Яширин тарих!
Каналда тарихнинг яширинган қирралари, геосиёсат ва спорт ҳақида шахсий дунёқарашлар юритилади.
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
РасталмағанСенімділік
СенімсізОрналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніJan 25, 2025
TGlist-ке қосылған күні
Mar 18, 2025Қосылған топ
"Яширин тарих!" тобындағы соңғы жазбалар
19.05.202507:12
"Куртуа операцияси" — СССР махфий ҳужжатлари нега ғарбга чиқиб кетди? 1-қисм.
1991 йил. Совет Иттифоқи парчаланиб, бутун дунёдаги сиёсий тузумлар ўзариб кетаётган палла. Ҳамма ўз ҳудудидаги архивларни сақлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо Москвада бошқача воқеа рўй беради.
СССРдаги коммунистик партия ва КГБнинг минглаб махфий ҳужжатлари, кутилмаганда, Ғарбий Европа ва АҚШга чиқиб кетади. Бу ҳужжатлар орасида Сталин буйруқлари, махфий докладлар, лагерлар рўйхатлари ва ҳатто агентлар ҳақидаги маълумотлар ҳам бўлган.
Бу нооддий операциянинг марказида Франциялик тарихчи Стефан Куртуа турарди. У 1980-йиллар охирида Совет Иттифоқидаги махфий манбаларга қизиққан ва Ғарбий Европа оммасига бу материалларни етказишни мақсад қилган эди. Аммо у бу маълумотларни қандай олди?
Жавоб — Парижда жойлашган "Мемориал" ва "Архив ва ҳужжатлар маркази" орқали. Бу ташкилотлар Москвада маълум муддат эркин фаолият юритган. Улар билан ҳамкорлик қилганлар орасида рус тарихчилари ҳам бўлган. Уларнинг айримлари ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, ҳужжатларни ҳужжатлар бўйича кўчирма ва фотосурат шаклида Ғарбга узатган.
Аммо бу иш шунчаки илмий лойиҳа эмасди. Бу — сиёсий ҳаракат эди.
👉 Яширин тарих!

18.05.202515:20
Жон Кеннедининг 27 апрель 1961 йилдаги маърузаси ва унинг эҳтимолий ўлимига таъсири ҳақида конспирологик қарашлар
Маъруза нима ҳақида эди?
1961 йил 27 апрель куни АҚШ президенти Жон Фицжералд Кеннеди Америка нашриётчилар ассоциацияси олдида маъруза қилди. Унда у сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг ролини ва давлат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди. Бир қарашда маъруза эркин журналистика ва миллий хавфсизлик мувозанати ҳақида эди. Аммо конспирологик муҳитда бу маъруза "махфий кучларга қарши очиқ эълон" сифатида баҳоланади.
Кеннеди қуйидагича деган:
Кимга қарши айтилганди?
Конспирологлар бу маърузани "дунёни назорат қилувчи элита", жумладан:
- ЦРУ (Айниқса Бей оф Пигс операцияси орқали Кеннеди билан зиддиятга борган);
- ФРС – АҚШ Марказий банки (Кеннеди долларни қайта давлат назоратига қайтариш ҳаракатида бўлган, EO 11110 фармони орқали);
- Ҳарбий-саноат комплекси (унинг Вьетнам уришига қарши туриши билан боғлиқ)
сифатидаги тузилмаларга қарши айтилган, деб баҳолайди.
Кеннедининг ўлими ва бу маъруза ўртасида боғлиқлик борми?
1963 йил 22 ноябрда Далласда Кеннеди қатл этилди. Расмий версияга кўра, уни Ли Харви Освалд отган. Аммо шубҳалар бор:
- Кеннеди сирли тузилмаларга қарши чиққан;
- Маъруза орқали ўз сиёсий курсини очиқча эълон қилган;
- У ЦРУ, ФРС ва Вьетнам сиёсатида "тузилган тизим"га қарши ҳаракат қилган ягона президентлардан бири эди.
Шу сабабли баъзи таҳлилчилар бу маърузани ўлимга олиб борган қадамлардан бири сифатида кўради.

