Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Мир сегодня с "Юрий Подоляка"
Труха⚡️Україна
Труха⚡️Україна
Николаевский Ванёк
Николаевский Ванёк
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
AXBOROT | Yangiliklar kanali avatar
AXBOROT | Yangiliklar kanali
Яшанг, отахон!

”Немисларни онасини кўрсатиб қўйдик”


👉 @Axborotyangiliklari
Америкалик Роберт Фрэнсис Рим папаси бўлди.

У ўзига Лев ХIV исмини танлади.

Ватикан тарихидаги 267-папа Қўшма Штатлардан бўлиб, ҳозирда 69 ёшда. CNN телеканалининг таъкидлашича, у тарихда АҚШдан чиққан илк понтифик бўлди.

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202514:56
“Бир маданиятга тегишли нарсанинг номи бошқа тилга таржими қилинмайди”- эколингвист Намоз Расулов.

Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилмоқда

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов қамашилик 115 ёшли Рўзибой бобо Сатторовга мукофотни топширган.

👉 @Axborotyangiliklari
Тошкентда вояга етмаган қизнинг сонидан ушлаб турган суратни Instagram'га ҳақоратли сўзлар билан жойлаган эркак қамалди

Шунингдек, эркак жабрланувчининг онасига туҳмат қилиб, ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини ва бундан кейин бундай қилмаслигини маълум қилди. У суддан оилавий аҳволини ҳисобга олишни ва жазони енгиллаштиришни сўради.

Унга 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 70 баравари (26 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

👉 @Axborotyangiliklari
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 7,6 фоизга ўсди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 9,2 фоизни ташкил этган. Жон бошига энг юқори даромадлар Тошкент шаҳрида (15 млн 859 минг сўм), энг паст даромадлар эса Наманган вилоятида (3 млн 966 минг сўм) қайд этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

Нурота тоғ тизмасида янги археологик масканлар аниқланди. Топилган манзиллар деҳқончилик ва чорвачиликка ўтиш даврига оид муҳим маълумотларни ўз ичига олади.

Тадқиқотлар жараёнида тарихий аҳамиятга эга қатор археологик манзиллар аниқланишига эришилган. Хусусан, Ўгат қишлоғининг ғарбий қисмида сўнгги палеолит даврига оид ибтидоий кишиларнинг яшаш макони қайд этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди. У 400 нафар ўқувчини бошқарган, ота-оналарнинг сўровларига жавоб қайтарган ва кунига ортиқча олти соат ишлаган.

Ли Ухан шаҳрида онлайн платформ орқали репетиторлик билан шуғулланган. 22 апрелдан бошланиши керак бўлган таътили олдиндан у талабалар билан қўшимча машғулотлар олиб бориб, ишдаги қарзларини ёпишга ҳаракат қилган.

Хитой меҳнат қонунчилигига кўра, кунлик иш режими 8 соатдан, ҳафтасига эга 44 соатдан ошмаслиги керак. Бир ой давомидаги ортиқча иш юкламалари эса 36 соатдан ошиши керак эмаслиги белгиланган.

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202514:12
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

Наманган вилоятида яшовчи йигит Telegram тармоғида гуруҳ очиб, пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда одамларни алдаб келган.

У изини йўқотиш учун турли вилоятларда яшовчи одамлар номига олинган SIM карталардан фойдаланган.

👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202510:23
Андижонда газбаллон сақланаётган ноқонуний «бункер»лар топилди

Избоскан туманида фуқаролардан бири 34 дона яна бошқаси 32 дона суюлтирилган газ маҳсулотларини ноқонуний сақлаб келган.

Шунингдек, хонадонларда 4 дона тарози ва газни автомобилларга ўтказишга мослаштирилган 7 дона резина шланглар борлиги маълум бўлган.

Ҳолатлар юзасидан далолатномалар тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

👉 @Axborotyangiliklari
Ҳиндистонлик талабанинг танқидлари ортидан вазир академияга борди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлиб, Ҳиндистондан келган талаба-ёшлар билан мулоқот ўтказган.

Учрашув якунида вазир университет раҳбариятига хорижлик талабалар учун қулайликларни янада кўпайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида тегишли топшириқлар берган.

👉 @Axborotyangiliklari
30 ёшдан кейин нималарни англаб етасиз...

Яқинларимизга юбориб қўямиз!


👉 @Axborotyangiliklari
Қишлоқларга ҳам 60 км/с тезликка радарлар ўрнатилмоқда

Каттақўрғон тумани, Бургансой маҳалласидаги оддий симёғочга тезликни қайд этувчи радар ўрнатиб қўйишибди.

