меҳнатлари юксак эътироф этилди.
⏫Табрик сўзларидан сўнг бир қатор фаол ва ташаббускор маданият ходимларига туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари ҳамда гулдасталар топширилди.
💢Тадбир давомида маҳаллий ижодкорлар, хонандалар ва рақс жамоалари иштирокида концерт дастури намоён этилди.
ҚАРОР ВА ИЖРО: МАҲАЛЛАЛАРДА ХАВФСИЗ МУҲИТ ЯРАТИЛМОҚДА
🔰Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев бошчилигида саф йиғилиш ўтказилди. Тадбирда тумандаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ва тезкор ходимлари, профилактик инспекторлар иштирок этди. Унда Президентининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
💢Ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширилган ишлар ва бу борада тузилган йўл хариталарнинг ижроси таҳлил қилинди. Ёшлар, аёллар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турадиган шахсларнинг жинояти алоҳида муҳокама қилинди.
🖌Ҳоким Б.Абдувалиев, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда хавфсиз муҳитни яратишга доир аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида янги корхоналар фаолияти, саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, жойлардаги қурилиш ва бунёдкорликни кўздан кечириш режалаштирилган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. — Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетит Андижанскую область.
В рамках поездки планируется ознакомиться с деятельностью новых предприятий, реализуемыми проектами в промышленности, энергетике, градостроительстве и других сферах, а также проводимой на местах строительной и созидательной работой.
Глава государства также проведет совещание по приоритетным задачам комплексного развития региона.