«Биз бутун дунё бўйлаб кучайиб бораётган махфий жамиятларга, махфий суиқасдларга ва махфий фаолиятларга қарши туришимиз керак. Улар сўз эркинлиги ўрнига махфийликни, эркин сайлов ўрнига махфий қарорларни афзал кўради».У, шунингдек, оммавий ахборот воситаларидан ҳақиқатни фош этишда фаол бўлишни талаб қилди ва ёпиқ тузилмаларга қарши журналистларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Кимга қарши айтилганди?
Конспирологлар бу маърузани "дунёни назорат қилувчи элита", жумладан:
- ЦРУ (Айниқса Бей оф Пигс операцияси орқали Кеннеди билан зиддиятга борган);
- ФРС – АҚШ Марказий банки (Кеннеди долларни қайта давлат назоратига қайтариш ҳаракатида бўлган, EO 11110 фармони орқали);
- Ҳарбий-саноат комплекси (унинг Вьетнам уришига қарши туриши билан боғлиқ)
сифатидаги тузилмаларга қарши айтилган, деб баҳолайди.
Кеннедининг ўлими ва бу маъруза ўртасида боғлиқлик борми?
1963 йил 22 ноябрда Далласда Кеннеди қатл этилди. Расмий версияга кўра, уни Ли Харви Освалд отган. Аммо шубҳалар бор:
- Кеннеди сирли тузилмаларга қарши чиққан;
- Маъруза орқали ўз сиёсий курсини очиқча эълон қилган;
- У ЦРУ, ФРС ва Вьетнам сиёсатида "тузилган тизим"га қарши ҳаракат қилган ягона президентлардан бири эди.
Шу сабабли баъзи таҳлилчилар бу маърузани ўлимга олиб борган қадамлардан бири сифатида кўради.
👉 Яширин тарих!

18.05.202511:16
The New Yorker журнали навбатдаги сонининг муқоваси. Трампнинг Яқин Шарқ турнесидан кейинги ҳолати.
👉 Яширин тарих!
👉 Яширин тарих!

18.05.202503:08
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
6-қисм: Бугунги воқелик ва таъсири
Бу воқеа Исроил-Фаластин можаросида мухим психологик бурилиш нуқтаси бўлди. Мусулмон дунёсида Исроилга ишончсизлик анча кучайди.
Ал-Ақсо масаласи ҳозиргача ҳам кўпгина фаластинлик ва мусулмонлар учун муқаддас ва сиёсий рамз сифатида қолмоқда.
Ҳар йили 21 августда бутун Ислом оламида "Ал-Ақсога ҳужум куни" сифатида хотира тадбирлари ўтказилади.
Баъзи тарихчилар ва сиёсатчилар бу ёнғинни Исроилнинг Қуддусдаги устунлигини мустаҳкамлаш ҳаракатидаги дастлабки босқич сифатида баҳолайдилар.
Балки бугунги кунга қадар ҳам давом эттирилаётган урушга қўйилган энг катта қадам ҳам ушбу ёнғиннинг "ташкил этилишидир."
Якун.

17.05.202514:19
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
5-қисм: Масжиддаги шикастлар ва таъмирлаш ишлари
Ёнғин оқибатида Салоҳидди Айюбий даврида ўрнатилган минбар бутунлай ёниб кетди. Бу минбарнинг тарихий ва маънавий аҳамияти жуда юқори эди.
Масжиднинг айрим ички қисмлари ҳам катта шикаст кўрди. Олов томга ва устунларга ҳам тарқалган.
Қатар, Иордания ва Саудия Арабистони каби давлатлар таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратди. 1990-йилларгача бир неча босқичли реставрация амалга оширилди.
Йўқолган минбарнинг айнан ўша услубдаги нусхаси кейинчалик қайта яратилди ва масжидга ўрнатилди.