👉 @Axborotyangiliklari
Бай бай бай нима деяпти дўстларим? 😋

Группа биз шунақа пархез овқатларни қачон пиширамиз?

👉
@Axborotyangiliklari
Блогерлар ҳам лицензия олиши кераклигидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди.

Шу кунларда тармоқларда блогерлик фаолияти лицензияланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Депутат Жавлон Абдуллаев бунга муносабат билдирди.

Унинг ёзишича, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган лойиҳада блогерлар фаолиятига оид қатъий нормалар мавжуд эмас.

Депутат қонун лойиҳаси тўғрисида жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган ёлғон маълумот тарқатишдан тийилишга чақирган.

👉 @Axborotyangiliklari
“ГЭС қуриш мақсадида каналга ортиқча сув ташланган” – Булоқбошидаги техноген ҳодиса сабаби айтилди

Ўзгидромет маълумотига кўра, Булоқбоши туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳудуддаги 560 та хонадонни сув босган. ФВВ эса ҳодиса оқибатида 30 та хонадоннинг ичига, 70 та хонадоннинг эса томорқасига сув кирганини билдирди.

👉 @Axborotyangiliklari
🎓Ўзбекистонда янги техника университети ташкил этилади

Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

Унга кўра, янги TASHKENT TECH номли университет босқичма-босқич Тошкент давлат техника университети негизида, Boston Consulting Group кўмагида ташкил этилади.

"Ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон Республикаси президенти топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда ва ёшлар ўртасида техник таълим нуфузини оширишга қаратилган" — деди президент ёрдамчиси.


👉 @Axborotyangiliklari
08.05.202502:31
#лайфхак

💡Куйиб қолган лед лампочкани ташлаб юборишга шошилманг

Бундай лампаларни ўзингиз уйда бемалол тузата оласиз.

👉 @Axborotyangiliklari
09.05.202504:22
Kiber Uz'даги видеода 4-ўринда Lost Judgment'даги Дзин Кувананинг қасоси турибди. Мактабдаги буллинг учун қандай мураккаб ва ахлоқан ноаниқ йўл тутганини айтиб берди. 😟 У нафақат айбдорларни, балки бутун тизимни жазоламоқчи бўлади, лекин ўзи ҳам... Видеони кўрсангиз, тушунасиз.
Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=FFhWl6V5XQo&t
08.05.202518:33
#тезкор

🌿Андижонда уйида 1330 туп кўкнори ва каннабис етиштирган фуқаро қўлга олинди

Бундан ташқари, мазкур хонадоннинг том қисмида қуритилган ҳолда гиёҳванд модда сақланаётгани аниқланди.

Жами 6 кг 355 грамм модда мусодара қилинди.

👉 @Axborotyangiliklari
🇰🇷Сеулда 20-қаватдан сакрашга уринган қизни сочидан тортиб, қутқариб қолишди.

👉
@Axborotyangiliklari
❗️Андижоннинг Булоқбоши туманида сув тошқини юзага келди

ФВВ хабарига кўра, "Сарвонтепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоғи шикастланган ва натижада маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан сув таъминоти тўхтатилган.

Айни пайтда фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб этилган, ҳолат тўлиқ назоратга олинган.

👉 @Axborotyangiliklari
🎮 PUBG аккаунти орқали фирибгарлик қилган 20 ёшли йигит ушланди

Аниқланишича, у Telegram’даги турли каналларда PUBG аккаунтлари сотилиши ҳақида эълон жойлаб, фуқароларга аккаунтни бир кунга синов тариқасида берган. Сўнг, паролни ўзгартириб, уларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2005 йилда туғилган Д.Ф.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @Axborotyangiliklari
#ТЕЗКОР #ДАХШАТ #ТАРҚАТИНГ

😱Доғистонда 9 май куни тақиқланган гуруҳлар таъсирида теракт уюштирмоқчи бўлган қиз қўлга олинди. Қизнинг ўз сўзидан маълум бўлишича, қиз мессенжердаги гуруҳ орқали террорчилар таъсирига тушиб қолган, шундан сўнг унга қўлбола портловчи мослама яратиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шу сабабдан ёш қизни узоқ муддат қамоқ жазоси кутмоқда.

#ДИҚҚАТ
❗️Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёт бўлинг ва тақиқланган диний ва бошқа материалларга эга гуруҳларга ташриф буюрманг. Сизнинг соддалигингиздан фойдаланадиган одамлар билан асло мулоқот қилманг.
Көрсетілген 1 - 24 арасынан 917
Көбірек мүмкіндіктерді ашу үшін кіріңіз.