Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
davletovuz avatar
davletovuz
davletovuz avatar
davletovuz
26.04.202510:01
🎓 Тошкент шаҳридаги Amity университетида 2025-2026 ўқув йили учун қабул бошланди

Ушбу йўналишларга қабул очилди:
- Сунъий интеллект
- Киберхавфсизлик ва блокчейн
- Ахборот технологиялари
- Компьютер муҳандислиги
- Иқтисодиёт
- Инглиз ва ижодий ёзиш
- Туризм бошқаруви
- Бизнес бошқаруви

Инглиз тилидан кириш имтиҳонини топширинг
* IELTS 5.5 ва ундан юқори бўлган талабалар учун ёзма имтиҳон йўқ
* Математика фанидан имтиҳон бўлмайди
Имтиҳон санаси: 15 май

🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИНГ ва грант асосида халқаро дипломга эга бўлинг
☎️ +998712079006
📞 @amity_admission

Тelegram | Facebook |Instagram | YouTube
| LinkedIn

Реклама
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланади

Бу тўғридаги битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.

Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқнинг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.
25.04.202508:27
Дубайдаги ўзбекистонликлар ўртасидаги пичоқбозлик визасиз режимга таъсир кўрсатиши мумкин

Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

ТИВ матбуот котиби
Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти - "Олий Даражали Дўстлик" ордени тантанали топширилди.
24.04.202506:12
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
23.04.202514:05
Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори
26.04.202507:56
“Агробанк” экотизимида яна бир янги лойиҳа — “Ривож Молия” микромолия ташкилоти Жиззах шаҳрида фаолиятини бошлади

Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.

Бу ерда жисмоний шахслар учун: 100 миллион сўмгача микроқарзлар
Тадбиркорлар учун: 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари кўрсатилади.

“Ривож Молия” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.

Манзил: Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жой.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўнлаб бино ва иншоотлари сотувга қўйилар экан.
2024 йил якунлари бўйича очиқлик индекси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
24.04.202511:19
“Танзиландия” боғчасининг лицензияси бекор қилинибди. Апелляция шикояти эса қаноатлантирилмади.
24.04.202505:40
Янги ташкил этилган Тошкент давлат тиббиёт университети учун Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Фаробий кўчаси 2-уй манзилида 5 000 ўринли ўқув биноси қурилади. Янги мажмуадан ахборот-ресурс маркази, виварий, экспериментал лаборатория, медиа марказ, нашриёт ва IT-марказ ўрин олади. Бинода замонавий ташхислаш ва даволаш ускуналари жойлаштирилади. Мазкур лойиҳа Корея Республикасининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу қарзнинг 75%и давлат бюджетидан, 25%и университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ucell абонентлари учун муҳим хабар. Ucell янги тарифлар тизимини жорий этди

«Bor» ТТга уланинг ва сизда ҳамиша қуйидагилар бўлади:

✅ 45 ГБдан 350 ГБгача интернет-трафик;
✅ Тарифга киритилган Yandex Plus ҳамда Ucell ТV обуналари;
✅ Дам олиш кунлари (шанба, якшанба) ҳамда тунда чексиз интернет!
✅ Ўзбекистон бўйлаб чексиз дақиқалар;
✅ 500 МБдан 2 ГБгача роуминг.

Батафсил | Реклама
26.04.202507:28
Ўзбекистон ҳукумати АҚШ президенти Доналд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилган. АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникка кўра, Оқ уй бу таклифдан мамнун ва таклифни жиддий ўрганмоқда. Мустақилликка 30 йилдан ортиқ вақт ўтаркан, АҚШ президенти минтақага келиши учун ҳозир энг тўғри пайт, дея қўшимча қилди Ҳеник.
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги собиқ бомбапаноҳ сотилар экан.

Объект негизида кўп қаватли хизмат кўрсатиш мажмуаси ва ертўласида замонавий бомбапаноҳ қуриш шарти билан сотилади.
Орзу қилинган харидларингиз учун 100 млн сумгача

InfinBANK’нинг InfinNasiya картасини расмийлаштиринг ва харидларни қисмларга бўлиб тўланг – пеня ва жарималарсиз.

Картанинг имкониятлари:
✔️ 12 ой бўлиб тўлаш
✔️ 100 млн сумгача лимит
✔️ Фиксирланган устама – 1/3 қисми
✔️ Молиялаш муддати – 5 йил

Картани 5 дақиқада расмийлаштиринг – InfinBANK иловасида.

🔗 Бугуннинг ўзида қулай харидларни амалга оширинг!

Реклама
24.04.202510:49
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Самарқандга ташрифи дипломатик анъаналарга хос бўлмаган инцидентларга “бой бўлди”, дейиш мумкин. Расмий ва норасмий учрашувлардаги мулоқот оҳанги, яна нозик тил масаласи кўтарилиши, ҳурматсизлик яққол кўриниб турган хатти-ҳаракатларни тасодиф деб бўлмайди. Бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиё интеграцияси йўлидаги саъй-ҳаракатлари, ташаббусларига (дейлик, маслаҳат учрашуви, Хўжанд декларацияси), С5+1 форматида халқаро ҳамжамият билан борди-келдилар фаоллашганига, кўп векторли прагматик ташқи сиёсат доирасида Европа, АҚШ билан фаол контактларга реакция, қўполроқ айтсак, сигнал бўлиши мумкин. Буни Лавровнинг инжиқлиги ёки ўзбошимча хатти-ҳаракати деб тушунмаслик керак. Бу “партия линияси” бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Албатта, дипломатия босиқлиқни яхши кўради, лекин “қизил чегара” борлигини ҳам унутмаслик керак.