17.05.202511:16
Ҳақиқий бамперлар 😂
👉 Яширин тарих!
👉 Яширин тарих!

17.05.202506:11
"Барселона" чемпион! Бу ҳақда бошқа канал ва гуруҳларда батафсил маълумот олдингиз.
Лекин мен эътиборингизни сўнгги ўйин Эспаньол-Барселона ўйини қарама-қаршилиги тарихига тортмоқчиман.
Икки жамоа ўртасидаги нафрат тарихга бориб тақалади.
Ўйин тугагандан кейин "Барса" футболчилари ғалабани нишонлаш учун майдонга чиқишди. Шунда "Эспаньол" раҳбарияти қасддан майдондаги сув сепувчи тизимни ишга туширди. Бу тасодиф эмас, балки узоқ йиллик сиёсий қарама-қаршиликнинг навбатдаги кўриниши.
Нега бундай душманлик?
1939–1975 йилларда ҳукмронлик қилган Франсиско Франконинг ҳарбий диктатураси даврида "Барселона" Каталониянинг сиёсий рамзига айланган — марказий режимга қарши кураш, озодлик ва миллийлик тимсоли бўлган.
Ана шу пайтларда "Эспаньол" эса Испания марказий ҳукуматига яқин, ҳукуматга содиқ клуб сифатида намоён бўлган. Ҳатто клуб номи ҳам — «Эспаньол» ("испаниялик") — унинг қайси томонда эканини кўрсатади.
Қизиқ, агар мабодо Барса чемпионликни Реал Мадрид стадионида қўлга киритганида ҳам шундай воқеа гувоҳи бўлармидик? 🧐

17.05.202503:08
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
4-қисм: Ислом дунёси жавоби — OIC тузилиши
Масжид ул-Ақсога қилинган бу ҳужум мусулмон дунёсида қаттиқ норозилик уйғотди. Кўплаб давлатларда Исроилга қарши намойишлар ўтказилди.
1969 йилнинг сентябрида Марокаш пойтахти Работда 25 га яқин мусулмон давлати йиғилиб, ҳимоя чоралари ҳақида музокара ўтказишди.
Натижада, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC) тузилди. Унинг асосий мақсади: ал-Ақсо ва Қуддусни ҳимоя қилиш, мусулмон муқаддас жойларига қилинган ҳар қандай тажовузга қарши бирлашган позиция билдириш.
Бу воқеа мусулмон мамлакатларининг халқаро майдонда янги сиёсий уюшув орқали ҳаракат қилишининг бошланиши бўлди.

16.05.202516:21
СССР ва Pepsi: совуқ уруш пайтидаги “газли” битим
1970-йилларда Совет Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар таранг бўлса-да, тижорат алоқалари секин-асталик билан ривожлана бошлаган эди. Ана шундай алоқалардан бири PepsiCo корпорацияси билан боғлиқ.
Pepsi Совет Иттифоқида
1972 йилда Pepsi СССРга кирган биринчи Америка бренди бўлди. Компания Совет Иттифоқига Pepsi концентратини етказиб берди, унинг эвазига эса АҚШда тарқатиш учун Совет арағи — “Столичная” олинди. Бу бартер шартномаси эди, чунки рубл дунёда конвертация қилинмасди ва тўғридан-тўғри долларда савдо қилиш қийин эди.
Флот эвазига концентрат
1989 йилда янги битим имзоланган: СССР ўз Pepsi қарзларини тўлаш учун 20 та совет кемаси ва 17 та суюқ юк танкерини PepsiCo’га берди. Шу билан Pepsi дунёда саккизинчи йирик ҳарбий-денгиз флотга эга бўлди (албатта, вақтинчалик). Компания бу кемаларни кейинчалик турли мамлакатларга сотиб юборди.
СССРнинг Pepsi концентратларини сотиб олиши — совуқ уруш даврида ҳам иқтисодий заруратлар сиёсий зиддиятлардан устун келганини намоён этади. Бу тарихдаги кам учрайдиган, кутилмаган ва бироз кулгили воқеалардан бири ҳисобланади.

