Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Savdo-sanoat palatasi avatar

Savdo-sanoat palatasi

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
TGlist рейтингі
0
0
ТүріҚоғамдық
Растау
Расталмаған
Сенімділік
Сенімсіз
Орналасқан жеріУзбекістан
ТілБасқа
Канал құрылған күніAug 08, 2016
TGlist-ке қосылған күні
Aug 05, 2024

Рекордтар

13.08.202423:59
14.4KЖазылушылар
09.08.202423:59
200Дәйексөз индексі
17.08.202423:59
48.3K1 жазбаның қамтуы
17.04.202508:54
4KЖарнамалық жазбаның қамтуы
11.09.202423:59
125.00%ER
17.08.202423:59
336.01%ERR
Жазылушылар
Цитата индексі
1 хабарламаның қаралымы
Жарнамалық хабарлама қаралымы
ER
ERR
OCT '24JAN '25APR '25

Savdo-sanoat palatasi танымал жазбалары

25.03.202508:46
20.04.202505:26
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 апрелдаги “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-67-сон фармони

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Тожикистонда “Суғдметалл” корхонаси ишга туширилди

🇺🇿🇹🇯 Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров туманида “Суғдметалл” МЧЖ томонидан металл қувурлар ва профиллар ишлаб чиқариш корхонасини расман фойдаланишга топширди.

Мазкур корхона
ўзбек ва тожик тадбиркорлари ҳамкорлигида барпо этилди. “Суғдметалл” металлургия корхонасининг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишининг ёрқин самараси бўлиб, икки давлат раҳбарларининг иродаси асосида ҳукуматлараро келишувлар доирасида кенгайиб бормоқда.

Ишлаб чиқариш объектлари ва соҳавий инфратузилмалар 6,5 гектар майдонда барпо этилган. Европанинг замонавий стандартларига жавоб берадиган ускуна ва жиҳозлар олиб келиниб, ўрнатилган.

⚙️ Ишлаб чиқариш жараёни метални кесиш, қайта ишлаш, қувур ва профиллар ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларни қадоқлаш босқичларини ўз ичига олади. Бунда Европа мамлакатларининг таниқли “Фаспар”, “Отто Мелс”, “Филтра”, “МТС” ва “Термоту” компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган ускуналар қўлланилмоқда.

Корхонада Германиянинг “Отто Мелс” компаниясига тегишли икки технологик линия ўрнатилган бўлиб, улар бир дақиқада 160 метр қувур ва профил ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг тоннани ташкил этади.

Замонавий технологиялар ёрдамида 50 турдаги металл қувурлар ва профиллар ишлаб чиқарилиб, улар ҳажми ва сифати бўйича халқаро стандартларга мос келади.

✅ “Суғдметалл” МЧЖ таъсисчилари ва тадбиркорлари ички бозорни тўлиқ қоплагандан сўнг, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва ходимлар сонини 300 нафарга етказишни режалаштирган. Шу билан бирга, корхона экспорт бозорига чиқиш имкониятига ҳам эга.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
07.04.202506:02
⚡️ Экспортёрлар ва ишлаб чиқарувчилар диққатига!

Айни кунларда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари маҳаллий бозорни, соҳага доир тартиб-қоидаларни ҳамда Ўзбекистон экспортчилари учун мавжуд имкониятларни ўрганмоқда.

Жорий йил май ойидан бошлаб Афғонистон ҳудудида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 4 нафар расмий вакили ўз фаолиятини бошлайди.

Агар сиз ҳам Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлсангиз, қўшимча маълумот ва амалий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 97 877 00 58 (🔵@NZF1985)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
06.04.202516:21
Айни дамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ва Экспортчилар уюшмаси раиси Ёрқин Маликов Кобул шаҳри кўчаларида сайр қилиб, фармацевтика соҳасига ихтисослашган мажмуалар фаолияти билан танишмоқдалар.