ИМҲО
“Ўзагросуғурта” АЖ тизимида коррупцияга қарши курашиш чоралари кучайтирилмоқда.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида тизим ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган йиғилиш ташкил этилди. Унда 2025 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида белгиланган асосий йўналишлар ва устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Жамиятда коррупциянинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш ва хатарларни бошқаришга оид чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ҳар бир ходимнинг шахсий манфаатлари Жамият манфаатларига қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш тизими такомиллаштирилди.

Бундан ташқари, Жамиятда суғурта хизматларини рақамлаштириш, онлайн расмийлаштириш ҳамда тўлов тизимлари билан интеграция қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ёндашув тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Йиғилиш якунида давлат раҳбари томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг коррупцияни илдизи билан йўқотишда муҳим аҳамиятга эга экани яна бир бор таъкидланди.

Реклама
23.04.202511:42
Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги.

Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилган.
Қулай жойлашув — барқарор даромад калити!

«CHAQAR»да бизнес очинг ва даромадингизни оширинг

☕️ Кафе — ҳар куни мижозлар ва доимий даромад
🛒 Дўкон — кунлик савдо орқали барқарор фойда
💊 Дорихона — доимий эҳтиёж, тез айланиш
✨ Гўзаллик салони — мижозлар қайта-қайта келадиган хизмат

📞 Телефон: +998555009090
📞 Телефон:
+998900090009


Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development


📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.

🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал | Реклама
«ИННОПРОМ. Марказий Осиё» – келажакка бугун назар солинг

30 апрель куни Central Asian Expo Uzbekistan (CАEх) «Янги Ўзбекистон: инновацион тадбиркорлик ва ёш мутахассислар» форсайт сессиясига мезбонлик қилади.

Тадбирда Артемий Лебедев (дизайнер), Шоҳида Ибрагимова (fintech мутахассиси), Тимур Алиханов (инфлуэнсер), Баҳром Баҳодиров (инвестор), Абдулаҳад Қучқоров (IT Park Uzbekistan бош директори) каби етакчи экспертлар ва тадбиркорлар иштирок этади.

Сизни нималар кутмоқда?
⦁ Муваффақиятли бизнес сирлари
⦁ Шахсий тажрибалар
⦁ Экспертлар билан мулоқот
⦁ Россия ва Ўзбекистон тажрибаси
⦁ Янги танишувлар

Замонавий тенденциялар ва келажак трендларидан хабардор бўлишни истовчиларни тадбирга таклиф қиламиз!

📍Кириш бепул

🗒 Тадбирда иштирок этиш учун қойидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!

Реклама
24.04.202512:02
Президентнинг 2025 йил 14 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан, «Халқ банки» марказий аппаратида, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Миллий статистика қўмитаси, «Реалсофт» МЧЖ билан ҳамкорлик учрашув ташкил этилди.

Учрашувда «Лойиҳалар фабрикаси» платформаси негизида «Тадбиркор аёллар» рақамли хизматини ишга тушириш, имкониятларини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш, манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Манба
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди.

Тадбир очилишида Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари мулоқоти минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма ёндашувлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув давомида асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги долзарб масалаларни ҳамда ўзаро манфаатли бошқа ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Ушбу тадбир Марказий Осиё давлатлари ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, минтақада тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида махсус хизматлар раҳбарларининг мунтазам учрашувларига асос солди.

Манба
23.04.202514:21
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

Ўзбекистон “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Марказий банкда Хитойнинг “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашувда шу ҳақда сўз борди. Томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олган.
Ўзбекистонда Халқаро бухгалтерия аутсорсинг компаниялари уюшмаси ташкил этилди

Тўртта етакчи аутсорсинг компаниялари - TA-VAT Consulting, Turanos, GrossBook ва АТB.Consult - кучларини бирлаштирди ва Халқаро бухгалтерлик аутсорсинг компаниялари уюшмасини ташкил этганликларини эълон қилди. Уюшманинг вазифаси бухгалтерия аутсорсингга бўлган ишонч маданиятини ривожлантириш, профессионал стандартларни тарғиб қилиш, бизнеснинг шаффофлиги, сифати ва ҳимояланганлигини таъминлашдан иборат.
Уюшма қуйидагилар учун платформа вазифасини бажаради:
- компаниялар ўртасида тажриба алмашиш;
- солиқ ва давлат идоралари билан муаммоларни биргаликда ҳал қилиш;
- бухгалтерия ва солиқ соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш;
- соҳада ягона стандартларни ишлаб чиқиш.

Илк учрашувга таклиф
Уюшма барча манфаатдор бухгалтерия компаниялари вакиллари, аутсорсерлар ва экспертларни 25 апрель куни соат 19:00 да бўлиб ўтадиган биринчи очиқ учрашув кечки овқатга таклиф этади.

Иштирок этишни истовчилар Telegram орқали @ATolmachevaLoboda га ёки +998909914039 рақамига мурожаат қилишлари мумкин

Реклама
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 587
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.