16.05.202513:18
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
3-қисм: Исроилнинг эҳтимолий роли — шубҳалар ва назариялар
Деннис Рохан ягона одамми? Кўп фаластинликлар ва сиёсий кузатувчиларга кўра, бу ҳаракатнинг ортида янада чуқурроқ сиёсий кучлар турган бўлиши мумкин.
Ёнғин вақтида Исроил хавфсизлик хизмати масжид ҳудудидаги назоратни ўзига олган эди. Нега улар бундай кенг ҳудуддаги қўриқлашни амалга оширмасдан ёки олдини олмасдан ёлғиз бир одам масжидга ўт қўйишига йўл қўйди?
Бунинг устига, ўша кунги ўт ўчириш хизмати кечиктирилган — бу ҳам алоҳида шубҳалар уйғотган.
Яна бир назарияга кўра, Исроилдаги радикал сионист гуруҳлар масжидни йўқ қилиш орқали ундаги қадимги яҳудий ибодатхонасини қайта қуриш мақсадини кўзлаган. Бу ҳақда аввалги постларда батафсил ёзгандик.
Яъни, бу фақат экстремист христиан эмас, балки айрим радикал яҳудий гуруҳлар билан ҳам боғлиқ ҳаракат бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

16.05.202511:16
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
2-қисм: 1969 йилги ёнғин — ким ва нега?
1969 йил 21 август куни эрталаб, Масжид ул-Ақсо ичида ёнғин чиқди. Олов асосий меҳроб ва тарихий минбарни қамраб олди. Минбар — Салоҳиддин Айюбий даврида қўйилган ноёб, ҳандаса услубида ёғочдан ясалган, ислом архитектурасининг дурдонасидан бири эди.
Ёнғинни аввало маҳаллий фаластинликлар кўрди. Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ёнғинни ўчириш учун ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаган, ҳатто ёнғин машиналарининг масжидга киришини ҳам кечиктирган.
Тез орада австралиялик христиан муҳожир Деннис Майкл Рохан ушбу ишлар ортида туриши аниқланди. У Масжидни “Исо Масиҳнинг иккинчи келишига тўсқинлик қилмоқда” деб ҳисоблаган ва уни йўқ қилишни мақсад қилган.
Рохан қамалди, аммо Исроил суди уни “ақли заиф” деб эълон қилди ва уни руҳий касалхонага жойлаштирди. Бир неча йилдан сўнг, у Австралияга қайтарилди.
Бу қарор мусулмон дунёсида Исроилга нисбатан ишончсизликни кучайтирди. Кўплар бу “аклдан озган шахс” сценарийси ортида сиёсий мақсадлар ётиши мумкинлигини тахмин қилди.
Қисқа вақт ичида Ислом олами бу воқеага жавоб қайтариш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотини (OIC) тузди. Бу ташкилот биринчи навбатда ал-Ақсони ҳимоя қилишни мақсад қилди.