Делегация вакиллари мавжуд имкониятлар, ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда ҳамкорлик йўналишларини ўрганишмоқда.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Қайта жіберілді:
UzFood 2025 avatar
UzFood 2025
❗️ERTAGA "Oziq-ovqat mahsulotlari, ingrediyentlar va ishlab chiqarish texnologiyalari - #UzFood 2025" 24-Xalqaro ko'rgazmasida 30 mamlakatdan tashrif buyurgan 400 dan ortiq kompaniya o'z mahsulotlari va uskunalarini namoyish etadi: 

📦1-pavilyon, Atrium zali - ko'rgazmaning "Qadoqlash. Uskunalar va materiallar-O'ZuPACK" ixtisoslashtirilgan bo'limi

🥕 2-pavilyon - oziq-ovqat uskunalari va texnologiyalarining keng assortimenti

🧁  4- va 3-pavilyonlar. Atrium 2 zali - tayyor mahsulotlar va ingrediyentlar

🗺O'tkazib yubormang! Faqat 3 kun - 8-apreldan 10-aprelga qadar. "O‘zekspomarkaz" MKK

‼️Onlayn beydjni qo'lga kiriting https://bit.ly/UF_uz_reg
___

❗️УЖЕ ЗАВТРА на 24-й Международной выставке «Продукты питания, ингредиенты и технологии производства – #UzFood 2025» более 400 компаний из 30 стран представят свою продукцию и оборудование: 

📦 Павильон № 1, зал Атриум - специализированный раздел выставки «Упаковка. Оборудование и материалы - O’ZuPACK»

🥕Павильон № 2 - широкий спектр пищевого оборудования и технологий

🧁 Павильоны № 4 и 3, зал Атриум 2 - готовая продукция и ингредиенты

🗺Не пропустите! Только 3 дня - с 8 по 10 апреля. НВК "Узэкспоцентр"

‼️Получите онлайн бейдж  https://bit.ly/UF_ru_reg

+998-71-205-14-14
+998-93-180-03-11
Тадбиркор аёллар кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда

🔴Айни дамда Президент ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган Тадбиркор аёллар кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилмоқда.

Йиғилишни Президент Администрацияси масъул ходими, Тадбиркор аёллар кенгаши раиси Нозимахон Давлетова олиб бормоқда.

Мазкур Кенгаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди.

Кенгашнинг асосий вазифалари:

❤️мунтазам равишда ҳудудларга чиқиб, тадбиркор хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

❤️тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини бошқа ҳудудларда оммалаштиришга кўмаклашиш;

❤️аввал тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширган хотин-қизлар билан манзилли ишлаб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва бизнес ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш;

❤️тизимли муаммоларни ҳал қилиш юзасидан Ҳукумат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига таклифлар киритиб бориш.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
12.04.202510:29
Ташқи савдода эришилган ютуқлар учун тадбиркорлар илк бор божхона органлари мукофотларига сазовор бўлишди

Очиқ мулоқот доирасида 2024 йил якуни бўйича товарлар ташқи савдосини амалга ошириш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ тадбиркорлар тақдирланди. Улар божхона органларида илк бор таъсис этилган “Энг яхши экспортёр”, “Энг яхши божхона тўловлари тўловчиси”, “Энг интизомли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси” каби номинацияларда мукофотларга лойиқ деб топилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
01.04.202504:07
Ҳурматли халқ амалий санъати ихлосмандлари!

Сизни ҳунармандчилик оламининг энг муҳим ва кутилган воқеаси – “Моҳир ҳунармандлар” кўргазма-савдоси кутмоқда!

🗓 5–6 апрель (дам олиш кунлари)
📍“Magic City” истироҳат боғи

Нега бу тадбирни ўтказиб юбормаслик керак?

✅ Юртимизнинг энг маҳоратли ҳунармандлар бир майдонда
✅ Миллий ҳунармандчилик асарларини бевосита усталардан харид қилиш имконияти
✅ Ҳунармандчилик сирига ошно бўлиш ва ўз қўлингиз билан маҳсулот яратиш тажрибаси

😉 Кириш – бепул!

Кўргазма-савдони ўтказиб юборманг!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
08.04.202511:17
Афғонистон бозори — Ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги имкониятлар майдони

Ҳозирги кунда Афғонистон бозорига кириб борган ўзбекистонлик тадбиркорларимиз фаолиятидан ниҳоятда мамнун. Улар бу ерда ўз маҳсулот ва хизматларига бўлган талабнинг юқорилигини, бозорнинг очиқлиги ва имкониятларнинг кенглигини алоҳида таъкидламоқда.