16.05.202505:10
Масжид ул-Ақсода ёнғин уриниши (1969) — ҳақиқий сабаб ва унинг оқибатлари.
1-қисм: Масжид ул-Ақсо — тарих, мақом ва стратегик аҳамият
Масжид ул-Ақсо ислом динидаги учинчи муқаддас масжид ҳисобланади. Қуръони Каримда “ал-Масжид ул-Ақсо” номи билан тилга олинган ягона масжид бу (Исро сураси, 1-оят). У Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг Исро ва Меърож сафарининг биринчи манзили ҳисобланади. Яъни, Муҳаммад (с.а.в.) Маккадан Қуддусга (ал-Ақсо масжидига) мўъжиза ила етказилган ва у ердан осмонларга кўтарилган (Меърож).
Масжид ул-Ақсо Қуддус шаҳрининг энг юксак нуқтаси — Ҳаром аш-Шариф (Темпл Маунт) деб аталадиган ҳудудда жойлашган. Бу ҳудуд яҳудийлар учун ҳам муқаддас саналади, чунки уларнинг ишончига кўра, у ерда Сулаймон алайҳиссаломнинг ибодатхонаси бўлган. Бу ҳақда аввалроқ ёзгандик.
Масжиднинг майдони қарийб 144 минг квадрат метрни ташкил қилади. У фақатгина бир бино эмас, балки бутун мажмуа: масжид, миноралар, мехроблар, катта майдонлар ва бошқа намозхоналарни ўз ичига олади.
Масжид ул-Ақсо фақатгина диний эмас, балки сиёсий ва геостратегик аҳамиятга эга. Ушбу ҳудуд учун курашлар асрлар давомида давом этган: Салжуқлар, Фотимийлар ва Европалик крестонослар бу ерни ўз назоратига олишга уринишган.
1948 йилда Исроил давлати ташкил топгач, Қуддуснинг Шарқий қисми (шу жумладан, Масжид ул-Ақсо ҳам) Иордания назоратида қолган. Аммо 1967 йилги Олти кунлик урушдан сўнг, Исроил бу ҳудудни босиб олди ва унга назорат ўрнатди.
Масжиднинг бошқаруви шундан кейин ҳам расман Иордания қироллиги ва “Вақф” деб номланган исломий ташкилот қўлида қолган. Бироқ амалий назоратда Исроил хавфсизлик кучлари иштирок этиб келган.
Масжид ул-Ақсо бу ҳудудда яшовчи фаластинликлар учун нафақат ибодат жойи, балки миллий рамз ва мустақиллик тимсолидир. Шу сабаб у ҳеч қачон фақат диний маскан сифатида қаралмаган.
Масжиднинг ҳозирги тарихидаги энг оғир воқеалардан бири 1969 йил 21 августда юз берган ёнғиндир. Бу воқеа бутун мусулмон оламини ғазабга келтирди ва тарихда катта бурилиш нуқтасига айланди.

Қайта жіберілді:
Eron-Turkiya: tahlil va xabarlar

16.05.202501:06
Arab qizlarining Tramp oldida raqsga tushishi BAAning bugungi holatini aks etmoqda: BAA - g’arbning chinakam mustamlakasi.
@erontahlili
@erontahlili

15.05.202513:18
Белужистон ҳақида маълумот:
Жойлашуви: Белужистон — Покистоннинг энг йирик вилоятларидан бири бўлиб, мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган. Шунингдек, Белуж халқлари Эрон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам яшайди.
Майдони: тахминан 347,000 км² — Покистон ҳудудининг 44%ини ташкил қилади.
Аҳолиси: асосан белужлар, шунингдек, пуштунлар ва бошқа миллатлар. 15 млнга яқин.
Табиий бойликлар: нафақат Покистон, балки бутун минтақа учун муҳим. Газ, мис, уран, тилла ва бошқа қимматбаҳо ресурсларга бой.
Геосиёсий аҳамияти: Белужистон Хитойнинг "Бир камар — бир йўл" (CPEC) лойиҳасида асосий роль ўйнайди. Гвадар порти орқали Хитой денгизга чиқишни таъминлайди.

15.05.202508:13
TikTok Макрон ва Мерц билан боғлиқ шов-шувли видео юзасидан қидирувларни чеклади
Bloomberg агентлиги хабарига кўра, TikTok Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Фридрих Мерц иштирок этган Киевга кетиш пайтидаги поезддаги шов-шувли видеога оид қидирув сўровларини чеклаган.

Рекордтар
13.05.202523:59
4.2KЖазылушылар20.04.202513:00
300Дәйексөз индексі17.05.202523:59
1.3K1 жазбаның қамтуы16.05.202501:34
1.3KЖарнамалық жазбаның қамтуы18.05.202500:15
2.45%ER22.03.202523:59
45.55%ERRКөбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.