Уларнинг фикрича, Афғонистон бозори ҳозир айнан кириб бориш, ривожланиш ва узоқ муддатли ҳамкорликлар ўрнатиш учун қулай паллада турибди.

Агар сиз ҳам Афғонистон бозорида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлсангиз, қўшимча маълумот ва амалий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞 +998 78 150 60 06
📞 +998 97 877 00 58 (🔵@NZF1985)

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Сертификатлар — муваффақиятли экспорт гарови!

📃
Халқаро бозорларда маҳсулотларингизни эркин сотиш, экспорт ҳажмини ошириш ва мижозлар ишончини қозониш учун халқаро стандартларга жавоб бериш — муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Кўплаб мамлакатлар маҳаллий бозорларига фақат белгиланган халқаро сертификатларга эга маҳсулотларни киритишга рухсат беради.

✔️ Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси барча тадбиркорлар ва экспорт билан шуғулланувчи корхоналарни халқаро бозорга мослашишда қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул маслаҳат ва тавсиялар олишга таклиф этади.

Палата мутахассислари томонидан қуйидаги халқаро сертификатлар юзасидан комплекс маслаҳатлар тақдим этилади:

🔵 Менежмент тизимлари:
ISO 9001, ISO 14001, ISO 22000, ISO 45001, ISO 27001, ISO 50001, ISO 37001, ISO 37301, IATF 16949

🔵 Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари:
Органик сертификатлар, GlobalG.A.P, HACCP, BRC / FSSC 22000, GMP

🔵 Ҳалол маҳсулотлар учун:
MS 1500, GSO 2055, SMIIC, Halal Control, IFANCA ва бошқалар

🔵 Техник ва бозорга чиқиш сертификатлари:
CE, EAC, FDA, RoHS, REACH, EN/IEC

🔵 Экологик ва барқарор ривожланиш сертификатлари:
ISO 14064, FSC, FairTrade, EcoLabel

Батафсил маълумот ва амалий кўмак учун биз билан боғланинг:
📞 + 998781506006

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
25.03.202513:09
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-50-сон фармони

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Ўзбек тадбиркорлари учун халқаро молия бозорларига йўл очилмоқда

Хабарингиз бор, Президентнинг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сонли фармонига мувофиқ,
Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази фаолияти йўлга қўйилди.

👍Марказ қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат маслаҳат кенгаши фаолият юритмоқда, уларнинг қаторида "International Beverages Tashkent" МЧЖ ХК, "Meros Pharm" МЧЖ, “Angelesey Food” МЧЖ таъсисчилари. Улар халқаро молия бозорларидан инвестиция ва молиялаштириш жалб қилиш бўйича бой тажрибага эга. Бу эса маҳаллий тадбиркорлар учун йирик маблағлар жалб қилиш ва янги бозорларга чиқиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Марказ кўмагида мамлакатимизнинг етакчи тадбиркорлари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва молиялаштириш жалб қилмоқда.

💰Жумладан, “Korzinka” — Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо компанияси ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида Abu Dhabi Uzbek Investment, Oman Investment Authority ва UzOman молиявий ташкилотларидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилди.

Барча тадбиркорларни Марказ кўмагидан фойдаланиб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Франциянинг Ўзбекистондаги тараққиёт агентлиги каби ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатишга чорлаймиз.

Батафсил маълумот учун:
📞 +998909610904

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Тошкентда “UzFood 2025“ Халқаро кўргазмаси старт олди

🫥 Бугун “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2025” 24-халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади.

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ташкил этилган ушбу намойишда 30 мамлакатдан 400 дан ортиқ компания томонидан озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати, қадоқлаш ва сақлаш учун энг янги ускуналар ва технологиялар, озиқ-овқат ва ичимликларнинг кенг ассортименти тақдим этилмоқда.

✔️ Кўргазманинг очилишига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам ташриф буюриб, павильонларни кўздан кечирди.

Ушбу кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад юртимизда амалга оширилаётган давлат дастурлари ижросини таъминлашдир. Яъни, бу аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш билан боғлиқ.

👍 Кўргазма “Ўзэкспомарказ”да 10 апрель кунига қадар давом этади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.